Xushnudbek.uz
509K subscribers
9.66K photos
2.46K videos
205 files
8.35K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️Республиканинг 8та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларида амалга оширилади
#abituriyent

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан қуйидаги 8та туманда Давлат хизматлари марказларида абитуриентлардан аризалар қабул қилинади.

1. Мўйноқ тумани ДХМ;
2. Конимех тумани ДХМ;
3. Томди тумани ДХМ;
4. Узун тумани ДХМ;
5. Бойсун тумани ДХМ;
6. Сўх тумани ДХМ;
7. Фарғона тумани ДХМ;
8. Сардоба тумани ДХМ.

Қолган ҳудудлардаги абитуриентлар ҳужжатларини фақат abitur.dtm.uz ёки my.gov.uz порталлари орқали онлайн топширишлари мумкин. Юқоридаги 8та туманлардаги абитуриентлар эса истаса онлайн, истаса ДХМлар орқали топшира олади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

❗️Эслатма: ушбу йўналишга ариза топширган абитуриентлар 5та йўналиш танлаш ҳуқуқидан фойдалана олмайди, улар фақат битта мана шу йўналишга топшира олишади.


👉 @xushnudbek 👈
Kasbiy imthon (@eduuz).pdf
328.5 KB
#abituriyent

Давлат қабул комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан тест синовларисиз, КАСБИЙ (ижодий) ИМТИҲОНЛАР орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан бакалавриатнинг 132 та таълим йўналиши ўрин олган.

❗️Эслатма: ушбу йўналишга ариза топширган абитуриентлар 5та йўналиш танлаш ҳуқуқидан фойдалана олмайди, улар фақат битта мана шу йўналишга топшира олишади.

👉 @xushnudbek 👈
Nogironligi bulganlarga kvota (@eduuz).pdf
285.7 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 2799та давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2072 та;
👉 сиртқи таълимга – 627 та;
👉 кечки таълимга – 100 та.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди ва ҳайкал пойига гулчамбар қўйди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳиёбонга ташрифи чоғида бу ерга йиғилган ватандошларимизни қутлади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида олий ҳарбий таълим муассасалари йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈
Harbiy tavsiyanoma buyicha kvotalar.pdf
225.5 KB
#abituriyent

Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун ажратиладиган алоҳида қўшимча квоталарнинг ОТМлар кесими бўйича маълумоти.

❗️Эслатмалар:

- ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ушбу квоталар доирасида дастлаб алоҳида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

- кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун алоҳида жадвал берилган.


👉 @xushnudbek 👈
🌎 Ўзбекистонликлар БМТнинг глобал сўровномасида фаоллик бўйича 4-ўринда боришмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Ёдингизда бўлса, ой бошида БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандим.

Ўтган давр мобайнида сўровномада ҳамюртларимиз ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдирмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар сўровномада қатнашиш фаоллиги бўйича Италия, АҚШ ва Япониядан кейин 4-ўринда боришмоқда экан.

Анкета тўлдиришга узоғи 2-3 дақиқа вақт кетди. Алоҳида таклиф ёзишингиз ҳам шарт эмас, берилган вариантлардан танласангиз бўлди.

❗️Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд.

Иштирок этиш: https://un75.online/?lang=uzb

Якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Яна бир бор Сизларни фаолликка чақириб қоламан!


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун ажратилган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ташкилотлар кесимида тақсимоти

❗️Эслатмалар:

- тавсияномага эга ҳарбийларнинг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

- ушбу тавсиянома фақат кундузги таълим шакли учун амал қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ichki ishlar xodimlari farzandlari uchun kvota.pdf
237 KB
#abituriyent

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти.

❗️Эслатмалар:

- тавсияномага эга ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Akademik litseylarning qabul kvotasi.pdf
678.9 KB
#abituriyent

⚡️Академик лицейларга 9-синф битирувчиларини қабул қилиш квотаси


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклидаги умумий қабул кўрсаткичларининг 4%и миқдорида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

☝️Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

⚡️ Фуқаролиги бўлмаган шахслар ОТМлардаги қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилади

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш имтиҳонларида иштирокини таъминлаш мақсадида, улар олий таълим муасссаларининг қабул комиссияларида санитария-гигиена талабаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибда бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтказилади.

❗️Бунда, бошқа тоифадаги абитуриентлар ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Йигирманчи ўлим: Деновда вафот этган беморда коронавирус тасдиқланди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида вафот этган беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

Маълум бўлишича, Денов шаҳрида яшаган, 1961 йилда туғилган марҳум бемор Б.Х. (аёл) сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни бемор мурожаатига кўра, олинган намунада коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония. Ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Республика санитария-эпидемилогик осойишталиги агентлигининг махсус референс лабораторияси хулосасига кўра, марҳумдан олинган намунада коронавирус инфекцияси тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига гул қўйиш маросимидан сўнг президентимиз Шавкат Мирзиёев кетиш олдидан, кўчанинг нариги бетида турган бир гуруҳ ватандошларимизни кўриб қолди ва шу заҳоти кўчани кесиб ўтиб, ватандошларимиз билан учрашди.

“Бу олижаноб амални мусофирчиликда юрган ватандошларимизга нисбатан бўлган эҳтиром деб билдим”, - дейилади @yuguryugur каналида.

Видео: Мадина Сюняева


👉 @xushnudbek 👈
Bakalavr kunduzgi (@eduuz).pdf
3 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

КУНДУЗГИ

Бакалавриатнинг КУНДУЗГИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 103 575 ўрин

💾 PDF файл, 3 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Bakalavr sirtqi (@eduuz).pdf
979.4 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

СИРТҚИ

Бакалавриатнинг СИРТҚИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 31 350 ўрин

💾 PDF файл, 1 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈