Rost24 | Расмий канал
54.1K subscribers
5.62K photos
1.71K videos
7 files
6.71K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

facebook.com/rost24official
instagram.com/rost24uz
youtube.com/@rost24official

Tezkor — @rost24_tezkor

Реклама: +998900472378
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
Бортида Эрон президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Эроннинг IRNA сайти бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт қўниш вақтида ҳалокатга учраганини айтмоқда.

Маълумотларига кўра, вертолёт ҳалокати Эрон президентининг Шарқий Озарбайжонга сафар давомида Озарбайжон чегарасига яқин ҳудуддаги Жулфа шаҳри яқинида содир бўлган.

Ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлгани ҳақида тахмин мавжуд. Ҳозирча расмийлар томонидан ҳодисага ҳеч қандай изоҳ берилмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Кимки ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам гуноҳдир, озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

✍️ Алишер Навоий


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон президенти билан боғлиқ воқеалардан ташвишдалигини билдирди

"Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик", — дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Вазирлик вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бораётганини айтиб ўтган.

"Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради
"
, — дейилади Ўзбекистон ТИВ муносабатида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон президентининг вертолёти бутунлай ёниб кетган - Reuters

Эрон ОАВ томонидан вертолёт қулаган жой кадрлари эълон қилинди. Вертолёт қулагандан кейин тўлиқ ёниб кетган.

Бортдагилар тақдири ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Эрон президенти Раиси ҳалок бўлгани расмий тасдиқланди

"Президент Раиси Эрон халқи олдидаги бурчини бажараётган вақтида ҳалокатга учради ва шаҳид бўлди. Эрон президентига ҳамроҳ бўлганларнинг барчаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиён ҳам вертолёт қулашида ҳалок бўлди",— Меhr ахборот агентлиги.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон тадбиркорлари Қозоғистонга чиқиб кетишмоқдами?

“Data Hub” эълон қилган рейтингга эътибор қаратадиган бўлсак, 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та Ўзбекистон бизнесменлари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган.

Бу рейтингда Ўзбекистон бизнеси ҳаттоки, бутун дунёни чирмовуқдек ўраб олган Хитой бизнес вакилларини ҳам ортда қолдириб, Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллабди.

Ҳисоботга кўра, сўнгги 4 ойнинг ўзида 204 та ўзбекистонлик тадбиркор Қозоғистонда иш бошлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эронда юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлат раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
"Ипотека-банк"дан кредитни осонгина олиш сири фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки "Сўғдиёна" банк хизматлари марказининг молиявий консультанти қўлга олинди.

"Ипотека-банк" ходими банк мижозига 700 млн сўм миқдорида ипотека кредитини расмийлаштириб, эвазига 20 млн сўм ва 100 доллар пул талаб қилгани аниқланган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда банк молиявий консультанти фуқародан келишилган 20 млн сўм ва 100 долларни олган вақтида ушлангани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Сенат Ўзбекистон ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ўртасидаги битимни маъқуллади

Олий Мажлис Сенати 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллагани айтилмоқда.

Ҳужжат ахборот алмашинуви, ҳарбий-техник ёрдам олиш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.

2023 йил 9 июнда Вашингтонда имзоланган мазкур ҳужжат 2023 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун сифатида қабул қилинган эди.

P.S.: Сенат ушбу қонунни маъқуллаши асносида Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатда АҚШ томон бир қадам ташлаганини исботламоқда. Бу эса шу каби жараёнларда доим ғаши келадиган Россияни Ўзбекистон томон навбатдаги қадамини ташлашига мажбур қилиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Ўзингни тушкун ва ожизлар сафига киритишдан аввал атрофинг муттаҳам каззоблардан ҳоли эканига ишонч ҳосил қил.

✍️ Зигмунд Фрейд


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Сирли тарзда ғойиб бўлган қонун лойиҳаси қаердалиги аниқланди

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Президент Администрациясида экан.

«Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2022 йил 10 май куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди.

Мазкур қонун 2023 йилнинг 1 июнида сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллагандан сўнг бедарак йўқолган эди.

"Манфаатлар тўқнашуви" топилибди...

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1862

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қозоғистон ҳам Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Тўлиқ кучга кирган мазкур шартномада турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган эди.

Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасида тузилган шартномани ўтган йили декабрда ратификация қилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Бугун Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг ўзаро телефон орқали мулоқотида Владимир Путиннинг давлат ташрифи билан Тошкентга келиши ҳам муҳокама қилинган.

Бу ҳақида Россия президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Владимир Путин яқинда Пекинда бўлиб ўтган музокаралар вақтида Хитой раҳбарияти билан бўлган таассуротлари ҳақидаги суҳбатлашди.

Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада изчил мустаҳкамлаш истагини билдиришди
", – дейилади Россия медиаси берган хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Эроннинг Ўзбекистондаги элчисига
ҳамдардлик билдирди


Ўзбекистон Президенти бугун Эрон элчихонасига ташриф
буюриб, Президент Иброҳим Раисийнинг фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада марҳум Иброҳим Раисийнинг ҳаққига қуръон тиловат қилганидан сўнг Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ҳам ёзиб қолдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Маккада ҳужжатларини ўғирлатган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига велосипедда йўлга чиққан Ўзбекистон фуқаросининг буюм ва ҳужжатлари солинган сумкалари Макка шаҳрида ўғирлаб кетилган.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда тарқалгандан сўнг Ўзбекистоннинг бош консулхонаси ходимлари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида ҳужжатсиз ҳамюртимизни топишга эришган.

Унга саховатпеша ватандошлар кўмагида Мадина—Тошкент йўналишига авиа чипта олиб берилгани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Дарахтдан тўкилган япроқ  қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир.

✍️ Нежиб Фазил Кисакурек,
турк ёзувчиси


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 2023 йилда оналар ўлими билан боғлиқ 19 та ҳолат кузатилган – Сенат раиси

Қашқадарё вилоятида 2023 йилда оналар ўлими билан боғлиқ 19 та ҳолат юз берган. Бу ҳақида жорий йил 18 февраль куни ўтказилган Сенатнинг 52-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

Сенат йиғилишида Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш, жумладан, репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби йўналишларда ҳам амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда кўплиги таъкидланган.

Айни пайтда биз ушбу йўналишда, яъни хотин-қизлар, болалар саломатлиги масаласида, бир сўз билан айтганда, репродуктив саломатлик масалалари бўйича республика бўйича комплекс ўрганишларни, таҳлилларни олиб боряпмиз. Бу йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ўрганилди. Тегишли қонун лойиҳаси ҳозир тайёрланди”, — деди Сенат раиси.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж зиёратига пул эвазига юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳаж зиёратига пул эвазига юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.

Зиёратга юбориш учун олинган сумманинг норасмий энг кам "ставка"си бир киши учун 9 минг долларни ташкил этмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube