ALRISALAH | ibratli kanal
1.78K subscribers
10K photos
10.1K videos
116 files
1.5K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
РЎЗА ВА НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ҲИСОБЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен неча ёшда балоғатга етганимни эслолмайман. Шу ҳолатда неча ёшдан қазо рўза ва намозларимни тутишим ва ўқишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, ёшлигида намоз ўқимаган, рўза тутмаган киши балоғатга етган, яъни эҳтилом бўлган ёки ҳайз кўрган вақтидан ҳисоблаб, қазоларини ўқишни бошлайди.

Қачон балоғатга етганини билмаса, ўғил бола 12 ёшдан, қиз бола 9 ёшдан ҳисоблаб қазоларини ўқий бошлайди. Бу эҳтиётдир.

Абул Фазл Мавсилий айтадилар: "Ўғил бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат 12 ёшдир, қиз бола балоғатга етганини айтганда тасдиқланадиган энг кам муддат эса 9 ёшдир. Бундан бошқа гаплар ҳам айтилган, лекин мана шу сўз ихтиёр қилинган" (“Лубоб” китоби, Ҳажр боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЗАКОТДА НИЯТ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, закотда ният шарт. Закот молини ажратаётганда ёки уни фақирга бераётганда закот беришни ният қилиш керак. Ҳеч қандай ниятсиз берилган закот садақа бўлиб, қайтадан закот бериш лозим бўлади. Фақирга бу закот деб айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Тамим ибн Авс Дорийдан:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Дин бу насиҳатдир.
- Ким учун?- деб сўрадик биз.
- Аллоҳ учун, Унинг китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг раҳбарлари ва ҳаммалари
учундир,- деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.


Муслим ривояти.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қанақа мoлларни қурбонлик қилиб бўлмайди?

📹Раҳматуллоҳ Термизий

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА БИР-БИРИНИ ЯХШИ КЎРГАНЛАРГА БЕРИЛАДИГАН САВОБ

Абу Муслим Хавлонийдан ривоят қилинади: «Ҳимс масжидига кирдим. У ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўттиз нафар ўрта ёшли йигитлар бор эди. Улар ичида кўзлари қора, олдинги икки тиши ярқираган бир йигит жим ўтирарди. Жамоа бир масала борасида шубҳаланиб қолишса, унга юзланиб, савол беришарди. Шунда олдимда ўтирган кишидан: «Бу ким?» деб сўрадим. У киши: «Бу Муъоз ибн Жабал», деди. Менда унга нисбатан муҳаббат уйғонди. То тарқалиб кетгунларича улар билан бирга ўтирдим. Бир неча кундан кейин эрта тонгда масжидга бордим. Масжидда Муъоз ибн Жабал устунга қараб намоз ўқирди. Намозини тугатгач, менга гапирмай, жим ўтирди. Шунда мен ҳам намоз ўқидим. Кейин оёғимни кийимим билан ёпиб, тиззамни қўлим билан ушлаб ўтирдим. У ҳам менга гапирмай, сукут сақлаб ўтирарди. Мен ҳам гапирмай, бир муддат жим ўтирдим. Бироздан кейин унга: «Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман», дедим. У: «Нима сабабдан мени яхши кўрасан?» деди. «Аллоҳ таборака ва таоло йўлида», дедим. Шунда у олдига чақириб шундай деди: «Агар сўзинг рост бўлса, хурсанд бўл. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ таоло айтади: «Менинг буюклигим йўлида бир-бирини яхши кўрадиганларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уларга набийлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», деганларини эшитганман».

Абу Муслим айтади: «Кўчага чиқиб, Убода ибн Сомитни учратиб қолдим-да, «Эй Абулвалид, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрганлар ҳақидаги Муъоз ибн Жабал менга айтган ҳадисни сенга айтиб берайинми?» дедим. У: «Мен сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтиб бераман. Бу ҳадисни Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилганлар», деб, «Менинг йўлимда бир-бирини яхши кўрганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бирини бориб кўрганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бири билан олди-берди қилганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бири билан яхши алоқаларни боғлаганлар муҳаббатимга эришди», деган ҳадисни айтиб берди».

Шарҳ: Мусулмон биродарини бирор дунёвий мақсадсиз, холис Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўрган, биродарини худди шундай холис ниятда бориб кўрган, биродари учун мол-дунёси ва бошқа нарсасини чин дилдан рози бўлиб сарфлаган инсонга, Аллоҳнинг розилиги учун, Аллоҳ рози бўладиган шаръий кўринишда яқин қариндошлари ва дўстлари билан муносабатни тиклаган инсонга Аллоҳнинг муҳаббати собит бўлади.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
103. Билол ибн Яҳё ибн Талҳа ибн Убайдуллоҳ отасидан, бобосидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳилол (янги чиққан ой)ни кўрсалар: "Аллоҳим, уни бизларга бахт-саодат, имон, саломатлик ва ислом билан бошлагин! (Эй Ҳилол") Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллохдир!" дер эдилар".
Муснади Кеший китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_182

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сукут сақласа, нажот топади»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Амр розияллоҳу
анҳудан)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗДАГИ ҲОЛАТИ
#намоз

302-CАВОЛ: Аёллар намозида сажда қилганида оёқ бармоқлари учи қиблага қараб туриши керакми ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ҳам эркаклар каби саждага борганларида оёқ бармоқларини қиблага қаратадилар. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда қуйидаги ибора келтирган:

موجها أصابع رجليه نحو القبلة

яъни: “Сажда қилувчи киши оёғининг бармоқларини Қибла томонга қаратиб сажда қилади” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу гап эркаклар ва аёлларга бирдек тегишлидир.

Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"إذا سجد العبد سجد معه سبعة آراب: وجهه وكفاه وركبتاه وقدماه" (رواه الامام مسلم و الامام احمد عَنْ عن العباس بن عبد المطلب).

яъни: “Киши сажда қилаётган пайтида у билан бирга етти аъзоси сажда қилади. Яъни, юзи, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадами” (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, аёл киши ҳам сажда пайтида қўл ва оёқ бармоқларини қиблага қаратиб туради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛЛАРНИНГ МАҲРАМСИЗ САФАР ҚИЛИШИ
#ҳалол-ҳаром

303-CАВОЛ: Арабистондаги қизлар Университетига ҳужжатларимни расмийлаштирганман. Худо хоҳласа анча вақтлардан кейин қабул қилинаман. Лекин муаммо шундаки, менга маҳрамсиз у жойга бориш бўлмайди, дейишяпти. Бироқ менга ҳужжатларимни расмийлаштиришдан аввал, маҳрамим кузатиб қўйса, фақат қизлар билан ўқиб, яшасам шариатимизда шунга рухсат бериладими? Ҳақиқатда ҳам у жойга бориб илм олишим мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, нима учун ёлғиз бошли аёлни маҳрамсиз имомлар ҳажга олиб бормокда?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ожиза, заифа бўлиб, сафарда бўлсин ёки уйида бўлсин, ҳар доим ёрдамга муҳтождир. Шу сабабдан шариатимизда эркаклар аёлларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмаклашишлари шарт. Айниқса, сафарда бўлганда. Чунки сафар қайси ниятда (гарчи илм олиш ниятида) қилинган бўлса ҳам унинг давомида қийинчиликлар пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ مَا أَعْلَمُ ، مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ " (رواه الامام البخاري)

яъни: “Агар инсонлар якка юришнинг зарарини мен билганчалик ҳис қилишганида эди, бирор йўловчи кечаси ёлғиз ўзи юрмас эди”, – деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Демак, бу ҳадис орқали Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам киши ёлғиз юрганда турли хил нохуш ҳолатларга дуч келиш эҳтимолидан холи эмаслигини огоҳлантирмоқдалар.

Дарҳақиқат, сафарда турли ҳолатлар содир бўлиши табиий. Шундай пайтларда аёл киши ёлғиз ўзи қийналиши турган гап. Шунинг учун унга хизматини қилиб, сафарга бирга бориб келишга бирор эркак ҳамроҳ бўлиши шарт.

Қолаверса, Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تسافر المرأة إلا مع ذي محرم" (رواه الامام مسلم).

яъни: “Аёл киши фақатгина маҳрами билангина бирга сафар қилсин!” (Имом Муслим ривоятлари).

Мазкур ҳадиси шарифда аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши мумкин эмаслиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Шундай экан, Пайғамбаримизнинг кўрсатмаларига амал қилишнинг натижаси баракотли бўлади, иншааллоҳ.

Демак, маҳрами йўқ аёл илм оламан, деб бошқа юртларга бориб, ўзини хатарга қўймасдан, маҳрам топилгунгача ўз шаҳридаги илм даргоҳларидан ёки бошқа илм олиш воситаларидан фойдаланиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТЕЛЕВИЗОР ЁКИ РАДИО ОРҚАЛИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

304-CАВОЛ: Айни пайтда карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони йўқ. Шунга телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Ушбу шартлар ҳақида Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китобларида шундай дейилган:

المانع من الاقتداء: طريق تمر فيه العجلة أو نهر تجري فيه السفن أو خلاء في الصحراء يسع صفين والخلاء في المسجد لا يمنع وإن وسع صفوفا لأن له حكم بقعة واحدة ( كتاب "الأشباه والنظائر" للإمام ابن نجيم الحنفي).

яъни: “Имомга иқтидо қилишга монеълик қилувчи нарса: имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёки (масжид бўлмаган) очиқ жойдаги имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлишидир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки, масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади ” (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).

Демак, юқоридаги масаладан иқтидо дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт қилинмоқда.

Бу ҳақда “Бадоеъус саноеъ” китобида қуйидаги матн келтирилган:

اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء ليثبت اتحاد الصلاتين تقديرا بواسطة اتحاد المكان
( كتاب "بدائع الصنائع" للإمام أبو بكر الكاساني الحنفي).

яъни: (Имом билан иқтидо қилувчининг) битта жойда туриши иқтидони дуруст бўлиш шартларидандир. Чунки жой битта бўлиши воситасида гўё имом ва иқтидо қилувчининг намозлари ҳам бирлашиши юзага чиқади.

Бу мавзуда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

وَإِنْ قَامَ عَلَى سَطْحِ دَارِهِ وَدَارُهُ مُتَّصِلَةٌ بِالْمَسْجِدِ لَا يَصِحُّ اقْتِدَاؤُهُ لِأَنَّ بَيْنَ الْمَسْجِدِ وَبَيْنَ سَطْحِ دَارِهِ كَثِيرَ التَّخَلُّلِ فَصَارَ الْمَكَانُ مُخْتَلِفًا ( كتاب "رد المحتار" للإمام محمد أمين ابن عابدين الحنفي).

яъни: “Агар киши масжидга қўшилган ҳовлисида туриб, масжиддаги имомга иқтидо қилса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки, масжид билан ҳовлининг ўртасини ажратувчи нарсалар кўп. Натижада, имом билан иқтидо қилувчининг макони (битта бўлмасдан) турлича бўлиб қолади”.

Бу масала худди шу мазмунда “Фатовои Қозихон” ва “Хулосатул фатово” китобларида ҳам зикр қилинган.

Демак, юқоридаги масалалардан ҳам имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи битта бўлиши шарт экани маълум бўлмоқда.

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китобларида қуйидаги маълумотларни баён қилганлар:

للجماعة شروط لا تصح بدونها ومنها: اتحاد مكان الإمام والمأموم. سواء كان الإتحاد حقيقة بأن كانا في مسجد أو في بيت أو حكما بأن كان الإمام في جانب النهر وفوق النهر جسر وبعض المقتدين على الجسر وبعضهم على الجانب الآخر من النهر فالذين على الجانب الآخر من النهر: مكانهم ومكان الإمام غير متحد حقيقة لحيلولة النهر بينهم وبين الإمام ولكنه متحد حكما لأن الجسر فوقه صفوف فالصفوف متصلة بين الإمام وبينهم فبسبب اتصال الصفوف حكمنا بأن المكان متحد ( كتاب "المختصر في الفقه الحنفي" للإمام أشرف علي التهانوي الحنفي).

яъни: “Жамоат намозининг ўзига яраша шартлари бор. Улар топилмаса, жамоат дуруст бўлмайди. У шартларидан бири – имом ва иқтидо қилувчиларнинг бир жойда бўлишидир. Бир жойда бўлиш ҳақиқий бўлиши мумкин, масалан, имом ва иқтидо қилувчи бир масжид ёки хона ичида бўлиши каби. Яна бир жойда бўлиш ҳукман (гўё бир жойда тургандек ҳукмда) бўлиши мумкин, масалан, имом ариқнинг бир тарафида туради-да, ариқнинг устида кўприк бўлиб, баъзи иқтидо қилувчилар кўприкнинг устида саф тортган бўлади. Қолганлари ариқнинг бошқа тарафи (имом бўлмаган тарафи)дан туриб иқтидо қилади. Улар билан имомнинг ўртасини ариқ ажратиб тургани учун имом билан ҳақиқатан бир жойда туришипти дейилмайди, балки уларнинг ўрталарини кўприкни устида саф тортганлар улагани сабабли, ўртада ариқ бўлса-да имом билан ҳукман бир жойда турибти, деб ҳисоблаймиз”.👇🏾
☝️Демак, имом билан муқтадийлар ўртасида катта ариқ бўлса, агарчи имомни кўриб турсалар ҳам, саф узилиб қолгани учун намозлари дуруст бўлмайди. Демак, иқтидо қилиш учун имомни кўриб тиришни ўзи кифоя қилмайди. Лекин, ўрталарида кўприк бўлиб, кўприк орқали сафлар бир-бирига уланиб кетса, иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлади. Сабаби кўприк устидаги сафлар сабабли уларнинг жойи битта жой ҳукмини олади.

Радио орқали имомга иқтидо қилиш масаласига Миср муфтийси Шайх Али Жумъа ҳафизаҳуллоҳ шундай жавоб берганлар:

إن علماء المذاهب الأربعة يقولون بوجوب الاتصال لتصح الإمامة، والشخص الذي يتم نقل صلاته بالمذياع، يُصلي في مكان بعيد كل البُعد عن مكان المُصلين، بما يقطع الاتصال بين الإمام والمُصلين، فلا تصح الصلاة، أما إذا كان بُعد المُصلين عن الإمام على سبيل الكثرة حيث أنهم متصلين وممتدين إلى أبعد مكان، فإنه في هذه الحالة تصح صلاتهم.

яъни: “Тўрт мазҳаб уламолари имомлик дуруст бўлиши учун иқтидо қилувчи билан имом бир жойда туришини шарт қилганлар. Энди намозини радио орқали тарқатаётган киши (яъни имом) унга иқтидо қилувчиларнинг жойидан жуда узоқда туради. Натижада, имом билан иқтидо қилувчиларнинг ўрталари узилади ва иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлмайди. Аммо, иқтидо қилувчилар қанча кўп ва имомдан қанча узоқда бўлса ҳам ўрталари узилмаган ва (сафлар) бир-бирига уланган бўлса, бундай ҳолатда иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлаверади”.

Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги фиқҳий китоблар ва уламоларимизнинг сўзларига биноан, иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва иқтидо қилувчи бир жойда бўлиши шартдир. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилишда эса бу шарт топилмайди.

Қолаверса, бунда шариатимизнинг жамоат намозидан кўзланган асл мақсади топилмай қолади. Чунки, жамоатдан кўзланган мақсад – кўпчилик мусулмонларни бир жойга жамлаш, улар ўртасида биродарлик ва иттифоқлик ғоясини тарғиб қилиш, ўзаро ҳамдард бўлиш каби бир қанча эзгу ишлардир. Ислом динининг аввалидан ҳозиргача шу қоидага ҳамма амал қилиб келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
139-мўъжиза
Ярасига туфлашлари билан даво топди

Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳани ўттизта отлиқ ичида Бишр ибн Ризом яҳудийнинг олдига жўнатдилар. Улар орасида Абдуллоҳ ибн Анис ҳам бор эди. Бишр Абдуллоҳ ибн Аниснинг юзига уриб, қаттиқ шикастлади. Кейин Абдуллоҳ ибн Анис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ярасига туфладилар. Шундан кейин унинг яраси вафот этгунига қадар безовта қилмади”.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
1 Zul-Hijja 1445-yil hijriy
2024 yil 7-Iyun Juma☘️ milodiy

#KUN_HADISI


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

   👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНИ.

2024 йил 07 июн Жума куни Зулҳижжа ойининг биринчи куни.


Зулҳижжанинг ўн куни дейилганида бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади.

1323- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ الْعَمَلُ الصَّالِحُ فِيهِنَّ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ اْلأَيَّامِ الْعَشْرِ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ فَقَالَ: وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

1323. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди.
«Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».

Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ўн кунчалик, деганлари Зул¬ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги, деганларидир.

Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса, энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод, ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амал эканлиги сабабидандир.

Саҳобаи киромлар бу сўзларни эшитгунларича Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш, деб юрганлари учун мазкур ўн кунликдаги солиҳ амал Аллоҳ ҳузурида унинг йўлида қилинган жиҳоддан ҳам маҳбуброқми, деб сўрадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзал эканини тасдиқлаш билан бирга, биргина ҳолат бундан мустасно эканини таъкидладилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида ўз моли ила жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган одамнинг иши устун эканлигидир.

Демак, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Agar gʻiybat va chaqimchilikdan xalos boʻlsang, qabr azobining uchdan ikki qismidan xalos boʻlibsan.

©Shayx Ali Tantoviy rohimahulloh

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh
📿Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар

10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ