TARIYXTAN SABAQLAR / ТАРИЙХТАН САБАҚЛАР /
355 subscribers
2.53K photos
673 videos
114 files
5.47K links
Tariyx, arxeologiya, etnografiya, ádebiyat ilimleri boyınsha ilimiy-ǵalabalıq hám informaciyalıq resurs. Kanal avtorı tariyxshı Ikram Ótebaev (@Ikram_1).

Kanaldıń ashılǵan waqtı 2020-jıl 22-oktyabr.
Download Telegram
https://kun.uz/kr/08248765

Эрон президенти қадрдон шаҳрида дафн этилди

Иброҳим Раисий жасади XIII асрга оид қадимий мақбарага қўйилди. 
Вертолёт ҳалокатида вафот этган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Машҳадда дафн қилинди. Шаҳар мэри сўзларига кўра, дафн маросимига 3 миллионга яқин одам келган. 
Президентнинг жасади XIII асрга оид олтин гумбазли архитектура мажмуаси бўлган Имом Ризо мақбарасига қўйилди. Айнан шу қабристон атрофида Эроннинг аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи шаҳри пайдо бўлган. 
23 май куни эрталаб Раисий тобути Биржанд шаҳри кўчалари бўйлаб олиб ўтилди, у ерда минглаб одамлар президент билан хайрлашиш учун чиқишди. Кейин унинг тобути Машҳадга етказилди. 
Бир кун аввал Эронда марҳумлар билан видолашув маросимлари бўлиб ўтди ва бу ҳам жуда кўп одамларни жалб қилган эди. 
Мамлакат шимоли-ғарбида, Озарбайжон билан чегара яқинидаги тоғли ҳудудда вертолёт қулаши оқибатида Раисийдан ташқари яна етти киши ҳалок бўлди, улар орасида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён ҳам бор. 
Ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилинган.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/47955053

ИҲЕС Гуржистон собиқ президенти Саакашвилининг шикоятини рад этди

Суд бир овоздан Саакашвили Гуржистондаги жиноий суд жараёнларида адолатли судловдан маҳрум этилмагани ҳақида қарор чиқарди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвилининг унга қарши ўтказилган икки жиноий суд жараёнидаги қонунбузарликлар ҳақидаги шикоятини қаноатлантирмади. «Собиқ президентга нисбатан жиноий иш қўзғатилишининг адолатлилигига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ», — деб ёзади ИҲЕС матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида. 
Саакашвилининг ИҲЕСга аризаси унга нисбатан қўйилган иккита жиноий иш юзасидан бўлган. Биринчиси, 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг шафқатсизларча калтакланишини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, Саакашвили 2008 йилда қотилликда айбланган Гуржистон Ички ишлар вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали амалдорига берган амнистия билан боғлиқ. Икки ҳолатда Саакашвили 2018 йилда айбдор деб топилиб, сиртдан мос равишда олти ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 
ИҲЕС: Суд жараёнларида ҳеч қандай қонунбузарлик кузатилмади
ИҲЕС бир овоздан Саакашвилини бу ишлар бўйича адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум этилмагани ҳақида қарор чиқарди. Суд, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг 7-моддаси («Фақат қонун бўйича жазолаш») собиқ президентга нисбатан бузилмаган, деган қарорга икки овозга қарши беш овоз билан келди.
Қарорда, шунингдек, собиқ президент ўзига қўйилган айбловларнинг сиёсий мотивларини асослаб бера олмагани қайд этилган. ИҲЕС Тбилисидаги суд томонидан қўйилган айбловлар «жиддий ва асосли» эканлигини ва суд қарама-қаршилик асосида ўтганини таъкидлади. 
Саакашвили Гуржистонда 9 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда 
Михаил Саакашвили 2021 йилда Гуржистонга қайтганидан кейин ҳибсга олинган. У тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Норозилик белгиси сифатида собиқ президент қамоқхонада кўп маротаба очлик эълон қилган. Унинг соғлиғи бир неча бор оғир деб тан олинган. 2022 йилдан бери Саакашвили хусусий клиникада ҳибсда сақланмоқда.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 йилда 54 та тарихий филм — ўзбек киноижодкорлари бунга тайёрми?

“Тирик тарих” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда 2030 йилгача 54 та тарихий филм cуратга олиниши кутилмоқда. Таъкидланишича, миллий қаҳрамон Широқ, давлатчилик арбоби Алп Эр Тўнга, саркарда Амир Темур ва темурийлар, шайбонийлар, миллий истиқлол курашчилари ҳақида филмлар ишланади. Kun.uz ушбу лойиҳа бўйича қатор саволлар юзасидан кинорежиссёр Музаффар Эркинов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актёри Тоҳир Саидов билан суҳбат ташкил қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/89405280

“Нарх уруши”. Нима учун Хитой электромобиллари жуда арзон?

Қандай қилиб Хитой компаниялари жаҳон автомобил бозорининг анъанавий етакчилари – немислар, японлар ва америкаликларни ортда қолдиряпти?
Апрел ойи охирида, тўрт йиллик танаффусдан кейин, Пекин автосалони кўргазмаси ўтказилди. Унда хитойлик ишлаб чиқарувчилар 2 сонияда 100 км/соат тезликка эришадиган электромобилларни, 1 секундда 1 километр масофа юришга етгулик қувват оладиган мўъжизавий аккумуляторларни намойиш қилди ва ҳаттоки келгуси йилдан бошлаб учар машиналар учун буюртмалар қабул қилишга ҳам ваъда берди.
Хитойликлар моделлар сони бўйича ҳам, ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш тезлиги бўйича ҳам ғарблик рақобатчиларидан устун.
Хитой автомобиллари ижтимоий тармоқлар билан интеграциялашувдан тортиб, автоном бошқарувгача бўлган имкониятларга эга.
Рақобат ва хилма-хиллик тобора ортиб бормоқда. Масалан, ўтган йили смартфон бозори етакчилари Huawei вa Xiaomi ҳам электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлади. Айнан шу вақтда Apple ўзининг автомобил ишлаб чиқариш лойиҳасини музлатиб қўйди.
Хўш, қандай қилиб Хитой компаниялари жаҳон бозорининг анъанавий етакчилари – немислар, японлар ва америкаликларни ортда қолдирмоқда?
Дастлаб Германия, кейин Япония қувиб ўтилди
Хитой катта тезликда жаҳон бозорини забт этишда давом этяпти. Ўтган йили 1,2 млн дона электрда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини экспорт қилди, бу 2022 йилга нисбатан 1,8 баробарга кўп. Умуман олганда, 2023 йилда экспорт кескин ўсиб, 5,26 миллион донага етган. Бу эса Хитойга Японияни дунёдаги энг кўп автомобил экспорт қилувчи давлат мақомидан маҳрум қилиш имконини берди. 2022 йилда Германия ҳам ортда қолдирилганди.
Албатта, ўсишнинг асосий омили Россиядаги талаб бўлди, хитойлик автомобил ишлаб чиқарувчилари бу мамлакатга экспортни 2022 йилга нисбатан камида 5 баравар ошириб, 800 минг донага етказди. Улар санкциялар ва геосиёсий кескинликлар ортидан Ғарб рақобатчиларидан бўшаган жойни осонлик билан тўлдиришди.
2011 йилда Blomberg телеканалида журналист Илон Маскка BYD компанияси Tesla учун потенциал рақиб бўлиши мумкинми деган мазмундаги савол беради. Маск эса кулиб юборади ва: “Сиз уларнинг машиналарини кўрдингизми? Уларни умуман рақиб сифатида кўрмайсиз. Уларда яхши маҳсулот бор деб ўйламайман”, дея жавоб беради. Жорий йил январ ойида таҳлилчилар билан суҳбатда эса у Хитой автомобил компанияларининг дунёдаги энг рақобатбардош эканини тан олди.
Ҳа, ўтган давр мобайнида Хитой автомобилсозлик саноати жуда тез ривожланди. Ғарб бозорларидаги энг машҳур электрокар ишлаб чиқарувчи Tesla'нинг сотуви 2024 йилнинг биринчи чорагида 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга камайди. Хитой автомобилларининг улуши эса ортиб боряпти.
TrendForce тадқиқот компаниясининг 2024 йил феврал ойидаги ҳисоботига кўра, хитойлик ишлаб чиқарувчилар жаҳон бозорида электромобиллар сотуви бўйича энг яхши бешта ўриндан учтасини эгаллаб турибди: BYD – 17 фоиз, GAC Aion – 5,2 фоиз ва SAIC-GM-Wuling – 4,9 фоиз. Tesla 19,9 фоиз бозор улуши билан биринчи ўринни банд қилган бўлса, Volkswagen 4,6 фоизлик улуш билан бешинчи ўринда қайд этилган. Таққослаш учун, хитойлик ишлаб чиқарувчиларга 2012 йилда глобал электрокарлар сотувининг атиги 0,1 фоизига тўғри келган.
Хитой компаниялари биргина жорий йилнинг ўзида 70 дан ортиқ янги моделларни сотувга чиқарган. Бу ердаги энг муҳим омиллардан бири шундаки, хитойлик автомобил ишлаб чиқарувчилари ўз каталогини “эски ишлаб чиқарувчилар”га қараганда анча тезроқ янгилаяпти.
Бундан ташқари, Хитой – дунёдаги энг катта автомобил бозори. Ўтган йилда мамлакатда умумий сотилган автомобилларга нисбатан хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг улуши биринчи марта 50 фоиздан пастга тушди. Бу тенденция давом этмоқда. Айни пайтда 48 фоизга етган. Икки йил олдин бу кўрсаткич 57 фоиз бўлган.
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) прогнозларига кўра, 2024 йил охирига келиб, электромобилларнинг улуши Хитойда 45 фоизни, Европада 25 фоизни, АҚШда эса атиги 11 фоизни ташкил этади.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/62167654

Эронда президент вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди

Ҳалокатга учраган вертолёт бўлакларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш талафот аниқланмади.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги хабар берди. 
Ҳисоботда қайд этилишича, содир бўлган воқеанинг айрим тафсилотларини кўриб чиқиш учун «кўпроқ вақт» керак. 
Дастлабки терговда аниқланишича, вертолёт мўлжалланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва йўналишини ўзгартирмаган. Ҳалокатдан тахминан бир ярим дақиқа олдин вертолёт учувчиси парвоз гуруҳидаги бошқа иккита вертолёт билан боғланган. 
«Ҳалокатга учраган вертолёт бўлакларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш талафот аниқланмади», дейилади хабарда. 
Бош штаб маълумотларига кўра, вертолёт тоғ билан тўқнашганидан кейин ёниб кетган. Тергов шуни кўрсатдики, диспетчерлар ва экипаж ўртасидаги суҳбатларда «шубҳали ҳеч нарса сезилмаган». 
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва яна 6 киши бўлган вертолёт 19 май куни кечқурун Озарбайжон чегарасига яқин жойда ҳалокатга учради. Унинг қолдиқлари 20 май куни эрталаб топилди. Ҳалокатда ҳеч ким тирик қолмади.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/20566634

Қодиров Даудовни Чеченистон ҳукумати раҳбари лавозимига таклиф қилди

Чеченистон ҳукуматининг собиқ раиси Муслим Хучиев Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ёрдамчисига айланди.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Чеченистон парламентининг собиқ спикери Магомед Даудовни республика ҳукумати раиси лавозимига тайинлашни таклиф қилди. Қодировнинг Telegram-каналида хабар беришича, Даудов номзоди 24 май, жума куни Чеченистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида муҳокама қилинган. Айни пайтда, 15 май куни Чеченистон парламенти раислигидан кетган Муслим Хучиев «Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ёрдамчиси сифатида фаолиятини давом эттиради», дейилади Қодиров баёнотида. «Россия бош вазирининг ёрдамчиси - бу юқори мақомли лавозим бўлиб, Чеченистоннинг бошқа бош вазирлари истеъфога чиққанидан кейин ҳам худди шундай лавозимларга эга бўлишди», деб тушунтиради «Агентство. Новости». «Мишустиннинг ёрдамчиси лавозими мақоми бор ва афтидан, Қодиров бош вазирлик ўрнини бўшатишга мажбур бўлган ва у «федерал компенсация»га рози бўлган», - дейди Сиёсий-географик тадқиқотлар маркази раҳбари Николай Петров. Унинг сўзларига кўра, Хучиевнинг федерал ҳокимиятдаги фаолияти ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, лекин, эҳтимол, бош вазир янги ёрдамчиси Москвада Қодиров манфаатларини ҳимоя қилади.
2019 йилдан бери Муслим Хучиев АҚШ санкциялари остида эди, 2022 йилдан сўнг у Украина ва Европа Иттифоқи томонидан ноқонуний ҳаракатларга алоқадор шахс сифатида санкциялар остида қолган. Хучиев кетганидан сўнг, ҳукумат раҳбари ўринбосари ва йўллар вазири Исо Тумҳожиев, ОАВ хабарларига кўра, Қодировнинг қариндоши эри, Чеченистон ҳукумати раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Вазир сифатида Исо Тумҳожиев Рамзон Қодировнинг маслаҳатчиси бўлган отаси Абубакар ўрнини эгаллади. 
Даудов Чеченистондаги энг нуфузли амалдорлардан бири
Янги лавозимга Магомед Даудов номзоди, қонунга кўра, парламент томонидан тасдиқланиши керак бўлса-да, Қодиров аллақачон уни «масъул лавозимга тайинлангани» билан табриклаган. Оммавий ахборот воситалари Даудовни Қодировнинг эҳтимолий меросхўрларидан бири деб атамоқда. 
Даудов сиёсий лавозимларга тайинланишидан олдин Чеченистон собиқ президенти Аҳмад Қодировнинг хавфсизлик хизматида, Ички ишлар вазирлиги ва ОМОНнинг минтақавий бўлимларида масъул лавозимларда ишлаган. 2012 йилда у Чеченистон Республикаси раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари лавозимига тайинланган. 2015 йил июл ойида Даудов аъзо бўлган «Ягона Россия» партияси унга Чеченистон парламенти депутати сифатида мандат бериш ғоясини маъқуллади. Шундан сўнг дарҳол Рамзон Қодиров Даудовни Чеченистон парламенти спикери этиб тайинлашни таклиф қилди. 
Магомед Даудов Чеченистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия билан ўзаро ҳамкорлик бўйича тезкор штаб бошлиғи ҳам бўлди. Хучиев сингари, Даудов ҳам бир қатор Ғарб давлатларининг санкциялар рўйхатига киритилган.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
AHMAD HANBAL HIKOYATI

Ahmad Hanbal - o‘z davrining peshqadam imomi edi, uning sharhu fatvolari ta’rifu tavsifdan baland edi. Payg‘ambarning musaffo ilmini o‘rganish uchun dars olishdan forig‘ bo‘lgach, darhol Bishr Hofiyning qoshiga kelardi.
Ammo Ahmadni Bishr oldida ko‘rganlar uni qattiq malomat qilardilar, ya’nikim: - Axir sen olam imomisan, sendan donoroq, olimroqodam yo‘q. Kim so‘z aytsa, eshitmay, o‘zingni chetga olasan, lekin shu boshi yalang, egnida janda darvesh oldiga kelasan. Buning ma’nosi nima?
Ahmad Hanbal dedi: - Men hadis va fiqh ilmida tengsizman. Ilmda men undan ustunman, bilimim ko‘p, va lekin u Allohni mendan ko‘proq biladi.
Ey o‘zining insofsizligidan bexabar odam, tariqat ahli, ulug‘ valiylar insofiga bir lahza boqqil.

Farididdin Attorning Mantiq ut-tayr kitobidan.

👉 Kanalımızǵa qosılıń hám doslarıńızǵa da tarqatıń.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/53387723

Путин Зеленскийнинг легитимлиги тугаганини маълум қилди

Россия тинчлик музокараларини рад этмайди, лекин уни фақат Украинанинг «қонуний ҳокимияти» билан олиб боришга тайёр, деди Владимир Путин. 
Москва Володимир Зеленскийнинг Украина президенти сифатидаги легитимлиги «тугаган»лигидан келиб чиқади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин 24 май, жума куни Минскда Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Россия ахборот агентликлари келтирган Путиннинг сўзларига кўра, июн ойи ўрталарида Швейцарияда Украина бўйича саммит ўтказишдан кўзланган мақсадлардан бири Ғарб ҳамжамияти Украина давлатининг «ҳозирги ёки эндиликда амалда бўлмаган» раҳбарининг қонунийлигини тасдиқлашдир. «Ушбу пиар ҳаракатлари қонуний ҳужжатлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», деди у.
Россия фақат «қонуний ҳокимиятлар» билан музокаралар олиб боришга тайёр
Путиннинг сўзларига кўра, Россия тинчлик музокараларини рад этмади, аммо қонуний кучга эга бўлган ҳужжатларни имзолашдан олдин Москва «ким билан келишиб олиши кераклигини» тушуниши керак. «Биз қонуний ҳокимиятлар билан муомала қилаётганимизга тўлиқ ишончимиз комил бўлиши керак», деди Путин.
Зеленскийнинг қонунийлиги ҳақидаги саволга «Украинанинг ўзида жавоб бериш керак». «Биз Украина Конституциясида нима ёзилганига қарашимиз керак, қайси ҳокимиятлар Украина Конституциясига кўра сайловларсиз, сайлов тартиб-қоидаларисиз узайтирилишига ҳақли ва қайсиларига бу ҳуқуқлар тақдим этилмайди», - деди Россия раҳбари.
Лукашенко Зеленскийнинг мақоми ҳақидаги саволга изоҳ берар экан, «бу ерда ҳуқуқий тозалик йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», деди.
Украинада ҳарбий ҳолат туфайли сайловлар эълон қилинмади
Володимир Зеленский 2019 йилнинг 20 май куни Украина президенти лавозимига киришди. 5 йил муддатга сайланадиган давлат раҳбарининг навбатдаги сайлови 31 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, Олий рада уларни эълон қилмади, чунки мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилинган. Украина раҳбарининг ўзи 2023 йилнинг ноябрида «ҳозир сайлов вақти эмас», деган эди.
Россиялик сиёсатчилар ва тарғиботчилар Украина давлатининг амалдаги раҳбари қонунийлигига бир неча бор шубҳа билдиришган. Зеленский энди Украинанинг қонуний президенти эмаслиги, хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва собиқ президент Дмитрий Медведев томонидан билдирилган. 
Айни пайтда, Беларус раҳбарининг қонунийлиги халқаро ҳамжамиятда кўплаб саволларни туғдирмоқда.
Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда 2020 йилда кўплаб қўпол қонунбузарликлар билан ўтказилган президентлик сайловларининг қонунийлигини тан олмади. Александр Лукашенко кетма-кет олтинчи марта уларнинг ғолиби деб эълон қилинди. Овоз беришдан кейин Беларус фуқароларининг оммавий норозиликлари бостирилди. 

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/22122896

Ҳикикомори – Япония ва Жанубий Кореяда минглаб одамлар узлатда яшашни танламоқда

Японияда ҳикикомори атамаси мавжуд бўлиб, у жамият билан бутунлай алоқаларини узиб, ўз дунёсида ёпилиб яшайдиган одамларни англатади. Мамлакатда миллиондан ошиқ одам шундай узлатда яшашни танлаган. Жанубий Кореяда ҳам юз минглаб одамлар бошқаларга қўшилмасдан яшашади. Ҳукумат улар кўчага чиқиши учун пул тўлашга тайёр.
Жанубий Кореяда ҳам ҳикикомори атамаси кўп тилга олинмоқда. Бу атама жамиятга ёпилиб, фақат ўз дунёси билан яшайдиган кишилар учун ишлатилади. Унга оид ижтимоий жумбоқ 2021 йил апрел ойида Сеулдаги квартирасида ёш йигитнинг жасади топилгач, юзага қалқиб чиқади.
Ўшанда 16 кв метрлик ижара уйда яшайдиган йигит тўловни вақтида қилмагани сабаб уй эгаси квартирага боришга мажбур бўлади. Бироқ ижарачининг анча олдин вафот этганди. Ижара уйи тартибсиз ҳолатда эди. Йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат ўрганилганда унинг ойлаб жамиятдан узилган шароитда яшагани аниқ бўлади. Ўшанда у пандемия сабаб ишидан бўшаган, уйига ҳатто газ бориши ҳам тўхтаб қолганди.
Ҳикикомори нима дегани?
Ҳикикомори асли япон тилидан олинган атама. Унга кўра, ёши катта бўлмаган одамлар ҳам жамиятдаги муаммолар ва оилавий кутувларга дош бера олмагани учун узлатга чекинишади. Пандемия даврида эса одамлар якка бўлиш муаммоси кўпроқ кучаяди.
2022 йилги статистикага кўра, Жанубий Кореяда 19 ёшдан 39 ёшгача бўлган 338 минг ёшлар жамиятдан узилган ҳолда ёлғизликда яшашни танлаган. Улар жамиятдан бутунлай узилган, ойлаб, баъзан ундан ҳам узоқ вақт давомида ўқишга, ишга боришмайди.
Жанубий Корея ҳукумати маълумотларига кўра, жамиятдан ажралган ҳолда яшашни танлаган ёшларнинг аксари камбағал оилалардан. Улар бу танловни бирор шахсий травма, мактабда содир бўлган буллинг, академик қийинчиликлар, оилавий низолар ёки ота-онасидан етарли эътибор кўришмагани сабаб қилишади.
Узлатни танлаган одамлар асосий вақтини ёпиқ бинода ўтказади, ўз эҳтиёжлари учун зарурат бўлганда технологиялар орқали ишларини битиришади. Уларнинг бу танлови жамият босими, ички хавотирлари, ишидан қониқмаслик ёки бошқа бир оилавий муаммо сабаб ҳам бўлиши мумкин.
Уларнинг бу танлови натижасида жисмоний ва руҳий саломатлигида муаммолар пайдо бўлиши хавфи туғилади. Ҳикикомори муаммосининг олдини олиш учун унга сабаб бўлган муаммони топиш, бу ҳолатга тушганларга ижтимоий ва руҳий кўмак бериш керак бўлади. Сабаби бу дунё ичида яшаётган одамлар жамиятни рад этади, кўпроқ виртуал реалликда яшашади.
2023 йилда корейс ҳукумати қамалиб олган ёшларни жамиятга қўшиш мақсадида улар учун ойига 500 долларлик нафақа таклиф қилган. Бу пулни 9 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар олиши мумкин. Бу пулни оладиганлар ўқишга ёки ишга қайтиши талаб этилади.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/50605115

Ғарб ва СССР қарама-қаршилиги – МИ-6 ходими нега КГБ жосусига айланганди?

1965 йил. Лондон яқинидаги қамоқхонадан давлатга хиёнати учун 42 йилга қамалган собиқ МИ-6 ходими қочиб кетади. Унинг қаерга қочгани номаълум эди. МИ-6 ва полиция уни излаб Британиядан топа олмайди. Кўп ўтмай қочоқ Франция, Белгия ва ГДР орқали Москвага қочиб кетгани ойдинлашади. Кейинчалик у совет фуқаролигини олади ва Москвада яшаб қолади.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида СССР ва Ғарб ўртасида жосуслик ўйинлари авж олади. Ҳар икки томон ҳам жосус ёллаш ва улар ёрдамида муҳим маълумотларни олиш пайида бўлишади.
Бу рақобатда кўпроқ АҚШ ва Британия махфий хизматлари муваффақият қозонган. КГБ ҳамда совет ташқи разведка бошқармаси ходимларидан жуда кўпчилиги Ғарбга қочиб ўтган ва АҚШнинг МРБ ҳамда Британиянинг МИ хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилган.
КГБ жосуслари ва совет ҳарбийларининг Ғарбга қочиб ўтишига айрим ҳолларда пул, бошқасида СССРда зўравонлик ва маъмурий буйруқбозлик устига қурилган тузум сабаб бўлган. Ғарбга қочиб кетган жуда кўп КГБ ходимлари совет иттифоқидаги адолатсиз ва зўравон тузумда яшашни хоҳлашмаганини айтишган.
Уларнинг айримлари хизматлари қадрланмаганини сабаб қилиб кўрсатган ёки ноҳақ жабр кўргани учун аламзада бўлишган.
Бироқ шундай бўлса-да МРБ ёки Британиянинг МИ хавфсизлик хизмати фойдасига ишлаган жосусларга, Ғарбга қочиб бориб махфий маълумотларни ошкор қилган КГБ ходимларига жуда катта миқдорда мукофот пуллари тўланган.
Шунингдек, Ғарб давлатларида эркин жамият ва юқори маош тўланганига қарамасдан айрим ҳолларда СССР фойдасига жосуслик қилган шахслар ҳам учраб турган.

Толық оқыў ушын 👉 https://kun.uz/kr/50605115

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/81150395

Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?

Бугун жаҳон иқтисодиётини юк автомобилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маҳсулотларнинг қарийб ярми улар ёрдамида ташилади. Шу сабабли ҳам жаҳон бозорида турли ҳажмдаги юк автомобилларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Сўнгги йилларда дунёда 80 га яқин компания ҳар йили 4 млн дона атрофида турли ҳажмдаги юк автомобилларини ишлаб чиқармоқда.
Агар автосаноат тарихига қаралса, илк юк автомобиллари енгил автомобиллар билан бир хил пайтда тайёрлана бошланганини кўриш мумкин.
Жумладан, 1896 йилда Готтлиб Даймлер биринчи юк ташувчи транспортни ясаб чиқади. У двигател билан жиҳозланган тиркама кўринишида бўлган. Кейинчалик енгил юк автомобиллари тайёрлана бошланади.
Дунёдаги биринчи оғир юк автомобили 1923 йилда Карл Бенцнинг корхонасида тайёрланган. У дизелда ҳаракатланган.
Ўша пайтларда дунё бўйлаб юклар асосан темирйўл ва орқали ва кемаларда ташилган. Кейинчалик, иккинчи жаҳон уруши арафасида юк автомобиллари бирмунча кўпайди ва турли мамлакатларда юкларнинг бир қисми уларда ташила бошланди.
Юк автомобилларининг мукаммаллашиши ва уларда юк ташишнинг ортиши Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланади. Талаб ортгач турли компаниялар ўзлари ишлаб чиқараётган юк автомобилларини мукаммаллаштира бошлашади.
Масалан, двигателлар кабина остига жойлаштирилади. Бунда ҳайдовчига шовқин камроқ эшитиладиган бўлади. Двигателлар қуввати оширилади ва натижада юк автомобиллари кўпроқ юк кўтариш имкониятига эга бўлишади.
Шунингдек, 1970-80 йилларга келиб кабинада ҳайдовчи учун қулайликлар қилинади. Ихчам совиткич, музлаткич ўрнатилади. Ётоқхона қўшилади.
Шунга яраша дунё иқтисодиёти кескин ривожланади ва натижада юк автомобилларида ташувлар ҳажми ортиб боради.
Ҳатто дунёда жуда кўп юк орта оладиган супер танкерлар ва бошқа йирик кемалар қурила бошлаганда ҳам юкларни юк автомобилларида ташиш ҳажми пасаймайди.
Маълумотларга кўра, сўнгги 10-15 йилда дунё бўйлаб барча юкларнинг 40 фоизи юк автомобиллари орқали ташилмоқда.
Жумладан, 2022 ва 2023 йилларда дунё бўйлаб юкларнинг 41 фоизи юк автомобилларида, 32 фоизи кемаларда, 23 фоизи темирйўллар орқали, 4 фоизи ҳаво транспорти орқали ташилган. Прогнозларга кўра, кейинги 5-6 йилда ҳам бу кўрсаткичлар ўзгармайди.
Юк автомобилларида юк ташиш ҳажми мўътадил турар экан, уларни ишлаб чиқариш ҳам ортиб бормоқда. Бугун бу соҳада дунё бўйлаб юзга яқин брендлар ўртасида кескин рақобат кетмоқда.
Қуйида дунёдаги юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ҳақида маълумот берамиз.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суриядаги уруш: сабаблар, иштирокчилар ва бугунги вазият

Муҳим ҳудудларни назорат қилолмайдиган расмий ҳокимият, вайрона шаҳарлар, беш миллиондан ортиқ қочқинлар, диний бўлинишлар ва мақсадли қуроллантирилган радикализм. Сурия замини қандай қилиб бу ҳолга келиб қолди? Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши ҳақида сўз юритди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/73350567

Халқаро суд прокурори нега Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер сўраётганини тушунтирди

Карим Аҳмад Хон инглиз нашрига берган интервюсида ўз позициясини тушунтириш учун Шимолий Ирландиядаги сепаратизмни мисол қилиб келтирди. У айирмачиларнинг бош вазирга суиқасд ва теракт уюштирганига қарамай, расмий Лондон Белфастга 2000 фунтлик бомба ташлаш ҳақида ўйламаганини таъкидлади. “Бундай уруш қилиш мумкин эмас”, деди у.
БМТ Халқаро суди прокурори, британиялик юрист Карим Аҳмад Хон суддан Исроил ва ҲАМАС раҳбарларини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўрагани юзасидан изоҳ берди.
У Британиянинг The Times нашрига берган интервюсида айтишича, Исроил – ҳуқуқий-демократик давлат, шу сабабли у ҲАМАС билан тенг эмас. Исроил ўзини ҳимоя қилиш ва гаровга олинганларни қайтариш ҳуқуқига эга, лекин уруш жиноятлари ёки инсониятга қарши жиноятларни содир этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Прокурор ўз фикрини тушунтираркан, Шимолий Ирландияда 1960-йиллардан 1998 йилгача давом этган можарони мисол қилиб келтирди. Ўшанда айирмачи ирландлар Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчерни ўлдиришга уринган, Британия парламенти биносидаги портлашда депутат Эйри Нив ва лорд Маунтбеттен ҳалок бўлганди. Шунингдек, Шимолий Ирландиядаги Эннискиллен шаҳрида теракт содир этилган, “Ирландия республика армияси” (ИРА – айирмачи гуруҳ) аъзолари қўлга олинганларни қийноққа солган.
“Лекин инглизлар: “Хўш, [Белфаст шаҳри марказидаги] Фоллс-роудда ИРА аъзолари ва тарафдорлари бўлиши мумкин, бу шубҳасиз, шунинг учун келинглар, Фоллс-роудга 2000 фунтлик бомба ташлайлик” дейишмаган. Бундай қилиш мумкин эмас”, – деди Хон.
Прокурор Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Америка президенти Жо Байденнинг гапларига муносабат билдирди. Сунак Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берилишини сўраш “мутлақо бефойда” эканини айтган бўлса, Байден бундай сўров одамнинг “ғазабини келтириши”ни айтганди.
“Бизнинг ишимиз дўст орттириш эмас. Бизни олқишлашса ҳам, қоралашса ҳам, ўз ишимизни қилишимиз керак. Биз тобора қутбланиб бораётган дунёда ҳар бир боланинг, ҳар бир аёлнинг, ҳар бир фуқаронинг тенг қадр-қимматли эканига урғу беришимиз керак. Агар биз бундай қилмасак, бизнинг нима керагимиз бор?” – дея тушунтирди у.
“Агар давлатлар [ҳибсга олиш ордерини бажариш бўйича] чора кўрмаса, бу катта оқибатларга олиб келади. Халқаро суд – уларнинг фарзанди, мен эса шунчаки энага ёки ёлланган ёрдамчиман. Уларда танлов имконияти бор: бу болага ғамхўрлик қилиш ёки уни ташлаб кетгани учун жавобгар бўлиш”, – дея таъкидлади Карим Аҳмад Хон.
У фаластинлик болаларнинг тақдири қандай кечаётгани ҳақидаги халқаро хайрия ташкилотларининг ҳисоботларига эътибор қаратишга чақирди. “Ёки, – дея давом этди прокурор, – америкалик ва британиялик шифокорларнинг Фаластин ҳудудида анестезиясиз қилинаётган ампутациялар, электр таъминотидаги узилишлар туфайли ўлаётган чақалоқлар ва инсулиндан маҳрум беморлар ҳақида нималар дейишаётганини тинглашимиз керак”.
“Урушни бунақа олиб бориш мумкин эмас. Агар халқаро гуманитар ҳуқуққа риоя қилиш шундай бўлса, Женева конвенсиялари бефойда”, — дея хулоса қилди Хон.
Прокурорнинг қўшимча қилишича, унинг офисига ҳар куни таҳдид ва бошқача шаклдаги босимлардан иборат хабарлар келади.
Маълумот учун, БМТ Халқаро суди прокурори Карим Аҳмад Хон суддан Исроил ва ҲАМАСнинг юқори лавозимлари мансабдорларини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўрагани ҳақида 20 май куни маълум қилди.
Прокурорнинг сўровида Исроил томонидан бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Йоав Галлант кўрсатилган. Улар “қирғин қилиш ва очликдан ўлдиришни уруш усули сифатида қўллаш, хусусан гуманитар ёрдам етказиб берилишига тўсқинлик қилиш, тинч аҳолига қасаддан ҳужум уюштириш”да айбланмоқда.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
Forwarded from Raqam uchun:)
Chellenj boshlandi!

1 - o’rin: Hadis va hayot to’plami
(barcha juzlar)

2 - o’rin: Tafsiri hilol
(barcha qismlar)

3 - o’rin: Ruhiy tarbiya
(barcha qismlar)

4 -o'rin: Fotih Duman kitoblaridan istaganingizni tanlaysiz.

Quyidagi havola orqali minimum 5 ta do’stingizni taklif qilsangiz bot sizga avtomat tartib raqam beradi ( barcha yaqinlaringiz, kanal/guruhlarga yuborsangiz yana ham yaxshi bo’ladi)👇

https://t.me/for_chellenjbot?start=1255446973
https://kun.uz/kr/86724359

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа ҳалок бўлиши мумкинлигини таъкидлади

«Бизда ҳеч қачон бунча ички ва ташқи душманлар бўлмаган. Биз ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган даврда яшамоқдамиз: бизнинг Европамиз ҳалок бўлиши мумкин», — деган Франция президенти Германияга ташрифининг илк кунида.
Франция президенти кўҳна қитъа мураккаб даврларни бошдан кечираётганини таъкидлаб, асосий жиҳатларга урғу берди.
«Биринчидан, Европага уруш қайтди. Бу Россиянинг Украинадаги агрессиясидир. Лекин биз Европа тинчлик дегани дея таъкидлаб келардик.
Иккинчидан, биз Европанинг мақсади — қитъа иқтисодиётни карбонсизлаштириш даврида яшамоқдамиз: биз иқлим ҳақида, иқтисодий ўсиш ва саноатлаштириш тўғрисида қайғуришимиз керак.
Учинчидан, бизда демократиянинг қандайдир таназзул шакли кузатилмоқда, буни танамизда ҳис қилмоқдамиз. Демократияларнинг кучли — инсонлар танлайдиган энг яхши ечимни топиш учун барча масалаларда мунозарага кириш.
Лекин бизнинг ўз демократияларимизда энг мураккаб онларда туғилаётган авторитаризмга ружу қўйишни кўрмоқдамиз. Авторитаризм национализм ва бошқа унсурлар билан суғорилади, бир қарашда агар биз ҳам нацоналист бўлсак осондек туюлади. Лекин биз агар националистлар бошқарганида Европамиз ҳозир қандай бўлиши мумкинлигини унутиб қўйяпмиз. Бизда Европани тиклаш режаси бўлмасди. Бизда Европадаги миграцион муаммоларга таъсир қилиш имконияти бўлмасди. Бизда Европа яшил йўналиши ва карбосизлаштиришни бошқариш имконияти бўлмасди. Агар националистлар бошқарганида биз европаликлар бўлиб ташланган бўлардик. Ниҳоят, биз Украинани дастаклашдан воз кечиб, барча мамлакатларимиздаги националистлар қилаётгани сингари Россияни қўллаб-қувватлардик.
Биз демократияга жуда кўникиб қолдик. Биз националистлар ва демократия душманларига демократиядан дивидент олиш ва бир вақтнинг ўзида уни қаттиқ танқид қилишга қўйиб бермоқдамиз. Биз демократияни ҳимоя қилишимиз ва июн ойининг бошида бўлиб ўтадиган Европа сайловларида бу ҳимояни таъминлай оладиган партияларга овоз беришимиз керак”, — деган Франция президенти.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/38287753

Рамзон Қодиров Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров икки давлат раҳбарлари – Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтадиган Россия ва Ўзбекистон минтақалараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Чеченистон делегацияси бошчилигида Тошкентга келди.
Чеченистон Республикаси раҳбари мамлакатга етиб келганида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов уни самимий ва меҳмондўстлик билан кутиб олинганини таъкидлади.
«Учрашувда у Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли эришилган шериклик муносабатларининг стратегик хусусиятига эга эканлигини, шунингдек, халқларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар ўрнатилгани ва уни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади», — деб ёзади Рамзон Қодиров ўзининг телеграм-каналида.
У Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олгани учун чеченлар Ўзбекистонни айниқса илиқ қабул қилишини таъкидлади. 
«Қадим замонлардан буён халқларимиз бир-бирига қардошдек муносабатда бўлиб келган, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш мамлакатлар ўртасидаги шериклик ва дўстликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», - деди Чеченистон раҳбари. 
У давлат раҳбарлари муносабатларни мустаҳкамлашга интилаётганидан чин дилдан хурсанд эканлигини таъкидлади.
«Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорликдаги фаолиятимиз Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янги босқичга кўтаради ва ўзаро манфаатли алоқаларга хизмат қилади», - деди Рамзон Қодиров.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/07338842

Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди

Ереванда минглаб намойишчилар ерларнинг бир қисми Озарбойжонга берилишига қарши чиқди ва Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди.
26 май, якшанба куни Арманистон пойтахти Ереванда минглаб намойишчилар мамлакат бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган намойишда иштирок этди. Шунингдек, улар яқинда Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги чегаранинг делимитация ва демаркация қилинишига қарши чиқди, у билан тўрт қишлоқ Боку назоратига ўтказилди.
Норозилик акцияси раҳбари Тавуш епархияси раҳбари архиепископ Баграт Галстанян эди. У Арман Апостол черкови раҳбари католикос Гарегин II дан сиёсий курашда иштирок этиш нияти туфайли уни хизматдан четлаштиришни сўради. Ўша куни «Ватан учун Тавуш» мухолифат ҳаракати уни мамлакат бош вазирлигига номзод қилиб кўрсатди. Якшанба куни бўлиб ўтган митингда сўзга чиққан Галстанян Пашиняндан «маданий йўл билан» истеъфога чиқишни талаб қилди ва бу бош вазирнинг сўнгги имконияти эканлигини таъкидлади.
Хабар қилинишича, намойишчилар шаҳарнинг марказий майдонидан Арманистон бош вазири қароргоҳигача пиёда борган. Шу билан бирга, бош вазир аппарати раҳбари ўринбосари Тарон Чахоян Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзганидек, Пашинян митинг куни Ереванда эмас, мамлакат шимолидаги сув тошқини зонасида бўлган. 
Арманистонда сув тошқини
26 май куни эрталаб Арманистон ички ишлар вазирлиги мамлакат шимолидаги сув тошқинлари йўллар ва кўприкларни вайрон қилгани ҳақида хабар берди. 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинган, камида бир киши ҳалок бўлган. Мамлакат йўл департаменти маълумотларига кўра, вайронага Дебед дарёсининг ўзандан чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида Тбилиси ва Ереван ўртасидаги поездлар қатнови тўхтатилиб, йирик магистрал ёпилган. 

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/27434041

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда «Инсон» лойиҳаси учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли маблағ ажратди. Лойиҳа 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади. Ушбу маблағлар «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» («Инсон») лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этилади.
Лойиҳанинг мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифатини яхшилашдир, дейилади хабарда. Лойиҳа қўшимча равишда Жаҳон банки қошидаги «Эрта ёшдаги таълим учун ҳамкорлик» кўп томонлама донорлик траст жамғармаси томонидан тақдим этилган 2 миллион долларлик грант воситасида молиялаштирилади.
Жамғарма фаолияти дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ривожланиши ва таълимини қамраб олади. Ушбу маблағлар маҳаллий жамоалар (маҳаллалар) даражасида кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар фаровонлигига таъсирини баҳолаш ва уларнинг сифатини ошириш учун йўналтирилади.
Лойиҳа Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мамлакатнинг турли давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Мамлакат бўйлаб маҳаллалар даражасида фаолият юритадиган 50 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Уларнинг хизматлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга энг муҳтож қатламларига қаратилган бўлади.
50 мингдан ортиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари негизида сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яхшиланади.

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
https://kun.uz/kr/98256798

Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин қўшма баёнотни имзолади. Президентлар қаршисида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш, Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалларини очиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан Тошкентга келган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин музокаралардан кейин қўшма баёнот имзолади.
Давлат раҳбарлари ҳузурида муҳим икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, булар:
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳамкорлигининг устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
Ўзбекистон Республикасига метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Биргаликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида илмий технологиялар соҳасида қўшма танловлар ўтказиш тўғрисида битим;
Балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
2024–2026 йилларга мўлжалланган маданият соҳасида ҳамкорлик дастури;
2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2024–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари режаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати ўртасида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлашни ташкил этиш масалалари бўйича; тиббиёт мақсадидаги дори воситаларини, тиббий буюмларни ва юқори технологик даволаш усулларини тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар;
Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалини очиш тўғрисида битим;
транспорт машинасозлиги, фуқаролик авиацияси тизимлари саноатини ривожлантириш, туризм алмашинувини ошириш, Тошкентда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, агрологистика марказлари ва замонавий кимё қувватларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар. 

👉 Каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

T.me/Tariyxtan_sabaqlar
⚡️⚡️⚡️

DÍQQAT ABITURIENTLER USHÍN !

TARIYX (BLOK PÁN)
ÓZBEKSTAN TARIYXÍ - (MÁJBÚRIY PÁN)

ONLAYN TAYARLÍQ BASLAYMÍZ.

TAYARLÍǴÍŃÍZDÍ KÚSHEYTEMIZ.
1 AY WAQÍT QALDÍ.

TAYARLÍQ 1 AY DAWAM ETEDI.
HÁPTESINE 4 KÚN.
1-3-5-7-KÚNLERI.
2-IYUN KÚNI BASLAYMÍZ.

HÁR KÚNI KESHKI SAAT 21:00 DE.

TELEGRAMDA TAZA GRUPPA ASHAMIZ.

BUL JERDE SIZGE:

- TEMALAR TÚSINDIRILEDI.
- SORAW-JUWAP QÍLAMÍZ.
- QUIZ TEST SHESHEMIZ.
- TEMALASTÍRÍLǴAN QUIZ TESTLER TASLAP BERILEDI.
- TEST SHESHIWDIŃ AŃSAT USÍLLARÍ (TAKTIKALARÍ) ÚYRETILEDI.
- KITAPTÍ OQÍWDÍŃ AŃSAT USÍLLARÍ (TAKTIKALARÍ) ÚYRETILEDI.
- TÚSKEN SORAWLAR TASLAP BERILEDI.

LICHKAMÍZǴA XABARLASÍŃ.
👉 @Ikram_1