Prokuratura Departamenti
17.1K subscribers
5.27K photos
578 videos
1.46K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Наманган шаҳарда ноқонуний валюта савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.А. ва Р.Б.лар, Наманган шаҳар ҳудудида фуқаро Қ.га 5 400 АҚШ долларини 61,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, тадбир давомида уларнинг ёнида яна 20 АҚШ доллари ва 488 700 россия рубли борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177˗моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракталари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жиззах вилоятида оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган лойиҳачи ва мудир ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан “K.L.” оилавий корхана раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Шароф Рашидов тумани газ таъминоти бўлими лойиҳачиси М.А. қолипли нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2,8 млн сўмни, шунингдек, Жиззах вилояти Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси лаборатория мудири У.У. эса ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун мувофиқлик сертификатини танишлари орқали тайёрлаб бериш эвазига тадбиркордан 2,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жомбой ва Бойсун туманларида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Т.” МЧЖ таъсисчилари М.Н. ва О.У.лар тумандаги тижорат банки мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил қилиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 240 млн сўм кредитни гўёки “С.Б.” фермер хўжалигидан “она балиқ” сотиб олганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларларни расмийлаштириб, кредит маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.” МЧЖ номига АТ “Халқ банк” Бойсун филиалидан замонавий меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун ажратилган 1,3 млрд сўм кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб юборганлиги, шунингдек, гаров таъминоти сифатида қўйилган 734.3 кв метр бўлган кўчмас мулк объектини қонунга хилоф равишда қасддан бузиб ташлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Дeпартамeнти @departament_antikorbot мурожаатлар ботини ишга туширди.

Ушбу телеграм-бот аҳоли билан тизимли мулоқот қилиш орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг коррупция оқибатида бузилган ҳуқуқларини тиклаш, коррупция фактларига тезкорлик билан чоралар кўришга қаратилган.

Ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинган ҳолда қонун доирасида кўриб чиқилииб, Сиз ҳақингиздаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг! Сизнинг мурожаатингиз мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишга ва коррупция иллатига чек қўйишга хизмат қилади.

Бефарқ бўлманг!
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир!

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларига коррупция ҳақида хабар берган 20 нафар фуқаро рағбатлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарорга асосан мансабдор шахснинг пора талаб қилиш билан боғлиқ жинояти ҳақида хабар берган ва ушбу жиноий қилмишга чек қўйишга кўмаклашган фуқаролар 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача рағбатлантирилди.

Маълумот учун: Пул мукофотлари жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, талаб қилинган пора миқдори ва давлатга етказилган зарар миқдоридан келиб чиқилади (Низомнинг 9-банди).

👉 @departament_antikorbot
Узун туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини “1Xbet” онлайн ўйинларига ишлатиб ўзлаштирган банк кассири ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб, ушбу пулларни интернет тармоғидаги “1Xbet” онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланиб, текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хоразм вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Б.га 10 турдаги жами 260 қути “Корстабил”, “Уроломед”, “Глистофорд”, “Невроритм”, “Гастронет”, “Актомунал”, “Новокалцид”, “Витасет”, “Лиферал” ва “Биоспек пор” номли дори воситаларини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида унинг ёнидан жами 123,2 млн сўмлик 17 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгибозор туманида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолияти билан шуғулланаётган шахслар аниқланди

Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига уланиб, 8 та компьютерларни ўрнатиб 372 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб, ЭТК манфаатларига 112,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Худди шундай, туманда яшовчи яна бир фуқаро К.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 25 та компьютерларни ўрнатиб, 198 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб, ЭТК манфаатларига 122,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўрғонтепа туманида фуқароларнинг қўшни давлат университетидаги ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўрғонтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаролар Б.М. ва И.И.ларнинг Ўш университетидаги ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат университетига кўчириб беришни 1 800 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Қўшкўпир ва Шовот туманларида хусусий корхонага ва томорқа учун ажратилган ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.С. Қўшкўпир туманидаги “Ю.Ф.” хусусий корхонасига қарашли 24 сотих ер майдонини фуқаро Б.га фирибгарлик йўли билан 130 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 900 АҚШ доллари ва 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.Ғ. ўзига сотиш ҳуқуқисиз дала томорқаси учун ажратилган 8,5 сотих ер майдонини фуқаро Р.га 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳарда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон халқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz