#duo #arafa
АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

#Ҳадис_190
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
✍

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#азон
❓326-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:
🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:
يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ
Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).
Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

МАҲСУЛОТНИНГ НАРХИНИ ХАРИДОРГА ҚАРАБ ЎЗГАРТИРИШ
#савдо-сотиқ
❓327-CАВОЛ: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир” – деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
"انما البيع عن تراض" (رواه الامام ابن ماجة عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.
Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам савдода сахий бўлиш ҳақида шундай деганлар:
"إن الله يحب سمح البيع سمح الشراء سمح القضاء" (رواه الامام الترميذي عن ابي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради" (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

ШЕРИКЧИЛИКДА ҲАР ОЙ ФОЙДАНИ ТАҚСИМЛАШ МУМКИНМИ?
#музораба
❓328-CАВОЛ: Шерикчиликда бир дўстим билан иш бошладим, шеригим мен қилаётган бизнесга пулини тикди, фойдани тенг шерикликка келишдик, ҳар ойда фойдани пулини олиб турса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музорабада фойдани бўлиб олиш муддати иш турига боғлиқ. Савдо-сотиқ бўлса, олинган нарса тўлиқ сотилгандан кейин ҳисоб-китоб қилинади. Агар деҳқончилик каби ишлар бўлса, ҳосил олингандан кейин фойдани бўлиб олинади. Лекин аввал дастлабки сармояни ўз ўрнига қўйиб, кейин соф фойдани келишилган нисбатда бўлиб олинади.
Сизларнинг шартномангиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади:
هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل و عمل من الاخر
яъни: “Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби).
Музорабада дастмоя бир томондан хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муаййан бир миқдорда эмас, балки фоиз ҳисобида тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники ярми сеники ёки учдан бири меники учдан иккиси сеники ва ҳоказо. Агар зарар бўлса, музораба шартномасида мол эгаси пулига, ишчи эса қилган меҳнатига куяди.
Музорабада икки томондан бири учун муайян сумма таъйин қилинса, музораба бузилади. Масалан, фойдадан менга юз дирҳам берасан, қолгани сенга деса музораба дуруст бўлмайди. ("Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоби) Чунки, бунда икки томондан бирига зарар бўлиб қолишини эҳтимоли катта.
Шунингдек, музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан”, – деса ҳам, музораба бузилади. Валлоҳу аълам.

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ПАЙТИДА ҲАЙВОНГА НУҚСОН ЕТСА
20-МАСАЛА: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сўйиладиган жойга олиб келиб, уни ерга ёткизиш вақтида қўл ёки оёқлари синиб қолса, уни қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қурбонлик қилинадиган мол сўйиладиган пайти қочиб кетиб, кўзига нуқсон етса, уни қурбонлик қилиш жоиздир (“Бадоеъ”).
👇🏾

ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?
21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир.

•Оғзингдан кўра қулоқларингни кўпроқ ишлат. Оз гапириб, кўп тинглашинг учун сенга битта оғиз, иккита қулоқ берилган.
©Абу Дардо Розияллоҳу Анҳу
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
©Абу Дардо Розияллоҳу Анҳу
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат
📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!
📖 МУТОФФИФУН сураси
(Маккада нозил бўлган, 36 оятдан иборат)
🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Тўй кассасига пулни гўшт нархига қараб йиғсак, рибо бўлиб қолмайдими?
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Тўй кассасига пулни гўшт нархига қараб йиғсак, рибо бўлиб қолмайдими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИЗ ҲАМ ЗАКОТ БЕРИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени хўжайиним ўтиб қолдилар. Уч нафар қизимни турмушга берганмиз. Битта 18 ёшли ўғлим бор, ҳали уйланмаган. Хўжайиним закотни вақтида берардилар. Биз ҳам закот беришимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало мерос илмидан хабари бор устозлардан мерос кимга қанча тақсимланишини билиб олинглар. Кейин меросхўрлар аввал моли нисобга етмаган, лекин мерос моли билан пули нисобга етган кишилар бўлса, қўлидаги маблағ бир йилдан кейин ҳисобланади ва эҳтиёжлардан ортиб қолган маблағ нисобга етса, закот берилади.
Лекин меросхўрлар ичида аввалги йилларда ҳам закот бериб юрганлари бўлса, мерос моли йил ўртасида қўшилган даромад каби пул маблағларига қўшилиб кетади. Ва умумий суммадан закот чиқаради. Валлоҳу аълам.

"ДАРАВЕШОНА" ОДАТ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳар йили маҳалламиз аҳолиси зиёратгоҳга бориб, ўша ерда пул йиғишиб қурбонликлар қилишади ва ўша ерда еб-ичишади. Бу одатни «даравешона» деб аташган. Мана шу йиғилган пулларга эҳсон қилиш афзалроқ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азалдан “даравешона” сайллари халқнинг бошига турли қийинчиликлар ва бало-кулфатлар келганида ёхуд ана шундай бало-офатлардан саломатликда чиқиб олинганида ўтказиш одати бўлган. Бу одатнинг асли келиб чиқиши кўпроқ, миллий урф одатга бориб тарқалади. Агар ушбу сайлларни шариатимиз меъёрларига амал қилиб, садақа балони қайтаради, деган мақсадда ўтказилса, бу услубда хайр-эҳсон қилишнинг шаръий монеълиги йўқ. Валлоҳу аълам.

САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.
"Рухий тарбия" китобидан

#улашинг
Арафа кунининг фазилати
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.
"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".
Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".
Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.
Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.
Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.
Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ
22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”).

ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ
23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”).
Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир.

РАББИНГ КУЗАТИБ ТУРГУВЧИДИР
Аб Жаъфар Мансур Молик ибн Анас ва Ибн Товус раҳимаҳумаллоҳни чорлади. Улар келишганда Абу Жаъфар қават-қават кўрпа устида ўтирган эди. Олдида чарм тўшама тўшалган кунда. Кунда олдида жаллод. Қўлида шамшир. Жазолашга тайёр турибди. Абу Жаъфар меҳмонларни ўтиришга имо қилди. Сўнг узоқ вақт сукут сақлаб турди. Кейин Ибн Товусга юзланди:
– Менга отангдан эшитганларингни айтиб бер.
– Мен отамдан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, қиёмат кунида одамларнинг энг қаттиқ азоб тортгувчиси шу кишиким, Аллоҳ уни Ўз ҳукмига шерик қилади ва унга адолати учун шафқатсизликни киритиб қўяди”, деганлар.
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, дарҳол кийимим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Абу Жаъфар яна унга юзланди:
– Эй Товуснинг ўғли! Насиҳат қил!
– Хўп. Аллоҳ таолонинг ушбу Каломини эшитмаганмисан: «Сен Раббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? Баланд устунли “Ирам”га. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга. Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?). Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?) Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. Улар у (ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар. Бас, Раббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди. Албатта, Раббинг кузатиб турувчидир» (Фажр сураси, 6–14-оятлар).
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, яна кийим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Мансур анча вақт жим туриб қолди. Кейин:
– Эй Товуснинг ўғли! Менга қаламни бер, – деди.
Ибн Товус қаламни қўлига олиб, Абу Жаъфарга узатмасдан ушлаб тураверди.
– Нега бермаяпсан менга?
– Бу қаламда маъсиятларни ёзсанг, сенга шерик бўлиб қолмай деб қўрқяпман.
Бу сўзларни эшитган халифа ниҳоят уларни ҳайдашга тушди:
– Туринглар, менинг олдимдан!!!
Ибн Товус эса хотиржамлик билан:
– Биз ўзи шуни хоҳлаган эдик, – деб ўринларидан туриб кетишди.
Молик айтади: “Шундан сўнг мен ибн Товуснинг фазилатларига шоҳид бўлавердим”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

10 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 16-Iyun Yakshanba☘️ milodiy
#KUN_OYATI
"Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).