ALRISALAH | ibratli kanal
1.67K subscribers
10.4K photos
10.6K videos
116 files
1.7K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
САҲАРЛИК ВАҚТИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида узрли бўлиб қазо бўлган рўзаларимни тутмоқчиман. Саҳарлик вақтини қандай ва нимага асосланиб аниқласам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойидан бошқа вақтда тутиладиган қазо рўза ва нафл рўзаларда оғизни беркитиш вақти бомдод вақтини кириши, оғиз очиш вақти эса шом намозини вақти кириши ҳисобланади. Қулайлик бўлиши учун йиллик намоз тақвим сотиб олинса шунга қараб рўзани вақтини белгиласа бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАРГИЗА ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Наргиза исми қандай маънони билдиради? "Дўзах гули" деган маъноси борми? Шу исмни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйиш жоиз, бу исм форсча исм бўлиб “дала сариқ гули” деган маънони билдиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

Қуръон ва замонавий илм

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

👇🏾
@ALRISALAH_UZ
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР

Нон
(хубз)

Нон жуда машҳур. У буғдой ва арпадан ёпилади. Ойша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оиласи уч кун буғдой нонини тўйиб емаган".
Буғдой араб тилида “ҳинта” ёки "қомҳ" дейилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом дунёдан ўтгунларича уч кун кетма-кет буғдой унидан тайёрланган нондан қоринлари тўймаган”.
Буғдой қиммат бўлгани боис одамлар арпадан нон ёпар эдилар.
Баъзи ривоятларда Расулуллоҳ алайҳиссалом уйларида фақат арпа унидан ёпилган нон бўлгани келтирилади.
Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинти Расулллоҳнинг валимаси дастурхонига ҳам арпа унидан ёпилган нон тортилган.
Ҳафса онамиз Расулуллоҳга тайёрлаган егуликлардан энг яхшиси устига ёғ қуйилган арпа нон бўлган.


(Галдаги егулик – гўшт.
Бизни кузатишда давом этинг).


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
114. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, қўйнинг бўриси бўлгани каби шайтон ҳам Одам боласининг бўрисидир. Қўйнинг бўриси узоқлашган ва ночор қўйни ўлжа қилади. Тўдага кирмайди. Шунинг учун сиз оммадан, жамоатдан ва масжидлардан ажралманг!" дедилар".

Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
20 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 26-Iyun Chorshanba☘️ milodiy


#KUN_OYATI


“...Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (шундай) таълим беради. Аллоҳ ҳамма нарсани билувчи Зотдир” (Бақара сураси, 282-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_200

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»

Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар
розияллоҳу анҳудан)

👇👇
@ALRISALAH_UZ
"ШАҲРИЗОДА" ИСМИНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш

356-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.

Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.

Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.

Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚЎЛ ВА ОЁҚНИ ЧАЛИШТИРИБ ЎТИРИШ ЖОИЗМИ?
#одоб

357-CАВОЛ: Ўтирганда қўл ёки оёқни бир бирига боғлаб, чалкаштириб ўтириш гуноҳми ёки зиёни йўқми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш жоиз. Бу борада келган ҳадислар зоҳиран қараганда бир-бирига зидга ўхшайди. Уббод ибн Тамим разияллоҳу анҳу амакиларидан қилган ривоятда амакилари айтадилар:

رايت رسول الله صلي الله عليه و سلم في المسجد واضعا احدي رجليه علي الاخري (أخرجه الامام البخاري)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйган ҳолатда ётганларини кўрдим” (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида эса чалқанча ётган ҳолда бир оёқни иккинчиси устига қўйиб ётишдан ман қилингани ҳақида ҳадиси шариф келтирилган. Бу ҳадислар ҳақида Имом Нававий шундай дейдилар: “Ушбу ҳадисларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулосаси шундай бўлганки, оёқни бирини устига бошқасини чиқариб ётишдан қайтариқ авратлар очилиб қоладиган ҳолга йўйилади. Биринчи ҳадисдаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатлари эса авратлари очилмаган ҳолат деб тушунилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқларни чалиштиришнинг гуноҳи йўқ”.

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаттобий айтадилар: “Оёқ чалиштиришдан қайтаришнинг ҳукми мансух бўлган ёки аврат очилиб қоладиган ҳолатга йўйилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқни чалиштириш жоиз”. Мен айтаманки (Ҳофиз ибн Ҳажар) мансух бўлди дегандан кўра, қайтариқ аврат очилиб қоладиган ҳолатга тегишли дейиш яхшироқдир” (“Фатҳул Борий” китоби).

Уламоларимизнинг хулосаларидан маълум бўладики, оёқ ва қўлларни чалиштириб ўтириш ислом одобига зид бўлган такаббурлик, авратларни очилиб қолиши ва мўмин кишига ярашмайдиган ҳолат кўринишида бўлмаслиги керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#намоз

358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Alloh bergan ne'matni hamma ham anglay ololmaydi..
Kimlardir shu Ne'matdan ayrilgandagina qadrini his qiladi...
Ne'matni vaqtida, vaqtida qadrlab shukur qilish hissi Alloh xohlaganlargagina nasib etadi...
Alloh Ta'alo Shokir bandalardan qilsin...!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!

📖 ЖИН сураси
(Маккада нозил бўлган, 28 оятдан иборат)


🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қасам ичиб, уни бажаролмадим. Энди нима қилай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Улуғлар_насиҳати

Кеча – ўтмиш, эрта – мавҳум, ҳозир аталмиш бугун эса – Худонинг мукофотидир.

©️ Ҳасан Басрий

👇
🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#эслатма

📌 Вожиб – фарз каби бажариш қатъий талаб қилинган, лекин далиллар фарзникидан кучсизроқ бўлган амаллар, масалан, фитр садақаси ва қурбонлик каби. Фарздаги каби қатъий билимни ифодаламагани учун вожибни амалий фарз ҳам дейилади ва уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди. Вожибни тарк қилган одам ҳам фосиқ бўлади.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
140-мўъжиза
Оёғига нафас уришлари билан тузалиб кетди

Язид ибн Абу Убайддан ривоят қилинади:
«Салама ибн Акванинг оёғида зарба изини кўриб: “Бу қандай зарба?” деб сўрадим. Салама: “Хайбар куни теккан зарба”, деди. Одамлар: “Салама жароҳатланибди”, дейишди.
“Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарба теккан жойга уч марта нафас урдилар. Ҳозиргача ундан шикоят қилмайман”, деди Салама».

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОБ ЙИҒИСИ

Бир киши дўстининг ёнига келиб, тўрт юз дирҳам қарз бўлиб қолганини айтиб, ундан ёрдам сўради. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни бериб жўнатди-ю уйига қайтиб киргач йиғлаб юборди. Хотини унга: «Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз?» деди. «Пул берганимга эмас, унинг ҳолидан хабар олмай уйимга ёрдам сўраб келишгача мажбур қилганим учун азобланиб йиғлаяпман», деб жавоб берди эр.

«Ривоятлар» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ҳар сир САБРдадир

– Ачиққа сабр этарсан, номи «Матонат» бўлур.
– Очликка сабр этарсан, номи «Рўза» бўлур.
– Инсонларга сабр этарсан, номи «Тоқат» бўлур.
– Тилакларга сабр этарсан, номи «Дуо» бўлур.
– Туйғуларга сабр этарсан, номи «Кўз ёши» бўлур.
– Соғинчга сабр этарсан, номи «Ҳасрат» бўлур.
– Севгига сабр этарсан, номи «Ишқ» бўлур.

Жалолиддин РУМИЙ.


👇👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙМАН?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўзим яшаб турган қишлоғимдан 40 км узоқликка меҳмонга бориб у ерда 3-4 кун меҳмон бўлсам, ўша кунларда намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиз кўрсатмаларига кўра, киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Мазкур масофадан оз миқдорга борган киши мусофир ҳисобланмайди. Демак, сиз 40 км масофага борганингиз учун мусофир ҳисобланмайсиз. Шундай экан, сиз бундай вазиятда уйингизда намозни қандай ўқисангиз борган жойингизда ҳам шундай намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МАҲРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маҳрни кам миқдори 10 дирҳамлигини биламан. Мен Тожикистонда яшайман. Бизда қанча бўлишини билмайман, қандай билсам бўлади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Буни ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги бирор аҳли илм-имомлардан сўраб билиб олсангиз бўлади. Буни билишнинг яна бир йўли, маҳрнинг энг кам миқдори закот нисобининг йигирмадан бирига тўғри келади. Сиз давлатингизда эълон қилинган закот нисобини билиб, ўшанинг йигирмадан бирини ҳисобласангиз бўлади. Мана шу маҳрнинг энг ками бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ