Таквир сурасини ўқишнинг фойдаси ҳақида
Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ:
“Кимки дунёнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (ғам, қайғу ва бадбахтлик) ва охиратнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (қабр фитнаси, ҳашр - қайта тирилиш фитнаси ва бошқалар...) бас, “Изаш шамсу куввирот”ни ўқисин”, деди.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аср ва шом намозлари орасида шу кунги ёки аввалги қазо намозлари ўқилмайди деб эшитганман, шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида қазо намоз ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
УШР БЕРИШ ШАРТЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Деҳқончиликдан олинган ҳосилга ушр бериш шартлари ҳақида билмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дала жойларда экинларни суғориш ёмғир ва анҳорлар суви билан бўлганда, ердан чиққан ҳосилнинг ўндан бирини берилади. Экинларни суғоришда маблағ эвазига ёки сув чиқарадиган асбоблар билан бўлган бўлса, йигирмадан бири берилади. Валлоҳу аълам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларидан бир жинсли никоҳ тўғрисида маъруза.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим».
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

27 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 4-Iyun Seshanba☘️ milodiy
#KUN_HADISI
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

#Ҳадис_179
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
✍

Бухорий ва Муслим ривояти
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
БИЛЬЯРД ЎЙНАШ ВА БИЛЬЯРДХОНАДАН ДАРОМАД ОЛИШ
#ҳалол-ҳаром
❓293-CАВОЛ: Бильярд ўйнаш ва бильярдхона очиб, ундан даромад олиш ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бильярд ўйинига пул тикилса, ёки ўйин ҳаққини ютқазган тўлайдиган бўлса, қимор бўлади ва бу иш жоиз эмас. Агар бу каби ножўя ишлардан холи бўлса ва қуйидаги бир қанча шартларга риоя қилинса бу ўйинни ўйнаш жоиз бўлади:
🔸 Ўйин Аллоҳ таолонинг зикридан ва фарз намозлардан тўсмаслиги керак.
🔸 Ўйновчилар Ислом таълимотларига риоя қилишлари керак. Яъни, ўйин, уруш-жанжал, хусумат, душманчилик, сўкишиш, ўйинни ютиш учун ҳийла, найрангга олиб бормаслиги лозим.
🔸 Аксар ҳолларда мана шу ўйин ўйновчиларга фойдали бўлсин. Мақсад фақат вақтни зое қилиш бўлмасин.
Бильярдхона очмоқчи бўлган киши ўйинчилар юқоридаги қоидаларга амал қилишини таъминлай олса: намоз вақтида ўйинчиларни намозга тарғиб қила олса, ўйинчиларни қимордан, уруш-жанжал, сўкишишдан тўса олса ва юқоридаги бошқа шартларни юзага чиқара олса, очиши мумкин. Акс ҳолда ундай ўйинхона очиши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

СУХАНДОНЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол-ҳаром
❓294-CАВОЛ: Касбим бошловчи, сухандон. Тўй ва тадбирларда бошловчилик қилиб ризқ топаман. Касбимдан келган ризқим ва касбим ҳалолми. Бошқа хунарим йўқ. Имкон қадар ибодатдаман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало касб нуқтаи назаридан Сизнинг касбингизга шариатимизда монеълик йўқ. Аммо, ҳар бир касбни ҳам ўша касб эгаси гуноҳ маъсият ишларга ишлатишига шариатимиз рухсат бермайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
"Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир" (Нисо сураси 2-оят).
Демак, гуноҳ-маъсият тадбирларида эмас, балки динимиз кўрсатмаларига зид келмайдиган давраларда хизмат қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз
❓295-CАВОЛ: Уйда ўқийдиган номозларимда “…юзимни қиблага қаратган ҳолатда холис Aллоҳ учун” деб ният қиламан. Масжидда ҳам шундай дейишим керакми? Масалан аср ёки шом намози учун?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. Бунга барча уламолар ижмо қилишган. Лекин намозда қиблага юзланишни ният қилиш шарт ёки шарт эмаслиги борасида ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларимизда икки хил гап бор: Абулкарим Журжоний "Киши намозда қиблага юзланганини ният қилиши шарт", – деган бўлсалар, Имом Сарахсий, Аллома ибн Нужайм, Аллома Шайхизода, Аллома Ҳаскафий ҳамда Ибн Обидийн каби муҳаққиқ уламолар шарт эмас, деган фикрни қатъий айтганлар (манба: “Баҳрур роиқ” (3/324), “Мажмаъул анҳур” (1/125), “Раддул муҳтор” китоблари (3/89)).
Мулла Хисрав ўзининг “Дурарул ҳуккам” номли асарида Аллома Фахриддин Қозийхондан қуйидагича нақл қилиб келтирган:
قَالَ قَاضِي خَانْ أَمَّا اشْتِرَاطُ نِيَّةِ اسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ اخْتَلَفُوا فِيهِ قَالَ بَعْضُهُمْ إنْ كَانَ يُصَلِّي إلَى الْمِحْرَابِ لَا يُشْتَرَطُ وَإِنْ كَانَ يُصَلِّي فِي الصَّحْرَاءِ يُشْتَرَطُ
яъни: “Қозихон айтадилар: “(Намозда) Қиблага юзланишни ният қилиш шартлиги борасида уламолар турлича гап айтдилар: баъзилари меҳробга қараб намоз ўқиганда шарт бўлмайди, дейишди. Баъзилар эса саҳрода намоз ўқиганда шарт дейишди” (“Дурарул ҳуккам шарҳ ғурарул аҳкам” китоби (1/275)).
Шунга кўра Сиз намозни масжидда имомга иқтидо қилиб ўқиган пайтингизда қиблага қараб намоз ўқишни ният қилишингиз ва “...юзимни қиблага қаратган ҳолатимда...”, – дейишингиз шарт эмас. Балки бунинг ўрнига имомга иқтидо қилишни ният қилишингиз лозим бўлади. Масалан: “Аср намозининг фарзини шу имомга иқтидо қилган ҳолда, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, – дейсиз. Чунки, имомга иқтидо қилувчи киши ушбу намозида ҳозир бўлган имомга эргашаётганини ният қилиши шарт бўлади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай дейишган:
اتفق الفقهاء علي ان نية المؤتم الاقتداء بالامام شرط لصحة الاقتداء (الموسوعة الفقهية 6ج 20ص)
яъни: “Фуқаҳолар шунга иттифоқ қилганларки, имомга эргашиш тўғри бўлиши учун имомга эргашувчи имомга иқтидо қилишни ният қилиши шартдир” (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” (6/20)). Валлоҳу аълам.

#Қурбонликка_оид_масалалар
1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир”
(“Мухтасарул Қудурий” китоби).
Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.
2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир.
(“Ғиёсийя”).
Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир.
(“Бадоеъ”).
3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қорамол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, қорамол ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади.
4-МАСАЛА: Шохсиз қўйни қурбонлик қилиш дуруст. Шохининг бир қисми синган қўйни ҳам қурбонлик қилишга рухсат берилган. Аммо шохи таг-тубидан синган бўлса, қурбонликка ярамайди. Мажнун (жинни) қўй айни пайтда ем-хашак еб турган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз.
Қўтир қўйни қурбонликка сўйиш учун қўтирлик гўштга ўтмаган ва айни пайтда ем-хашак еб турган бўлиши шарт. Акс ҳолда у қўй қурбонликка ўтмайди
(“Фатовои Оламгирийя” китоби).

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда
❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?

Тамим ибн Авс Дорий (р.а)дан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Дин бу насиҳатдир.
- Ким учун?- деб сўрадик биз.
- Аллоҳ учун, Унинг китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг раҳбарлари ва ҳаммалари
учундир,- деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Муслим ривояти.

Шароб ҳаром, шинни ҳалол,
Иккиси ҳам узум суви...
Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
Иккиси ҳам инсон хулқи...
Қобил золим, Ҳобил мазлум,
Иккиси ҳам инсон насли...
Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ,
Иккиси ҳам йўл охири...
Ё Роббий! Ёмон сувдан, ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..!
👇🏻👇🏻

7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).

Иёс ибн Салама қиссаси
Табарий Иёс ибн Саламадану отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.
Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар.
Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди.
"Руҳий тарбия" китобидан.

#Ҳидоят_таваллуди
Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».
📚Имом Термизий ривоят қилган.

Ибн Шиҳоб Зуҳрий ҳазратларидан: «Илм афзалми ё амалми?» деб сўрашди.
Ибн Шиҳоб Зуҳрий:
— «Жоҳил учун илм, олим учун амал афзал», деб жавоб бердилар.