Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маҳалла ва мактаблар, “Меҳрибонлик уйлари”га китоблар бепул етказиб берилади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-3652-сон, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарор билан:
👉Ёзувчилар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларига қўшимча штатлар ажратилди;
👉“Ижод” жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий бўлимлари тузилиб, уларнинг Васийлик кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий университет ва институтлар ректорлари раис ўринбосарлари сифатида бириктирилди.
Шунингдек:
👉истеъдодли ижодкорларга “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизимини шакллантириш;
👉бадиий асарларни хорижий тилларга таржима қилиш мақсадида миллий адабиётимизнинг энг яхши намуналарини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузиш;
👉комиссия томонидан сараланган асарларни “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хорижий тилларга юқори сифат билан таржима қилиш ва чет элларда нашр эттириш;
👉бадиий адабиёт бўйича ёш таржимонларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган таржимонларнинг профессионал малакаси ва маҳоратини оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
👉республика бўйича “Китоб акцияси” тадбирларини мунтазам йўлга қўйган ҳолда, маҳалла ва мактаблар, “Меҳрибонлик уйлари”га “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида чоп этилган китобларни бепул етказиб бериш ҳақидаги таклифлар маъқулланди.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​Ҳурматли обуначилар!
“Facebook” ижтимоий тармоғидаги Адлия вазирлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган танлов ғолиби Woobox.com дастури орқали аниқланди.
Шундай қилиб, "MDC" савдо белгиси томонидан тақдим этилган "MDC Prime Lite" смартфонини Муралимова Раъногул исмли обуначимиз ютиб олди.

Телеграм мессенжеридаги https://t.me/huquqiyaxborot каналига аъзо бўлиб уни кузатишда давом этинг, бу каби танловлар яна ўтказилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Илгари пахта ва ғалла экинлари экилган 100 минг гектарга яқин ер майдонларига энди бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади

Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳуқумат қарори (ВМҚ-258, 03.04.2018 й.) қабул қилинди.

Ушбу қарор билан ер шароити ва сув таъминоти оғир, паст рентабелли, охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги 15 центнердан кам бўлган 99 371 гектар ер майдонларида сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинлар экилиши белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари мазкур ер майдонларига пахта ва ғалла экинларини экмаслик бўйича қатъий огоҳлантирилди.
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини аванс маблағлари билан таъминлаш учун қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналарга, шунингдек, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни етиштириш учун фермер хўжаликларига ажратиладиган тижорат кредитлари фоиз ставкасининг беш фоизи Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Иқтисодиёт вазирлигига мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли дон маҳсулотларининг турлари бўйича етиштириш таннархидан келиб чиқиб, маҳсулот етиштирувчиларнинг рентабеллигини инобатга олган ҳолда ушбу маҳсулотлар хариди учун ўртача тавсиявий нархларни ишлаб чиқиш топширилиб, мазкур маҳсулотларнинг нархи харид қилиш вақтидаги бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланди.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва 136 та илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимларининг маоши оширилди

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-3655, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
👉олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – базавий лавозим маошлари миқдорлари ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовут икки бараваргача;
👉илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимларининг – базавий лавозим маошлари миқдорлари ўртача 25 фоизга ва стажер-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовут икки бараваргача оширилди.
Шунингдек, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
👉базавий докторантурада таълим олаётган шахсларга — кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар;
👉докторантурада таълим олаётган шахсларга – фан номзоди илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар тўланади.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига “Чақириққача ҳарбий таълим” йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (АВ. рўйх. рақ. 2995, 05.04.2018 й.) ўтказилди.

Низомга кўра:
👉 Абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун ОТМда имтиҳон бошланишидан бир ой олдин имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия ташкил этилади ва Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан комиссия таркиби аъзолари тасдиқланади;
👉 Имтиҳон давлат тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида ўтказилади;
👉 Имтиҳон тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Имтиҳон қуйидаги уч босқичда ўтказилади:
👉 умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
👉 ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш;
👉 чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Имтиҳон натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари апелляция комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади ва умумий натижалар ОТМ томонидан Давлат тест марказига 30 июлгача тақдим этилади.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Эълон:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош юрисконсульт лавозимига ишга таклиф этади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
👉олий юридик маълумот;
👉юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи;
👉қонун ҳужжатлари доирасида бошқа талаблар.
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча тўловлар тўланиши кафолатланади.
❗️Қўшимча маълумот учун телефон - 0 (371) 239-42-94
@huquqiyaxborot
Электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат (ВМҚ-256, 05.04.2018 й.) қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан:
👉 Юридик ва жисмоний шахсларни электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Маъмурий регламентларга мувофиқ:
👉 2018 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолчилар электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади;
👉 истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди;
👉 электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот- коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
«Қамчиқ» довони орқали юк ташишга тақиқ ишлаб чиқарилган пайтидан 20 йилдан ортиқ вақт ўтган юк автомобиллари ва шатакчи автомобилларга нисбатан амал қиладиган бўлди

«Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-268, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарор билан «Қамчиқ» довони орқали юк ташиш ишлаб чиқарилган пайтидан 20 йилдан ортиқ вақт ўтган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар учун тақиқланди.
Бунгача, Ҳукуматнинг 2012 йил 10 июлдаги 204-сон қарорига асосан, фойдаланиш муддати 15 йил ва ундан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари учун “Қамчиқ” довони орқали юкларни ташиш 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқланган эди.

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Ўзбекистонда балиқлар ва балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмлари оширилади

Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
👉 Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида “Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади;
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ–4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган имтиёзлар, хусусан ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ имтиёзлар “Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗ иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилади.
“Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗнинг асосий вазифалари:
👉 ишлаб чиқариш, сунъий сув ҳавзаларини балиқлантиришни янада ривожлантириш ва балиқчилик хўжаликларини таъминлаш учун балиқнинг янги ва синалган турларини иқлимлаштириш орқали наслли балиқ чавоқларини яратиш;
👉 наслдор балиқ личинкалари етиштирувчи замонавий инкубацион цех фаолиятини ташкил этиш, балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш;
👉 биринчи навбатда, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этиш;
👉 бошқа вазифалар.
2018 йил 1 ноябрга қадар ер ва сув ҳавзаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланаётган табиий ва сунъий сув ҳавзаларини хатловдан ўтказилади ҳамда уларни товар балиқлар ва балиқ чавоқларини етиштиришга жалб қилиш чоралари кўрилади.

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси (ВМҚ-264, 05.04.2018 й.) қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати қуйидаги тартибда шакллантирилади:
👉уйма-уй юриш чогида;
👉жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;
👉ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб уларнинг рўйхатини тузади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган рўйхатни беш иш куни мобайнида тасдиқлайди ва рўйхат асосида кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича реестр тузиб, уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига ва молия бўлимига ижро этиш учун юборади.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Академик лицей ётоқхонасида ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (АВ. рўйх. рақ. 2993, 05.04.2018 й.) ўтказилди.
Низомга кўра:
👉 академик лицейлардан узоқ ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади;
👉 ўқувчиларни имтиёзли овқатлантириш харажатларини қоплашга ўқувчиларнинг ота-оналари бир ой учун энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширадилар. Харажатларнинг қолган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
👉 ижара асосида яшайдиган ўқувчилар уларнинг ота-оналари мурожаатларига асосан фақат бир маҳал, яъни тушлик овқатланишдан фойдаланишлари ҳам мумкин. Бунда бир ойга тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бўлади;
👉 академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар рўйхати ҳар ўқув йилининг 10 сентябрдан кечиктирмасдан академик лицейнинг маъмурияти томонидан шакллантирилиб, академик лицей директори буйруғи билан тасдиқланади ҳамда ўқувчиларга имтиёзли овқатланиш карточкаси берилади.

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Бош юрисконсульт лавозимига ишга таклиф этади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи;
👉 қонун ҳужжатлари доирасида бошқа талаблар.
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча тўловлар тўланиши кафолатланади.

Батафсил маълумот учун телефон: 0 (371) 238-41-97

Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Нодавлат боғчаларни қуриш учун текинга ер участкалари тақдим этилади

Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3651, 05.04.2018 й.) қабул қилинди.

Қарор билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий ҳамкорликнинг қуйидаги шакллари жорий этилди:
👉 нодавлат боғчалар биноларини қуриш учун, шу жумладан фаолият кўрсатувчи давлат боғчалар ҳудудида текинга доимий фойдаланиш учун ер учаскаларини тақдим қилиш;
👉 мавжуд давлат мактабгача таълим муассаларини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектлари қуриш учун текинга ер учаткаларини бериш;
👉 бўш турган давлат мулк объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат боғчаларни “нул” қийматда сотиш;
👉 давлат боғчаларининг фойдаланилмаётган бинолари ва корпусларини текинга узоқ муддатли фойдаланишга бериш.
Давлат-хусусий ҳамкорлик шаклига қараб хусусий ҳамкорга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар юклатилади:
👉 ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан бўлган муайян миқдордаги тарбияланувчиларга имтиёзли ота-она пулини белгилаш (мазкур ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда);
👉 хусусий ҳамкорга бириктирилган боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
Давлат-хусусий ҳамкорликда ташкил қилинган нодавлат боғчалар қуйидагилардан озод этилди:
👉 икки йил муддатга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган жиҳозлар, инвентарлар, ўқув қўлланмалари ва ўйин майдонлари учун божхона тўловларидан;
👉 фаолиятни бошлаган кундан бошлаб ўн йил муддат давомида давлат мақсадли жамғармаларига барча мажбурий тўловлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан.
Шунингдек, 2018 йил 15 апрелдан ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафаргача бўлган боғчалар кичик тадбиркорлик субъектларига тоифасига киритилди.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
​​Э Ъ Л О Н

САЙЁР ҚАБУЛ ВА УЧРАШУВГА МАРҲАМАТ
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 апрелидан 2 майига қадар белгиланган график асосида Пойтахтимиздаги барча туманларда фуқароларининг ўз ечимини топмаган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан САЙЁР ҚАБУЛЛАР ҳамда тарбияси оғир вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан УЧРАШУВЛАР ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, ҳар бир тумандаги мутасадди идора раҳбарлари, тажрибали психологлар ҳам иштирок этадилар.

Агар Сизда ўз ечимини топмаган масалалар ёки тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан боғлиқ муаммолар бўлса, ташкил этилаётган сайёр қабул ва учрашувларда иштирок этишингиз мумкин.
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига кириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (АВ. рўйх. рақ. 2996, 06.04.2018 й.) ўтказилди.

🔰Низомга кўра, номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг қуйидаги босқичлари белгиланди:
👉номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов – диктант;
👉жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов;
👉якка тартибдаги якуний суҳбат.
Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.
Танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

Шунингдек, низомда синовларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари ҳам аниқ белгилаб берилди.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми?

Меҳнат қонунчилигига кўра:
👉 белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади;
👉 иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак;
👉 агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;
👉тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади;
👉 байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин;
👉 ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин;
👉 байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

❗️ Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди

Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-272, 06.04.2018 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ:
👉 «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тизимидаги киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталари нархи Агентлик томонидан, бошқа киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталарининг нархи ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади;
👉 киновидео-томоша ташкилотлари муайян киносеанс бошланишидан камида 30 дақиқа аввал белгиланган киносеансга чипталар савдосини бошлаши шарт.
👉 кинозалга кириш сеансдан камида 15 дақиқа олдин бошланади;
👉 етти ёшгача бўлган болалар вояга етган кузатувчи ҳамроҳлигида, болалар учун белгиланган нархларда кириш чиптаси билан кинозалга киритилади;
👉 репертуарда режалаштирилган фильм киносеанс учун кинозалга йиғилган томошабинларнинг сонидан қатъи назар чипта сотилган бўлса намойиш қилиниши шарт;
👉 киносеанс вақтида видеокамера, телефон, планшет ва бошқа рақамли электрон жиҳозлардан фойдаланиш, намойиш этилаётган фильмни видео-фото тасвирга олиш, баланд овозда гаплашиш ва бошқа томошабинларга халақит бериш тақиқланади;
👉 киновидео-томоша ташкилотлари кинофильмларни сифатли намойиш қилиш, томошабинларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳожатхона, она ва бола хонаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларидан бепул фойдаланишга имконият яратиб берилиши шарт.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
#Судлар фаолияти
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қандай ишлар кўрилади

Фуқаролик ишлари бўйича судга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
👉 фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно;
👉 алоҳида тартибда юритиладиган ишлар (ФПК-293 модда), шу жумладан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, болани фарзандликка олиш ҳақидаги, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги ва бошқалар;
👉 буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар;
👉 Ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар;
👉 чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар.
Агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.
❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Санъаткорлар ҳар йили Президент номидан рағбатлантириб борилади

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-271, 06.04.2018 й) қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

Низомга кўра:
👉 Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўгрисида сертификат топширилади;
Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаёттан маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:
👉 композитор, бастакор ва санъатшунослар;
👉 театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;
👉 дирижёрлар, балетмейстерлар;
👉 мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;
👉 достон ижрочилиги намояндалари;
👉 шоир ва ёзувчилар;
👉 музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;
👉 тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.
Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.
Номзодларни тавсия қилиш ва ғолибларни аниқлаш ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.

❗️Мазкур маълумотлардан фойдаланилганда ушбу телеграм каналга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A