ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.55K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?
#Қуръони карим

324-CАВОЛ: Интернетда Қуръони каримда нечта сура ва оятлар бор деган саволга ҳамма ҳар хил жавоблар беряпти, манбаалари билан, яъни 6666 та, 6236 та оят ва ҳокозалар. Айтингчи, оятлар сонининг қайси бири тўғри?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламолариинг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобалардан айримлари Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган. Бундан ташқари айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Кўфа олимлари алоҳида оят деб айтишган. Уларинг фикрича (Тоҳа), (Ёсин), (Ҳамим) алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.

Шуни алоҳида эслатиб айтамизки, оятларнинг саноқларидаги фарқлардан зинҳор қўшимча қўшилган ёки камайтирилган деган фикр келмаслиги керак. Юқорида кўриб ўтганимиздек бу борада саноқлар ҳар хиллиги уламоларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш асослари турлича бўлганидандир.

Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон

325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:

وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة

Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").

Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муфтий_минбари

“ОНАМДАН МАКТУБ”
(тоқатингиз етса эшитинг)

©️ Шайх Нуриддин ҳожи Холиқназар Ҳазратлари

👇
🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Бу каби оятларни ўқиганимизда ўзимизни тафтиш қилайлик, мўмин эслатма олади, мунофиқ эса бу мен ҳақимда эмас деб ўтказиб юборади!

Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ НУҚСОНЛАР

18-МАСАЛА:
Тиши йўқ ҳайвон агар тили билан ем-ҳашакни ейдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Акс ҳолда, жоиз бўлмайди. (“Бадоеъ”). Қўй ёки молнинг икки қулоғидаги ёриқ ва кесилган жойлари жамланмайди. Яъни ҳар-бири алоҳида ҳисоблаб кўрилади. Агар ҳар бир қулоғининг кесилган жойи учдан биридан кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир (“Татархонийя”).

👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА

19-МАСАЛА:
Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

📖 Гўзал тиловатдан баҳраманд бўлинг!

📖 БУРУЖ сураси
(Маккада нозил бўлган, 22 оятдан иборат)



🎙 Хуршид қори Аҳлиддин ўғли
Мир Араб олий мадрасаси
талабаси.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Фотимадан бошқа барча фарзандлари ВАФОТ қилса ҳам .
Қалбларига энг Махбуб завжалари вафот қилса ҳам .
Ёшликдан ота~онадан етим қолсалар ҳам ...
Энг яқин Қадрдонлари амакилари Абу Толиб, Жаъфар, Хамзалар халок бўлса ҳам...
Душманлари билан тўқнашувларда қатнашсалар ҳам...
Ўлим ва Охират азобини билсалар хам . Мана шуларнинг БАРЧАСИГА ҚАРАМАЙ ,
Росулуллоҳ Соллоллоху алайҳи васалламни фақат Табассум қилган ҳолда кўришар эди...
У Зотнинг ТАБАССУМ қилганларини кўрган одам:
«У Зотга энг махбуб киши мен бўлсам керак» , деб қоларди.
Ҳаёт ташвишларини бир четга суриб қўйиб, шунчаки ТАБАССУМ ҚИЛИНГ.. Чунки бу —- «СУННАТ»

👇👇
@ALRISALAH_UZ
УМАР ХАЙЁМ РУБОИЙЛАРИ АСЛИ КИМНИКИ?

...Аммо баъзи ҳолларда адабиёт дунёсида исломий адабиёт ҳақидаги тасаввур бузилди. Бир пайтлар ҳамма «Умар Хайём рубоийлари» деб аталмиш шеърий асарлар ҳақида кенг миқёсда гапира бошлади. Бу рубоийлар дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди. Ҳамма жойларда ўқила бошланди. У рубоийларга машҳур бастакорлар куй басталаб, хонандалар қўшиқ қилиб айтишди. Майхўрликнинг мадҳи ва шунга даъват, ҳаётлик чоғида маза қилиб, иложи борича лаззатлардан баҳраманд бўлиш, бу борада ҳеч кимга, ҳеч нарсага эътибор бермаслик каби мазкур рубоийларда куйланган нарсалар одамларни ўзига ром қилишига асосий сабаб эди. Шу билан бирга, бу рубоийларда куфр, даҳрийлик ва бир қанча бузуқ мазҳабларнинг мафкураси ҳам ўрин олган эди.
...
Геральд бу таржима ҳақида устози Говлга ёзган мактубида, «Мен бу рубоийларни аслидек таржима қилмадим, баъзи жузъиётларини сақлаб қолган ҳолда бир-бирига аралаштириб ўзгартирдим», деб таъкидлаганини ҳам Тарозий келтирадилар. Бу таржимага Ғарбда катта эътибор қаратилгани сабабли қайта-қайта чоп этилди ва рубоиётнинг асли деб қабул қилинди...

Ғарбда «Умар Хайём клублари» тузила бошланди. Рубоий ўқиб, май ичиш йўлга қўйилди. Таржимон Геральд вафот этганида Умар Хайём қабри устида ўсаётган гулдан кўчириб бориб, унинг қабрига экишди ва қабр тошига миннатдорчилик сўзлари ёзишди. Ғарбнинг Шарқдаги шотирлари бу борада устозларидан ҳам ўтиб кетишди. Рубоийлар динсизлик, ароқхўрлик, фаҳш ишларнинг шиори бўлиб қолди.

«Кашфул-лисам» китоби муаллифининг таъкидлашича, Умар Хайём номидан сохта рубоийларни тарқатиш одамларни, хусусан, мусулмон ёшларни Исломдан узоқлаштириш учун Ғарбда ўйлаб чиқилган ўйин эди.

Маълумки, Ғарб шарқшунослари Исломга зарба бериш учун ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланиб келишади. Улар «Умар Хайёмдек аниқ фанларнинг улуғ вакили ўзи мусулмон саналса ҳам Исломга ва унинг ақийдаларига қарши чиққан» дейиш учун шундай йўл тутишган. «Оддий одамларга ўхшаб кўр-кўрона эътиқод қилмагани ва илм соҳиби бўлгани учун шу гапларни ёзган», деб кишиларни ишонтиришга уринишган ҳамда Исломга илмсиз, бесавод кишиларгина ишонади, деган фикрни шу йўл билан олға суришган. Шунинг учун ҳам Хайёмни улуғ олим дейишган-у, илмий асарларини чоп этишмаган. Унга ёлғондан нисбат берилган рубоийларни эса ривожлантиришган, ҳатто билим юртларида дарслик қилиб ўтишган. Бу ҳам Исломга қарши курашнинг энг маккорона услубларидан бири эканини кўриб турибмиз...

...Илмий тажрибалар ҳам аллома Тарозийни ёқлаб чиқди. Қоҳирада чиқадиган «Ал-Аҳром» газетасининг 1978 йил 6 декабрь сонида «Лондондаги Умар Хайём рубоиёти қўлёзмаси сохта экан» деган хабар босилди. Унда қуйидагилар баён қилинади: «Илмий текширишлар Лондондаги Кембриж дорулфунунида сақланаётган «Умар Хайём рубоиёти» дейилган қўлёзмалар сохта эканини исботлади. Бу қўлёзмалар милодий 1200 санада ёзилган деб ҳисобланар эди. У кўп йиллардан бери илмий изланишларга асос бўлиб келди. Энди эса бу рубоийлар юз йил аввал ёзилгани маълум бўлди. Кембриж дорулфунуни бу қўлёзмаларни уларни Эрондан топган марҳум устоз Артур Арбортисдан сотиб олган эди»...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг

«Тарих омонатдир» асаридан

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Машиналарга кўзни қамаштирувчи қўшимча чироқлар ўрнатиш шаръан жоизми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
"ОЛЛОҲ" ДЕЙИШ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўпинча сўзлашувда «Аллоҳ» эмас, балки «Оллоҳ» деб айтамиз. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўпинча ўзбек забон халқимиз томонидан “Аллоҳ” ёки “Оллоҳ” деб, талаффуз қилишларини гувоҳи бўлинади. Бу билан мазмун жиҳатдан ҳар икки истеъмол ҳам тўғри. Лекин араб тили нуқтаи назардан “Аллоҳ” деб талаффуз қилиш ва ёзиш нисбатан тўғрироқ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ИҚОМАТНИ ҚАЙТА АЙТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёлғиз одам намоз учун иқомат айтгандан сўнг эшик таққилаб қолди. Эшикни очиб келиб, намозни бошлайверадими ё қайтадан иқомат айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда иқоматни қайтадан айтилади. Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ бу мавзуда шундай деганлар:

فروع: صلى السنة بعد الاقامة أو حضر الامام بعدها لا يعيدها ,بزازية وينبغي إن طال الفصل
أو وجد ما يعد قاطعا كأكل أن تعاد

"Иқомат айтгандан кейин суннатни ўқиса ёки иқоматдан кейин имом келиб қолса, иқоматни қайта айтилмайди.
Агар иқомат айтилган вақт билан фарз намоз ораси чўзилиб кетса ёки ейишга ўхшаш намозни бузадиган амал аралашиб қолса, иқоматни қайта айтиш керак бўлади".
("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Такбири ташриқни айтишни унутманг!

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

             👇👇
@ALRISALAH_UZ
  
​​АРАФА КУНИ ШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, ШУ КУНИ РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайит

CАВОЛ: Бу йил Арафа шанба кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 Ж
АВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа куни шанбага тўғри келса ҳам у куни рўза тутишда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Жума куни рўзасини ҳам қўшса, янада яхши.
Ёлғиз шанба куни рўза тутишдан қайтирилган ҳадислар бор. Шу мазмунда келган ҳадисларни ўрганган уламоларимиз ёлғиз шанба куни рўза тутиш танзиҳий макруҳ, дейишган. Макруҳлиги шу кунни хослаб рўза тутганида бўлади. Аммо арафа куни шанба кунига тўғри келиб қолса, инсон арафа куни бўлгани учун рўза тутади. Бу ҳолатда макруҳлик йўқолади.
“Эълоус сунан” китобида бундай дейилган:
والمذهب عندنا صوم السبت إذا تعمده وكذا يوم الأحد إذا تعمده
“Бизнинг наздимизда тутилган йўл шуки, шанба куни рўза тутишнинг макруҳлиги айнан шу кунни қасд қилса. Якшанба куни ҳам шундай”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
إلَّا إذَا وَافَقَ يَوْمًا كَانَ يَصُومُهُ قَبْلُ؛ كَمَا لَوْ كَانَ يَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا أَوْ كَانَ يَصُومُ أَوَّلَ الشَّهْرِ مَثَلًا فَوَافَقَ يَوْمًا مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ وَأَفَادَ قَوْلُهُ وَحْدَهُ أَنَّهُ لَوْ صَامَ مَعَهُ يَوْمًا آخَرَ فَلَا كَرَاهَةَ؛ لِأَنَّ الْكَرَاهَةَ فِي تَخْصِيصِهِ بِالصَّوْمِ لِلتَّشَبُّهِ
“Лекин авваллари тутаётган кунига тўғри келиб қолса, рўза тутиш макруҳ бўлмайди. Масалан, кун ора рўза тутаётган бўлса ёки ҳар ойнинг биринчи куни рўза тутиб юрган бўлса ва бу кунлардан бири шанба кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Агар бу кунларга бир кун қўшиб рўза тутса, мутлақо кароҳият бўлмайди. Чунки макруҳлик яҳудийларга ўхшаб, фақат шанба рўза учун хослашдадир”.
Демак, Арафа куни шанбага тўғри келса, имкон қадар жума ва шанба кунлари тутса, жуда яхши. Имкони йўқ бўлса, фақат шанба куни тутиши жоиз бўлади. Чунки Арафа рўзасини тутаётган киши айнан шанба кунини улуғлаб эмас, балки Арафа куни шу кунга тўғри келгани учун тутади. Бу ҳолатда фақат шанба куни рўза тутишга ҳеч қандай монелик қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни рўза тутишнинг фазилати

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз азон айтилганда қўлларидаги ишни қўйиб, азонни тинглардилар.

Бир кун улардан бунинг сабабини сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан эшитдим. Азон айтилганда уни тингламасдан бошқа нарсалар билан
машғул бўлиш — ўша кишининг имонида нуқсон борлигини ифодалайди», дея марҳамат этдилар.


Шундан сўнг азон айтилганда ҳеч нарса билан машғул бўлмасдан, азонни эшитишни одат қилдим».

Буюк валийлардан Абу Нафс Ҳаддод ҳазратлари темирчилик билан шуғулланганлар. Болға кўтарган қўллари азон айтилганда кўтарилганча қолар, азон тугагунча туширмасдилар. Агар болға сандон устида бўлса, азон тугагунча уни кўтармасдилар.

Суҳбатлашаётган бўлсалар, дарҳол тўхтатиб, азон тугагунча жимиб қолардилар. Бир кун бу муборак зот вафот этдилар. Йўлда тобутини кўтариб боришарди, шунда минорадан муаззин азон айта бошлади. Тобут кўтарганлар бир одим ҳам юролмасдан турган жойларида туриб қолдилар.

Азон тутаганда яна тобутни кўтариш учун кучлари ўзларига қайтди. Азонга бўлган ҳурматлари, одоблари вафот этгач ҳам у зотда каромат сифатида кўринди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат этадилар:
«Ким азонни эшитгач, муаззин билан бирга секин овозда такрорласа, Аллоҳ айтилган азоннинг бир ҳарфига минг савоб беради ва минг гуноҳини кечади».

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КАЪБА НEЧА МАРОТАБА ҚУРИЛГАН?

Кўплаб муҳаддис ва муфассирлар Байтуллоҳнинг қурилишига доир ривоятлар нақл қилишган. Уларнинг барчасини бир жойга тўплаб қаралса, Байт ўн маротаба таъмирлангани аниқ бўлади. Улар ҳақида Ибн Ҳажар Асқалоний «Фатҳул-Борий», Бадруддин Айний «Умдатул-қорий» асарларида нақл қилиб келтирганлар. Бу ривоятлар «Изоҳут-Таҳовий»да ҳам мухтасар тарзда нақл қилинган. Улар қуйидагилар:
1. Одам алайҳиссалом яратилишидан илгари фаришталар Аллоҳ таолонинг амри билан Байтни қурганлар;
2. Одам алайҳиссалом ерга тушганларидан кейин Аллоҳнинг амри билан Байтни таъмирлаб, уни тавоф қилганлар;
3. Шийс алайҳиссаломнинг Байтни қуришлари;
4. Нуҳ тўфонидан кейин Каъбатуллоҳнинг асари ҳам йўқ бўлиб кетади. Шунда Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қайтадан қуришади;
5. Амолика қабиласи томонидан қурилиши;
6. Журҳум қабиласи томонидан қурилиши;
7. Қусай ибн Килоб томонидан қурилиши;
8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз уч ёшга кирганларида Қурайш қабиласи томонидан қурилиши;
9. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истакларига мувофиқ Байтни қурганлар. Набий соллалоҳу алайҳи васалам ҳажжатул-видоъда Оиша онамизга: «Келгуси йил тирик бўлсам, кириб-чиқиш осон бўлиши учун Каъбатуллоҳнинг шарқига ва ғарбига эшик қўяман ва хатиймни унга қўшиб қўяман», дедилар. Лекин келаси йили икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Маккага волий бўлганларида Расулуллоҳ хоҳлаганларидек Байтни қайта қурдилар ва ҳозирда мавжуд бўлган эшик рўпарасига яна бир эшик қилдилар. Унинг асари ҳозир ҳам билиниб туради;
10. Ҳажжож ибн Юсуф Маккаи мукаррамага ҳужум қилиб, манжаниқ ва турли ўқлар билан Каъбани ўққа туттириб, Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни шаҳид қилдирди ва Каъбатуллоҳни буздириб, Қурайш томонидан қурилганда Каъба қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолатга қайтарди ва ҳатиймни Байтдан ажратиб қўйди ҳамда ғарбий эшикни беркитиб ташлади. Ҳозирги кунда Каъба Ҳажжож томонидан қурилган кўринишдадир. Ҳорун ар-Рашид Каъбани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳлаганларидек тарзда қуришни истаган пайтда Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: «Каъбани қайта қуриш жоиз эмас. Агар унга рухсат берилса, ҳар подшоҳ ўзи истагандай уни қуришга ҳаракат қилади», дедилар («Изоҳут-Таҳовий», 3-жилд, 629-бет).

«Мўминнинг умр сафари» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҲОЖИЛАР АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Биз ҳаж сафаридамиз, Арафа куни рўза тутмоқчи эдик. Баъзилар, бу амал ҳажга бормаганлар учун, ҳажга борганлар бу рўзани тутмайди, дейишмоқда. Шуни аниқлаштириб берсангиз?

💬 ЖА
ВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Ҳожилар заифлашиб қолмасалар, бу рўзани тутишлари яхши. Лекин рўза уларни Арафа кунидаги ибодатлардан заифлаштириб қўйса, бу кунги рўзани тутишлари макруҳ бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган.

(قوله: لم يضعفه) صفة لحاج أي إن كان لا يضعفه عن الوقوف بعرفات ولا يخل بالدعوات محيط فلو أضعفه كره

"Агар рўза ҳожини Арафотдаги вуқуф (туриш)дан заифлаштирмаса ва у кунги дуоларни қилишга халал бермаса, мустаҳабдир ("Муҳит" китоби). Агар рўза ҳожини заифлаштириб қўйса, уни тутиш макруҳ (хуш кўрилмаган)дир" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇🏾👇🏾
@ALRISA
LAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғанимат_фурсатлар
Эртага арафа куни
Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади!


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
9 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 15-Iyun Shanba☘️ milodiy


#KUN_HADISI


   Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди»(Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ