Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин.
Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ТОВУҚЛАРНИ МАХСУС УСКУНАДА СЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир дўстимнинг товуқ фермаси бор. Уни айтишича бир нечта товуқларни махсус ускунага териб ҳаммасига бирданига пичоқ тортаркан. У ерда минглаб паррандалар бор уларнинг ҳар бирига бисмиллаҳни айтиш керакми ёки аппаратдаги бир нечтасига бир марта айтса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир товуқ учун алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтиш шарт. Бўлмаса товуқларни ейиш мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
ФОЛБИНГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фолбинга бориш гуноҳ дейилган. Агар одам ўзини сеҳр-жоду қилинганини билиш учун борса ҳам гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам фолбинга бориш гуноҳдир. Унинг гапларини тасдиқ қилиш эса диндан чиқариши мумкин. Валлоҳу аълам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИН ШУ ИШНИ ҚИЛСАНГИЗ ЖАННАТГА КИРАСИЗ✅
🎙ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
🎙ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
УМАР ХАТО ҚИЛДИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди:
– Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?
• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
• Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
• Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
• Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
• Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
• Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
• Сен ҳақнинг ортида эргашмагинг учун афсусланасан!
• Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
• Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
• Сен афсусланасан!
• Аллоҳга қасамки, сен афсусланасан!

“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”...
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?
Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.
“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.
“СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.
Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.
“МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...
“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.
“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.
“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.
“Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.
“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.
“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.
Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.
“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.
“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

17 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 25-May Shanba☘️ milodi
#KUN_HADISI
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ушлаб:
«Аллоҳ таоло тупроқни шанба куни яратди. Тоғларни якшанба куни, дарахтларни душанба куни, ёмон нарсаларни сешанба куни, нурни чоршанба куни, ўрмалаб юрувчи нарсаларни пайшанба куни, Одам алайҳиссаломни жума куни асрдан кейин барча махлуқларни яратиб бўлиб, кундузининг охирида, аср билан кечқурун орасида яратгандир», дедилар”(Имом Муслим ривоятлари).

#Ҳадис_169
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
✍
👇👇
@ALRISALAH_UZ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
✍
Абу Довуд ривояти
(Оиша (
розияллоҳу анҳудан)👇👇
@ALRISALAH_UZ
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#намоз
❓263-CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади.
Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади.
Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ).
Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар:
(خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة
яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).
Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:
الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه)
яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари).
Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир.
Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор:
🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради.
🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариъатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир.
Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади:
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари).
Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади.
Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади:
وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади:
يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас.
Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори).
Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: 101-саволда бор жавоби. Валлоҳу аълам.

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ИМОНДА ЎТИШГАНМИ?
#ақида
❓265-CАВОЛ: Пайғамбаримиз саллаллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари имонда ўтишганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли сунна вал жамоанинг кўпчилик уламолари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари "фатрат замони" – икки пайғамбар келган пайт ўртасидаги узилиш даврида ўтганлар дейдилар. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида шундай марҳамат қилган:
مَّنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً
яъни: «Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз» (15-оят).
Ушбу ояти карима расул юборилмаганлар азобланмас-лигига қатъий далолат қилмоқда. Ҳазрати Исо алайҳиссалом ва Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик даврлари оралиғида яшаб ўтган инсонлар “фатрат аҳли” – узилиш даврида яшаганлар, деб номланади ("Тафсири Олусий" китоби).
Аллоҳ таоло Моида сурасида Пайғамбарлар ўртасидаги узилиш даврига ишора қилиб шундай дейди:
يا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَىٰ فَتْرَةٍ مِّنَ الرُّسُلِ أَن تَقُولُوا مَا جَاءَنَا مِن بَشِيرٍ وَلَا نَذِيرٍ ۖ (19)
яъни: "Эй аҳли китоблар! Сизларнинг: "Бизларга на башоратчи ва на огоҳлантирувчи (пайғамбар) келмади" деганингиз учун сизларга Расулимиз (олдинги) пайғамбарлардан бир муддат ўтгач, баён этувчи бўлиб келди" (19-оят).
Ушбу оятдаги "пайғамбарлардан бир муддат ўтгач" иборасининг тафсирини машҳур тобеин Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ: "Исо ва Муҳаммад алайҳимуссалом ўртасидаги узилиш тўрт юз ўттиз йилдан ортиқроқ бўлган", деганлар ("Тафсири Табарий" китоби).
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар”да ушбу масалага тўхталиб “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари куфрда вафот этмаганлар”, – деганлар. Ўтган асримизнинг машҳур муҳаққиқ олимларидан бири Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ “Фиқҳул акбар”нинг қадимий ва ишончли нусхаларидан бирида:
وابوا النبى صلى الله عليه وسلم ماتا على الفطرة
яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари фитрат (исломий табиат)да вафот этганлар”, — дейилганини таъкидлаганлар.
Имом ас-Суҳайлий, Муртазо Забидий, Шайх ал-Қирофий каби кўплаб олимлар бу ҳақида алоҳида китоблар ёзишган. Айниқса, Жалолиддин Суютий бир эмас, учта рисола тасниф қилиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари нажот топувчилардан эканликларига батафсил тўхталиб ўтганлар.
Умуман олганда баъзи муҳаққиқ уламолар ушбу масалани фақат одоб билан зикр қилиш лозимлигини таъкидлашган. Чунки буни билмаслик мўмин бандага зарар қилмайдиган, қабрда ёки Қиёматда сўралмайдиган масалалардан саналади ("Раддул муҳтор" китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.

«Бу ерда боқий ва гўзал нарса йўқ,ҳаммаси ўткинчи. Ўз саройинг ва қасрингга мағрур бўлма, кибр отига ўтириб, беҳуда чопма. Агар бирор киши сендан қўрқиб сенинг ишларинг ва феълингдаги нуқсонларни айтмаса, сенинг аҳволингга вой!»
"Мантиқ ут- тайр"дан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
"Мантиқ ут- тайр"дан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос. Минг афсуски, бунақалар жуда кўп.
Ҳикматлар китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ҳикматлар китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон касал ҳолида ҳам намозларни
ўтириб ўқиб бўлмайдими?
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ўтириб ўқиб бўлмайдими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ПОРАХЎРЛИГИНИ ЮЗИГА АЙТИШ ДИЛОЗОРЛИКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен университетда ўқийман. Порахўр домлаларга порахўр эканлигини юзига айтиш дилозорликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишини гуноҳ қилаётганини кўрсангиз унга чиройли йўл билан насиҳат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
ҚАЙ ҲОЛАТДА ЭРГА ИТОАТ ҚИЛМАСЛИК МУМКИН?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл қай ҳолларда эрига итоат қилмаслиги мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлини гуноҳ ишга буюрган вақтда унга итоат қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇🏾👇🏾@ALRISALAH_UZ
«Оғзини юмган балиқни ҳеч ким овлай олмайди. Оғзингни юм, чунки кўпчилик хатоларинг туфайли сени тузоғига туширишни истайди».
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ТАВБАДА ДАВОМ ЭТИНГ!
Гоҳида гуноҳ ортидан гуноҳ қилиб қўясиз...
Тавба қиласиз...яна гуноҳ қилиб қўясиз. Яна тавба қиласиз...сўнгра яна гуноҳ қилиб қўясиз. Ҳатто бу зарбанинг охири йўққа ўхшаб кўринади...
Ўзингизни сўкасиз: Заифман...ҳақирман...ўзгара олмайман...қўлимдан келмайди...!
Бўйсунманг:
"Шайтон сизни фақирликдан қўрқитади, сизни фаҳшга буюради!".
Эсланг: "Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридаги мағфиратни ва фазлини ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли ўта билувчи Зотдир!".
Шайтонга сулҳ байроғини кўтарманг, тавбада давом этинг!