ALRISALAH | ibratli kanal
1.67K subscribers
10.4K photos
10.7K videos
116 files
1.71K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
МЕНИ ҲУКМИМ НИМА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саволим жуда нозик масала. Мени бир ўғил, бир қизим бор ёшлари тўрт ва бир ёшда фарзандларимни жуда яхши кўраман уларни эркалайман лекин бир муаммо айтишга уяламан улар билан ўйнаганимдан кейин негадир беиxтиёр авратимдан суюғлик келади сувга ўxшайди. Бир маърузада эшиттимки, қизига бир илиқлик бўлса никоҳи ҳаром бўлар экан. Мен қўрқяпман. Мен уларни яxши кўраман ва ўйнайманку аxир. Мени ҳукмим нима бўлади энди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фатво китобларимизда шундай дейилади: “Бир киши тунда аёли ва балоғатга етган қизи ухлаб ётган хонага кириб, эҳтиёжини қондириш учун аёлини уйғотиш мақсадида адашиб балоғатга етган қизини аёли деб ўйлаб шаҳват билан ушласа, ўпса, силаса ёки чимчиласа аёли унга абадий ҳаром бўлади” (Фатавои Ҳиндия).

Ҳурмати мусоҳарат собит бўлиши учун аёл ёки эркакнинг бирида шаҳватни топилиши шарт. Агар эҳтиром жиҳатидан сўрашганлиги аниқ, шаҳват билан эканлигига ҳужжат ҳам, ғолиби гумон ҳам бўлмаса, ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЗАВОД АКСИЯСИДАН ПУЛ ОЛИШ ҲАЛОЛМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени бувам пахта тозалаш заводидан аксия сотиб олган экан. Бувам оламдан ўтган аммо биз шу аксиядан ҳар йили пул оламиз. Шу ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аксия яъни ҳиссадорлик ҳалол ишларда жоиз. Бу кўпчилик шерик бўлиб завод, фабрика ва цехларни очишган, деган мазмунда. Бундай шерикчилик ҳам исломда айтилган шерикчилик турларига кириб кетади. Сизни ушбу завод фойдасида аксияларингиз миқдорича шериклигингиз бор. Шунинг учун сиз ҳиссангиз миқдорича фойда ёки зарарга шерик бўлиб ҳисобланасиз. Бундан сиз ва бошқа бувангизнинг меросхўрларига ўша фойдаларни олиб туришингиз шаръан мумкинлиги келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#КУН_ОЯТИ

ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلْمَوْتَ وَٱلْحَيَوٰةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْغَفُورُ

У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.

(Мулк сураси, 2-оят)

(Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.)


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
МЕН ЯХШИРОҚМАН!

Омир ибн Туфайл ва Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, Мадинанинг меваларида улуш сўрадилар. Усайд ибн Ҳузайр найзасини бошлари узра айлантириб:
– Ҳой тулкилар! Қани, чиқинглар бу ердан! – деди.
– Сен кимсан? – сўради Омир.
– Усайд ибн Ҳузайрман! – жавоб берди у.
– Лашкарбоши Ҳузайрмисан?
– Ҳа, ўшаман!
– Отанг сендан кўра яхшироқ инсон эди.
– Йўқ! Мен сендан ҳам, отамдан ҳам кўра яхшироқман! Отам кофирликда вафот этган! – жавоб берди Омир розияллоҳу анҳу.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

29-МАСАЛА:
Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади:
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.
Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”.

👇🏾
@ALRISALAH_UZ
12 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 18-Iyun Seshanba☘️ milodiy


#KUN_OYATI


"Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
  Беш минг қўйдан афзал

Ҳазрати Алидан, розияллоҳу анҳу, ривоят қилинади:
«Пайғамбар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир куни мендан:
— Эй Али, сенга беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали  беш калимани ўргатайинми? — деб сўрадилар.
— Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, — дедим.
Шунда Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу дуони ўргатдилар:
— Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират қил. Менга кенг феъл ва ҳалол бир даромад насиб эт. Нафсимни берган ризқингга қаноатли қил ва қалбимни Ўзинг манʼ этган нарсаларга мойил қилиб қўйма».

👉 Саҳобаларни қаранг дунё матоҳидан бир дуони афзал билди.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КИЙИМДАГИ НАЖОСАТНИ КЕТКАЗИШГА ИМКОН БЎЛМАСА НАМОЗ ҚАЗО ҚИЛИНАДИМИ?
#намоз

335-CАВОЛ: Агар кийимдаги нажосат рухсат этилган миқдордан ошиб кетсаю, кийимни алмаштиришнинг имкони бўлмаса (ишда, меҳмонда бўлиб, қолса) намозини қазо қилиб, уйига борганда кийимини ўзгартириб адо этадими ёки қазо қилмасдан шу кийимида намоз ўқийдими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида сиз айтган ҳолатлар имконсиз ҳолатлар ҳисобланмайди. Киши қаерда бўлса ҳам, намоздан аввал кийимидаги нажосатни кетказиши шарт бўлади.

Лекин сув бўлмаганда ҳам кийимнинг нажас ҳолатда бўлиши ҳеч қачон намозни кечиктиришга (қазо қилишга) сабаб бўлмайди.

“Шарҳул-виқоя” китобида мазкур масала юзасидан шундай дейилади: “Нажосатни кетказувчи сув ёки бошқа суюқликларни тополмаган киши ана шу кийими билан намоз ўқийверади. Кейин намозини қайта ўқимайди. Кийимининг тўртдан бир қисми пок бўлатуриб, кийимсиз намоз ўқиса жоиз бўлмайди. Агар кийимининг тўртдан бир қисмидан ҳам озроғи пок бўлса, кийимсиз ўқигандан кўра шу кийимда ўқигани афзалроқдир”

Бундан шариатимизда намознинг аҳамияти қай даражада катта эканини, бирор-бир ҳолатда ҳам бандадан соқит бўлмаслигини билиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИДА КЎРСАТИЛГАН "ҚИБЛА ВАҚТИ" НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#намоз

336-CАВОЛ: Намоз вақтлари тақвимида “Қибла вақти” кўрсатилган. Шу вақтда қиблага юзланган бўламизми? Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла вақти” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Намоз ер юзининг қайси бурчагида ўқилишидан қатъи назар, Каъбага қараб ўқилиши шарт. Ҳатто агар бирор киши сафардами, чўлу саҳродами юрганда Каъбанинг қайси тарафдалигини билолмай қолса, ижтиҳод қилиб, бир тарафни “қибла”, деб жазм этиб, намозни бошлайди. Бунда Қуёш ёки ой ёхуд юлдузларнинг йўналишидан фойдаланиш, улар воситасида қиблани аниқлаш зон (ҳақиқатга яқин тахмин)ни ифодалайди ва ибодат масалаларида амал қилишга яроқли саналади (“Буғятул арийб фи масаилил-қибла вал-маҳориб” китоби 80-81 бетлар).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларни яратилишининг ҳикматларидан бирини баён қилиб шундай марҳамат қилган:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

яъни: “У сизлар учун қуруқлик ва денгиз қоронғуликларида йўл топишингиз учун юлдузларни яратган зотдир. Биладиган кишилар учун оятларни батафсил баён қилдик” (Анъом сураси 97-оят).

Ушбу ояти кариманинг тафсирида Имом Абу Ҳайён раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ушбу ояти билан юлдузларни яратишдан энг катта фойдасига эътиборни жалб қилмоқди. У ҳам бўлса юлдузларни яратишдан мақсад йўллар ва кўчаларни топиш, қасд қилинган тарафларни ҳамда қиблани аниқлашдир. Зеро, тунда юлдузлар билан қиблани аниқланса, кундузлари Қуёшнинг ҳаракати билан билинади” (“Баҳрул муҳийт”китоби 5/213).

Қибла соатини астрономик ва муҳандислик ўлчовлар ва ҳисоб-китоблар билан аниқланади. Харита устида бирор шаҳар ва Макка орасида чизилган тўғри чизиққа – Қибла чизиғи, дейилади. Бу чизиқ, қибла йўналишини кўрсатади. Қуёш шу чизиқ устига келганда, ана шу вақт – Қибла соати бўлади.

Қибла соати вақтида, бутун дунёнинг қаерида бўлмасин, қуёшга қараб турганлар, қиблага қараб турган бўладилар. Қиблани янада аниқроқ аниқлаш учун тақвимда кўрсатилган қуёш яхши кўриниб турган бирор ерга бир чўп(таёқча) тикилади. Ёки бирор ипнинг учига тош илиб осилтириш ҳам мумкин. Ўша кунги тақвимда ёзилган намоз вақтида чўпнинг ёки ипнинг соясининг қарама-қарши томони, яъни, қуёш турган тараф қибла тарафни кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАСИЯГА СОТИБ ОЛИНГАН МАШИНАНИ СОТИБ, ПУЛИНИ ТИЖОРАТГА САРФЛАШ ЖОИЗМИ?
#савдо

337-CАВОЛ: Насия савдога машина олдим. Шу машинани сотиб пулини бошқа тижоратга сарфласа бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, насия савдо билан сотиб олинган машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфлашингиз жоиз. Чунки насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ сизнинг тасарруфингизга ўтади ва сиз сотувчидан (пулни нақд бермаганингиз учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қоласиз. Бундан кейин сотувчи сиздан фақат пулни сўрайди, машинани эмас.

Насияга маҳсулот сотиб олган мусулмон киши доим қарзини тўлаш ва насия қилинган маблағни вақтида тўлаб бериши пайида бўлиш керак. Ҳеч ҳам имкони бўлиб, тўловни чўзиб юрмаслик керак. Шуни яхши билиш керакки, одамлардан қарз олиб, уни тўламасдан (ёки тўлайдиган мол қолдирмасдан) дунёдан ўтиб кетадиганлар Қиёматда бу қарзни савоблари билан тўлаб беради. Чунки у ерда тўлайдиган пул йўқ, савоб эса ҳаммага керак бўлиб турган бўлади. Имкони бўла туриб қарзни чўзишни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “зулм” деб атаганлар:

"مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ" (رواه الامام البخاري عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

яъни: “Бойнинг (қарзни бермасдан) чўзиб юриши зулмдир” (Имом Бухорий ривоятлари).

Фақат мумкин бўлмаган битта ҳолат бор, насияга сотиб олинган машинани пулини тўламасдан (ва машина аввалги ҳолатидан эскирмасдан) туриб, яна эгаси (ёки вакили)га арзонроққа сота олмайсиз. Ҳадиси шарифда бу ишдан очиқ-ойдин қайтарилган (Имом Абдураззоқ Оиша онамиздан ривоят қилганлар). (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!

📖 ТАКВИР сураси
(Маккада нозил бўлган, 29 оятдан иборат)


🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қазо намозларни ўқиш тартибини тушунтириб берсангиз

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЖАҲРИЙ НАМОЗЛАРНИ ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бомдом, шом ва хуфтон намозларининг фарзини ёлғиз ўқиганда овоз чиқариб ўкишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, шарт эмас. Мазкур намозларни якка ўқиган киши ихтиёрли. Хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий. Лекин, намоз асносида бошқа киши қўшилиши эҳтимоли бўлса, жаҳрий ўқигани афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИР ҚЎЛИМ СИНГАН ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ОЛАМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени бир қўлим синган қандай таҳорат оламан ёки қандай таяммум қиламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўлингиз синиб гипс қилиб боғлаб қўйилган бўлса, соғ қўлингиз билан таҳорат оласиз. Бу ҳолатингиз таяммум қилишга сабаб бўла олмайди. Гипс қилиб боғланган бўлса ва гипсни ечиш касалликка зарар қиладиган бўлса, қўлни сув билан намлаб, гипс устига масҳ тортасиз. Агар қўлингизда таҳоратда ювиладиган жойидан бирор жойи гипсдан ташқарида бўлса, у жойни ювасиз. Умумий ҳолат шу. Агар сиздаги ҳолат биз тушунгандан бошқача бўлса, ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга мурожаат қилиб, бу масалани батафсил билиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (8-қисм)

Отни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассоб тасмияни айтмаса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва қурбонликка олинадиган жонлиқни бозорда савдолашиб бўлмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Шахсий уйи бўлмаган одамнинг закоти ва қурбонлиги қабул бўлмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилиш мучал йилига боғлиқми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Жума куни жонлиқ сўйиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қуръонни ўқиб тугатгандан сўнг жонлиқ сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саволжавобвидео

Ҳамма билиб қўйсин, эру хотин ҳам, ёшу қарилар ҳам, ота оналар ҳам!

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СИЗЛАРДА ЯХШИЛИК ЙЎҚ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу одамларни даъват қилаётган эди, бир киши уни тўхтатиб:
– Эй мўминлар амири! Аллоҳдан қўрқинг! – деди. Шу жойда ҳозир бўлганлар унга:
– Мўминлар амирига Аллоҳдан қўрқинг, дейсанми? – дейишди.
Умар розияллоҳу анҳу уларни қайтариб:
– Уни ўз ҳолига қўйинглар! Айтаверсин. Қандоқ ҳам яхши сўз айтди. Шу сўзни айтмасаларингиз сизларда яхшилик йўқдир. Агар қабул қилмасак, бизларда яхшилик бўлмагай! – деди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
108. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, қози ҳукм қилишда Адандан(Жанубий Арабистондаги жойнинг номи) ҳам узоқроқ жойга тойиб адашадию (охиратда тушадиган жойи) яққол дўзахга келиб қолади", дедилар.

Изоҳ: Қози (араб. - ҳукм чиқарувчи) - мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида суд вазифасини бажарувчи, шаръий маҳкама раисидир.
Қозилар жамиятда адолат тарозусини қўлларида тутиб турадиган, адолат устуворлигини таъминлашга, золимни зулмидан тўхтатиб туришга масъул шахслардир. Уларнинг биргина ҳукми сабабли адолат қарор топади ёки акси бўлади. Қози ўзининг биргина адолатсиз, нотўғри ҳукми сабабли охиратда Аллоҳ таолонинг раҳматидан мосуво бўлиб, жаҳаннамга лойиқ бўлиб қолиши мумкин.

Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ