Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт»
Бухорий ривояти
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЁЛЛАРНИНГ ИҚТИДО МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 1) Аёллар йигилишганда бир аёлга иқтидо қилса бўладими? 2) Она ўғлига иқтидо қилса ҳам жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Аёллар ўзлари жамоат бўлиши макруҳ бўлади.
2) Аёл ўғлига иқтидо қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
ЭРИГА ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ АЁЛ ҚАЕРДА ТУРИШИ ЛОЗИМ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен хўжайним билан бирга намоз ўқийман қайси тарафида ўқишим лозим?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрига иқтидо қилувчи аёл, унинг орқа томонида туриши лозим. Валлоҳу аълам.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен хўжайним билан бирга намоз ўқийман қайси тарафида ўқишим лозим?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрига иқтидо қилувчи аёл, унинг орқа томонида туриши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
АЛЛОҲНИНГ ДУШМАНИ
Кунларнинг бирида Абу Жаҳл бир тўда одамлар олдидан ўтиб қолди. Улар озғингина, бўйлари ҳам пасттаккина бир киши атрофида давра бўлиб олишган эди. Бу нимжон йигит Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўлиб, у гўзал Каломни гўзал овозда тиловат қилар эди:
«Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 63-оят).
Куфр ва ширкнинг бошлиғи Абу Жаҳл дарҳол Абдуллоҳга қарши чиқиб уни тўхтатиб қолиш учун уринди ва дарғазаб бўлди ва жаҳли чиқиб:
– Ҳой қуриб кетгур ибн Масъуд! Ҳой Умму Абднинг ўғли! Токайгача бизларнинг иттифоқчилигимиз ва аҳиллигимизга рахна соласан?! Яхшилаб таъзирингни бериб қўймасам, ҳалибери тийилмайсан шекилли! – деб камон билан уриб бошини ёрди.
Абдуллоҳ эса ўта вазминлик ва оғир-босиқлик ила ҳаммани лол қолдирадиган даражада шижоат билан Абу Жаҳлнинг кўкрагига бир мушт тушириб, юзига тарсаки тортиб юборди. Абу Жаҳл бақириб юборди:
– Ҳой, қўй боқар! Сен энди мендан қутула олмайсан!
– Ҳой Аллоҳнинг душмани! Сен ҳам бу қилган ишинг учун қутула олмай қоласан! – жавоб қайтарди Абдуллоҳ.
Кунлар ўтди. Бу икки хусуматчилар Бадр жангигача учрашмади. Ўша куни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Бадр жангида ярадорлар орасини айланиб юрар экан, Абу Жаҳлни топиб олди. Унга анча вақт қараб турди. Сўнг кўкрагига тиззасини қўйиб чўккалади ва:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Аллоҳ сени хор қилибди-ку! – деди.
– Бу сенмисан, ҳой қўй боқар? Сен ҳам одам бўлиб қолибсан-да?!
– Мана энди мусулмонларга қилган ёмонликларинг эвазига Аллоҳ сени хор қилибди! Мана, энди дунё азобини тотиб кўр! Ҳолбуки, охират азоби яна ҳам қаттиқроқ ва улкан азоблар бордир! – деб қиличини солди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

#ЭСЛАТМА
Изоҳ: 5 вақт фарз намозларидан ташқари кӯплаб саждалар қилишлигимизга сабаб бӯладиган нафл намозлар қуйидагилардир.
1. Таҳорат намози
2. Зуҳо намози
3. Истихора намози
4. Тавба намози
5. Таҳиятул масжид намози
6. Асрдан олдинги 4 ракат намоз
7. Таҳажжуд намози.
Валлоҳу аълам

СОЛИҲА АЁЛ КИМ?
«Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» (Нисо сураси, 34-оят).
Аллоҳ азза ва жаллага итоатгўй, жуфтларининг ҳуқларига риоя қилувчи, сақлаш вожиб бўлган мол-мулк, ўзининг шарафи, ору номуси кабиларни муҳофаза этувчи, эрлари бўлмаган вақтда эр-хотинлик сирларини ошкор этмасдан сир сақлагувчи солиҳа аёллардир.
(Муҳаммад Али Собуний, “Тафсирул ваазиҳул муяссар”).

#Ҳадис_175
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
✍
👇👇
@ALRISALAH_UZ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
✍
Табароний ривояти
(Савбон
розияллоҳу анҳудан )👇👇
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИН АРАБЧА ДУО ҚИЛИШ
#дуо
❓281-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, намоздан кейин қандай арабча дуолар қилиш керек?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуга ҳар бир фарз намоздан сўнг қандай дуо қилишни таълим берганлар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
أَخَذَ رَسُولُ اللهِ ﷺ بِيَدِهِ يَوْمًا ثُمَّ قَالَ: «يَا مُعَاذُ، وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ». فَقَالَ مُعَاذٌ: بِأَبِي وَأُمِّي يَا رَسَولَ اللهِ، وَأَنَا وَاللهِ إِنِّي لَأُحِبُّكَ، فَقَالَ: «أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ، لَا تَدَعَنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимдан ушлаб, “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўрурман», дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, албатта, мен ҳам сизни яхши кўраман», дедим. У зот: “Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика” дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан”, дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар).
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер”.
Шу билан бирга намоздан кейин киши ўзи, аҳли оиласи, яқинлари ва барча мўмин-мусулмонлар ҳақига умумий дуолар қилиши мумкин. Бунда дуонинг айнан араб тилида бўлиши талаб этилмайди. Энг муҳим, дуо қилаётган киши чин ихлос билан ва дуосининг ижобатига ишониб дуо қилиши керак. “Ижобат бўлармикин” деган иккиланиш билан сўраш дуонинг ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:
ادْعُوا اللَّهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإِجَابَةِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ لاَ يَسْتَجِيبُ دُعَاءً مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّنْ عن أَبِى هُرَيْرَةَ
яъни: “Аллоҳнинг ижобатига қатъий ишонган ҳолда дуо қилинглар, билингларки, ғофил (тили талаффуз қилаётган нарсадан бошқа нарса билан) банд бўлган қалбдан Аллоҳ дуони қабул қилмайди” (Имом Термизий ривоятлари). Аллоҳ янада билувчи.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
#намоз
❓282-CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:
اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه
яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.
Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.

САЙТДА РЕКЛАМА ЭЪЛОН ҚИЛИБ ПУЛ ТОПИШИМ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром
❓283-CАВОЛ: Мен интернетда российский сериал сайтим бор. Сайтда реклама орқали пул топаман. Ичкилик фахш рекламаларини қўймайман. Магазинлар, кийимлар, озиқ-овқат рекламаларини қўяман. Даромадим шу орқали. Шу орқали даромад топишим шариатимизга тўғри келадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сайтда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига хавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Шариатимизнинг ушбу ҳукми нафақат рекламалар эълон қилишингиз, балки, сайт юритишдаги фаолиятингизга ҳам тааллуқлидир. Аллоҳ янада билувчи.

#Ибратли_ҳикоя
Бир ҳукмдор вазиридан ғазабланиб, зиндонга ташлаттирди. Ейиш учун қуруқ нондан бошқа ҳеч нарса бермасликни буюрди. Кунлар ўтди, бироқ маҳбусдан ҳеч қандай шикоят йўқ. Бундан ҳайрон бўлган подшоҳ вазирининг шунча қийинчиликка қандай чидаётганини билиш учун зиндонга одам юборди. Келганлар сўрашди: “Зулмат, зах зиндонда занжирбанд, оч ҳолда ётибсан. Бироқ рангингга қарасак, соппа-соғ одамдексан. Бунга қандай эришдинг?”
Вазир жавоб берди:
– Менда олтита дори бор. Ўшалар сабаб аҳволимдан шикоятим йўқ, – дея санай бошлади. – Биринчиси – таваккул, яъни фақат Аллоҳга суянаман, Унгагина ишонаман. Иккинчиси – қадарга розилик, яъни Аллоҳ пешонамга ёзганига бўйсунаман, эътироз билдирмайман. Учинчиси – сабр. Тўртинчиси эса тушкунликка тушмаслик. Бешинчиси – ўз-ўзимга тасалли. Яъни мендан ҳам ҳоли хароблар борлигини ўйлаб, аҳволимга шукр қиламан. Олтинчи дори – умид. Шубҳасиз, бир куни бу ердан чиқаман деган умид билан хотиржамман.

#Солиҳлар_ҳаётидан
Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни ваъз-насиҳат қилаётган пайтда у кишининг илм
мажлисига мусулмонларга ўхшаб кийиниб олган насроний кириб келди. Уни ҳеч ким танимади. У: «Эй Шайх! Набий алайҳиссалом: «Мўмин кишининг фаросатидан сақланинглар! Чунки у Аллоҳнинг нури билан қарайди» деганлар», деди. Шунда Жунайд Бағдодий ҳазратлари: «Тўғри сўзладинг, лекин менинг фаросатим сен куфр боғичини узиб, исломга кирмоғингни ва Набий алайҳиссаломнинг гаплари ҳақ эканини билишингни тақозо қилаяпти. Зеро мўмин киши Аллоҳнинг нури ила қарайди», дедилар. Бу гаплар насронийнинг қалбига таъсир қилиб, соф қалб ила иймон келтирди. Мажлис аҳли Жунайд Бағдодий ҳазратларининг фаросатларидан ҳайратга тушдилар.

#Қурбонликка_оид_масалалар
3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қора мол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, сигир ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади.
👇🏾

23 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 31-May Juma☘️ milodiy
#KUN_OYATI
“Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин” дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 ёшар ўғлим таҳоратсиз мен билан
бирга намоз ўқиса бўлаверадими?
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
бирга намоз ўқиса бўлаверадими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ДИНИМИЗДА АЁЛ ҚАДРИ
Муҳтарам жамоат! Маълумки, муқаддас Ислом дини келишидан олдин, жоҳилият даврида аёлларнинг нафақат ҳуқуқлари поймол қилинган, балки уларга инсон сифатида эмас, бир мато сифатида муомала қилиниб, бозорларда сотилар эди. Эр вафот этгач, аёл унинг ака укалари ёҳуд бошқа меросхўрлари томонидан тақсимланиб олинарди. Қиз бола туғилган баъзи оила мотам тутар ва кейинчалик ор-номусга сабаб бўлмасин деб, қизини тириклайин кўмиб юборилар эди.
Ислом дини келгандан кейин аёлларнинг қадри юксак мартабаларга кўтарилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга қилинадиган салбий муносабатларни қаттиқ қоралади ва ман қилди. Қизларни яхши тарбия қилганларга ўғил болаларни тарбия қилганлардан ҳам кўп ажрлар ваъда қилинди. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"مَنْ وُلِدَتْ لَهُ اِبْنَةٌ فَلَمْ يُئِدْهَا وَلَمْ يُهِنْهَا، وَلَمْ يُؤثِرْ وَلَدَهُ عَلَيْهَا - يَعْنِي الذَّكَرَ - أَدْخَلَهُ اللهُ بِهَا الْجَنَّةَ"
(رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ، وَالإِمَامُ الْحَاكِمُ).
яъни: “Кимнинг ҳузурида бир қиз бола туғилсаю уни тириклайин кўмиб юбормаса, камситмаса ва ўғил фарзандини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади” (Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривояти).
Исломдан олдин ўғил болани қиз боладан устун қўйилар эди. Ислом эса болаларга бирдек қарашни йўлга қўйди, ҳамда қизларга эътибор билан қарашни жаннатга элтувчи амал деб баҳолади.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган:
"مَنْ كَانَ لَهُ ثَلاَثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلاَثُ أَخَوَاتٍ، أَوْ اِبْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ، فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ
وَاتَّقَى اللهَ فِيْهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни: “Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса, ёхуд икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, уларга гўзал муносабатда бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳдан қўрқса, унга жаннат берилур” (Имом Термизий ривояти).
Албатта, бир ёки икки қизни ахлоқ-одобли, диёнатли қилиб тарбиялаб, вояга етказиб, муносиб жойга турмушга бериш осон иш эмас. Одатда кишилар табиатида ўғил фарзандга нисбатан мойиллик бўлиб туради. Қизларга бир оз эътиборсиз бўлади. Шунинг учун ҳам шариатимиз кўрсатмаларида қизлар тарбияси учун қилинган ваъдаларга алоҳида урғу берилган. Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбиясига қанчалик савоб олган бўлса, сингиллари тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олиши маълум бўлмоқда.
Аёл киши она сифатида қадрланади. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилганмиз. Ривоятларда: “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, дея таъкидланган.
Дарҳақиқат, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
أَكْمَلُ المُؤْمِنِينَ إِيْمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ" (رواه الإمام الترمذي).
яъни: “Мўминларни имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз – аҳли аёлига яхшилик қиладиганингиздир” (Имом Термизий ривояти).
Шуни таъкидлаш керакки, аёл киши таом, ичимлик, либос ва шу каби бошқа моддий нарсаларга эҳтиёжманд бўлгани сингари, ширин сўзга, чиройли табассумга, гўзал муомалага, меҳрга муҳтождир. У қалбини завқлантирадиган, ғамни кетказиб, ҳаётни саодатли қиладиган ёқимли ҳазил-мутойибага ҳам баъзи моддий таъминотлардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига гўзал муносабат ва самимий муомалада бўлганлар. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо Пайғамбаримизни сифатлаб шундай деганлар: “У зот аёллари билан холи қолганларида энг мулойим, карамли, хушчақчақ ва сертабассум киши бўлар эдилар”. Ҳатто Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан югуриш мусобақасини ўтказганлар. Бу ҳақда Оиша онамизнинг ўзлари шундай деганлар:
تَسَابَقْتُ اَنَا وَرَسُولُ اللهِ فَسَبَقْتُهُ فَلَبِثْنَا حَتَّى إِذَا أَرْهَقَنِي اللَّحْمُ سَابَقَنِي فَسَبَقَنِي فَقَالَ: "هَذِهِ بِتِلْكَ"
)رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وأحمد).

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан мусобақалашдим. Мен У зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг менинг гўштим оғирлашганда (яъни, семириб, оғирлашиб қолганда) яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “Ҳалиги билан биру бир”, - дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиммаларида исломни ёйиш, давлатнинг ички ҳолатини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимояланиш каби масъулиятлари бор эди. Одатан бу ишлар эркак кишини бутунлай машғул қилиб қўядиган нарсалардандир. Ул зот бундан ташқари Аллоҳдан ваҳий қабул қилардилар, доимий ибодатлар ва бошқа буюк ишлар билан машғул бўлардилар. Аммо мана шунча ишларга қарамасдан, зиммаларидаги аёлларининг ҳақларини ҳам унутмаганлар. Уларни ахлоққа чақириб тарбиялашни ҳам, эр-хотинлик муносабатларини ҳам ёддан чиқармаганлар.
Ҳар бир эр аёли билан бўладиган муносабатларда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни ўзига намуна қилиб олмоғи зарурдир.
Ҳаким ибн Муовия разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламга “Эй Аллоҳнинг Расули, бизда хотинларимизнинг нима ҳақи бор?” деб сўраганларида, У зот шундай дедилар:
"أَنْ تُطْعِمَهَا إِذَا طَعِمْتَ وَتَكْسُوَهَا إِذَا اكْتَسَيْتَ أَوِ اكْتَسَبْتَ، وَلَا تَضْرِبِ الْوَجْهَ وَلَا تُقَبِّحْ
وَلَا تَهْجُرْ إِلَّا فِي الْبَيْتِ" (رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ).
яъни: “Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан, ҳақоратламайсан ва бир хонадан бошқа жойда ётоғингни алоҳида қилмайсан” (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривоятлари).
Демак, хотиннинг эрдаги ҳақларидан бири – эр ўзининг иқтисодий имкониятига қараб, хотинини озиқ-овқат билан таъминлаб боришидир. Афсуски, баъзи эрлар улфатлари билан кўча-кўйда яхши ва сара таомларни еб юрадида, уйдаги аёли ва бола-чақаси эса зўрға тирикчилигини ўтказади. Бундай қилиш оилага зулм ҳисобланиб, фарзандлар ҳаққига хиёнат бўлади.
Минг афсуски, баъзи мусулмон эркаклар уйда ўтириб, аёлини пул топиш мақсадида бегона юртларга жўнатмоқда. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, “Сен ҳам пул топсанг нима бўлади?”, деб маломат ҳам қилишмоқда. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Баъзи эрлар эса ўзга юртларга кетиб, узоқ вақт қарамоғидагиларнинг нафақаси ва таъминотидан хабар ҳам олмай қўймоқда. Бу ҳам бўлса, энг катта зулм ва гуноҳкорликдир.
Аёл ила гўзал муомала қилиш, унга нисбатан ҳусни хулқда бўлиш, ундан етган озорни кўтариш эркакнинг зиммасидаги мажбуриятлардандир.
Бу ҳақда Имом Ғаззолий шундай деганлар:
وَاعْلَمْ أَنَّهُ لَيْسَ حُسْنُ الْخُلْقِ مَعَهَا كَفُّ الْأَذَى عَنْهَا، بَلْ اِحْتِمَالُ الْأَذَى مِنْهَا
яъни: “Билгинки, аёлинга озор беришдан тийилишинг ҳусни хулқ эмас. Балки, ундан етадиган озорни кўтаришинг ҳусни хулқдир”.
Ҳозирги кунда шариатдан бехабар баъзи эрлар аёллари билан муносабатлари бузилса, “Мен энди аёлим билан яшамайман, уни нафақа билан ҳам таъминламайман, талоғини ҳам бермайман”, дейди. Бунда аёл на оилали бўлмай, на эридан ажрала олмай, йиллаб аросатда қолиб кетмоқда. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида шундай деган:
...وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...