УЧ ХАТОГА БИР ХАТО
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғу кечаларнинг бирида ёлғиз ўзи айланиб юрарди. Бир уйдан чироқ нури кўриниб қолди. Яқинроқ бориб қулоқ солса, овоз эшитилди. Мўралаб қараса, бир ҳабаш ароқ ичиб ўтирибди. Атрофида улфатлари. Эшикдан кирмоқчи эди, маҳкам берклигидан киришнинг иложи бўлмади. Ноилож томдан ошиб тушишга тўғри келди. Қўлида қамчи билан ҳовлига кирди. Ўтирганлар уни кўриб, қўрқиб кетганидан уй эшигига ёпишдилар. Халифа кирибоқ ҳабашни тутди.
– Эй мўминлар амири, гуноҳ қилдим! Энди тавба қилдим, тавбамни қабул қилинг! – илтижо қилди ҳабаш.
– Қилган гуноҳинг учун сенга дарра урурман! – деди Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири! Мен биргина хато қилган бўлсам, Сиз учта хато қилдингиз. Аллоҳ
таоло: وَلَا تَجَسَّسُوا “Жосуслик қилманглар”, деган.
Сиз жосуслик қилдингиз. Ва яна: وَأْتُواْ الْبيُُوتَ مِنْ أَبْوَابِهَا “Ва уйларга эшикларидан киринг”, деган.
Сиз томдан ошиб кирдингиз. لَا تَدْخُلُوا بيُُوتاً غَيْرَ بيُُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا “Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг”, деган. Сиз эса изн сўрамасдан ва салом бермасдан кирдингиз. Менинг битта хатойимга шу учта хатони бадал қила қолинг. Боз устига мен энди бу ишни қайта қилмасликка тавба қилдим.
Умар розияллоҳу анҳу унинг бу сўзига таҳсин айтди ва уни жазодан озод қилди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Олов ўтинни ёндириб-битирганидек, гуноҳ-маъсиятлар неъматларни куйдириб-адо қилади».
📚("Ториқул-ҳижротайн", 542)
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
«Олов ўтинни ёндириб-битирганидек, гуноҳ-маъсиятлар неъматларни куйдириб-адо қилади».
📚("Ториқул-ҳижротайн", 542)
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
102. Мусо ибн Талҳа отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахтининг устида турган одамларнинг олдидан ўтатуриб: "Улар нима қилаяпти?" дедилар. "Улар хурмони чанглатмоқда. Эркак гулни урғочи гулга теккизса, чангланади", дейилди. У зот: "Бу ишингизнинг фойдаси бўлмаса керак деб ўйлайман", дедилар. Уларга бу ҳақда хабар берилган эди, бу ишни тарк қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабари келди. У зот: "Агар уларга фойдали бўлса, қилаверсин; Мен шунчаки тахмин қилдим, холос. Тахмин сабабли мени маломат қилманг. Лекин мен сизга Аллоҳдан келаётган нарсанинг хабарини берсам, уни албатта олинг. Чунки мен Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ҳеч нарсани ёлғон айтмаганман", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.

Бандаларнинг ҳақларини Аллоҳ таолонинг ҳақларидан* муқаддам қўйишдан кўзланган мақсад, бошқаларни устун кўришни таълим беришдир.
Изоҳ. * Аллоҳнинг ҳаққи ва банданинг ҳақи ўртасида фарқ қуйидагича: «Аллоҳнинг ҳаққи У Зотнинг буйруғи ва қайтариғидир. Банданинг ҳақи эса унинг манфаати ва сарф-харажатидир. Шу маънода банданинг ҳақи деганда банда уни ҳисобдан чиқариши мумкин бўлган ҳақ тушунилади. Аллоҳнинг ҳаққи деганда эса банда уни ҳисобдан чиқара олмайдиган ҳаққ тушунилади. Ана шу эътиборга кўра, шаръий мажбуриятлар уч қисмга бўлинади:
1. Фақат Аллоҳнинг ҳаққи. Масалан, иймон келтириш лозимлиги, куфр келтириш ҳаромлиги.
2. Фақат банданинг ҳақи. Масалан, қарзлар, олинган нарсаларнинг пуллари.
3. Аллоҳнинг ҳаққи кўплиги ёки банданинг ҳақи кўплигида ихтилоф қилинган ҳақлар.
Масалан, бировни зинокор деб туҳмат қилиш.
Банданинг ҳақини Аллоҳнинг ҳаққидан муқаддам қўйиш деганда ушбу икки ҳақ баравар келиб қолса, банданинг ҳақига риоя қилиш кераклиги тушунилади. Масалан, мажбурланган пайтда куфр сўзини айтиб, жонини сақлаб қолиш жоиз, аммо бировни ўлдиришга мажбурланса, уни ўлдириш жоиз бўлмайди. Изоҳ тугади.
“Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.

26 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 3-Iyun Dushanba☘️ milodiy
#KUN_OYATI
"Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир" (Сод сураси, 29-оят).

#Ҳадис_178
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
✍
👇👇

Имом Бухорий ривояти
👇👇
@ALRISALAH_UZ
ЗАКОТНИ МЕН БЕРАМАНМИ ЁКИ ОТАММИ?
#закот
❓290-CАВОЛ: Мен савдо соҳасида ишлайман. Нисобдан ошган молим бор. Деярли ҳар куни алмашиниб сотилади. Мол отамнинг ихтиёрида. Бунга закот хукми қандай бўлади? Отамга вожиб бўладими ёки менгами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол кимники бўлса, ўша киши закот беради. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
والزكاة تجب على المالك
яъни: “Закот молнинг эгасига вожиб бўлади” (“Ал-Мабсут” китоби).
Закот қуйидаги нарсаларда вожиб бўлади:
1. Тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангалар;
2. Тижорат моллари, яъни олди-сотти қилинадиган ҳар қандай нарса;
3. Чорва моллари – туя, мол, қўтос, қўй, эчки, от;
4. Деҳқончилик маҳсулотлари.
Закотни ҳисоблаганда тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангаларга тижорат молларининг қийматини қўшиб ҳисоблайди. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ.
яъни: “(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси 56-оят).
Тижорат моли ҳар куни янгиланиб турса ҳам, нисобга етганидан бир йил ўтгач, унинг қирқдан бирини закот сифатида муҳтожларга чиқариш фарздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

АЗОН АЙТИЛГАНДАН СЎНГ САВДО ҚИЛИШ ҲАРОММИ?
#савдо
❓291-CАВОЛ: Мен бозорда савдо қиламан. Яқиндан бери намоз ўқийман. Азон айтилгандан сўнг намозга бормай савдо қилса топган пули ҳаром бўладими? Агар бўлса беш маҳал намоз ўқишни бошлашдан олдин топган пулларимчи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши Жума намозига азон айтилгандан савдони қўйиб, намозга ҳаракатни бошлаши шарт бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай амр қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُون
яъни: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума сураси 9-оят).
Ибн Аби Шайба раҳматуллоҳи алайҳ Маймун ибн Меҳрондан ривоят қилишича, Мадинаи мунавварада жума азони айтилгандан кейин кўчада “савдо-сотиқ ҳаром бўлди, савдо-сотиқ ҳаром бўлди”, – деб жар солинар экан.
Аҳли сунна уламолари ижмосига кўра, жума намозининг азони вақтида савдо қилиш ҳаромга яқин макруҳдир. Ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари ва имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзига кўра, жума намози вожиб бўлган одам жума намозига азон айтиш чоғида савдо-сотиқ билан шуғулланса, савдоси жоиз, аммо ўзи гуноҳкор бўлади. Бу мавзуда аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
( وَكُرِهَ ) تَحْرِيمًا مَعَ الصِّحَّةِ ( الْبَيْعُ عِنْدَ الْأَذَانِ الْأَوَّلِ ) إلَّا إذَا تَبَايَعَا يَمْشِيَانِ فَلَا بَأْسَ بِهِ لِتَعْلِيلِ النَّهْيِ بِالْإِخْلَالِ بِالسَّعْيِ
яъни: “Жуманинг аввалги азони айтилганда, агарчи савдоси дуруст бўлсада, савдо қилиш таҳримий макруҳдир. Лекин жумага қараб юриб савдолашиб кетишса, гуноҳи йўқ. Чунки азон пайтида савдодан ман қилинишининг сабаби, савдо намозга қараб юришга халақит қилади” (“Дуррул мухтор” китоби).
Энди беш вақт намозга келсак, азон айтилаётган пайтда унга жавоб қайтариш вожибдир. Жавоб қайтариш икки хил бўлади: азон калималарини такрорлаб туриш ёки масжидга қадам ташлаб бориш. Лекин азондан кейин чала қолган ишни охирига етказиб, жамоат намозига ҳам улгурсангиз ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Ундай одамлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ (النور:37)
яъни: “Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар” (Нур сураси 37-оят).
Агар савдо билан машғул бўлиб, жамоатдан қолиб кетсангиз, топган пулингиз ҳалол бўлади, лекин жамоатнинг фазилати – йигирма беш баробар савобидан маҳрум бўласиз.
Намоз ўқимасдан аввал қилинган, шариъатимиз кўрсатмаларига тўғри келдиган ҳалол касб ва савдолар дурустдир. Валлоҳу аълам.

ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.
Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،
яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ
Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).
Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.
Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.

ҚАЛБНИНГ БEШ ДАВОСИ
Иброҳим Ҳавас рoҳматуллоҳи алайҳ шундай деган эди: «Қалбнинг шифоси беш нарсадир:
1. Тафаккур қилиб Қуръони Карим ўқимоқ.
2. Кеча намозини тарк этмаслик.
3. Қалбни дунё билан боғлиқ ҳар нарсадан тозалаш.
4. Саҳар вақти Яратганга ёлвормоқ.
5. Яратганнинг дўстлари – солиҳ бандаларининг мажлисларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашмоқ».
Юсуф Товаслий « ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ» китобидан.

Эр ҳурмати
Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)

Қиёмат куни баъзи одамларга жаннатга кириш учун биттагина “Субҳаналлоҳ” деган сўз етмай қолади...
©️Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
©️Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
•Ўзингга нисбатан ёмон гумонда бўлишинг ва гуноҳларинг кўплиги сени Раббингга дуо қилишингдан тўсиб қўймасин!
Зеро, Аллоҳ Иблис дуо қилганида ҳам ижобат қилган.
©Имом Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Зеро, Аллоҳ Иблис дуо қилганида ҳам ижобат қилган.
©Имом Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Sevmoqlikka Alloh, hamrohlikka Qur’on, nasixat uchun oʻlim bor ekan yolgʻizman deyishga uyalmoq kerak…
#Мазҳаб
Машҳур зоҳидлардан бири имом Бишр Ҳофий айтадилар:
“Имом абу Ҳанифа ҳақида ё жоҳил, ёки ҳасадчи киши ёмон фикрда бўлади”.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Машҳур зоҳидлардан бири имом Бишр Ҳофий айтадилар:
“Имом абу Ҳанифа ҳақида ё жоҳил, ёки ҳасадчи киши ёмон фикрда бўлади”.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:
1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг!