ЭШИТГАНИНГГА АМАЛ ҚИЛ
Абу Амр ибн Абдураҳмон халифа Мансурнинг зиёратига борди.
– Эй Амрнинг отаси! Не бўлдики, анчадан буён бу томонларга келмай қўйдинг? Мен илминг ва фазлингдан сабоқ олмоқчи эдим.
– Сен айтаётган сўзингга назар сол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Кимга дин ишларида Аллоҳдан насиҳат етган бўлса, уни шукрлар айтиб қабул қилса, унинг учун Аллоҳдан етиб келган бир раҳматдур. Ундай бўлмаса, гуноҳлари кўпайиши ва Аллоҳдан бўлғуси ғазаб зиёда бўлишига Ундан бўлган бир ҳужжатдир. Унга ҳақдан бир нимарса келса, унга рози бўлса – унга розилик бўлур. Агар ғазаб қилса – ғазаб бўлур. Кимки ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам уни ёқтирмас, Аллоҳ Ўзи сақласин. Ҳолбуки, Аллоҳнинг дини ҳақ диндур”. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз Каломида айтади: “У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у (дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир” (Фатҳ сураси, 28-оят). Сен бу ишда жоҳил бўлиб қолмагин, эй мусулмонлар йўлбошчиси!
– Қандай қилиб жоҳил бўлиб қолурман?
– Эшитиб, эшитганингга амал қилмайсан!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

#Ҳадис
Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл: «Сизларга пайғамбарингиз, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима буюряпти?» деганида, Абу Суфён: «У Пайғамбар: “Якка Аллоҳга ибодат қилинглар, бирор нарсани ширк келтирманглар, оталарингиз айтган нарсаларни тарк қилинглар”, деб ва бизни намоз ўқиш, рост сўзлаш, иффатли бўлиш ва қариндош-уруғларга боғланишга буюради», деди.
Муттафақун алайҳ.
Риёзус солиҳийн

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан: “Карам, ҳурматли бўлиш нима?” деб сўрашди. У зот: “У Аллоҳ таоло ўзининг китобидан баён қилиб берган нарсадир: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят) дедилар.
“Ҳасаб нима?” деб айтилганида, у зот: “Хулқи чиройли, яхшиларингиз ҳасабда энг афзалларингиздир”, дедилар.
Яна дедилар: “Ҳар бир бинонинг асос (пойдевор)лари бор. Исломнинг асоси ҳусни хулқдир”.

19 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 25-Iyun Seshanba☘️ milodiy
#KUN_HADISI
“Ким одамларнинг қўлига қарам бўлмаслик, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш учун ҳалол мол-дунё талаб қилса, юзи тўлин ой каби порлаган ҳолда Аллоҳга йўлиқади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛИМИЙНИ» ДУОСИ
Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси 87-оят)
Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо килиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.
Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз»».
«Кушойиш калитлари» китобидан.
👇🏼👇🏼

#Ҳадис_199
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»
✍
👇👇

«Сунан» эгалари ривояти
👇👇
@ALRISALAH_UZ
ПАСТГА ҚАРАБ ЁТИШДАН ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА
#ҳалол-ҳаром
❓353-CАВОЛ: Аёллар пастга, эркаклар тепага қараб ухлаши керак, деб ўқигандим, кейин қорин билан ётиш мумкинмаслиги ҳақида ҳадис ўқидим, бу ҳадис аёлларга ҳам тааллуқлими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркакка ҳам аёлга ҳам суннат бўлган ухлаш ўнг томони билан Қиблага қараб ётишдир. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга шундай дедилар:
إذا أتيت مضجعك فتوضأ وضوءك للصلاة ثم اضطجع علي شقك الأيمن ثم قل اللهم أسلمت وجهي إليك وفوضت أمري أليك ... (رواه الإمام الباخاري عن البراء بن عازب رضي الله عنه)
Яъни: “Ётоғингизга келсангиз (яъни, ухламоқчи бўлсангиз) намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилинг, сўнгра ўнг тарафингиз билан ётинг, сўнг: “Аллоҳумма асламту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка...(“Эй, Аллоҳ! Юзимни сенга таслим қилдим, ишимни сенга топширдим”)”, - деб айтинг”. (Имом Бухорий ривоятлари).
Ҳадиси шарифда гарчи Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳуга тавсия берилаётган бўлсада, бу барча мусулмонларга тегишлидир. Бунинг фойдаларини ҳозирги куни тиббиёти ҳам бот-бот такрорлаб турибди. Қоринни ерга қаратиб ётишдан эса ҳадиси шарифларда қайтариқлар бор. Замонавий тиббиёт ҳам бунинг зарарли эканини исботлайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА ИҚОМАТ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз
❓354-CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته
яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.
Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:
الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.
яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.

ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз
❓355-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.
Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:
ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه
яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
143-мўъжиза
Оқ сочнинг қорага айланиши ва тупук билан тилнинг тугуни очилгани
Башир ибн Ақраба Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уҳуд жангида отам ўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига йиғлаб келдим. Шунда у зот: “Сени нима йиғлатди, мен сенга ота, Ойша эса она бўлишини хоҳлайсанми?” дедилар ва бошимни силадилар. Кейин бошимнинг силанган жойидаги сочим қорайди, қолган жойлари эса оқлигича қолди. Тилимда дудуқланиш бор эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфлаганларидан кейин тилим бурро бўлди. Сўнг: “Исминг нима?” деб сўрадилар, мен “Бужайр” (маъноси – қоринча), дедим, у киши “Йўқ, сен Баширсан (маъноси – хушхабар берувчи)”, дедилар».
Биринчи мўъжизанинг моҳияти шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочи оқ бўлган кишининг бошини силаган жойлари қорайиб, сочнинг оқи кетганлиги.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат
📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!
📖 МУДДАССИР сураси
(Маккада нозил бўлган, 56 оятдан иборат)
🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси

#эслатма
📌 Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амалдир (масалан: Исломнинг беш аркони каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш эса катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади.

#БИЛАСИЗМИ?
БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ
Бақиъ қабристони Мадинаи мунавварада жойлашган катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобий, тобеий ва авлиёлар дафн этилган. У Масжиди Набавийнинг қибла томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари дафн этилганлар.
Улар:
1. Ойша розияллоҳу анҳо.
2. Ҳафса розияллоҳу анҳо.
3. Савда розияллоҳу анҳо.
4. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
6. Умму Салама розияллоҳу анҳо.
7. Жувайрия розияллоҳу анҳо.
8. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
9. София розияллоҳу анҳолардир.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, куёвлари улуғ саҳобий Усмон ибн Аффон, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумлар дафн этилганлар.
👇🏾

ТАҚВОНИНГ ФАЗИЛАТИ.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир юз етмиш бешта ўрнида “тақво” ҳақида сўз юритган. Тақво қилган кишига кўплаб ажру савоблар ва юксак мартабалар ваъда қилинган. Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ
яъни: “Албатта, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир” (Наҳл сураси 128-оят).
Тақво қилган кимсанинг ишларини Аллоҳ таоло Ўзи осон қилиб қўяди. Бу ҳақда шундай марҳамат қилган:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًا
яъни: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ сураси 4-оят).
Тақво қилиш гуноҳларга каффорат бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай деган:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُعْظِمْ لَهُ أَجْرًا
яъни: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва унинг мукофотини буюк қилур” (Талоқ сураси 5-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан инсонларни жаннатга энг кўп қайси амал киритади деб сўралганда, У Зот: “Аллоҳга тақво қилиш” деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривоятлари).
Қаерда ва қайси жойда бўлишимиздан қатъий назар Аллоҳдан қўрқишга чақириб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
إتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ
(رَوَاهُ الْإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن أبي ذرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عنهُ)
яъни: “Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳга тақво қилинг, агар бирорта гуноҳ қилсангиз албатта, унинг ортидан бирор савобли ишни қилинки, қилган гуноҳингизни ўчириб юборсин, инсонларга чиройли хулқ билан муомала қилгин” (Имом Термизий ривоятлари).
Демак, тақводор киши ўзи ёлғиз бўлсин ёки кўпчилик ичида бўлсин, нима иш қилса ҳам уни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилган ҳолда иш қилади.
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу тақво ҳақида шундай деганлар:
التقوَى: هي الخوفُ مِنَ الجليلِ، والعَمَلُ بالتَّنزيلِ، والقناعةُ بالقليلِ، والاستعدادُ لِيومِ الرَّحيلِ
яъни: “Тақво бу – (ҳар бир ишда) Аллоҳдан қўрқиш, Қуръондаги кўрсатмаларга амал қилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва дунёдан кетар кун учун тайёргарлик қилишдир”.
Демак, борига қаноат қилиб, дунё тўплашга муккасидан кетмаслик тақводорликнинг бир кўриниши экан.
Тақволи киши назарини Аллоҳ қайтарган нарсалардан тийиши керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
يَا عَلِيُّ لا تُتْبِعْ النَّظْرَةَ النَّظْرَةَ فَإِنَّ لَكَ الأُولَى وَلَيْسَتْ لَكَ الآخِرَةُ
(رواه الْإِمَامُ الترمذي عن جابر رَضِيَ اللَّهُ عنهُ)
яъни: “Ҳой Али биринчи назарга иккинчисини эргаштирма. Чунки биринчиси сен учун (Яъни, беихтиёр бўлгани учун унга жавобгар эмассан) иккинчиси эса сени зиёнинггадир” дедилар (Имом Термизий ривоятлари).
Демак, киши ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш асносида ёки кўча-кўйда юришда кўзини ҳадисда баён қилингандек бошқариши ўзига хос жасорат ва тақводорлик белгиси ҳисобланади.
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
لَيْسَ تَقْوَى اللَّهِ بِصِيَامِ النِّهَارِ، وَلَا بِقَيَامِ اللَّيْلِ، وَالتَّخْلِيطِ فِيمَا بَيْنَ ذَلِكَ،
وَلَكِنَّ تَقْوَى اللَّهِ تَرْكُ مَا حَرَّمَ اللَّهُ، وَأَدَاءُ مَا افْتَرَضَ اللَّهُ
яъни: “Кундузларини рўза тутиб, кечаларини намоз ўқиб, бошқа пайт гуноҳни содир этиш Аллоҳга тақво қилиш эмас. Ҳақиқий тақво – Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этиш, У Зот буюрган нарсани бажаришдир” (“Аз-Зуҳдул кабир” китоби).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Aҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини еса бўладими?
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Aҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини еса бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
САҲАРЛИК ВАҚТИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазон ойида узрли бўлиб қазо бўлган рўзаларимни тутмоқчиман. Саҳарлик вақтини қандай ва нимага асосланиб аниқласам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойидан бошқа вақтда тутиладиган қазо рўза ва нафл рўзаларда оғизни беркитиш вақти бомдод вақтини кириши, оғиз очиш вақти эса шом намозини вақти кириши ҳисобланади. Қулайлик бўлиши учун йиллик намоз тақвим сотиб олинса шунга қараб рўзани вақтини белгиласа бўлади. Валлоҳу аълам.

👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
НАРГИЗА ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Наргиза исми қандай маънони билдиради? "Дўзах гули" деган маъноси борми? Шу исмни қўйиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйиш жоиз, бу исм форсча исм бўлиб “дала сариқ гули” деган маънони билдиради. Валлоҳу аълам.