Huquqiy axborot
221K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳар йили 8 март арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилади

“Мўътабар аёл” кўкрак нишонини таъсис этиш
чора-тадбирлари тўғрисидаги
Ҳукумат қарори (ВМҚ-257, 02.04.18 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида топширилади.
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг қарори асосида амалга оширилади.
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг чегаралари туташган ҳудуди тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–465-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2017 йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–465-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида тузилган эди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–464-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.

Қонунга кўра, 18 апрель Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига мувофиқ:
👉 йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш;
👉 пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши;
👉 видеоматериалларни томоша қилиш ҳамда аудиоматериалларни эшитиш, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши —
энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоатлари 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-253, 31.03.18 й.) қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра:
👉 13 та пахта тозалаш корхоналари ва 68 та пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоатлари (ускуналаридан ташқари) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳолда, ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш, инвестициялар киритиш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади;
👉 пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари модернизациялаш амалга ошириладиган давргача мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ижарага берилади.
❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​Эслатиб ўтамиз, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги Адлия вазирлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган танлов якунланишига 2 кундан камроқ вақт қолди .
Танловда қатнашинг ва "MDC Prime Lite" смартфонини ютиб олинг. Танлов шартлари https://www.facebook.com/minjustuz/ саҳифасида.
#Сўровнома
Никоҳ тўйларини қандай шаклда ўтказиш лозим деб ҳисоблайсиз?

1. Дабдаба билан (оз-моз қарз олса ҳам майли)

2. Ортиқча дабдабасиз (100-120 кишилик тўй)

3. Тўй қилиш шартмас (маҳаллага, муҳтожларга ош бериб ўтказса ҳам бўлади)
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхати тасдиқланди

Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-249, 30.03.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.
Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари:
👉табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);
👉Президентнинг қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.
Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Корпоратив банк карталаридан давлат божлари ва йиғимларини тўлаш имконияти яратилди

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (АВ. рўйх. рақ. 1470-2, 03.04.2018 й.).
Ўзгартиришларга кўра, энди юридик шахслар миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нафақат ўзларининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган харажатларни, балки давлат божлари ва йиғимларни тўлашни ҳам амалга оширишлари мумкин.

Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қуйидаги Қонунлар имзоланди:
👉 Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–467, 03.04.2018 й.);
👉 Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–468, 03.04.2018 й.)
👉 Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–469, 03.04.2018 й.).
👉Ушбу Конвенция жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун Ўзбекистонда қўлланилмаслиги шарти билан ратификация қилинди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Судлар_фаолияти
Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби

Муайян низога оид ариза ёки даъво аризаси билан судга қуйидаги 3 хил тоифадаги шахслар мурожаат қилишга ҳақлидирлар:
👉 ўзининг ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган шахслар;
👉 прокурорлар;
👉 қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли бўлган давлат органлари ва ташкилотлар.
Судларга даъво аризаси, ариза, илтимоснома ва шикоят қуйидаги тартибда берилиши мумкин:
👉 судларга бевосита ташриф буюрган ҳолда суднинг девонхонаси ёки суд раҳбариятининг, судьяларнинг шахсий қабули орқали;
👉почта алоқа бўлимлари орқали;
👉 уйдан, ишхонадан ёки Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон равишда Олий суднинг расмий веб-сайти ёки ахборот тизимининг веб-сайти орқали.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари муддати 1 августдан 15 августгача икки сменада ўтказилади

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-261, 03.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:
👉ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар эса ҳар йили 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади;
👉тест синовлари ҳар йили 1 августдан 15 августга қадар, кунига икки сменда ўтказилади. Бунда 1-смена 8:00 да, иккинчи смена 15:00 да бошланади;
👉абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши лозим;
👉тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса - олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади;
👉тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топширигига 3 соат вақт берилади;
👉тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, мазкур қарор билан бакалавриатга тест синовларисиз, касбий(ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ушбу рўйхатда кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилиш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiG
​​#Адлия_хабари
Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга давлат хизматлари бўйича электрон ахборот тизими ва электрон маълумотлар базасини яратиш, барча давлат хизматлари марказларини оптик толали интернетга улаш бўйича топшириқлар берилди.

Тадбиркорларга қулайликларни янада ошириш, лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартириш ва соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хусусан, барча рухсатнома ва лицензияларни электрон тизим орқали тақдим этиш имконини берадиган “Лицензия” ахборот комплексини тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда соҳага масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Манба – Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати
​​Эслатиб ўтамиз, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги Адлия вазирлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган танлов эртага соат 12:00 да якунланади.
Танловда қатнашинг ва "MDC Prime Lite" смартфонини ютиб олинг. Танлов шартлари https://www.facebook.com/minjustuz/ саҳифасида.
Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш ҳам Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади

Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ–255, 31.03.2018 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
👉Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
👉Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

❗️Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​​​ “Facebook” ижтимоий тармоғидаги Адлия вазирлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган танлов якунланди.
👉Ғолиб Woobox.com дастури ёрдамида аниқланади.
❗️2018 йил 5 апрель соат 12:00 дан кейин танловда қатнашганлар натижаси инобатга олинмайди.
#Судлар фаолияти

Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат шакллари

Фуқаролик ишлари бўйича судга қуйида келтириб ўтилган шаклларда мурожаат қилиниши мумкин.
Даъво аризаси шаклида - мурожаат фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга оид бўлса. Хусусан:
👉 қарзни ундириш;
👉 мол мулкни олиб бериш;
👉 мулк ҳуқуқини тасдиқлаш ва шу кабилар.
Ариза шаклида - мурожаат буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бўлса. Хусусан:
👉 нотариал битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган қарзни ундириш;
👉 тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган коммунал хизматларга оид қарзни ундириш;
👉 мол-мулкни эгасиз деб топиш;
👉 болани фарзандликка олиш.
Илтимоснома шаклида - мурожаат кўрилаётган иш юзасидан судга муайян илтимос ҳақида бўлса. Хусусан:
👉 даъвони таъминлаш чораларини кўриш;
👉 ишни кўришни бошқа кунга қолдириш.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этганда у шикоят – шаклида, бундай мурожаат прокурор томонидан берилганда эса – протест шаклида бўлиши лозим.

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A