ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.55K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар.
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
4 Zul-hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 10-Iyun Dushanba☘️ milodiy


#KUN_OYATI


"Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир" (Аъроф сураси, 199-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_185

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сен узун сукутни лозим тут. Фақат хайрни гапир. Чунки, узун сукут сендан шайтонни қувади, динингнинг ишида сенга ёрдам беради»

Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Абу Зарр
розияллоҳу анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АҚИҚА ҲАҚИДА
#ақиқа

311-CАВОЛ: Ақиқа маросимини дастурхон ёзиб, одамларни чақириб ўткизиш керакми ёки сўйилган қўйни камбағал, етим, кам таъминланган оилалар, масжид ва ўз оиласига тенг тақсимлаб, тарқатган яхшими? Шариат бўйича қайси мақбул иш бўлади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан бири ("Раддул муҳтор" китоби). Бунга қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далолат қилади:

سَلْمَانُ بْنُ عَامِرٍ الضَّبِّىُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَقُولُ: «مَعَ الْغُلاَمِ عَقِيقَةٌ، فَأَهْرِيقُوا عَنْهُ دَمًا، وَأَمِيطُوا عَنْهُ الأَذَى»

Салмон ибн Омир Зоббий разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Янги туғилган болага ақиқа қилиш бордир. Унинг учун қон чиқаринг ва ундан нопокликни кетказинг”, — деб айтаётганларини эшитганман. (Имом Бухорий ривоятлари).

عن أم كرز رَضِي اللهُ عَنْها أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال عن الغلام شاتان وعن الجارية شاة لا يضركم ذكرانا كن أم إناثا

Умму Курз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўғил бола номидан икки қўй ва қиз бола номидан бир қўй (сўйинглар. Сўйладиган қўйнинг) эркак ёки урғочилиги сизларга зарар қилмайди, дедилар”. (Насоий ривоятлари).

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ سُئِلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْعَقِيقَةِ فَقَالَ لَا يُحِبُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ الْعُقُوقَ وَكَأَنَّهُ كَرِهَ الِاسْمَ قَالَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّمَا نَسْأَلُكَ أَحَدُنَا يُولَدُ لَهُ قَالَ مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَنْسُكَ عَنْ وَلَدِهِ فَلْيَنْسُكْ عَنْهُ عَنْ الْغُلَامِ شَاتَانِ مُكَافَأَتَانِ وَعَنْ الْجَارِيَةِ شَاةٌ

Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ақиқа тўғрисида сўралди. Шунда у зот худди (ақиқа) исмини ёқтирмагандек: “Аллоҳ таоло оқ бўлишни хуш кўрмайди”, дедилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг Расули, биз сиздан биримизнинг фарзанд кўриши тўғрисида сўраяпмиз”, — дейишди. У зот: “Сизлардан ким боласи учун жонлиқ сўйишни хоҳласа, ўғил болага иккита баробар қўй, қиз болага битта қўй сўйсин”, — дедилар”.

عَنْ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ غُلاَمٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ، تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ السَّابِعِ، وَيُحْلَقُ رَأْسُهُ، وَيُسَمَّى

Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадислар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қавлий, яъни сўзлари билан бўлган кўрсатмаларидир. Қуйида эса У зотнинг феълий, яъни ўзлари қилиб кўрсатишлари билан собит бўлган кўрсатмалари зикр қилинади.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ :عَقَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْحَسَنِ وَالْحُسَيْنِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا بِكَبْشَيْنِ كَبْشَيْنِ

Абдуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (ўз набиралари) Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумоларга иккита иккитадан қўчқор сўйиб ақиқа қилдилар”. (Имом Насоий ривоятлари).

عن علي بن أبي طالب قال : عق رسول الله صلى الله عليه و سلم عن الحسن بشاة وقال يا فاطمة أحلقي رأسه وتصدقي بزنة شعره فضة قال فوزنته فكان وزنه درهما أو بعض درهم

Али Ибн Аби Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (набиралари) Ҳасанга бир қўй сўйдилар ва “Эй, Фотима! Уни сочини олгин ва сочини оғирлигича кумуш садақа қилгин”, — дедилар. Кейин мен уни ўлчовдим бир ёки ярим дирҳам (оғирлигича) чиқди” (Имом Термизий ривоятлари).

Шариатимизга кўра ақиқани кўриниши шуки, бола туғилганидан кейин еттинчи куни унинг сочи олинади ва ўша сочни оғирлигича тилла ёки кумуш садақа қилинади. Кейин хоҳловчилар болани бошига заъфарон суртишлари мумкин. Сочи олингандан кейин унинг номидан жонлиқ сўйилади.👇🏾
Ақиқа кунини таъйин қилиниши борасида Оиша разияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилинган.

فقالت عائشة رضي الله عنها : ... و ليكن ذاك يوم السابع فإن لم يكن ففي أربعة عشر فإن لم يكن ففي إحدى و عشرين

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: “...ва бу еттинчи куни бўлсин. Агар (еттинчи куни) бўлмаса, ўн тўртинчи куни бўлсин. Агар (ўн тўртинчи куни ҳам) бўлмаса, йигирма биринчи куни бўлсин”. (Имом Ҳоким ривоятлари).

Ушбу ривоятга биноан ақиқа еттинчи куни қилинса, яхшироқ бўлади. Чунки ҳадисда: “Агар (еттинчи куни) бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар (ўн тўртинчи куни ҳам) бўлмаса йигирма биринчи куни бўлсин”, — дейилган.

Уламолар ақиқа учун сўйилган жонлиқларни ҳудди қурбонлик учун сўйилган жонлиқ каби тақсимлаш мустаҳаб эканини айтганлар. Яъни учдан бир қисмини ўзининг оиласи учун захирага олиб қўйиши, учдан бирини пишириб зиёфат қилиши, учдан бирини хом ҳолатда муҳтожларга тарқатиши мустаҳабдир. Агар аҳли оиласи кўпчиликни ташкил қилиб, мазкур ақиқа гўштига ўзининг эҳтиёжи бўлса, оиласи учун тўлиқ ўзида олиб қолиши мустаҳаб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат

312-CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.

Бу ҳақида “Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.

яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, “Ал-Кофий” китобида шундай келган. “Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, “Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).

Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг “Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:

أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه

яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”

Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ?

313-CАВОЛ: Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу самманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади.

Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.

1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас.
(Бадоеъус саноеъ)
2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди. (Ал баҳрур роиқ)
3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимда кенгчилик бўла туриб қурбонлик қилмаса асло намозгоҳимизга келмасин” дедилар.
4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас”

(Алмуҳалло биласор).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исми Аъзам дуоси!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар

13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади.
Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ютуб тармоғи қўйган видеомиз ичига реклама жойлаб, тушган даромаддан маълум фоизини беради. Шу ҳалолми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗ ЎҚИШНИ БИЛМАЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни билмайман. Шунда ҳам “Умра” ёки “Ҳаж” зиёратига боришим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда амалларнинг ўз даражаси бор. Ҳар бир балоғатга етган шахс зиммасидаги фарз амалларни илмини ва ҳукмини билиши лозимдир.

Ислом шариатига кўра беш маҳал намозларни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқиш энг аввалги фарзлардан бири саналади. Бундан намозга доир масалаларни, уни адо этиш тартиб қоидаларига тегишли маълумотларни билиш ҳам энг зарурий илмлардан ҳисобланади. Ҳаж ва Умра зиёратлари эса, динимизда намоздан кейинги даражадаги амаллар қаторида туради. Шунинг учун намоз ўқишни дарров ўрганиб, уни ўз вақтида адо этиб боришга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН ТЎСИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Курбонлик хакида Курбонлик гуштини кимларга беришлик керак?  QURBONLIK XAQIDA QURBONLIK GO'SHTI
👁 239.4K 👍 2.9K
📥 15.07.2021
👤 Birodar Media
🕒 05:23

             👇👇
  @ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатий одамнинг белгилари

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
КИМЛАР ШАҲИД ДЕЙИЛАДИ

Изоҳ: Ислом динида шаҳидларнинг мартабаси ва уларнинг мақоми алоҳида қадрланади. Ниятни холис қилиб, жамиятдан ажралмаган ҳолда, ота-онаси бағрида, оиласи даврасида, дўсту ёрлари билан биргаликда, ватанига хизмат қилиб юриб ҳам шаҳидлик мартабасига эга бўлиб, обрў-эътибор ва ёруғ юз билан дунёдан ўтаётган табаррук шаҳид зотлар жуда кўп. Биз шулардан ўрнак олишимиз керак Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар шаръий ҳукмлар, фатволар, баёнотлар мавжуд.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳидликнинг бир неча ўринларини кўрсатиб берганлар. Шариат томонидан шаҳид бўлган деб ҳукм қилинганлар тоифасини, жумладан, Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ўттизта санаган бўлса, бошқа уламолар етмишга етказган. Ушбу ҳадисда баён қилинган шаҳидлар ҳам шулар жумласидандир. Аммо ўзини-ўзи ўлдирганларнинг ҳеч бири шаҳид деб таърифланганлар орасида мавжуд эмас.

Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж 🕋 қилиш бахтини насиб этгин!
🤲

Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🍃Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Дўст сифатида танланадиган киши

Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда
ўғлига васият қилиб, шундай деди: «Болажоним! Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг:
- Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан дўст бўл.
- Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл.
- Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин
берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл.
- Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл».

Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди».

Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Дангасаликка дучор бўлдингизми? Унда ушбу дуони ўқинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр» деса, ўнта қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👇👇
@ALRISALAH_UZ