Mehrob.uz
249K subscribers
19K photos
5.86K videos
15 files
15.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
ХАТО ҚИЛИШДАНМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ЧЎЧИНГ

Талабаларга сабоқ бераётиб Альберт Эйнштейн доскага қуйидагиларни ёзди:
9 х 1 = 9
9 x 2 = 18
9 x 3 = 27
9 x 4 = 36
9 x 5 = 45
9 x 6 = 54
9 x 7 = 63
9 x 8 = 72
9 x 9 = 81
9 x 10 = 91
бирдан аудиторияда ғалаён бошланиб кетди, сабаби, Эйнштейн хато қилган эди.
Тўғри жавоб: 9 × 10 = 90
Шогирдлари унинг устидан кулишни бошлашди.
Эйнштейн бироз сукут сақлаб бундай деди:
– Тўққизта саволга тўғри жавоб ёзганимга қарамай, мени ҳеч ким олқишламади.
Аммо биргина хатога йўл қўйишим билан ҳамма устимдан кулишни бошлади.
Бу эса, инсон қанчалик таниқли ва машҳур бўлишига қарамай, жамият унинг кичкина бўлса ҳам хатосига эътибор беришини кўрсатади.
Боз устига, бу уларга ёқади ҳам.
Шунинг учун ҳам танқид орзуларингизни вайрон қилишига йўл қўйманг!
Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон – бу ҳеч нарса қилмайдиган инсондир!
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҚАЛБИДАГИ ИЙМОН БИЛАН АЗИЗ БЎЛАДИ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ИНСОН ҚАЛБИДАГИ ИЙМОН БИЛАН АЗИЗ БЎЛАДИ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
«Қизиқ замон бўлди. Арзон (арзимас)нинг бозори чаққон. Хоин вафо ҳақида сўз қотади. Мунофиқ эса ростгўйлик тарафдори».
@mehrob_uz
Қазо намозлари бор киши нафл намоз ўқиши мумкинми?

Савол: Ёшим 34 да. Бир йилдан бери намоз ўқияпман. Намозни бошламасимдан аввалги намозларимни қандай адо қиламан? Бир танишим суннат намозларининг ўрнига ракатлари тўғри келадиган фарзларнинг қазосини ўқиб юришни тавсия қилди. Шундай қилиш мумкинми

📩 Жавоб: Қазо намозлари бор одам таъкидланган суннат намозларни ўқийверади. Суннатларни тарк қилиб, ўрнига ракати тўғри келадиган қазо намозларини ўқиш керак"лиги ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Балки фиқҳий манбаларимизда бунинг аксини учратиш мумкин. Масалан, "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Ўқилмай қолдирилган намозлар қазосини ўқиш нафл намозлар билан машғул бўлишдан кўра яхшироқ ва муҳимроқдир. Лекин машҳур суннат намозлари, Зуҳо намози, Тасбеҳ намози ва хабарларда зикр қилинган, машҳур суралар ва машҳур зикрлар билан ўқиладиган намозлар бундан мустасно (яъни улар ўқилаверади). Ўқилмай қолдирилган намозлар қазо ниятида, нафл намозлар эса нафл ниятида ўқиладир.
👉 Давомини ўқинг

@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ustozni maktabdagi sinfdoshlari va birga o’tirgan partadoshlari. Sinfdoshlar yig’ilib Hakim at Termiziy ziyoratiga borishdi.

@MEHROB_UZ
7 АЪЗО БИЛАН САЖДА ҚИЛИНАДИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам етти аъзо билан сажда қилишга амр этилдилар: пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
23.05.2024 - ПАЙШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ustozni sinfdoshlari: Ilm insonni ulug’laydi. Do’stimiz maktabda yaxshi o’qigan.

@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Ассалому алайкум! 💐
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

T.me/mehrob_uz
«Ҳар доим яхши инсон бўлиб қолишинг имконсиз. Баъзан қўрқмагунича сени ҳурмат қилмайдилар».
Брюс Ли
@mehrob_uz
9. Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди.
Бу дунёда ҳиссий йўлларга ўхшаб, маънавий йўллар ҳам кўпдир. Ўша маънавий йўллар ичида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бор:
«Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир».
Энг тўғри йўл, яъни, мақсадга эриштирадиган, икки дунё саодатига олиб борадиган йўл–Аллоҳ йўлидир.
«Улардан эгриси ҳам бордир».
Тўғри йўлдан эгилиб, нотўғри томонга бурилиб кетган йўллар ҳам бор. Улар мақсадга олиб бормайди. Икки дунёнинг бадбахтлигига элтади.
«Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди».
Агар Аллоҳ хоҳласа, эй одамлар, ҳаммангизни Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилар эди. Ҳаммангизни шу йўлдан бошқа йўлга бора олмайдиган қилиб, фаришталарга ўхшатиб яратар ёки мажбур қилиб, шу йўлга юргизар эди. Лекин ундай қилгани йўқ. Сизларга ҳам ҳидоятга, ҳам залолатга юриш қобилиятини берди.
👉 Давомини ўқинг!
@mehrob_uz
Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.

Мавлоно Румий
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ТАОЛО ҲЕЧ КИМГА ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
АЛЛОҲ ТАОЛО ҲЕЧ КИМГА ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
САККИЗ ТОИФА АЁЛ ҲЕЧ ҚАЧОН ФАЗИЛАТЛИ БЎЛА ОЛМАЙДИ:

1. эрига хиёнат қиладиган аёл;
2. икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл;
3. эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл;
4. эркак кишини моддий мақсадларини руёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл;
5. ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл;
6. эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл;
7. ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл;
8. эрининг камбағаллигини юзига солувчи аёл.
@mehrob_uz
98. Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бандалар оттирадиган ҳар тонг бир нидо қилувчи: "Ал-Малик ал-Қуддус (бутун борлиқнинг подшоҳи, мутлақ пок бўлган Зот)ни поклаб тасбеҳ айтинг", деб нидо қилади", дедилар".

Изоҳ: Малик – ҳақиқий эгадир. Ундан ўзга эга йўқдир. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўлади. Ҳеч қачон бир қулнинг икки хўжайини бўлмайди. Шунинг учун банда ўзига ўхшаган бандаларга эмас, балки ягона Яратганга, ҳақиқий Маликка қуллик қилиши лозим. Ҳақиқий Малик зотида ҳам, сифатларида ҳам ҳар қандай мавжудотдан беҳожатдир, барча мавжудотлар унга муҳтождир. Яъни, барча нарсанинг эгаси Аллоҳ таолодир.
Қуддус сифатининг маъноси шуки, бу Зот ҳар қандай айблардан холи, нолойиқ сифатлардан покдир. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM