KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal
1.95K subscribers
3.34K photos
1.12K videos
45 files
4.55K links
«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!

Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.

Murojaat uchun: @username_0820
Download Telegram
❗️АВТОМАШИНАЛАРНИНГ ЙЎЛДА ГУРУХ БЎЛИБ ҲАРАКАТЛАНГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига кўра,

мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

📃 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

❗️БҲМнинг 5 баравари (1 700 000 сўм) миқдорида жарима солишга;

❗️транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН

📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 340.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
🟢Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди

✔️Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

✔️Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам айтилмоқда.

✔️ Каналга уланиш 🔗
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни қанча муддатда ажратиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
✅️#Рост_ҳикматлар

Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир.

✍️ Томас Жефферсон

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
🤡САҲАРХАНДА

Афанди ҳокимнинг маҳкамасида ўтирган эди, бир ўғрини тутиб келишди. Ҳоким ўғрини таниб, бақирди:
— Аблаҳ, қандай беномус ўғрисан? Шу билан маҳкамамга саккизинчи марта келишинг!
Буни эшитган Афанди кулиб юборди. Ҳоким Афандига заҳрини сочди:
— Нега куласиз?
Афанди жавоб берди:
— Маҳкамангизга бу ўғри саккиз марта келган бўлса нима қипти, ҳар куни келадиган ўғрилар ҳам бор-ку!

* * *
Шаҳар ҳокимининг томоғига суяк тиқилиб, ўладиган бўлиб қолди. Қаратмаган табиби қолмади. Ҳеч ким чора кўролмади. Ниҳоят Афандини эслашди, унга одам юборилди. Афанди ўзи келмай, бир парча қоғозга бир нима ёзиб, бериб юборди.
Ҳоким қоғозни очиб кўриши билан бўйни чўзилди-ю, суяк томоғидан ўтиб кетди.
Одамлар ҳайрон бўлиб, коғозга қандай дуо ёзилган экан деб қарашса:
— «Порага келган қўйнинг суяги», деб ёзган экан.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️КИМГАДИР ҚАРЗ БЕРСАНГИЗ ТИЛХАТ ЁЗДИРИБ ОЛИНГ!

📃 Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра,

фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 400 000 сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши керак

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

✏️ Кўриб турганингиздек оддий тилхат хам ёзма шартнома хисобланади. Кимгадир қарз бераётганингизда манашу қоидага риоя қилсангиз вақти келганида пулингизни қайтара олмасдан сарсон бўлмайсиз. Агар риоя қилмасангиз иккинчи марта бировга қарз бермайдиган бўласиз. Чунки биринчи берган пулингизни ҳали ололмаган бўласизда..

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ УЙЛАНТИРГАН ЁКИ ЭРГА БЕРГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 3-моддасига кўра,

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (2 380 000 сўм)дан ўн беш баравари (3 400 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

✔️Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

✔️Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

✔️Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/598192

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⁉️Кимлар синфдан синфга ўқишга қолдирилади?

"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга асосан, йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Битирувчилар ва уларнинг ота-онаси буни билиб қўйишлари керак!

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️Сурхондарёда аҳоли турар жойига кириб қолган айиқ отиб ўлдирилди

🟢Айиқ тажовузкор ҳаракат қилган ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирган. ИИБ ходимига жароҳат етказган

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Катта ўғрилар қаерда?

Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо.

Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак.

Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишипти , пустон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатипти, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашипти қабилидаги хабарларни ўқимайсиз. Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғирликдир? Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғирликлардир?

Балки энди ўғирликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз?

Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин.

Манба

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️Телефонидан тақиқланган материаллар чиққан шахс 12 йилга қамалди

👉https://xabar.uz/jgce

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ёмғир ёғаётганда ойна тозалагичи ишламайдиган транспортни бошқариш тақиқланади

Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️УЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ҲАР ЙИЛИ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

иссиқхона;

паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

қуёнчилик;

асаларичилик;

балиқчилик;

боғдорчилик;

лимончилик;

гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади. Ўн йил ўзини ўзи банд қилиш учун шундай солиқ тўланса у ўн йил меҳнат стажига эга бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Расман! Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

👉 https://xabar.uz/jebb

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
Россияда етказиб бериш хизматидаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

👉 https://xabar.uz/b6fv

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади.

📃 26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинган

🟢 Ушбу Қонун билан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига киритилган ўзгаришга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi