NurTvuz
338 subscribers
775 photos
334 videos
14 files
933 links
Мурожат учун Админ: @Ummatii_muhammadd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xufton namozi Nurmuhammmad qori Oxun Guzar masjidi 01.12.2021


https://t.me/nurmuhammad_qoriy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Mulk surasi - Nurmuhammmad qori | 01.12.2021


https://t.me/nurmuhammad_qoriy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Shom Namozi - Nurmuhammmad qori 🕌Oxun Guzar masjidi 03.12.2021


https://t.me/nurmuhammad_qoriy
IMG_0170.JPG
71.8 KB
Бир бола отасидан сўради:
- Ота, биз қандай пайдо бўлганмиз?
Отаси жавоб берди:
- Маймунлардан пайдо бўлганмиз, болам.

Бола отасининг гапига ишонмади. Бола онасидан бориб:
- Она, биз қандай пайдо бўлганмиз, деб сўради.
Онаси:
-
Аллоҳ таоло Одам Ато билан Момо Ҳаввони яратди. Наслдан наслга ўтиб биз яралдик, деб жавоб берибди.
Бола:
- Отам менга маймунлардан пайдо бўлганмиз, деяптиларку?! - дебди.
Онаси унга жавоб бериб:
- У отангнинг ўзини авлоди. Бизга алоқаси йўқ.

Абдуллоҳ Раҳим саҳифасидан олинди

Манзилимиз
@NurTVuz
​​Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каби хулқ соҳиби бўлинг!

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон сўзламасдилар, кўзбўямачилик қилмасдилар ва алдамасдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ғийбат қилмасдилар ва уларнинг обрўларини тўкмасдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бағритош ва қўпол бўлмаганлар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам каттага ҳурмат ва кичикка иззатда эдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшниларига озор бермасдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида зарра миқдорича такаббурлик ва кеккайиш йўқ эди.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонлик қилган кишини кечириб, у билан қасдлашмасдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириб, шикоят қилмасдилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасини ҳақ билан ва яхши сўз орқали ислоҳ қилардилар.

– Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ростгўй ва ишончли эдилар.
Сиз ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиб, у зот каби хулқ эгаси бўлишга ҳаракат қилинг.

Шу маълумотларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга ҳам келиб туради.

@NurTVuz✔️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қуръон нури томон...» кўрсатувининг 20- сони Чирчиқ шаҳри марказий масжидида (LIVE)

Нурмухаммад кори

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇

https://t.me/nurmuhammad_qoriy
#Қарор

🔸Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг буюк даъватчининг хонадонида яшаб ўзгармасликка қарор қилди.

🔸Фиръавннинг хотини энг буюк золимнинг хонадонида яшаб ўзгаришга қарор қилди.

Ўзгаришни ихтиёр қилганингда шароитни баҳона қилма!

Каналга обуна бўлиш⤵️

https://telegram.me/NurTVuz
NurTvuz pinned a photo
#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

- Ҳар куни бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда;

- Икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;

- Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;

- Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;

- Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;

- Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;

- Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;

- Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;

- Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;

- Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.

Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:

- Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;

- Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;

- Икки бетдан ёдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.

Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин!

Манба: «Ҳилол» тақвимининг 2005-йилги 11-сони.

Яқинларингизга улашинг👇🏻
@quranuz_kanali
Хуфтондан олдин чарчаб ухлаб қолган киши хусусида

Ойша (родияллоху анхо.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (ﷺ) хуфтонга имомлик қилишлари лозим эди, (ухлаб қолиб) ҳадеганда чиқавермадилар. Шунда Ҳазрат Умар: “... ... ...???”, - деб овоз чиқариб у кишини чақирдилар. Жаноб Расулуллоҳ чиқиб: “Ер юзида сизлардан бошқа ҳеч ким хуфтон ўқийман, деб мунтазир бўлиб ўтиргани йўқ”, - дедилар. Ўша вақтларда Мадинадан бошқа ҳеч қаерда намоз ўқилмас эди. Хуфтонни шафақ йўқолгандан бошлаб, туннинг биринчи қисмининг учдан бири оралиғида ўқишар эди”.
http://T.me/NurTvuz
🤧 Аксириш неъмати.

Аксириш билан вужудимизда:

– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;

– Кўз ёши каналлари очилади;

– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;

– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);

– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Кўпчилигимиз, жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).


Ибрат учун яқинларга юборинг!

http://T.me/NurTvuz
Ҳуфтон намози
<unknown>
#Қироат

Ҳуфтон Намози. 1-Ракат

12.08.2019.

🕌 "Холиқбердибой" жомеь Масжиди.

🎙 👤Нурмуҳаммад Қори.

Якинларга хам улашинг ⤵️

http://T.me/NurTvuz
Live stream started
Live stream finished (4 seconds)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КEЧИРГИН БОЛАМ

Бир кун келиб кексайиб қолсам,
Гапиришдан, юришдан толсам,
Сени қийнаб, ташвишга солсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Уст бошимни булғаласа лой,
Яноғимда қолмаса чирой,
Дастурхонга тўкиб қўйсам чой,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ташвиш бўлсам йил ўтган сари,
Эзмалансам бола сингари,
Юзингни ҳеч бурмагин нари,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Ҳасратларим қалашиб кетса,
Инжиқлигим сал ошиб кетса,
Сўзларимдан ҳарф тушиб кетса,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Тутдек бўлиб ерга тўкилсам,
Давраларда бошингни эгсам,
Эҳ баъзида жонинга тегсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Овқатимни чайнолмай қолсам,
Бир коринга яролмай қолсам,
Оёқ тортиб, юролмай қолсам,
Инжиқлигим кечиргин болам.

Кўп гапирсам тутмагин бошинг,
Эзмалансам уймагин қошинг,
Тўкиб қўйсам устимга ошинг,
Инжиқлигим кечиргин болам

Қоматингдан ўзим ўргилай
Кулгуингдан таскинлар терай
Зардаларинг кўрмай жон берай,
Мен шўрликни кечир жон болам.

👉
@NurTVuz