Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
2.11K subscribers
40.7K photos
3.56K videos
198 files
10.1K links
Andijon VSSB
Download Telegram
#live
#xalqaro_ilmiy_amaliy_anjuman

Bugun, 30-aprel kuni Andijon davlat tibbiyot instituti tomonidan “Profilaktik tibbiyotda yuqori innovatsion texnologiyalarni qo‘llash” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman o‘tkazilmoqda.

Unda viloyat hokimi Abdurahmonov Shuhratbek Qo‘shaqboyevichning anjuman qatnashchilariga yo‘llagan tabrigi o‘qib eshittirildi.

Mazkur anjumanda Gretsiya, Shveysariya, Hindiston, Turkiya, Rossiya Federatsiyasi, Belarus Respublikasi, Qozog‘iston, Qirg‘iziston va Tojikiston davlatlaridan 50 nafardan ziyod olimlar hamda respublikamiz viloyatlaridan 200 dan ziyod shifokorlar ishtirok etmoqda.

Anjuman 7 ta seksiyaga bo‘lingan holda o‘tkazilib, unda 164 nafardan ziyod qatnashchilar o‘z maʼruzalari bilan ishtirok etishi ko‘zda tutilgan.
INSTITUTDA “PROFILAKTIK TIBBIYOTDA YUQORI INNOVATSION TEXNOLOGIYALARNI QO‘LLASH” MAVZUSIDA XALQARO ILMIY-AMALIY ANJUMAN BO‘LIB O‘TDI

Bugun, 30-aprel kuni Andijon davlat tibbiyot instituti tomonidan “Profilaktik tibbiyotda yuqori innovatsion texnologiyalarni qo‘llash” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman o‘tkazildi.
Anjumanning tantanali ochilish marosimi Andijon shahridagi “Yoshlar markazi”ning katta majlislar zalida bo‘lib o‘tdi.

Mazkur ochilish marosimida O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vaziri vazifasini bajaruvchi Xudayarov Asilbek Anvarovich, viloyat hokimi Abdurahmonov Shuhratbek Qo‘shaqbayevich anjuman qatnashchilariga tabrik yo‘lladi. Andijon davlat tibbiyot instituti rektori Madazimov Madamin Mo‘minovich ishtirok uchun barcha qatnashchilarga samimiy minnatdorchilik izhor etgan holda anjumanning dolzarbligi va ahamiyati haqida so‘z yuritdi. Shuningdek, talabalarning zamonaviy va sifatli taʼlim olishini taʼminlash uchun institutda yaratilayotgan sharoitlar, yangi 2000 o‘ringa mo‘ljallab qurilgan o‘quv-laboratoriya binosi, uning imkoniyatlari haqida aytib o‘tdi. Hozirda binoda qurilish ishlari yakunlanib, ichki pardozlash va kommunikatsiya hamda jihozlash ishlari olib borilayotganligi haqida so‘z yuritdi.

Shuningdek, A.V.Vishnevskiy nomidagi milliy tibbiyot tadqiqot jarrohlik markazi direktori Amiran Shotayevich Revishvili (Rossiya), Abu Ali ibn Sino nomidagi Tojikiston davlat tibbiyot universiteti rektori Gulzoda Maxmatshoh Qurbonali (Tojikiston) onlayn tarzda ishtirok etib, tabriklarini yo‘lladi.

Mazkur anjumanda Gretsiya, Shveysariya, Hindiston, Turkiya, Rossiya Federatsiyasi, Belarus Respublikasi, Qozog‘iston, Qirg‘iziston va Tojikiston davlatlaridan 50 nafardan ziyod olimlar hamda respublikamiz viloyatlaridan 200 nafardan ziyod shifokorlar ishtirok etdi.

Anjuman 7 ta seksiyaga bo‘lingan holda o‘tkazilib, unda 164 nafardan ziyod qatnashchilar o‘z maʼruzalari bilan ishtirok etdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унинг ташкилотчилари — ЖССТ, вазирлик, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси.

ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчиси Александр Кацага иштирокидаги семинарда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда жамғарма вакиллари иштирок этмоқда.

📑 Икки кунлик семинарда соҳани молиялаштириш тизими, тиббий кафолатлар дастури, стратегик харидлар тизими, стационар ёрдамни молиялаштиришдаги ёндашув, соҳада ахборот тизимларининг ўрни каби мавзулар қамраб олинади.

📎 Маълумот учун: Александр Кацага ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, Россия, Эстония, Албания, Озарбайжон, Гана, Чили, Қозоғистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон шахри филиалида ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда 26 апрель куни ва 30 апрель куни хабарлар пайдо бўлди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали директори, Андижон вилоят Бандлик бошқармаси, Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ўрганилди, хизмат текширувлари олиб борилди.
Аниқланишича: Андижон вилоятида олиб борилаётган баҳорги кўкламзорлаштириш ишлари учун, шунингдек Тез ёрдам маркази бошқармаси биносида гуллар ва дарахтларни парваришлаш, ободонлаштириш учун кўчатлар ва гўнг маҳсулотлари олиб келиш учун Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон шахри филиали раҳбарининг қариндошини уйига 1 нафар шофер, 4 нафар санитарлар ташриф буюрганлар, 15 минут вақт мобайнида кичик юк машинасида кўчатлар ва гўнг маҳсулотлари олиб кетилиб, Давлат тиббиёт муассасасининг биноси гул майдонига туширилган.
Ижтимоий тармоқларда туҳмат қилиб, кўчатга борган ходимларни “ Раҳбарнинг уйида меҳнат қилди, ишлатилди”- мазмунидаги нотўғри хабар тарқатган 2 фуқарога маъмурий тартибда Андижон вилоят ички ишлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда Судга ҳужжатлар тақдим этилган, уларга қонуний жазо белгиланиши кутилмоқда.
Андижон вилоят Бандлик бошқармаси мутахассислари томонидан “Кўчатга ходимлар юборилганлиги” юзасидан мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланиб, Тез тиббий ёрдам маркази Андижон шахри филиали раҳбарига жарима жазо чораси қўлланилди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрсатма хатлари берилди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатар майдонларида давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финал баҳсида Индонезия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш футболчиларимизга табрик йўллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
Андижон вилоят Избоскан туманида фуқаро ўз автомашинасидан видеохабар юбориб, 103 тез ёрдам машинаси келмаётганлигидан шикоят қилган.
Беморни ўз автомашинасида шифохонага олиб бориши мумкинлиги имкониятидан нега фойдаланилмади!
Ҳолат ўрганилди, 18.04.2023 йил соат 08:30 да Тўрткўл МФЙ Канда бўйи 116 уйда яшовчи фукаро Я. Н. видео мурожаат қилган, 08-59 да тез ёрдам етиб борган, тиббий хизмат кўрсатилган.
103 тез ёрдам хизмати чақирув сабабига кўра 4 турга ажратилади: 1 категория – ҳаёти учун хавфли чақирув – 10 минутгача, 2 категория – тез тиббий ёрдамсиз хафли -15 минутгача, 3 категория – саломатлиги учун хавфли – 30 минутгача, 4 категория – пациент ҳаёти ва саломатлиги учун хавф йўқ – 60 минутгача.
Фукаро тиббий ёрдамдан қониққан ва эътирози йуклигини ёзма равишда билдирган.
Чакирув картаси нусхаси, розилик хати, навбатчи шифокор ва навбатчи хамшира тушунтириш хатлари ўрганилди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
@andijonvssb
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Андижон вилояти Избоскан туман тиббиёт бирлашмасида “ лапороскопик хирургик операциялар”да пуллик хизматлар кўрсатилаётганлигидан норозилик билдирилганлиги ижтимоий тармоқларда акс этган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг бевосита иштирокида Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Абдужабборов, Реанимация бўлими, жаррохлик бўлими ҳамда лапароскопик жаррохлик аппаратида жаррохлик амалиётларини бажараётган ҳодимлар билан ҳолат муҳокама қилинди.
Бошқарма бошлиғи томонидан мазкур ҳолат юзасидан масъул ҳодимлардан тегишли тушунтиришлар талаб қилинди, тафсилотлар билан танишилди, Лапароскоп аппарати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун мамлакатимиз миқёсида барча туман тиббиёт бирлашмалари қатори Избоскан туман тиббиёт бирлашмасига Давлат дастури доирасида бепул тақдим этилганлигини таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари хисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида пуллик хизматлар кўрсатилишида аҳолининг кам таъминланган тоифаси манфаатларига эътибор бериш талаб этилди, мазкур тўловлар шаффофликни таъминлаган ҳолда тўлов квитанцияси асосида амалга оширилаётганлиги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса Давлат тиббиёт муассасасида тиббий хизмат доимо бепул тартибда кўрсатилиши тартиби амал қилиши шартлиги таъкидланди, Суғурта маблағларини жалб этиб, аҳолига имтиёзли хизмат кўрсатиш орқали муаммоларга барҳам бериш тартибларига эътибор бериш талаб этилди.
Мухокама якунида аҳоли ва тиббиёт ходимлари орасида мунтазам аноним сўровномалар, индивидуал суҳбатлар ўтказилиши бўйича топшириқлар берилди, ходимлардан тилҳатлар, тушунтириш хатлари олинди ва фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишда таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатлари содир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари тартибида жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилди.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати