Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38K subscribers
5.76K photos
2.04K videos
41 files
9.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Оёқлардаги доимий оғриқлар қандай касалликлардан дарак беради?

📌 Кун давомида танамизнинг оғирлиги оёқларга тушади. Натижада улар зўриқиб, оғрийди. Агар бу ҳолат тез-тез ва доимий кузатилса, қандайдир касаллик белгиси бўлиши мумкин. Хўш, улар қандай хасталиклар?

❇️ Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

1. Эндартериит
🚶🏻Бу хасталик пайти болдирдаги ўткир оғриқ юрганда бошланади. Дастлабки 50-70 метр енгил ўтса-да, ундан кейинги юриш жараёни оғриқ ва увишиш билан кечади. Шу сабабли бемор дам олиб, сўнг қадам босишга мажбур бўлади.

🔶 Мазкур касалликда, ҳатто, ётган ҳолатда ҳам оёқ кафти ва сон соҳасида оғриқ безовта қилиши мумкин. Бунда оёқ пастга осилтирилганда зўриқиш бироз пасаяди. Оғриқ жуда кучайганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки бу йирик артерия беркилиб қолганининг белгиси бўлиши мумкин.

2. Артериялар атеросклерози
😩 Ушбу хасталикда болдирларни сиқувчи оғриқ ва тиришишлар юрганда, югурганда, зинадан кўтарилганда кучаяди. Оёқ кафти қиш ва ёзда бирдек совуқ бўлиб, оғриқ тунда зўрайиши, эркакларда кўпинча жинсий муаммолар кузатилиши мумкин.

3. Бел-думғаза остеохондрози
🚶‍♂️Касаллик оёқлардаги санчувчи оғриқнинг тинч пайтда ҳам безовта қилиши билан бошланади. Кескин ҳаракатлар пайти ва зўриққанда янада кучайиб, дам олганда ҳам йўқолмайди. Оёқнинг кафтидан то ёнбошгача бўлган қисмининг орқа ва ён томонлари ҳам оғриётган бўлса, бу бўйин қисми нерви яллиғланишидан далолат беради.

4. Тромбофлебит
🧑🏻‍🦯 Ушбу хасталикда болдир мушакларида пульс каби уриб турувчи оғриқ кузатилиб, кўпинча ачишишга ўтиб кетади. Оёқ қизаради, шишади, томирлар бўйлаб оғриқли бўртмалар пайдо бўлади.

5. Сарамас (рожа)
🔬Бу касалликда беморни тинч ҳолатда ҳам болдирдаги кучли оғриқ безовта қилади. Тери қизариб, тана ҳарорати кўтарилади, қалтироқ босади. Мазкур хасталик юқумли бўлгани боис, уни инфекционист шифокор даволайди.

6. Артроз ёки артрит
🟢 Бемор юрганида ёки узоқ вақт бир жойда турганида бўғимларда ўткир буровчи оғриқ пайдо бўлиши билан кечади. Бўғимларнинг шакли ўзгариб, улар қисирлай бошлайди. Об-ҳаво ўзгарганида оғриқ янада кучаяди. Бўғим соҳаси шишади, қизаради, қизийди.

7. Қандли диабет
🩸Бу хасталикда оёқ томирлари тортишиши, шиш, оғриқ кузатилади. Болдир териси қуруқшаб, пўст ташлайди ва қичишади. Оёқ кўпинча увишиб, терида чумоли ўрмалагандек бўлади. Бу касалликка ташхис қўйиш учун қанд миқдорини аниқловчи таҳлил топшириш керак.

8. Остеопороз
🛏 Беморни болдир соҳасида томир тортишиши ва кучли оғриқ безовта қилади. Муаммо асосан 40 ёшдан ошган аёлларга хос.

9. Подагра
🩺 Бу касаллик туфайли оёқнинг бош бармоғида ўткир, пульс каби уриб турувчи оғриқ кузатилади. Бармоқ қизаради, шишади, иссиққа жуда сезгир бўлиб қолади.

10. Миалгия
Сон мушакларида оғриқ билан бошланиб, у жисмоний зўриқишлар ва нам ёки совуқда зўраяди.

‼️ Шунингдек, варикоз томирларнинг кенгайиши, яссиоёқлик ва товон пихи каби касалликларда ҳам оёқ соҳасида оғриқлар кузатилади. Уларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш учун ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Аллергология марказида референс-лаборатория ишга тушгач, махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ошди

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун Ер юзи аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергия хасталикларидан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

😪 Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам бундай хасталикларга чалинган беморлар сони бир мунча ортди. Бу ўз навбатида ушбу глобал касалликка ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика қилиш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишни тақозо этади.

📋 Таъкидлаш лозимки, 2023 йил 23 ноябрда имзоланган “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори бу йўналишдаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

🏥 Хусусан, мазкур ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази сифатида қайта ташкил этилди.

🔬 — Бугунги кунда Тошкент шаҳри ва жойлардаги аҳоли учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам айнан марказ ва унинг 13 та ҳудудий филиали томонидан кўрсатилмоқда, — дейди муассаса директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова.

👩‍⚕️ — Шунингдек, қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб ушбу хасталикларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилиб, манзилли скрининг текширувлари ўтказиляпти. Шу билан бирга, 2024 йилдан ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 тадан 20 тагача ошириш кўзда тутилган.

🧑🏻‍🎓 Айтиш керак, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида илк бор Тошкент тиббиёт академиясининг Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси ва аллергология йўналишида магистратура ташкил қилиниб, клиник ординатура квоталари икки баробарга оширилди.

🏢 Соҳадаги энг муҳим янгилик — ўтган 2023 йил муассасанинг барча шароитларга эга янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Иншоот 4 қаватли, 4 та корпусдан иборат бўлиб, шифо ўринлар сони 160 та етказилган. Қолаверса, илк бор бу ерда оғир беморлар учун интенсив терапия ва жонлантириш бўлими ташкил этилди.

🌡 Марказ янги биноси замонавий лаборатор ва умумклиник текширувлар ўтказиш, беморларга аниқ ташхис қўйиш учун зарур тиббий анжомлар билан жиҳозланган. 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги халқаро грант маблағи ҳисобига референс-лаборатория ишга туширилиши натижасида шифохонада махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ортди.

💉 Махсус аллергологик тери синамалар учун Германиянинг ROXALL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 турдаги даволовчи-ташхисловчи аллергенлар ҳам клиник амалиётда қўлланилмоқда. Бундан ташқари, муассасада илк бор болалар поликлиника бўлими ва алоҳида шифо ўринлари ташкил этилди. Марказнинг 13 та ҳудудий филиалида эса маҳаллий мутахассислар учун мунтазам маҳорат дарслари, телетиббиёт орқали эса беморларга онлайн консультациялар ва консилиумлар ўтказилмоқда.

‼️ Бир сўз билан айтганда, соҳадаги ижобий ўзгаришлар юртимизда аллергологик хизматни тўлиқ трансформация қилиш, аҳолига бу йўналишда ҳар томонлама сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўз ишини бошлади.

👩🏻‍⚕️Иштирокчилар қаторида юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда Хитой, Япония, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан етакчи мутахассислар бор.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов очиб берди.

🌐ЖССТнинг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра, дунёда бепуштликдан катта ёшли аҳолининг тахминан 17,5 фоизи ёки ҳар олти кишидан бири азият чекади, бу эса улар учун арзон ва сифатли даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги муҳим воқеа бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Медицина является сферой, которая постоянно развивается и совершенствуется. Именно поэтому работникам системы здравоохранения необходимо совершенствовать свои знания и навыки, быть в курсе последних событий. Это важное требование не только к врачам, но и к медсестрам, являющимся их помощниками.

Данную задачу по всей стране выполняют Республиканский центр повышения квалификации и специализации средних медицинских и фармацевтических работников и его филиалы.

📹 О созданных в центре условиях для обучения работников сферы, применяемых здесь инновационных методах преподавания подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 Бугун пойтахтимизда “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндошув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология ҳамда кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция юртимиз ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари ва хорижлик етакчи олимларни бир жойга жамлади.

‼️ Анжуманда маҳаллий ва чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари соҳанинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот натижалари: Озиш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

🌐 ЖССТ маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

🔷 Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш йўлида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улардан бири давомида диабет олди ёки диабетга чалинган ва семизликдан азият чекувчи катта ёшли инсонлар орасида синовлар ўтказилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида парҳез тайинланди.

🥙 Биринчи гуруҳ вакиллари чекланган вақт давомида овқатланди ва калорияларнинг катта қисмини соат 13:00 гача қабул қилди. Иккинчиси эса одатий овқатланиш режимига амал қилиб, калорияли овқатларни асосан кечқурун истеъмол қилди.

🥘 Ушбу тадқиқот мақсадлари учун биринчи гуруҳга фақат соат 8:00 дан 18:00 гача овқатланишга рухсат берилди. Таққослаш учун, иккинчи гуруҳ вакиллари эрталаб соат 8:00 дан ярим тунгача овқатланишлари мумкин эди, бу уларга бир хил белгиланган калорияларни ҳазм қилиш учун қўшимча олти соат вақт берарди.

📊 Икки тоифа вакиллари ҳам сезиларли миқдорда вазн ташлади. Бошқа белгилар, жумладан глюкоза даражаси, бел айланаси, қон босими ва липид даражаларининг ўзгариши иккала гуруҳда ҳам ўхшаш эди. Бу эса овқатланиш вақти ва калориянинг куннинг қай вақтида истеъмол қилиниши катта аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.

📑 Тадқиқот нисбатан кичик бўлса-да, хулосалар вазн йўқотиш усулларининг самарадорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълум вақт оралиғига риоя қилиб овқатланиш вазн йўқотишга бевосита ёрдам бермаса ҳам, бу энг муҳим омил — кунлик калорияларни камайтиришни ҳал қилишга хизмат қилади.

👩🏻‍⚕️ Кўпчилик учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш осонроқ бўлиши мумкин ва бу тиббиёт ходимлари семизлик муаммоси бўлганлар учун тавсия қилиши мумкин бўлган йўлдир.

Тадқиқот хулосалари ҳақида фикр билдирган диетолог олим Криста Варади ва эпидемиолог Ванесса Оддонинг айтишича, биринчи гуруҳ вакилларининг йўли вазн йўқотиш учун самаралироқ, чунки у одамларни камроқ овқатланишга ундайди. Шунингдек, у бошқа парҳез усулларидан самаралироқ бўлмаса-да, у беморларга калорияларни ҳисоблашни талаб қилмасдан озиш учун соддалаштирилган ёндашувни таклиф қилиши билан жозибалидир.

📌 Олимларнинг фикрича, натижалар бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган семириш муаммосини ҳал қилиш учун келажакдаги ёндашувларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

📓 Тадқиқот “Annals of Internal Medicine” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

— Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас.

📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика
🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади.

📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика

Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин.

📌 5 ёшда: карате
🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади.

📌 6 ёшда: теннис, стол тенниси
🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

📌 7 ёшда: бадминтон
🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади.

🩸Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади.

👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди.


Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

📑Мақсад — диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кундалик тиббий амалиётга жорий этиш, ихтисослашган мутахассисларнинг тажриба ва билим алмашинуви. Форум тингловчилари Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг таниқли етакчи экспертлари фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

🔷Ушбу форум тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Форумнинг якуний қисмида маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда иштирокчилар жаҳонда касалликларни ташхислаш ва даволашдаги сўнгги ютуқлар, энг янги илмий ишланмалар, педиатрия касалликлари билан боғлиқ барча йўналишларни ривожлантириш истиқболлари билан танишадилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🌐 ЖССТга кўра, саратон дунёдаги ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири бўлиб, 2020 йилда ундан деярли 10 миллион нафар инсон оламдан ўтган, бу ҳар олти ўлимдан биттаси дегани.

Ушбу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади?

Ўсма олди касалликлари қандай бўлади?

Ва ниҳоят, саратонни профилактика қилиш мумкинми? Буни қай йўл билан амалга оширса бўлади?


Шу каби долзарб саволларга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Сўнгги йилларда дунёда қандли диабет хасталигига чалинган аҳоли сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг аксариятини касалликнинг 2-турига чалинган беморлар ташкил этади.

🏥 Ачинарлиси, ушбу дард билан оғриётган инсонларнинг кўпчилиги ўз касаллиги ҳақида билмайди. Шу боис мазкур муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ЖССТ қандли диабетни “XXI аср эпидемияси” деб эълон қилган.

🔬Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндашув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу конференция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тез озиб кетиш жиддий касалликлар аломати...ми?!

📌 Тана вазни саломатликнинг асосий кўрсаткичларидан бири. Аммо баъзи инсонларда сабабсиз тез озиб кетиш ҳоллари кузатилади.

Хўш, бунинг боиси нима?

👩🏻‍⚕️Ушбу саволга олий тоифали шифокор Раъно Носирова жавоб берди.

🫀— Айрим пайтда бош мия, юрак ва мушаклар меъёрда ишлаши учун организмда озиқ моддалар етишмайди, — дейди мутахассис. — Шундай ҳолатда улар ёғ тўқимасига “сигнал” юбориб, ички қўшимча захирадан фойдаланади.

🩺 Оқибатда ёғ ҳужайралари парчаланиб, энергия ажралади ва бу қувват ҳаётий муҳим аъзолар эҳтиёжини қондириш учун сарфланади. Организм ёғ тўқимасини йўқотар экан, ўз-ўзидан тана вазни камайиб боради. Аслида тез озишнинг бир неча сабаблари мавжуд.

🫢 Жумладан, энтероколит, атрофик гастрит каби ошқозон-ичак касалликларида озиқ моддалар сўрилиши ёмонлашиб, тана вазни камаяди. Оғриқ, қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, ич кетиш ёки қотиши ушбу касалликларга хос белгилардир.

❇️ Қолаверса, озиқ моддалар сўрилишининг бузилиши туфайли танада витаминлар ва микроэлементлар танқислиги рўй бериб, анемия кузатилади. Тери қуруқлашиб, тирноқлар синувчан, милклар эса қонайдиган бўлиб қолади.

🔶 Ўткир панкреатит (меъда ости бези яллиғланиши) ва сурункали холицистит (ўт йўллари яллиғланиши)да ҳам тана вазни камайиши мумкин. Чунки ушбу хасталиклар сабабли овқат ҳазм қилиш жараёни бузилиб, организм айрим озиқ моддаларни қабул қила олмайди.

🟢 Бундай ҳолларда беморлар таомлангандан сўнг ноқулайлик ҳиссини сезади. Кўнгли айниб, ич кетиш, холециститда ўнг қовурға остида оғриқлар пайдо бўлади.

🔬 Шунингдек, сил касаллигида ҳам бемор тез озиб кетади. Иштаҳа йўқолиб, организм хасталик қўзғатувчиси – сил таёқчасига қарши курашиш учун кўп энергия сарфлайди.

🖇 Тан вазни тез йўқотилишининг кенг тарқалган сабабларидан яна бири ичаклардаги гельминтлар ва лямблиялардир. Бундай беморларда кўнгил айниши, қорин дам бўлиши, ич бузилиши, терига турли тошмалар тошиши, тана ҳарорати кўтарилади.

💉 Бундан ташқари, озиб кетиш қандли диабетнинг 1-тури, депрессия, онкологик касалликлар, лимфома, лимфогранулематоз, лейкоз каби касалликлар сабабли ҳам бўлиши мумкин.

‼️ Агар тез вазн йўқотиш ҳолати кузатилса, оила шифокорига мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🫀Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди

🚶‍♂➡️Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

🩺 “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтди

📲 My.gov.uz порталида тиббий диспансерларга оид маълумотномаларни юклаб олиш имкони яратилди

👩🏻‍⚕"Ҳамшира-2024" кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда

Оёқлардаги доимий оғриқлар қандай касалликлардан дарак беради?

🔬 Аллергология марказида махсус аллергологик текширувлар сони 500 дан ошди

📍 Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўтказилди

🤱Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум ташкил этилди

▶️ Тез озиб кетиш жиддий касалликлар аломати...ми?

🗓 5 май — Халқаро доялар куни!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, саратон касалликларининг тахминан 30-50 фоизининг олдини олиш мумкин. Бу касалликнинг кўплаб турларида, агар улар эрта аниқланса ва тўғри даво чоралари кўрилса, бемор бутунлай соғайиб кетишига эришиш эҳтимоли юқори.

Хўш, бунинг учун нималар қилиш керак?

Касаллик белгилари кўринмайдиган I ва II босқичларида саратонни қандай аниқлаш мумкин?

Аёллар саратоннинг қай турлари билан кўпроқ касалланади ва бунинг олдини олиш ёки касалликни эрта ташхислаш учун қандай мунтазамликда ҳамда қайси таҳлилларни топшириб туриши зарур?

Эркаклар-чи?


👨‍⚕️Бу борада Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомовнинг маслаҳатларига қулоқ тутишингиз фойдадан ҳоли эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида “Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусидаги халқаро иштирок билан анжуман ўз ишини бошлади.

🔷 Тадбирни кириш сўзи билан соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди.

Анжуманда маҳаллий мутахассислар билан бирга Германия, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан етук соҳа вакиллари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 В последние годы во всем мире растет число людей с сахарным диабетом.

🏥 У большинства из них диагностирован диабет 2-го типа. К сожалению, немало людей, страдающих сахарным диабетом, даже не знают о своем заболевании. Поэтому, принимая во внимание актуальность этой проблемы, Всемирная организация здравоохранения объявила диабет «эпидемией XXI века».

🔬 В столице, в отеле «Hyatt Regency Tashkent» прошла международная научно-практическая конференция на тему «Современное управление сахарным диабетом».

📹 В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения, подробно говорится о ходе конференции.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруққа асосан Лутфиёр Адилович Абдураҳимов Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази рақамлаштириш, инновациялар ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Л. Абдураҳимов 2006 йил Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавр, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

Турли йилларда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар бошқармаларида бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хорижий инвестициялар ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram