Mehrob.uz
250K subscribers
19K photos
5.85K videos
15 files
15.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Намоз вақтлари:
18.05.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ҲИКМАТ ВА ЯХШИ МАВЪИЗА ИЛА ДАЪВАТ ҚИЛ

Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига бир зоҳид келиб:
– Эй мўминлар амири, мен сизга ваъз айтмоқчиман. Бироз қаттиқроқ гапираман. Қабул қила олурмисиз?
– Йўқ! Қабул қилмайман! – жавоб берди халифа.
– Сиз мўминлар амири бўла туриб ваъз-насиҳат эшитиш ва Аллоҳни эслатишни ёмон кўрурмисиз?
– Йўқ, лекин Аллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ инсонни, яъни Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва салламни мендан кўра ёмонроқ кимсаларга, яъни Қурайш мушрикларига юбориб: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ “Раббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”, деган, – деб жавоб берди Ҳорун ар-Рашид.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌷 ☘️ 🌷 🍃 ☘️ 🌷 ☘️
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
T.me/mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР

Хатифа


Бу таом ҳам саодат асрида машҳур бўлган. Хатифа Набий алайҳиссаломга ҳадя қилинса, у зот ундан еганлар.
Хатифага озроқ сут қўшилиб қиздирилади, сўнгра устига ун сепиб пиширилади. Одамлар уни ялаб, тановул қиладилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятида келадики, унинг онаси Умму Сулайм бир мудд арпани қуритди ва ундан хатифа тайёрлади. Ўзидаги ёғли идишдан устига эзди. Сўнг Набий алайҳиссаломни чақирди. У зот билан баъзи саҳобалари келиб ундан едилар.

(Галдаги егулик – савиқ.
Бизни кузатишда давом этинг).
Дўстона муносабат кемага ўхшайди, уни вафо ҳаракатлантиради, хиёнат чўктиради.
Ҳикматлар китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИМЛАР ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАДИ

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Ким ҳар доим кечалари туриб, нафл намозлар ўқиб юрса, жаннатга ҳисоб-китобсиз киради

Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Одамлар Қиёмат куни бир баландликка тўпланади. Шунда: «Ёнбошлари тўшакдан ажралган зотлар кимлар?» деган нидо эшитилади. Кейин ўша зотлар келишади. Улар жуда озчилик бўлишади, жаннатга ҳисоб-китобсиз киришади. Шундан сўнг қолганларни ҳисоб-китоб қилишга буюрилади».
@mehrob_uz
Қазо намозини овоз чиқариб ўқиладими ёки махфийми?

Савол: Қазо намози ўқийдиган киши такбир айтиши керакми? Қазо намозларини жаҳрий ўқийдими ёки махфий ўқийдими?

📩 Жавоб: Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади.
“(Намозхон) қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши аввалги қазо намозига азон ва такбир айтади. Кейингиларига азон ва такбир ёки фақат такбир айтади” (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилади:
“Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар бир сафарда бомдод намозида ухлаб қолишди. Қуёш тиғидан уйғонишди ва қуёш тўлиқ кўтарилгунича бироз юришди, сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинга азон айтишни буюрдилар ва муаззин азон айтди. Аввал бомдоддан олдинги икки ракат (суннат)ни ўқидилар, сўнгра муаззин иқомат айтди ва бомдодни (фарзини) ўқидилар (Имом Абу Довуд ривояти). Давомини ўқинг

Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА БИР-БИРИНИ ЯХШИ КЎРГАНЛАРГА БЕРИЛАДИГАН САВОБ

Абу Муслим Хавлонийдан ривоят қилинади: «Ҳимс масжидига кирдим. У ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўттиз нафар ўрта ёшли йигитлар бор эди. Улар ичида кўзлари қора, олдинги икки тиши ярқираган бир йигит жим ўтирарди. Жамоа бир масала борасида шубҳаланиб қолишса, унга юзланиб, савол беришарди. Шунда олдимда ўтирган кишидан: «Бу ким?» деб сўрадим. У киши: «Бу Муъоз ибн Жабал», деди. Менда унга нисбатан муҳаббат уйғонди. То тарқалиб кетгунларича улар билан бирга ўтирдим. Бир неча кундан кейин эрта тонгда масжидга бордим. Масжидда Муъоз ибн Жабал устунга қараб намоз ўқирди. Намозини тугатгач, менга гапирмай, жим ўтирди. Шунда мен ҳам намоз ўқидим. Кейин оёғимни кийимим билан ёпиб, тиззамни қўлим билан ушлаб ўтирдим. У ҳам менга гапирмай, сукут сақлаб ўтирарди. Мен ҳам гапирмай, бир муддат жим ўтирдим. Бироздан кейин унга: «Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман», дедим. У: «Нима сабабдан мени яхши кўрасан?» деди. «Аллоҳ таборака ва таоло йўлида», дедим. Шунда у олдига чақириб шундай деди: «Агар сўзинг рост бўлса, хурсанд бўл. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ таоло айтади: «Менинг буюклигим йўлида бир-бирини яхши кўрадиганларга нурдан бўлган минбарлар берилади. Уларга набийлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», деганларини эшитганман».

Абу Муслим айтади: «Кўчага чиқиб, Убода ибн Сомитни учратиб қолдим-да, «Эй Абулвалид, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрганлар ҳақидаги Муъоз ибн Жабал менга айтган ҳадисни сенга айтиб берайинми?» дедим. У: «Мен сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтиб бераман. Бу ҳадисни Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилганлар», деб, «Менинг йўлимда бир-бирини яхши кўрганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бирини бориб кўрганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бири билан олди-берди қилганлар муҳаббатимга эришди. Менинг йўлимда бир-бири билан яхши алоқаларни боғлаганлар муҳаббатимга эришди», деган ҳадисни айтиб берди».

Шарҳ: Мусулмон биродарини бирор дунёвий мақсадсиз, холис Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўрган, биродарини худди шундай холис ниятда бориб кўрган, биродари учун мол-дунёси ва бошқа нарсасини чин дилдан рози бўлиб сарфлаган инсонга, Аллоҳнинг розилиги учун, Аллоҳ рози бўладиган шаръий кўринишда яқин қариндошлари ва дўстлари билан муносабатни тиклаган инсонга Аллоҳнинг муҳаббати собит бўлади.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан
@mehrob_uz
Дунёнинг барча ширинликларини тотдим. Офиятдан ширинроқ нарса кўрмадим. Унинг бор аччиқликларини ҳам татиб кўрдим. Одамларга ҳожатинг тушишдан кўра аччиқроқ нарса топмадим.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
19.05.2024 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АМАЛ

Уч киши майхонада учрашишди. Уларнинг биринчиси тўқувчи, иккинчиси дурадгор, учинчиси эса гўрков эди. Тўқувчи айтдики: "Бугун икки танга олтинга бўздан тайёрланган майин кафанлик сотдим. Шунга бир ичайлик".
- Мен ҳам энг зўр тобутимни сотдим. Шаробимизга яхши бир тандир гўшти ҳам қўшсак бўларди.
- Битта қабр қазигандим, лекин хўжайиним икки баравар кўп пул берди. Асалли ширинлик ҳам олайлик".
Туни бўйи майхонадагилар уларга шароб, гўшт ва ширинлик ташиш билан овора бўлишди. Жуда хурсанд эдилар. Мижозлар жуда кўп пул сарфлашди. Майхонадан чиққанларида ой анча юқорилаб бўлганди, йўл бўйлаб юриб қўшиқ айтишар, бир-бирига суяниб зўрға кетишарди. Майхоначи билан аёли эшик олдида туриб уларни кузатардилар. Майхоначи қўлларини бир-бирига қовуштириб, аёлига кулимсиради.
- "Воҳ! - деди аёл. - Бу жаноблар бирам бой ва қувноқ эканлар! Қанийди ҳар оқшом келганларида! Шунда ўғлимизни майхоначи бўлиб, бундай оғир ишларни қилишига ҳожат қолмасди, уни ўқита олардик, натижада роҳиб бўларди.

«Кесик қанотлар» китобидан
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Каналга аъзо бўлинг:
👇👇👇
t.me/mehrob_uz
Мусибатлар, шу жумладан, ўлим ҳам ҳаётнинг бир парчасидир; улар табиий ва муқаррар ҳодисалардир. Инсон кулфатга умуман дуч келмаслиги учун йўқ бўлиши керак. Чунки мусибатлар ўзгариш ва бузилиш хусусиятига эга нарсаларнинг эврилишига асосланади. Агар дунёда бузилиш, чириш бўлмаганида эди, борлиқ ҳам бўлмасди. Мусибатлар рўй бермаслигини исташ борлик ва йўқлик қонунияти бўлмаслигини исташдир. Бунинг эса асло иложи йўқ.

ал-Киндий.
@mehrob_uz
... Булутдан ёмғир ёға бошлаганда эса, кўнгиллари хотиржам тортиб, ёғаётган нарсанинг манфаатли бўлишини сўраганлар. Чунки баъзан ёмғир манфаат ўрнига зарар ҳам келтириб қолиши мумкин. Баъзида ёмғир туфайли ўсимликларга офат тушади. Кўпроқ ёғса, селга айланиб, вайронгарчилик келтиради.
Шунинг учун бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб, тўпланаётган булутдан ёғадиган ёмғирнинг манфаатли бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашимиз лозим экан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди.
Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди.
Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандек…

@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ БУЮК ИЙМОН СОҲИБИ БЎЛГАН САҲОБА

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ЭНГ БУЮК ИЙМОН СОҲИБИ БЎЛГАН САҲОБА

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
#Дуо
Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо

Дуонинг арабча матни:
اللهمّ ارزقني طيّباً واستعملني طيّباً.

Ўқилиши: Аллоҳуммарзуқний тоййибан вастаъмалний тоййибан. (солиҳа)
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.

Файзул қодир 5 ж. 438 – бет.
@mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР

Хайс


Бу ажойиб овқатлардан биридир. У хурмо ва майдаланган пишлоқ (сузмадан) тайёрланади. Бу иккиси ёғ ва қаттиққа аралаштирилади.
Хайс Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида машҳур бўлган. У зот баъзи саҳобаларини уйларига олиб бордилар. Ойша онамиздан: “Уйда бирон нарса борми?” деб сўрадилар. Онамиз хайсдан озгина ҳозирлади. Расулуллоҳ алайҳисалом ундан тановул қилдилар ва саҳобаларга ҳам улашдилар.
Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша онамизнинг олдига кирдилар. Онамиз у зотга: “Ё Расулуллоҳ! Бизга хайс ҳадя қилинди. Ундан сизга олиб қўйган эдим", деди. У зот олиб келишни айтдилар ва ундан едилар.
Хайс никоҳ тўйларида ҳам берилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сафия бинти Ҳуяй онамизга уйланганларида дастурхонга хайс тортилган.

(Галдаги егулик – хатифа.
Бизни кузатишда давом этинг).

@mehrob_uz