Prokuratura Departamenti
17K subscribers
5.23K photos
576 videos
1.45K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган юрисконсульт ва фуқаро ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. фуқаро З.Ж.га Юқоричирчиқ туманидаги “С.Р.” МЧЖ томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган 260 гектар ер майдонини 400 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Китоб туманида кредит маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги “С.Т.” деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Sh.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта  айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.А.( муқаддам судланган) ва бошқалар жами 4 700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 59,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 3 650 АҚШ долларини фуқаро К.М.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 64 350 Россия рубли, 450 АҚШ доллари ва 174,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.К. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Н.И.га 44,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 900 АҚШ долларини бериб, 44,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Ж. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 129,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “I.G.” оилавий корхонаси раҳбари О.Р. “Жумабозор” МФЙ ҳудудидаги автотранспорт воситаларини ювиш хизмати биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Тожикистон Республикаси давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган “Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Битим доирасида жорий йилнинг 1-3 май кунлари Тожикистон Республикаси делегациясининг Самарқанд вилоятига ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Ташрифдан мақсад томонларнинг чегарадош бошқармалари ўртасида тўғридан-тўғри ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Битим доирасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишчи учрашувлар ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов билан Тожикистон Республикаси давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Р.Барот ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилиб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, доимий тажриба алмашиш, шунингдек соҳадаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “K.F.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ўтказилган терговга қадар текширувда ҳеч қандай ҳужжатсиз 11 турдаги жами 2 943 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 турдаги жами 456 дона қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Учтепа туманида фуқарони Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Б.О.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.О. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро И.З.дан 44,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Н.Х.га 37,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 8,9 млн сўм, 2 574 АҚШ доллари ва 57,6 минг Россия рубли ашёвий ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

👉@Department_uz
Чуст туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олмалиқ шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 103,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz