АБУ ҲАНИФА.UZ 🇺🇿
740 subscribers
2.61K photos
3.73K videos
70 files
9.06K links
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри «Рамазони шариф» жоме масжиди имом хатибининг шахсий канали

Админга мурожаат учун: @Abu_Izzatullah
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ_БИЛДИРАМИЗ !

Азизлар бугун аҳли-илм, имомларимиз сафида катта йўқотиш бўлди, яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 2003 йилдан бери динимизга ва элимизга хизмат килиб келаётган, жумладан:

2008-2014 йй. - Сурхондарё вилояти Денов туман бош имоми ва Имом Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби,

2017-2018 йй. - Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Толли бува” жомеъ масжиди имом хатиби,

2018 йилдан ҳозиргача Сурхондарё вилояти, Денов тумани «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом хатиби

ҳамда Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган ТОШБОЕВ ПАНЖИ домла (42-ёш, 7 фарзанднинг меҳрибон отаси) вафот этганлиги муносабати билан, ЎМИ тизимидаги барча имом -хатиблар номидан таъзия билдирамиз !

Аллохдан мархум Панжи домламизнинг охиратлари обод бўлишини ва яқинларига сабру - жамил беришини дуоларда сўраб қоламиз.
Аллоҳ таъоло Ўз рахматига олсин !

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
МАСЖИДЛАР БЎЛИМИ

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA