Insof Sari TV
418 subscribers
3.41K photos
5.16K videos
25 files
3.12K links
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot
Download Telegram
🤲🏻 Аллоҳим Кунимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни бехожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻

Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган булсанг...ўша
билан машғул қилиб қўй...!🤲🏻

Биз учун яратиб қўйганларинг билан оввора қилиб қўйма.
Сендан сўрарканмиз бизни махрум қилма.🤲🏻

Аллоҳим...!

Илохий иймон бердинг уни бардавом айла.
Эхсон бердинг, қойим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻

Модомики Сенга тавба қилар эканмиз, азобингга гирифтор этма...!🤲🏻

Ушбу кунда Сенга суюкли бўлган амалларни қилишимизга бизни мушаррф эт...!
Аллоҳим дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻

Амийн Я Роббил Аъламийн.🤲🏻

https://t.me/insofsaritv
Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар:
“Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса,бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик оятини биласизми?

Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. Марҳамат бунинг сири қисқагина бир оятда яширинган. Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...

خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ

Холақоссамааваати вал ардзо бил хаққи ва совварокум фа ахсана суварокум ва илайҳил масийр

(У осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройли сувратда қилди.)

Тағобун сураси 3.

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Душанба тонги хайрли бўлсин !

Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !

Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин !
@insofsaritv
ПУЛИМ ЙЎҚ, САДАҚА ҚИЛОЛМАЙМАН, ДЕБ ЎЙЛАМАНГ...

Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

5) Мулойим сўз ҳам садақадир.

6) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

7) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

8) Ҳар бир яхшилик садақадир.

9) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.
@insofsaritv
#Аллох уммат онасидан рози бўлсин...
Оиша розияллоҳу анҳо-
У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан ўрганган уламолар Оиша онамиз розияллоҳу анҳода бошқаларда бўлмаган қирқта комилалик сифатлари бор эканини таъкидлайдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари – Оиша онамизнинг фазллари ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар:

Росулуллоҳ ﷺ нинг фазилатли ва энг суюкли ҳонимлари-Оиша розияллоҳу анҳо бўладилар.

Росулуллоҳ ﷺ нинг энг севимли дўстлари Абу Бакрнинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.

Росулуллоҳﷺ нинг энг ёш ва ягона бокира аёллари-Оиша розияллоҳу анҳо.

Отаси ҳам онаси ҳам муҳожир бўлган ягона оиланинг қизи-Оиша розияллоҳу анҳо.

Жаброил алайҳиссалом салом берган ягона аёл.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиша! Мана бу Жаброил, у сенга салом айтмоқда», дедилар.
«Ва алайҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен кўрмаган нарсани кўрасиз», дедим».

Росулуллоҳﷺ таърифларида барча аёллардан устун деб тилга олинган аёл-Оиша розияллоҳу анҳо.

Оишанинг бошқа аёллардан устунлиги сарийднинг бошқа таомлардан устунлигига ўхшайдир», дедилар».
Иккисини Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Ушбу мақомга бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлдилар.

Росулуллоҳ ﷺга инсонлар ичида энг маҳбуби Оиша онамиз ва оталаридир.

Термизий ва Бухорий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-Салосил аскарига бошлиқ қилдилар. Қайтиб келганда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг қайсиниси сиз учун энг маҳбубдир?» дедим.
«Оиша», дедилар.
«Эркаклардан-чи?» дедим.
«Унинг отаси», дедилар.
«Сўнгра ким?» дедим.
«Сўнгра Умар», дедилар ва бир неча одамларни санадилар.

Бу дунёда ким ушбу мақомга сазовор бўлибди?
Ушбу мақомга бу дунёда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сазовор бўлибдилар.

«Менга ҳеч бир аёлга берилмаган тўққиз нарса берилган:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уйланишга амр қилинганларида Жаброил алайҳиссалом суратимни олиб тушиб, у зотга кўрсатган.

– У зот менга бокира ҳолимда уйланганлар. Мендан бошқага бокира ҳолида уйланмаганлар.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлари менинг қучоғимда турган ҳолда вафот этдилар.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда дафн қилиндилар.

– Фаришталар менинг уйимни ўраб олган эдилар. У зотга мен у кишининг кўрпаларида турганимда ваҳий нозил бўлар эди. У зот мени ўзларидан узоқлаштирмас эдилар.

– Мен у зотнинг халифалари ва сиддиқларининг қизиман.

– Менинг оқловим осмондан нозил бўлган.

– Мен покнинг ҳузурида пок яратилганман.

– Менга мағфират ва карамли ризқ ваъда қилинган».

Мен менга туҳмат қилинганда Аллоҳ тарафидан оят нозил қилиниб оқланганман.

«Баъзи аҳли таҳқиқлар айтурлар:

«Юсуф алайҳиссалом фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини бешикдаги гўдакнинг тили билан оқлади.

Марям фоҳишаликда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини ўғиллари Ийсо алайҳиссаломнинг тили билан оқлади.

Оиша фаҳш ишда туҳмат қилинганида Аллоҳ у кишини Қуръон билан оқлади. Аллоҳ у киши учун гўдакнинг оқлашини ёки набийнинг оқлашини раво кўрмади.

Аллоҳ у кишини туҳматдан Ўз каломи ила оқлади».

Аллоҳ таоло бу дунёда кимни туҳматдан Ўз каломи ила оқлабди?
Аллоҳ таоло бу дунёда фақат Оиша онамиз розияллоҳу анҳони туҳматдан Ўз каломи ила оқлаган.

Оиша онамиз ва Ҳадижа онамиз ёнларида бўлсаларгина Жаброил алайҳиссалом У муборак зотнинг ҳузурларига кирар,
бошқа аёллари билан бўлсалар кирмас экан.

Росулуллоҳ билан битта мисвокни ишлатган,тупуклари у зотнинг муборак тупугига қўшилган ягона аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
''Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб, у зотга берар эдим''.

Росулуллоҳ ﷺ нинг
Ааъиш
Муваффиқо
Ҳумайро
ва Сиддиқнинг қизи Сиддиқа деган лақаблар билан эркалатилган бахтли аёл-Оиша розияллоҳу анҳодирлар.

https://t.me/insofsaritv
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг азизларим, азиз Жаннат Юзлигим!
Алҳамдулиллаҳ!
Жонимиз омон, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг шафқатидан, ғойибона бўлсада дийдор бахтидамиз.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди
''Банда бажариб Аллоҳга яқин бўладиган амалларнинг энг буюги қайси''?...
У киши раҳимаҳуллоҳ йиғлаб юборди-да, сўнгра___
''Аллоҳ қалбингга қараганида, дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғидир'' дедилар.

Кўнглинг дунёсида Аллоҳни топган бўлсанг, умр ҳам гўзалдир, ўлим ҳам гўзал.

Қалб уйингни Унинг гўзал исмлари билан безаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, нафас чиқармоқ ҳам гўзал.

Юраётган йўлинг “ҲАҚ'' томон бўлса, бу йўлда юрмоқ ҳам гўзалдир, югурмоқ ҳам гўзал.

Аллоҳим!
Бизларга мана шундай қалб насиб эт!

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...
@insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
ВА РОХМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ АЗИЗ ҚАЛБДОШЛАРИМ!

Янги кун, яна бир янги тонг хайрли бўлсин.
Бугунингиз кечадан файзли ва барокотли ўтсин.

🌿🌸🌿
Умри -жонингизга, топган- тутганингизга, ризқингизга Аллоҳ хайр-барокот берсин.
Оқибатингиз хайрли бўлиб Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларини насиб айласин.
🌿🌸🌿
Шу кунга етказган РОББИМИЗГА Ўзини розилигича шукр ва улуғлигича ҳамдлар бўлсин.
🌿🌸🌿
Энг гўзал салавотлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байтларига ва соҳобаи икромларга бўлсин.
А М И Й Н!
🌿🌸🌿
Соат миллари бир сесканиб
Янги кунга қўйди қадам.
Вақт отига миниб умр ҳам,
Ўтмоқда ҳушёр бўл одам...
☝️НАМОЗГА
ШОШИЛИНГ,
лек
☝️ЛЕКИН
НАМОЗДА
ШОШИЛМАНГ.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Қадри баланд Қадрдонларим! 💐

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида асрасин.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЁМАТ КУНИ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ЭНГ ЯҚИН БЎЛУВЧИЛАР

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг иймони энг мукаммали хулқи гўзал бўлганларидир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бадбахтлик нима”, деб сўрашди. У зот: “Ёмон хулқ”, деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад ривояти). 

🗣Яна бир ҳадиси шарифда: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, Қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, Қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?”, дейишди. “Мутакаббирлар”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Қадрдонларим!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@insofsaritv
💐Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
🪴Тарк этмасин сира қалбларни иймон.
🌸 Бу кун савобларидан насиб айласин,
🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/insofsaritv

🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Қадри баланд Қадрдонларим!
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!Амин🤲

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.


https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун, янги имкониятлар муборак!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!

Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!
Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
@insofsaritv