Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38K subscribers
5.76K photos
2.03K videos
41 files
9.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Сирдарёлик кардиожарроҳлар 100 дан ошиқ беморда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди

Сирдарё вилоятида ягона бўлган, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят минтақавий филиали кардиожарроҳлари ўзлари мустақил равишда 100 нафардан ошиқ беморда жарроҳлик амалиётини ўтказишга мувофиқ бўлишди.

Албатта бундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу соҳа мутахассисдан юқори билимни ва чуқурроқ ёндашувни ҳамда маҳоратни талаб этади. Шу боисдан Сирдарёлик мутахассислар кардиология ва кардиожарроҳлик йўналиши бўйича, Республикамизда катта тажриба, катта салоҳиятга эга бўлган марказларнинг мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйганлиги бундай мураккаб амалиётларни ўтказишда жуда қўл келмоқда.

Яқинда улар яна битта янгиликка қўл уришди. Тез чарчаш, юрганда чап оёқ болдир соҳасидаги оғриқ, оёқ панжасидаги увушиш, жинсий ожизлик (импотенция), умумий ҳолсизлик, бир сўз билан айтганда юрак қон –томир касалликлари билан боғлиқ касалликка учраган беморнинг оёқ ёнбош артериясида юқори технологик стендлаш амалиётини мустақил ўтказишди.

— Бемор филиалимизга келганида, аҳволи унча яхши эмас эди. Мутахассисларимиз томонидан дастлаб УТ текшируви ўтказилиб, унинг ўнг сон соҳа артериясида 50 фоизли стеноз, чап ёнбош сон соҳаси артериясида 64 фоизли стеноз ҳолати аниқланди. Юракни чапга силжиш ҳолати кузатилди. Юрак ритм синус мароми 64 тани ташкил этиб, миокардда дистрофик ўзгариш каби ҳолатлар кузатилди. Ангиография текширишлар жараёнида чап оёқ ёнбош артериясини тўлиқ бекилиши яъни окклюзия ҳолати аниқланди. Мутахассисларимиз зудлик билан уни янгитдан иш бошлаган янги бўлимимиз эндоваскуляр хирургия бўлимига ўтказишиб, чап оёқ ёнбош артериясини реканлаш ва стентлаш амалиётини ўтказишди.

Ҳозир беморнинг аҳволи анча яхши, юрак уришлари маромида, ўзини енгил ва хотиржам ҳис қиляпти, – дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиали директори Шуҳрат Ҳусанов.

Бундан ташқари улар, узоқ йиллардан буён юрак қон-томир касалликлари билан касалланиб, даво тополмаётган беморда ҳам қатор текширувларни ўтказишди. Ва натижада юрак ичида электрофизиологик текширув ўтказилиб, юракни тўсатдан уриб кетишига сабаб бўлувчи омилларни топди. Унда АВ тугунли рецирок тахикардия ва бошқа касалликлар борлиги аниқланди ва тезда мутахассислар томонидан аниқ ташхис қўйилиб, юқори технологик Радио частотали абляция амалиёти ўтказилди.

Натижада бемор соғлиги яхшиланди, кўп йиллардан буён соғлигига хавф солиб келган хавфли касалликдан фориғ бўлди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ҳиндистон кунлик коронавирус билан касалланганлар сони бўйича антирекорд ўрнатди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони

📈154 миллион 815 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 236 мингдан зиёд киши вафот этган (06.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:39 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 847 537 янги ҳолати аниқланди.
⚫️14 777 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (07.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈156 миллион 077 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 256 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,167 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (21,077 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,856 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,616 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (4,955 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 44 834, Ҳиндистонда 412 262 (бу кунлик коронавирус билан касалланганлар сони бўйича антирекорд), Бразилияда 77 359, Францияда 25 764, Туркияда эса 26 476 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉ЖССТга кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 170 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️Индия установила антирекорд по числу заболевших COVID-19 за сутки

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 154 млн 815 тысяч,
📉из них более 3 млн 236 тысяч человек умерло (по состоянию на 15:39 по центральноевропейскому времени 6 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 847 537 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 14 777 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 7 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 156 млн 077 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 256 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,167 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 21,077 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,856 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,616 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (4,955 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 44 834, Индии — 412 262 (это антирекорд по количеству заболевших коронавирусом за сутки), Бразилии — 77 359, Франции — 25 764 и Турции — 26 476 новых случаев заболевания.

💉В мире введено более 1 млрд 170 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЗАНГИОТА 1-СОН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИ ҲАҚИДА НИМА БИЛАСИЗ?

ССВ Матбуот хизмати Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, марказ директори ўринбосари Олимжон ИСҲАКОВГА
бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

— Шифохонада қандай шароитлар яратилган?

— Ушбу тиббиёт муассасаси 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунда марказда 1000 нафардан зиёд коронавирусга чалинган бемор даволанмоқда, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари О. Исҳаков. — Шундан 128 нафари 18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Қолаверса, яна 1000 та ўрин концервация қилинган. Муассаса 4 та даволовчи – А, B, E, F блокларидан иборат бўлиб, асосий беморлар даволанадиган А ва B блокда 600 тадан ўрин ташкил қилинган. Шунингдек, ушбу блокларда 4тадан реанимация бўлими бор ва уларнинг ҳар бири 36 та койкадан иборат. Реанимация бўлимидаги ҳар бир койка эса сунъий ўпка вентиляцияси ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, 80 та ўриндан иборат 6 та бўлимга санитар ўтказгич ташкил қилинган.

Стационар жойларнинг барчаси боксланган ва ҳар бир хонадаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Палаталарга кириб-чиқиш, хизмат кўрсатиш алоҳида бўлиб, келган касаллар қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри палатага жойлаштирилади. Барча корпуслар, бўлинмалар яшил, сариқ ва қизил йўлаклар билан ажратилган. Бу эса ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Қолаверса, марказдаги лаборатория хоналари вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар билан тўлиқ жиҳозланган.

— Марказга келган бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади?

— Беморнинг ҳолати енгил ва ўрта оғирликда бўлса, улар дастлаб шифохонанинг қабул бўлимида рўйхатдан ўтади. Шундан сўнг бемор тиббий кўрсатмага мувофиқ, инфекционист, гинеколог ва педиатр каби тор соҳа шифокорларидан бирининг қабулида бўлиб, параллел равишда тест ва турли таҳиллар топширади. Шундан сўнг вирус ўпкани қанчалик зарарлаганини аниқлаш мақсадида МСКТ текшируви ҳам ўтказилади.

Агар шифохонага келган беморда хасталик оғир ва ўта оғир кечаётган бўлса, у тўғридан-тўғри марказнинг шок палатасига жойлаштирилади. Ушбу палата халқаро стандартларда белгиланган, хусусан, кислород концентратори, ЭКГ, дефибриллятор каби зарур тиббий жиҳозлар ҳамда керакли дори маҳсулотлари билан таъминланган бўлиб, бу ерда бемор палатага жойлаштирилгунга қадар ихтисослашган реанимацион ёрдам кўрсатилади.

Бемор дастлабки муолажалардан сўнг, каталка ёрдамида МСКТ текширувидан ўтказилади. Текширувлардан хасталик оғир кечаётгани, ўпкада энг камида 5 фоиз зарарланиш ва қонда кислород миқдори паст эканлиги аниқланса, бемор марказнинг махсус “Тез ёрдам” машинасида керакли бўлимга олиб борилиб, ётқизилади. Касал инсонда коронавирус енгил ўтаётган бўлса-ю, бироқ инфаркт, инсульт каби хавфли ёндош касалликлар кузатилган тақдирда ҳам марказда даволанади. Чунки коронавирус аниқланган беморни бошқа шифохонага юбора олмаймиз.

— Коронавирусга чалинган одам қанча муддатда тузалади?

— Беморнинг коронавирусдан бутунлай соғайиб кетиши, авваламбор, бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда касалнинг мурожаат қилган вақти унинг тезроқ оёққа туришида муҳим омил саналади.

Агар бемор шифокорга эрта мурожаат қилса, ўртача 7-8 кунда коронавирусдан соғаяди. Касаллик тузалишини кутиб, шифохонага кечроқ келган беморлар эса ўртача 10-15 кунда бу дарддан фориғ бўлиши мумкин. Бироқ баъзида шифокорларга жуда кеч мурожаат қилган ва ёндош касалликлари бўлган беморлар янада узоқроқ даволанишига тўғри келади.

Шу боис, “COVID-19”га чалинганлар имкон қадар барвақт мутахассисларга мурожаат қилишларини сўраган бўлардик. Бу эса, энг аввало, ўзлари, қолаверса, шифокорлар учун катта ёрдам бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Амрилло ИНОЯТОВ,
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари:

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча имзоланган “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони замирида ҳам эл саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттириш мақсади мужассам.

Маълумки, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар масаласи бўйича камчиликлар яққол кўзга ташланиб қолганди.

Айниқса, чекка ҳудудларда оилавий шифокор, умумий амалиёт шифокорлари ва ўрта тиббиёт ходимларининг етарли эмаслиги, баъзи ҳудудларда тор соҳа мутахассислари йўқлиги, малакали мутахассислар кўпроқ Тошкент шаҳрида фаолият юритиши аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганди. Янги меъёрий ҳужжатда ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 минг штат ажратилиши белгиланган. Бу ўз навбатида, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш қамровини кенгайтириши шубҳасиз...

Батафсил👉🏻https://yuz.uz/news/tibbiyot-xodimlarining-salohiyatini-oshirish-yolidagi-muhim-qadam

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРГА ШИФОХОНАДА ҚАНДАЙ ТАОМЛАР БЕРИЛАДИ?

Маълумки, коронавирус касаллигига чалинган беморларда иммунитет ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уни мустаҳкамлаш учун таомномада оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши лозим.

Хўш, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг кунлик рационидан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган?

ССВ Матбуот хизмати мазкур Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси блок раҳбари Бахшилло МАМИРОВга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

— Марказ ошхонаси қандай фаолият юритади?

— Тиббиёт муассасасининг ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлайди, — дейди Б.Мамиров. — Шифохонанинг статистика бўлимига ҳар куни икки марта — эрталаб ва кечқурун беморлар сони бўйича тўлиқ маълумот берилади. Сўнг ушбу маълумот асосида таом тайёрланади.

Шуни айтиш лозимки, шифохонада ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда 1-, 9- ва 15-столда парҳез таомлари тайёрланади. 1-стол реанимация бўлими, 9-столда қандли диабет касаллиги бор беморлар учун таом тайёрланса, 15-стол эса одатдаги беморлар учун мўлжалланган бўлади. Барча таомлар санитария қоидаларига ва парҳез таомлари тайёрланиш технологияларига риоя қилинган ҳолда тайёрланади. Коронавирусга чалинган беморлар таомномаси ҳар 14 кунда янгиланади.

Эрталабки нонуштада турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, қовурилган колбаса, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ берилса, тушликка иммунитетни кўтарувчи оқсилга бой икки хил овқат, салат, шарбат тайёрланади.

— Таомлар қандай етказиб берилади?

— Таомни етказиб бериш жараёни ҳам бир неча босқичлардан иборат бўлиб, овқат тайёр бўлгач, махсус идишларга солинади ва тарозида ўлчаниб, бўлимларга махсус автомашиналарда олиб борилади.

Сўнг таом палаталар бўйлаб тарқатилади. Ҳар бир палатадаги бемор учун алоҳида идиш ажратилган бўлиб, таомдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси мамлакатимиздаги коронавирусга қарши кураш ишларида фундаментал марказга айланиб улгурди.

Бугунга келиб, ушбу шифохонадан ўн минглаб юртдошларимиз даволаниб чиқишди.

"Ўзбекистон 24" мухбири муассасада бўлиб, беморларга яратилган шарт-шароитлар, даволаш жараёнлари ҳақида мутахассислардан тегишли саволларга жавоб олди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Хайдаров Артур Михайлович вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

34 ёшли тиббиёт фанлари доктори ўз фаолиятини Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси терапевтик стоматология поликлиникаси мудири сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси болалар терапевтик стоматология поликлиникаси мудири, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 2-стоматология кафедраси мудири, Тошкент давлат стоматология институти мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи, сўнг мазкур институтни Болалар стоматологияси факультети декани каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

Тайинловдан аввал 2018 йилдан буён А.Хайдаров Тошкент давлат стоматология институтининг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда жами 1 миллион 86 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион 24 минг нафардан ошди

❗️7 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 39641 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23918 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 15723 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1 086 309 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1 024 874 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 61 435 нафарни ташкил қилди.


📊7 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (7957 доза),
📌Андижон вилояти (7213 доза),
📌Наманган вилояти (4360 доза) банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Андижон вилоятида 133 838 доза,
📌Фарғона вилоятида 132 676 доза,
📌Наманган вилоятида 118 310 доза,
📌Самарқанд вилоятида 102 951 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
❗️ Кеча кунлик коронавирусдан касалланиш ҳолатлари 381 нафарни ташкил қилди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93978 (+381) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌80 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌153 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 70 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 56 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 181 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89703(+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

Тегишли ташликотлар таклифини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда ушбу инфекциянинг янги штаммларини юртимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган айрим давлатлар билан ўзаро авиақатновларга қуйидаги вақтинчалик чекловлар жорий қилинди:

❗️ Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;

❗️ Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш;

❗️Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида
(талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган фуқаролар уй ёки меҳмонхона широитида карантинда бўлишлари юзасидан тилхат тўлдиришади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ҳиндистон ва Туркиядан учиб келаётган ҳар бир шахс томонидан мамлакатимизга кириб келганидан сўнг карантинда бўлишлари юзасидан огоҳлантирилганлиги юзасидан тилхат тўлдирилади. Бунда аэропортдан борадиган яшаш манзили, телефон рақами ва карантин талабларини бузганда қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Шунингдек, касаллик кириб келиши қамровини аниқ баҳолаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати таклифига мувофиқ, Ҳиндистон ёки Туркиядан Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслардан коронавирус инфекциясига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ПЗР текширувини ўтказиш тизими синов тариқасида жорий этилади. Улардан коронавирус инфекциясига ПЗР тест намунаси аэропорт кутиб олиш залида олинади ва белгиланган тартибда уй ёки меҳмонхонада 14 кун давомида карантинда бўлиш учун жўнатилади.

ПЗР тест таҳлили 18 соат ичида мусбат чиққан тақдирда белгиланган тартибда даволаш ишларини ташкиллаштиради;

ПЗР тест таҳлили натижаси манфий чиққан тақдирда шахс 14 кунлик карантинда бўлиши давом эттирилади.

Ўзбекистонга ҳаво йўллари орқали ташриф буюраётган шахслар сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Ҳиндистон ва Туркияга бориш учун кимларга рухсат берилади?

Тегишли ташкилотларнинг таклифини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, шу йилнинг 10 майидан Ҳиндистон ва Туркияга фақатгина:

🙍🏻‍♂️ хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар,
🙍🏻‍♂️хорижда таҳсил олаётган талабалар,
🙍🏻‍♂️Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари,
🙍🏻‍♂️дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари,
🙍🏻‍♂️хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар,
🙍🏻‍♂️инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар,
🙍🏻‍♂️транзит ва трансфер йўловчилар,
🙍🏻‍♂️хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга
(тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) авиачипталарни сотиш тизими жорий этилади.

Бунда Ҳиндистон ва Туркияга:
📌 хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Республика махсус комиссиясининг рухсати билан авиачипталар сотилади;

📌хорижда таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда яшаш хуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, транзит ва трансфер йўловчилар, хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш мақсадида авиачипта харид қилиш учун Республика махсус комиссиясининг рухсати талаб этилмайди.

Уларга авиачипталар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан сотилади, аэропортдан рўйхатдан ўтишда аэропорт ходимлари назорати амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 94 минг нафардан, соғайганлар 90 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94397 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌81 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌72 нафари Тошкент вилоятида,
📌192 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 61 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 19 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 49 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 176 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90053 (+350) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3682 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 37 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, 2-марта вакцина олганлар 1-марта эмланаётганлар сонидан кўп бўлди

❗️8 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 37088 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 200 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 21 888 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1 123 397 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1 040 074 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 83 323 нафарни ташкил қилди.

📊8 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона (6514 доза),
📌Андижон вилояти (6338 доза),
📌Наманган вилояти (4539 доза) банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Андижон вилоятида 140 176 доза,
📌Фарғона вилоятида 139 190 доза,
📌Наманган вилоятида 122 849 доза,
📌Самарқанд вилоятида 104 974 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ССВ: Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун берилган ҳуқуқ муддати узайтирилди

Тегишли ташкилотлар таклифини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқи, истисно тариқасида, 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

📌Шуни унутмаслик керакки, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш, коронавирус инфекциясига ПЗР ва экспресс-тест текширувлари ўтказиш фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тегишли талаблар асосида амалга оширилади.

📌Нодавлат тиббиёт ташкилотларига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан тузадиган шартномаларига мувофиқ, даволаш ишларини амалга ошириш ва санитария қоидаларига риоя қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни мунтазам топшириб бориш вазифаси юклатилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш ишларини www.bemor.ssv.uz дастурида олиб бориш мажбурияти асосида амалга ошириш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди

🔺2021 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94759 (+362) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌200 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 161 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3805 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
1-доза вакциналарини олганларда кузатилган ножўя таъсирлар 2-босқичда ҳам кузатилиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцинадан сўнгги ножўя таъсирлар агарда 1-босқич эмлашда кузатилган бўлса, яъни уларда эмланишдан кейин уч кун ичида тана хароратининг 38° даражагача кўтарилиши, вакцина олган жойда қизариш, салгина оғриқ ёки бўртиб туришлар, баъзида енгил 2-3 кунда ўтиб кетувчи шамоллаш аломатлари, мушакларда ёки бўғимларда 1-2 кунлик оғриқлар кузатилган бўлса, бу ҳолатлар 2-босқичдан кейин айнан шу одамларда кузатилиши ҳам, кузатилмаслиги ҳам мумкин.

Сабаби, вакцинадан кейинги вақтинчалик реакциялар инсон организмининг индивидуал мослашувчанлигидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан юқишини билганимиз учун ниқоб тақамиз, вирус кўзлар орқали ҳам организмга ўтиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан тарқалса ҳам, ҳавога чиққан вирус ёпиқ хоналарда турли хил сатҳларда маълум муддат сақланиб қолиши мумкин.

Сатҳларга қўл билан тегиш қўлларга инфекция ўтишини келтириб чиқаради. Қўлларни совунлаб ювмасдан ёки антисептиклар билан ишлов бермасдан кўзларга теккизилса, албатта, кўз шиллиқ қавати орқали организмга инфекция тушиши мумкин.

Касалликнинг симптомларсиз ёки енгил даражада ўтказаётган беморлар билан қўл ушлаб кўришиш ҳам қўлларга коронавирус инфекцияси ўтишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бронхиал астма билан оғриган беморларда коронавирус енгил ўтадими?

ССВ Матбуот хизматининг
ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Сурункали касаллик ҳисобланган бронхиал астмага чалинган беморларда коронавирус кузатилмаслиги ёки енгил даражада кечиши тўғрисида илмий маълумотлар мавжуд, бу амалиётда ҳам кузатилмоқда. Бундай беморлар доимий тарзда қабул қилиб турадиган дорилари уларни вирус юқишида ҳимоя қилиб туриши исботланган.

Лекин бу беморлар касалликнинг баъзи босқичларида, таблетка кўринишида глюкокортикостероидлар қабул қилишлари керак бўлган даврларда коронавирус инфекцияси билан касалланишлари оғир даражада ўтишини келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис, бундай беморлар касалликнинг оғир ҳолатларидан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмланганлари маъқул.

Эмлашдан олдин бу беморларда кузатиладиган аллергик статусни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда улар касалликни тинч даврида эмланишлари керак.

Аллергик статусда, асосан, вакцина таркибидаги воситаларга нисбатан аллергияси бор ёки йўқлигини билиши жуда муҳим ҳисобланади. Бу, ўз ўрнида, анафилактик реакция келиб чиқишининг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ҳиндистонда бир сутка давомида 403 мингдан ортиқ касалланиш аниқланиб, жами 242 минг нафардан ортиқ киши вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈157 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 277 мингдан зиёд киши вафот этган (09.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:43 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 786 943 янги ҳолати аниқланди.
⚫️12 994 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈158 миллион 337 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 293 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,300 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (22,296 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,082 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,676 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,016 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 43 193 (шунингдек, ушбу давлатда жами 575 322 нафар киши вафот этган), Ҳиндистонда 403 738 (жами 242 362 нафар киши вафот этган), Бразилияда 78 886 (жами 419 114 киши вафот этган), Францияда 20 745, Туркияда эса 18 052 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии за сутки выявлено более 403 тысяч случаев заражения COVID-19 и общее количество случаев смерти от коронавируса превысило 242 тысяч

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 157 млн 289 тысяч,
📉из них более 3 млн 277 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:43 по центральноевропейскому времени 9 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 786 943 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 12 994 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:20 часов по ташкентскому времени 10 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 158 млн 337 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 293 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,300 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 22,296 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,082 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,676 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,016 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 43 193 (от коронавируса умерло всего 575 322 человек), Индии — 403 738 (умерло всего 242 362 человека), Бразилии — 78 886 (умерло всего 419 114 человека), Франции — 20 745 и Турции — 18 052 новых случаев заболевания.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi