ALRISALAH | ibratli kanal
1.73K subscribers
10.1K photos
10.3K videos
116 files
1.55K links
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Download Telegram
98. Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бандалар оттирадиган ҳар тонг бир нидо қилувчи: "Ал-Малик ал-Қуддус (бутун борлиқнинг подшоҳи, мутлақ пок бўлган Зот)ни поклаб тасбеҳ айтинг", деб нидо қилади", дедилар".

Изоҳ: Малик – ҳақиқий эгадир. Ундан ўзга эга йўқдир. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўлади. Ҳеч қачон бир қулнинг икки хўжайини бўлмайди. Шунинг учун банда ўзига ўхшаган бандаларга эмас, балки ягона Яратганга, ҳақиқий Маликка қуллик қилиши лозим. Ҳақиқий Малик зотида ҳам, сифатларида ҳам ҳар қандай мавжудотдан беҳожатдир, барча мавжудотлар унга муҳтождир. Яъни, барча нарсанинг эгаси Аллоҳ таолодир.
Қуддус сифатининг маъноси шуки, бу Зот ҳар қандай айблардан холи, нолойиқ сифатлардан покдир. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.

Муснади Кеший китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла».

«Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай».

«Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман».

«Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй».

«Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!»

«Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан».

«Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
ДУО!!!

﷽ БИСМИЛЛАҲИР РОҲМА
НИР РОҲИЙМ!

Аллоҳим! Сен ҳаё ва марҳамат соҳибисан! Бандаларингнинг қўлларини қуруқ қайтармагайсан!
Ё Роббий! Ўзинг бизни куриб турибсан, сўзларимизни эшитиб турибсан, ичу ташимизни билиб турибсан, Сенга музтарларча ёлворамиз, бечораларча Сенга илтижо киламиз, эй музтарларнинг дуосини ижобат қилувчи Аллоҳим! Эй бечораларнинг илтижосини қабул қилувчи Аллоҳим!
Аллоҳим! Қуръони Карим ҳурматидан бизларга раҳм қил! Уни бизларга йулбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо айла!
Аллоҳим! Қуръони Каримдан унутганларимизни ёдимизга сол, билмаганларимизни бизларга билдир! Уни кеча-кундуз тиловат қилишни насиб эт! Уни бизларнинг зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим ҳалол деган нарсаларни ҳалол билиб, ҳаром деган нарсаларни ҳаром билган, унинг маҳкам оятларига амал қилиб, муташоҳ оятларига иймон келтирганлардан қил!
Аллоҳим! Бизларга Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфидан ҳаловат, ҳар бир сўзидан шарофат, ҳар бир оятидан саодат, ҳар бир сурасидан офият ва ҳар бир жузидан мукофот насиб айла!
Аллоҳим! Қуръони Каримни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур, дардларимизга даво, гуноҳларимизни учирувчи, бизларни дузаҳдан қутқарувчи қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим воситасида бахтсизликдан бахту саодатга, дузаҳдан жаннатга, ғазабингдан розилигингга, ҳожатмандликдан беҳожатликка, бидъатдан суннатга, зулумотлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, ҳорликдан азизликка, барча ёмонликлардан хамма яхшиликларга олиб чиқ!
Аллоҳим! Қуръони Каримни бизларга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ дузаҳдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
Эй Аллоҳ! Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган суз ва амалларни насиб қил! Ғазабингдан, дузаҳингдан ҳамда уларга олиб борадиган суз ва амаллардан панох бер!
Аллоҳим! Бизларга улим фариштасини энг яхши ҳолатимизда, Ўзинг рози бўладиган энг афзал амалимиз узра юборгин! Жонимиз ҳалқумга келмай гунохдан покланиб олишимизга тавфиқ бер!
Аллоҳим! Оёқларимиз совуган, қулларимиз музлаган, юрагимиз сунгги зарбаларини ураётган, кўзларимиз қотаётган, тилимиз тухтаётган, рухимиз жисмимизни тарк этаётган маҳалда дилу тилимизга “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Росулуллоҳ” калимасини жорий айла! Бизларга улим талвасаси фитнасидан, қабр азоби фитнасидан, оҳират азоби фитнасидан паноҳ бер!
Ё Аллоҳ! Тупроқ остида ёлгиз ётганимизда бизларга раҳм қил! Даҳшатидан гудакнинг сочлари оқариб кетадиган қиёмат Куни бизларга хотиржамлик ато қил! Аршинг соясидан бошқа соя булмаган Кунда бизларга соянгдан жой бер!
Меҳрибон Роббимиз! Бизларни бу дунёдаги мушфиҳ йўлбошчимиз - Росулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айла! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Шафоатим умматимнинг гуноҳкорларигадир”, демишлар. Биз гуноҳга ботган умматмиз! Бизларни у зотнинг шафоатларига етказ! Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб эт!
Ё Аллоҳ! Бизга узимизни гуноҳдан тусадиган даражада қурқувингни, бизни жаннатга олиб борадиган ибодатингни, дунё мусибатларини бизга енгил қиладиган яқийнни ато хил! Душманларимиз устидан бизларга ғалаба бер! Динимизда мусибат берма! Бор билганимиз, бор ташвишимизни дунё қилиб қуйма! Жаннатни биз учун маскан қил! Гунохларимиз туфайли устимизга Сендан қўрқмайдиган, бизга раҳм қилмайдиганларни ҳукмрон қилиб қуйма!
Аллоҳим! Сендан динда, дунёю оҳиратда афву офият сўраймиз! Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни гўзал Қил, бизларни дунё ҳорлигию оҳират азобидан асра!
Аллоҳим! Қалбларимизни пок-саломат, тилларимизни серзикр ва сершукр, баданларимизни ибодатингда мустаҳкам, руҳларимизни Ўзингга муштоқ қил!
Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал аҳлоқ, юксак одоб, ҳалол ва мўл ризқ, баракали умр, салоҳиятли авлод сураймиз!

АМИИИЙН. Я . РАББАЛ ОЬЛАМИИИЙН.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
​​📚 МАҲР бўлими.

ЛУҒАТ:

🔸Маҳр турмуш қуриш сабабли эрнинг хотинга бериши керак бўлган молидир.

🔸 “Саҳиҳ хилват” деганда эру хотиннинг бир жойда қолиб, уларнинг жинсий яқинлик қилишларига ҳиссий (турли касалликлар каби), шаръий (рўзадорлик каби) ёки табиий (ҳайз-нифос каби) тўсқинликлар бўлмаслиги тушунилади.

🔸Мутъа – кўйлак-иштон, рўмол каби ҳадя.

🔸Маҳри мисл — келин бўлаётган қизнинг ота уруғлари ичида шу қизга ёшда, ҳуснда, бойликда, ақлда, диёнатда, маълум бир шаҳарда туришда, замондошликда, бокиралик ёки жувонликда ўхшаш бўлган қизларнинг олган маҳрлари миқдоридир. Бошқача қилиб айтганда, шу аёлга муносиб бўлган маҳр.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
16 Zul-qada 1445-yil hijriy
2024 yil 24-May Juma ☘️ milodiy

#KUN_OYATI


(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз (Анбиё сураси, 25-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Ҳадис_168

📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар

Ибн Ҳаббон ривояти

👇👇
@ALRISALAH_UZ
АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
#ақида

260-CАВОЛ: Аҳли сунна вал жамоа наздида солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари нималар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари қуйидагилар:

1. Солиҳ амал уни бузувчи риё ва ужб каби айблардан холи бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Риё солиҳ амалга аралашса, унинг ажрини йўққа чиқаради. Ужб (киши ўзидан фахрланиши) ҳам – риё кабидир”. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ

яъни: “...Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси 27-оят).

2. Амал тўғри бўлиши керак, ботил эмас. Амалнинг ботил бўлишига куфр ва муртадлик сабаб бўлади. Шунинг учун куфр келтирган ёки муртад бўлгандан кейин қилинган солиҳ амаллар қабул бўлмайди. Солиҳ амаллар имон билан бирга бўлсагина фойда беради.

3. Солиҳ амаллар соҳиби дунёдан имон билан ўтиши керак. Ким кофир ва муртад бўлиб дунёдан ўтса, унинг амаллари қабул бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا

яъни: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси, 23-оят).

4. Мазкур амал Ислом шариатига мувофиқ бўлиши керак. Зеро, Набий алайҳиссаломнинг шариатларига мувофиқ бўлмаган барча амаллар – солиҳ амаллар қаторида бўлмайди. Балки улар ботил ва бехуда амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда кофирларни қоралаб шундай дейди:

أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ

“Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!" (“Шуро” сураси, 21-оят.)

Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Ўзининг шариатида изн бермаган амалларни жорий қилиш ботил эканига ишора бор. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ" (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ).

яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Демак, амаллар динимиз кўрсатмаларига мос ҳолда ихлос билан бажарилиши керак. Бу жараёнда амални бузувчи риё, ужб ва миннат каби омиллар бўлмаслиги ва савобли амалларини эгаси бу дунёдан имон билан охиратга олиб кетиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИНГ ҲУКМИ
#намоз

261-CАВОЛ: Намоз тугагандан кейин Оятал курси ва ундан кейинги зикрлар ҳақида маълумот беринг. Қилмаса гуноҳкор бўладими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб даражасидаги амаллардир (Мустаҳаб ҳақида бу ерда ўқинг: 259-саволди жавобида бор. Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Лекин унга амал қилмаган киши катта имтиёз ва савоблардан қуруқ қолса-да гуноҳкор бўлмайди.

Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, юқоридаги зикрларнинг адад ва иборалари турли ҳадисларда турлича келган ва уларнинг ҳар бирига амал қилиш мумкин. Юртимизда эса намоздан кейин мазкур ҳадисда келтирилган зикрларни қилиш урфга айланган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин "Оятал курсий"ни ўқишнинг фазилати ҳақида шундай дейдилар:

من قرأ آية الكرسي في دبر الصلاة المكتوبة كان في ذمة الله إلى الصلاة الأخرى (رواه الامام الطبراني عن الحسن بن علي رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари).

Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:

من قرأ أية الكرسي دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه دخول الجنة إلا أن يموت (رواه الامام النسائي عن أبي أمامة رضي الله عنه)

яъни: “Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари).

Хулоса қилиб айтганда зикру тасбеҳлар ҳеч қандай харажат талаб қилмайдиган, инсонга машаққат юкламайдиган амаллардир. Лекин улар тилга осон бўлишига қарамай, қиёмат куни амаллар тарозусини тўлдириб, оғир босади. Бу Аллоҳ таолонинг биз Ислом умматига берган катта имтиёзи ва марҳаматидир. Диёримизда қадимдан ушбу гўзал Набавий тавсияларга амал қилиб келинмоқда ва бунинг баъзилар даъво қилгани каби шариатимизга зид келадиган жойи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ЎРНИ
#намоз

262-CАВОЛ: Баъзи кишиларнинг намоздан кейинги зикрларни фарз билан суннат ўртасида қилаётганини кўрамиз. Шу тўғрими? Аниқлик киритиб берсангиз, илтимос!

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. Бунга Оиша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:

كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عجلوا الركعتين بعد المغرب ليرفعا مع العمل (رواه الامام البيهقي عن حذيفة رضي الله عنه)

яъни: “Фарз намози билан бирга кўтарилиши учун шомдан кейинги икки ракаатни шошилтиринглар” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Қуйидаги ҳадис ҳам юқоридаги маънони қўллаб қувватлайди:

من صلى بعد المغرب ركعتين قبل أن يتكلم كتبتا في عليين ( رواه الامام عبد الرزاق عن مكحول مرسلا)

яъни: “Ким шомдан кейин (одамлар билан) гаплашишдан аввал икки ракаат (суннат) намоз ўқиса, ўша икки ракаат Иллийинга ёзилади” (Имом Абдурраззоқ ривоятлари).

"Иллийин" - аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади. ("Тафсири Қуртубий" китоби, Ибн Аббосдан ривоят қилинган).

Бу ҳадисни шарҳлаб Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “гаплашишдан аввал” ибораси зикрми, одатий сўзларми ҳаммасини ўз ичига олади (яъни, фарздан кейин туриб дарҳол суннат ўқиш керак, деган маъно келиб чиқади). Лекин юқорида Оиша онамиздан ривоят қилинган миқдорда фарз ва суннат ўртасини бўлиш истисно қилинади (яъни, жоиз бўлади). Фарз ва суннатнинг ўртасини ажратиш мазкур миқдордан ошиб кетса, мана шу ҳадис сабабли ман қилинади. Агарчи ҳадис шом намозининг суннати ҳақида хос бўлиб келган бўлса ҳам, унинг ҳукмига пешин ва хуфтон намозларининг суннатлари ҳам қўшилади. Чунки суннат намозларининг умумий ўхшашлиги бор, у ҳам бўлса фарзни тўлдирувчи сифатида унга тобеъ (эргашувчи) қилиб қўйилганидир” (“Эълоус-сунан” китоби, “Саломдан кейинги бурилиш ва унинг кайфияти, намоздан кейинги дуо ва зикрнинг суннатлиги” боби).

Бу мавзуда Аллома ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

وَأَمَّا مَا وَرَدَ مِنْ الْأَحَادِيثِ فِي الْأَذْكَارِ عَقِيبَ الصَّلَاةِ فَلَا دَلَالَةَ فِيهِ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا قَبْلَ السُّنَّةِ ، بَلْ يُحْمَلُ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا بَعْدَهَا ؛ لِأَنَّ السُّنَّةَ مِنْ لَوَاحِقِ الْفَرِيضَةِ وَتَوَابِعِهَا وَمُكَمِّلَاتِهَا فَلَمْ تَكُنْ أَجْنَبِيَّةً عَنْهَا ، فَمَا يُفْعَلُ بَعْدَهَا يُطْلَقُ عَلَيْهِ أَنَّهُ عَقِيبَ الْفَرِيضَةِ .

яъни: “Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилиш деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас. Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам, фарздан кейин бажарилган ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Баъзи ҳадисларнинг зоҳиридан тушинилган фарз намозларидан кейин дарҳол зикрлар қилиш масаласини уламоларимиз юқоридаги кўринишда, суннатдан далил келтириб ҳал қилганлар. Бу каби масалаларда фуқаҳоларимиздан ҳеч ким ҳадисни қўйиб, ўз фикрини олға сурмаган.👇🏾
Шундай экан, фарзу суннатларни тугатгандан кейин зикр қилиш ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларию феълларига мос келиб турганда, одамлардан ажралиб қолиб, улар суннат намозини ўқишга турганда анчагина ўтириб қолиш, натижада турли тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариш ибодатнинг савобини кетказиб қўяди. Бу масалада нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ йўл тутсак, айни муддао бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Кун ҳадиси:

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ القِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ، إِلاَّ أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, Қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса афзал бўлади холос», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Хайрли_тонг

Ким тонг отган вақтда уч маротаба: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аъламина ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи деб айтса Аллоҳ таъало у инсонни етмиш хил бало офатдан сақлаб қўяди. У етмиш хил балонинг энг кичкинаси ғамгинликдур… дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ассаламу Алайкум! Гўзал тонг муборак бўлсин!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Кун_ҳикмати

Ўликлар уч қават кафанга ўралган бир динда, тирикларнинг ўралмай юриши ақл олмас бир ишдир.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Кун_ҳикмати.

Алий ибн Абу Толиб айтдилар:
Туққанларингиз тупроққа,
Қурганларингиз харобага,
Жамғарганларингиз саробга,
Амалларингиз эса ҳисоб кунига (жазо ёки мукофот учун) китобга битилгусидир.


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
#Кун_ояти

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلجُمُعَةِ فَٱسعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلبَيعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعلَمُونَ

Жума_сураси 9

📖 «Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир».

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Саловот айтишни унутманг!

🇺🇿 «Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади»
Муслим ривояти

Саловот:
🌿«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»🌿

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тишларни махсус лакка бўяшнинг таҳоратга таъсири борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ
Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин.

Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ