Vodiy24.uz I Rasmiy kanali
84 subscribers
10 photos
2 videos
23 links
Vodiy24.uz internet saytining telegram kanali
Guvohnoma № 1261

Murojaat uchun: @muqtadir_70
Download Telegram
#Tayinlov

1982 yil Jizzax viloyatida tug‘ilgan. 2003 yilda Toshkent Moliya institutining bakalavr, 2005 yilda shu institutda magistr darajasini olgan.

Eslatib o‘tamiz, Markaziy bank raisining avvalgi birinchi o‘rinbosari lavozimida ishlab kelgan Shayxontohur tumani hokimi lavozimiga o‘tkazilgandi.

Mazkur tayinlovga qadar Nodirbek Saydullayev 2019 yil fevralidan buyon «Asaka» aksiyadorlik tijorat banki boshqaruvi raisi lavozimida ishlab kelayotgan edi.

To'liqroq o'qing

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Tiktok
​​Наманганда фуқарони аёли билан ишқий муносабатда ушлаб олиб, арқон билан боғлаб, видеога олиб тарқатган шахсга чора кўрилди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. 2022 йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:00 ларда яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Д.К. билан М.У.ни ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олган. Сўнг уни 10 нафар қариндоши ва маҳалладошлари билан М.У.ни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 13 октябрь санасида Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда фуқаро Н.Н. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб ҳисобланиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, Д.К.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ҳисобида жарима жазоси тайинланган. Фуқаро М.У.га эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, воқеада иштирок этган ҳамда уни тасвирга олиб, тарқатган шахсларга ҳам жарима жазоси белгиланиб, 5,7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Vodiy24.uz расмий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Tiktok
РАСМИЙ КАНАЛГА ЎТИШ☝️
Ушбу силка 👉https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA

орқали асосий каналга аъзо бўлишингиз мумкин!
Ассалому алайкум, каналимизга Ҳуш келибсиз!

Ушбу линк👉https://t.me/joinchat/AAAAAEk31uC53Lsj39k3jA

орқали асосий каналга аъзо бўлишингиз мумкин!
РАСМИЙ КАНАЛГА ЎТИШ☝️
РАСМИЙ КАНАЛГА ЎТИШ☝️
РАСМИЙ КАНАЛГА ЎТИШ☝️
РАСМИЙ КАНАЛГА ЎТИШ☝️
​​Фарғонада 7 та болалар оромгоҳининг компенсация пуллари ҳалиям тўлаб берилмаяпти

Ижроси таъминланмаётган Президент қарори! Масъуллар эса муаммони бир-бирига ағдармоқда.

Аввалроқ, каналимизда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган “Ҳумо”, “Чақмоқ”, “Чимён”, “Тонг”, “Гулшан” ва “Оқ-олтин” номли болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг компенсация тўловлари тўлаб берилмаётгани ҳақида хабар берган эдик.

2022 йил 18 ноябрда қабул қилинган ПҚ-427-сонли Президент қарорига асосан: “ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган оромгоҳларда касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали уларнинг аъзоларига компенсация тўлаш” белгиланган.

Шундай бўлсада, қарорга мувофиқ ташкил этилган Жамғарма ва болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш Департаменти томонидан белгиланган компенсация тўловлари шу пайтгача тўлаб берилмаган.

Юқоридаги Президент қарорига асосан Жамғармага Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг чораклар якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизини ўтказилиши белгиланган.

Қуйидаги жавоб хатида Республика жамғармаси вилоят ҳокимликлари қарор талабидан келиб чиқиб, белгиланган маблағни ўтказиб бермаганини, агар улар ўтказиб берса, барча оромгоҳларнинг компенсация тўловлари ўтказиб берилишини маълум қилган.

Унгача оромгоҳлар нима қилсин? Қандай механизм бу? Кимдан талаб қилиш керак? Қанча кутиш керак? Саволлар кўп, жавоб берадиганлар эса, муаммони ҳал қилишдан кўра, уни кўтарган одамни овозини ўчиришга уринишади.

Vodiy24.uz расмий канали