ALRISALAH | ibratli kanal
1.78K subscribers
10K photos
10.1K videos
116 files
1.5K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга рухсат бермайди. Шу тўғрими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҲАЙЗ КЎРГАНДА ҚАБРИСТОНГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши ой кунлари келган вақтда қабристон зиёратига борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. "Баҳрур роиқ" китобида қуйидагича келтирилади:

(قولہ: ودخول مسجد) أی یمنع الحیض دخول المسجد وکذا الجبانة وخرج بالمسجد غیرہ کمصلی العید والجنائز والمدرسة والرباط فلا یمنعان من دخولہا،

Ҳайз, аёл кишини масжидга киришдан ман қилади. Шунингдек жунублик ҳам. "Масжидга" дейиш билан ундан бошқа, ҳайитгоҳ, мадраса ва қабристон каби жойлар бундан мустасно бўлади.(1 жилд, 205 бет).

Яъни ҳайз кўрган аёл мазкур жойларга ҳайз кўрган вақтларда ҳам кириши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАЛОҚНИ ҚАНДАЙ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эркак киши аёли билан ажрашса талоқни қандай айтади? Уч талоқсан дейдими ёки талоқсан дейдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқсан деса ҳам талоқ тушади. Уч талоқ деб бирданига учта талоқни бир лафзда айтиш гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брайл ёзувида Қуръонни таълим бераётган устоз

Қозоғистонлик Асқар Саҳиров Брайл ёзувида Қуръонни таълим бериш бўйича Малайзия Халқаро Университетини тамомлаган. Ҳозирда бутун умрини кўзи кўрмайдиган инсонларга Қуръон ўқишни ўргатишга бағишлаган. 

Илгари Брайл алифбосини ўқий оладиган қори йўқ эди, энди Малайзияда айнан шу йўналиш бўйича мутахассисликни эгаллаган Асқар Қозоғистонда дарс бошлади. Дарс жараёнларидан лавҳаларни видеода кўришингиз мумкин.

#янгилик

@quranuz-kanali

@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кўзи ожиз, лекин қалб кўзи равшан инсонлар…

Кўзимиз кўриб турса-да, турли хил баҳона қилаётганларимиз, кўзингизни очинглар. Қиёмат куни Аллоҳдан албатта сўраламиз. «Кўриш неъматини бермаган бандам ҳам ўқишни ўрганди. Сенга кўриш неъматини берган эдим, нимага ўқишни ўрганмадинг?!» деса, нима деб жавоб берамиз?

@quranuz-kanali

@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида барча ҳолатларда, ўша вақтнинг имкониятидан келиб чиқиб, ўзлари никоҳ тўйи қилганлар. Бирорта онамизга: «Отангга айт, тўй қилиб берсин», демаганлар. Зотан, ўзини эр билган одамга бу гапни айтиш ордир.❗️

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИР СУҲБАТ

Бир киши Ҳазратдан: «Намозлар нима учун бешта фарз қилинган?» дея сўради. Ҳазрат: «Бурнингиз нима учун белингизга эмас, балки юзингизга ўрнатилган?» деб жавоб бердилар. У киши: «Белда бўлса, хунук кўринарди», деди. Ҳазрат: «Ҳамманинг бурни белида бўлса, хунук кўринмас эди», дедилар. У жим бўлиб қолди.
Камина(мен Шафеъ Усмоний) айтаманки: Ҳазрат қайта қайта айтардиларки: «Шаръий ҳукмларнинг кўплаб ҳикматлари маълумдир. Агар ҳаракат қилинса, яна зиёда маълум бўлиши мумкин». Чунончи Ҳазратнинг ўзлари мана шу мавзуда «Алмасолиҳул ақлийя фил аҳкомин нақлийя»деган ном билан алоҳида бир китоб ёзиб, нашр қилдилар. Лекин бундай деб айтардилар: «Аҳкамул ҳакиминнинг ҳукмларидаги сабаб ва ҳикматларни излайвериш банданинг ҳолига ярашмайдиган ишдир. Бунинг натижаси шу бўладики, у бирор ҳукмнинг ҳикматини билолмаса, унга амал қилиши оғир туюлиб қолади. Банданинг иши бандалик ва ҳукмга амал қилишдир. Одам ҳукмга амал қилишга ҳаракат қилавергани сайин шаръий ҳукмларнинг ҳикматлари унга очилиб бораверади». Бир маротаба шунга ўхшаш савол берилганида қуйидагича жавоб бердилар: «Бу ишнинг ҳикмати бизга маълум, лекин уни айтиб бериш сен учун зарарлидир. Чунки, шундай қилсак, сенга ҳар бир шаръий ҳукмни маслаҳат ва ҳикматини тадқиқ қилиб юравериш касали тегиб қолади. Натижада эргашиш ва амал қилиш деб аталмиш асл буйруқ қолиб кетади.
Ҳофиз Шеърозий:
مصلحت نیست که از پرده برون افتد راز
ور نه در مجلس رندان خبری نیست که نیست

Маслаҳат нестки аз парда бирун уфтад роз,
Варна дар мажлиси риндон хабаре нестки нест.

Маъноси:
Сирни парда ортига чиқаришдан бирор фойда йўқ. Ва илло, риндлар (ошиқлар) мажлисида йўқ хабарнинг ўзи йўқ.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_198

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.

1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

354-CАВОЛ: Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАНОЗА НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛИШИ УЧУН НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#намоз

355-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида жаноза намозларида кўпчилик иштирок эта олмаяпти. Бунга шариатимизда нима дейилган. Умуман олганда жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).

Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Жаноза намози ёлғиз имомнинг адо қилиши билан ҳам дуруст бўлади. Чунки жамоат бўлиб намоз ўқиш – жаноза намозининг шарти эмас, “Ниҳоя” китобида шундай келган” (“Китобус солаҳ”,).

Жанозага қатнашувчилар кам бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳанафий аллома Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва васаллам: “Кимнинг жанозасини уч саф мусулмон ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом ал-Ҳоким ривоятлари).

Шунинг учун ҳам “Муҳит” китобида айтилади: “Жанозада уч саф қилиш мустаҳаб. Агар жаноза ўқийдиганлар етти киши бўлса, бири олдинга чиқиб имом бўлади, орқасидан уч киши туради, кейинги қаторда икки киши, охирги қаторда бир киши туради” (“Раддул Муҳтор”).

Гувоҳ бўлиб турганимиз хатарли вирус тарқалган карантин даврида, шу вирусдан ёки бошқа сабаблар билан вафот этганларнинг жанозаларига камида етти киши йиғилса, фазилатли жамоатга айланади. Юқорида зикр қилингани каби уч саф мусулмонлар жанозасини ўқиган маййитга Аллоҳнинг раҳмати бўлишини умид қиламиз.

Демак, бугунги кундаги жанозаларга карантин сабабли катта жамоат йиғилмаётган бўлсада, мусибат эгалари тушкунликка тушмасдан, имкон қадар ўз бурчларини бажаришлари ва Аллоҳ таолонинг кенг раҳматидан умидвор бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ХОТИНИГА КЕТМА-КЕТ ТЎРТ МАРТА "ТАЛОҚСАН" ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

355-CАВОЛ: Менинг бир яқиним аёлига талоқ, талоқ, талоқ, талоқ, деб айтибди. Шунда аёлига нечта талоқ тушган? Улар энди ярашиб яшаб кетиши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши хотинига сен талоқ, талоқ, талоқ деб айтса, уч талоқ тушади. Ва хотин бегона бўлиб, қайта никоҳ ўқитиш мумкин бўлмайди. Яқинингиз айтган тўртта талоқнинг учтаси тушиб, тўртинчи талоқ деган сўзи учун гуноҳкор бўлади. Чунки шариатда талоқнинг кўпи учта холос.

Эр эндигина уйланиб, хотини билан никоҳ ўқилгандан кейин жинсий алоқа қилмаган ёки яқинлик қилишга имконият (хилвати саҳиҳа) бўлмаган бўлса, биринчи марта талоқсан дейиши билан боин талоқ тушади ва қолган талоқлар тушмайди. Яъни, бир талоқ боин бўлиб, ажрашадилар. Уларда хоҳласалар, қайта никоҳланиш имкони бўлади.

Аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:

ولو قال لها أنت طالق طالق أوقال أنت طالق أنت طالق ... يقع ثنتان إذا كانت المرأة مدخولا بها

яъни: “Агар эр мадхула (яъни, никоҳдан кейин жинсий алоқа қилган ёки алоқа қилишга имкон бўлган) хотинига сен талоқ, талоқ деса ёки сен талоқ, сен талоқ деса, икки талоқ тушади (“Бадоеус-саноеъ” китоби).

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудудаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.

Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Каъба

"Қанча Хажга борганлар
бордир-ки Каъба ундан қочар.

Қанча бормаганлар бордир-ки, Каъба унга шошар."

Увайс ал Қароний қуддиса сирруҳу


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Кун_ҳикмати.

Кишининг аҳмоқлиги уч нарсадан билинади:

1. Бефойда гапни гапиришидан.
2. Ундан сўралмаган нарсага жавоб беришидан.
3. Ўйламасдан иш қилишидан.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бир_оятки

Бу, Аллоҳнинг яратганидир. Қани Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.
(Луқмон сураси, 11-оят)

👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#ҲИКМАТЛИ_ДУНЁ

Қайта-қайта узр сўрайвериш гуноҳни қайта-қайта эслатишдир. 
Бир одамга ҳамманинг олдида насиҳат қилиш уни сўкишдир.
Ақл мукаммал бўлса, гап қисқа бўлади.
Ҳимоячи – сўровчининг қанотидир.
Жазавага тушиб, «дод-вой» солиш сабр қилишдан кўра кўпроқ толиқтиради.
Душманнинг энг каттаси ҳийласи махфийроғидир.
Ўзига керак бўлмаган нарсани талаб қилган одам ўзига керакли нарсани бой беради.
Ғийбат тинглаган одам икки ғийбатчининг биридир.

«Унваанул байан» китобидан

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БОШ ОҒРИҒИ, ИСИТМА ВА БОШҚА ОҒРИҚЛАРДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъуузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар ва мин шарри ҳаррин-нар», деб айтишни ўргатар эдилар.
Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривояти.


👇👇
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!

📖 МУДДАССИР сураси
(Маккада нозил бўлган, 56 оятдан иборат)


🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АМАЛЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ.

1. Фарз. Инкор қилиб бўлмас қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амал «фарз» дейилади. Беш вақт намоз ўқиш, рўза, закот, ҳаж каби амаллар фарздир. Фарзни бажариш шарт, уни бажарган улкан савобга эришади, бажармаган фосиқ ҳисобланиб, азобланади. Инкор этган эса кофир бўлади. Фарз икки хил бўлади: фарзи айн (ҳар бир мусулмон бажариши шарт) ва фарзи кифоя (бир ёки бир неча кишининг адо этиши билан бошқалардан соқит бўлади).
2. Вожиб. Эътирозга эҳтимоли бор далил билан бажарилиши талаб қилинган амал вожибдир. Масалан, витр, ҳайит намозлари кабилар. Вожибнинг ҳукми фарз билан баробар. Вожибни инкор қилган киши кофир бўлмайди, балки фосиқ бўлади. Вожибни бажарган савоб олади, тарк қилган жазога лойиқ бўлади.
3. Суннат. Зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал суннатдир. Суннатга амал қилиш вожибга амал қилиш каби талаб этилади. Бироқ суннатга амал қилмаган вожибга амал қилмаган каби жазоланмайди, балки қораланади. Мазҳаб уламолари суннатни иккига бўлишган:
1) Суннати муаккада (таъкидланган суннат) – вожибдан кейинги даражада туради, масалан, жамоат билан намоз ўқиш. Бунга амал қилмаган гуноҳкор бўлади;
2) Суннати зоида (еб-ичиш, юриш-туриш каби ишларда Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш).
4. Ҳаром. Инкор қилиб бўлмас қатъий далиллар билан бажарилиши тақиқланган амал ҳаромдир. Масалан, зино, судхўрлик, ўғрилик, ароқхўрлик каби. Ҳаром иш қилган киши охиратда дўзах азобига дучор бўлади, ҳаромни тарк этган эса савобга эришади. Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади.
5. Макруҳ. Эътирозга эҳтимоли бор далил билан бажарилиши тақиқланган амал макруҳи таҳримийдир. Масалан, бировнинг совчилиги устига совчи юбориш, эркакларнинг тилла тақиши ва ипак кийим кийиши макруҳи таҳримийдир. Макруҳи таҳримий ҳукми ҳаром ҳукмидадир, фақат уларни инкор этган киши кофир бўлмайди, холос.
Қилинишидан қатъий қайтарилмаган, аммо қилинмаслиги қилинишидан аъло бўлган амал макруҳи танзиҳийдир. Мушук, йиртқич қушлар теккан сувда таҳорат олиш бунга мисол бўлади. Улардан сақланганлар савоб олади, қилганларга эса маломат ҳам, иқоб ҳам қилинмайди.
6. Мубоҳ. Шариатимиз қилиш ёки қилмасликни одамлар ихтиёрига қўйган ишлар мубоҳдир. Масалан, рамазон ойида кечаси еб-ичиш каби. Буни шариат белгилаган чегарадан чиқмай қилиш мубоҳ саналади. Мубоҳ амалларни қилган ҳам, қилмаган ҳам – баробар, савоб ҳамда гуноҳга эга бўлмайди.

Жоиз – луғатда «ижозат берилган, йўл берилган» маъноларини билдиради, мубоҳ тушунчасининг ўхшаши, шариатда рухсат этилган амал ҳисобланади.

«Мўминнинг меърожи»,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#кун_ояти

وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ.

"Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур".

(Анкабут сураси, 45-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Хуфтон намозининг вақти ҳақида маълумот берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ