Мусо алайҳиссалом чўғ олиб келиб, исиниш умидида кечаси узоқдан кўринган оловга қараб кетаётганларида оламлар Робби овозини эшитиш, У билан гаплашиш учун юриб бораётганини билмаган эдилар...
Роббингга ишон!
***
Иброҳим алайҳиссалом ёлғиз фарзанди Исмоилни ерга ётқизиб, унинг бўғзига пичоқ тортишга тайёрланаётган, Исмоил алайҳиссалом эса "Сизга буюрилган ишни қилинг", деб турган вақтда иккалалари ҳам айни шу ерда Исмоилнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун жаннатда бир қўчқор тайёрлаб қўйилганидан хабарлари йўқ эди...
Роббингга ишон!
***
Нуҳ алайҳиссалом
أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ
"Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер" ("Қамар", 10) деб дуо қилаётганида Аллоҳ таоло айнан шу дуо туфайли тўфон билан одамзодни ҳалок қилиши, ўзи ва ўзига иймон келтирганларгина бундан нажот топишини хаёлига келтирмаган эди...
Роббингга ишон!
***
Мусо алайҳиссалом гўдаклигида оч қолиб, Фиръавннинг қасрини бошига кўтариб, чинқириб йиғлаётган, эмизувчи аёлларнинг биронтасини эммаётган, Осиё (Фиръавннинг хотини), эмизувчилар, қаср қўриқчилари у билан машғул бўлиб қолган эди... Бу ишларнинг барчаси қалби фарзандига муштоқ дарё ортидаги бир аёл – Мусо алайҳиссалом онасига Аллоҳнинг лутфи ва раҳмати сабабли бўлаётган эди...
Роббингга ишон!
***
Юнус алайҳиссаломни кит ютиб, зулмат ичида қолган, ғамга ботган, шу ҳолида Аллоҳдан узр сўраб
لَّا إِلَـٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
"Сендан ўзга ҳақ Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим", ("Анбиё", 87) деб нидо қилган эди. Аллоҳ бизга ибрат учун бу ишнинг натижасини баён қилди:
فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَنَجَّيْنَاهُ مِنَ الْغَمِّ ۚ وَكَذَٰلِكَ نُنجِي الْمُؤْمِنِينَ
"Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга ҳам шундай нажот берурмиз". ("Анбиё", 88).
Роббингга ишон!
***
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари – Хадича онамиз ва амакилари – Абу Толибнинг вафотидан ғамга тушиб, тўшакларида осмонга қараб ётган эдилар. Худди шу вақтда Аллоҳ таоло Жибрил алайҳиссаломга у кишини осмонга (меърожга) олиб чиқишни буюрди: пайғамбарларнинг эътирофлари билан тасалли бериб, фаришталарнинг саломи билан ғамларини аритди...
Роббингга ишон!
***
Аллоҳ Юсуф алайҳиссаломни зиндондан чиқариш учун зиндон эшикларини қўпориб ташлайдиган чақмоқ туширмади... Зиндон деворларига қулаб, вайрон бўлишни буюрмади... Балки сокин бир тунда уйқуда ётган Миср подшоҳини безовта қиладиган бир туш жўнатди...
Роббингга ишон!
***
Роббингга ишон! Тавба-тазарру ва илтижо билан қўлингни осмонга чўз, Ҳикматли ва Саховатли Зотга дуо қил.
@ziyomadrasasi

👍7😢2
#Ибодат
Илм оғир юк. Бу юкни кўтаришга ва унинг омонатини адо қилишга фақат ибодатда собитқадам бўлган инсонларгина қодир бўлади. Ибодатга яраша илм омонатини адо қилади. Ибодати нуқсонлигига яраша омонатни зое қилади.
Шайх Абдулазиз Торифий

👍4😢4
Асримиздаги энг катта ўғри-бу уяли телефонлардир.
У маҳорат билан ақлларни, вақтларни, қувват ва алоқаларни ўғирлади.
У ҳаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни маҳрум қилди.
Умрларимизни зимдан ўғирлади.
Ҳаттоки оилаларни парчалаб, бузиб ташлади.
Энг ажабланарлиси эса,
ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз билан уйларимизга олиб кирдик.
У эса бизнинг энг қадрли, энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди.
Ҳатто хотиржамлик ва оромни, тафаккур ва мулоҳазагача ўғирлаб кетди.
Ҳар сафар телефон экранига боққанимизда,
ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб, энг яқинларимиздан узоқлашамиз.
Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи, деб тарифланди.
Аслида эса у- яқинларни узоқ қилувчи орага қалин девор урган маккор бўлиб чиқди.
Қувончимиз телефонда бўлиб қолди,
Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз.
Оғир дамда ундан мадад кутамиз, нега?
Чунки атрофда бизни тушунадиган,
бизнинг ҳис- туйғуларимизни,
фикрларимизни ҳурмат қилувчи инсон қолмади, ҳамма банд.
Авваллари оила раҳбари бўлган ота, уйга қайтганида бошини баланд кўтариб, болаларга олинган ширинликка қўшиб,
аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"- бир дона шоколад билан кириб келса,
Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган,
ёки қулоғида телефон,
кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган холда кириб келади.
Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади.
Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб,
жим адангиз гаплашяпти, қайтинглар,- дейди
Аёл ҳам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади.
Болалар ҳам ортга қайтиб бошларини "силовчини"
телефондан қидиради.
Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради.
Ота ҳам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади
Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа-бошқа заминларда яшамоқда.
Унданда хатарлиги, у ҳаёни ўғирлаб кетди.
Ҳамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди.
У бўлган ерда бола онага, эркак аёлига боқмайди.
Кўзлардан меҳр, юзлардан илиқлик нури кетди.
Она қизини чақирса "уфф", деб жавоб беради.
Ўғил отага қараб "яна нимаа" дегандай энса қотиради.
Келин ҳам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди.
Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди.
Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса,
Бугун кўчада туппа тузиклар,
уйида у билан бузуқлик қилади.
Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама- кўча совчилар кидирса,
Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармоқдан қидиради.
Ким, қанақа, бўйи, вазни, табиати, қизиқишигача ҳамма билади.
Қўйнимда бир ёру, кўнглимда бир ёр, деб куйлаган беҳаёлар бугун ҳар уйда бор.
Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади.
Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади.
Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади.
Мўъмина бўлганлар дардини Аллоҳдан бошқага айтишга ор қилади.
Эй мўъминлар ғафлат тушлардан уйғонинг,
қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади.
Еганни қусмоғи бор, ҳар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор.
Аллоҳ қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг, уларни сочига оқ тушган бўлсада, улар сизга содиқлардир.
Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл меҳрибонларингиздир.
Пулингиз эмас, меҳрингиз тиламчиларига бир боқинг,
Ҳаёт давомчиларингизга бир боқинг.
Кўзингиз юмилмай охирги марта бир боқинг.
Бу тунда Жаҳаннам эгаларига шаҳват эшиклари очиқ.
Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ.
Бу тун қанча инсонлар учун охирги тун бўлади...
Лекин унинг охирги эканлигини фақат Яратувчи билади.

👍6😢5
Ishlatilmas ekan, temir zanglaydi. Harakatlanmas ekan, suv buziladi. Tafakkur qilmas ekan, aql bilan ham xuddi shu ish sodir boʻladi.
https://t.me/ziyomadrasasi
https://t.me/ziyomadrasasi
👍12🥰2
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Қиёмат куни банданинг амалларидан биринчи бўлиб ҳисоб қилинадигани – унинг намозидир. Агар у дуруст бўлса, у нажот топади ва муваффақ бўлади. Агар у намози бузуқ бўлса, у инсон зарар кўради ва кўп йўқотишларга учрайди".
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Ушбу ҳадис мусулмоннинг ҳаётида намознинг муҳимлигини кўрсатади. Чунки у қиёмат куни энг аввал ҳисоб қилинадиган амалдир. Агар намоз яхши адо қилинган бўлса, банда нажот топади. Агар у бузуқ бўлса, у муваффақиятсизликка учрайди. Аллоҳ таоло фарз намозидаги камчиликларни нафл намозлар билан тўлдиради. Шунинг учун ҳам мусулмонлар нафл намозларни кўп ўқишга ҳаракат қилиши керак, чунки бу ибодатни мукаммал қилишга ёрдам беради.
Шу ҳадисдан хулоса қилиб айтсак,
ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёр тураверсин.
Уйланиш, иш, зурриёт, офият... Аллоҳ таоло ҳам уни барча нарсада ортга суриб қўяди, ҳаётидан баракани олиб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади. Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳайя алас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб инсон Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият топсин?!

👍5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠Эй, дунё аҳли, бизни қутқаринг!
🟠Эй араблар, бизни қутқаринг!
🟠Бизга ун керак, эй араблар!
🟠Биз яшашни хоҳлаймиз, эй араблар!
🟠Эй дунё аҳли биз учун Аллоҳдан қўрқинг!
🟠Ғазо аҳолиси очликдан ўлмоқда!
🟠Ғазодаги болалар очликдан ўлмоқда!
Кекса ёшда фаластинлик бир мусулмон Ғазодаги болалари билан Араб мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб,:
Жаҳон ҳамжамиятини Исроил ишғолига босим ўтказишига ёрдам беришини, шунда яҳудлар назорат пунктларини очади ва анклавга гуманитар ёрдам ва озиқ-овқат олиб киришга рухсат беради демоқда.
https://t.me/ziyomadrasasi
😢32👍2
Зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари уруш ҳаром қилинган ойлар. Бу ойларда қилинган ёмонликларнинг гуноҳи каттароқ бўлади.
﴾Уруш ҳаром қилинган ойларда ўзларингизга зулм қилманглар﴿¹
Бу ойларда маъсиятларнинг гуноҳи катта экан, демак тоат-ибодатларнинг ҳам савоби катта бўлади.
1) Тавба: 36
Шайх Абдулазиз Торифий
﴾Уруш ҳаром қилинган ойларда ўзларингизга зулм қилманглар﴿¹
Бу ойларда маъсиятларнинг гуноҳи катта экан, демак тоат-ибодатларнинг ҳам савоби катта бўлади.
1) Тавба: 36
Шайх Абдулазиз Торифий
👍1
Forwarded from Umma News_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Доғистондаги Россия махсус кучларининг кечаги «тактик чекиниши» ни Ғазодаги Исроил махсус кучларининг худди шундай «тактик чекиниши» билан таққослаган видео кенг тарқалмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🤩3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kim Qur’onni yod olsa, u Alloh taolo tomonidan tanlab olingan bo‘ladi. Tasavvur qiling, Alloh taolo Sizni O‘z kalomini ko‘ksingizda jamlab qo‘yish uchun tanladi. Siz uni har qanday holatda va istagan vaqtingizda tilovat qilasiz. “So‘ngra bu kitobni o‘z bandalarimizdan tanlab olganlarga me’ros qildik” Demak, Qur’on ahlining o‘zi yaratilganlarning eng afzallaridir. Shunday ekan, ularning safidan bo‘lishga intilishimiz kerak.
https://t.me/ziyomadrasasi
https://t.me/ziyomadrasasi
😢8👍1🥰1
Диққат Зиё Мадрасасида янги дарслик!
Дарс номи:⤵️
ҚАЛБИНГИЗГА НУР, РУҲИНГИЗГА ОЗУҚА!
"АГАР ИЙМОН СОҒЛОМ БЎЛСА..." – янгича руҳда ёзилган ажойиб асар!
Азизлар! Бугунги замонда иймонни асраш, уни соғлом ва бардавом сақлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифасидир. Қўлингиздаги ушбу китоб айнан шу масалага бағишланган.
📍Муаллиф: Абдуллоҳ ибн Фаҳд Ас-Саллум
🖇Ушбу асарда муаллиф соғлом иймоннинг ҳаётимизда қандай самара беради, қандай фазилатлар пайдо қилади, қандай хулқни шакллантиради — шуларни таъсирли баён қилади.
📚Китобда қуйидагилар ҳақида батафсил сўз юритилади:
📌Иймон – шахсни юксалтирувчи куч
📌 Қалб поклиги ва қалбни Аллоҳга боғлаш
📌Намозда хушу’, Қуръонга муҳаббат
📌Жаннат ва дўзахни тасаввур қилиш орқали нафсни тарбиялаш
📌Қазо ва тақдирга розилик, шукр ва сабр
📌 Аллоҳни севиш ва Унга севимли бўлишга интилиш
📌Илмга чанқоқлик ва доимий ўзгаришга ҳаракат
Бу китоб нафақат ўқилади, балки ҳис этилади. У қалбни сўзламайди — у қалб билан гаплашади.
Зиё мадрасаси орқали ушбу китоб билан хафтанинг ҳар Чоршанба куни танишиб боринг❗️
Қалбингизда иймон нурини кучайтиришга қадам ташланг❗️
Дарс куни:📅 Чоршанба
🕛 вақти: турк вақти 1️⃣2️⃣:0️⃣0️⃣

👍10🤩3
Сингилларимизга турмуш қуришдан олдин олтин маслаҳатлар:
1. Муқаммал эркак йўқ: Эрингизни камчиликлари ва фазилатлари билан қабул қилинг.
2. Эркаклар боладек: Унга меҳрибон бўлинг ва сабр қилинг, худди онадек.
3. Тез эшитинг, секин гапиринг: Яхши мулоқот муваффақият калити.
4. Эрингиз билан рақобатлашманг: Муносабатни тушуниш асосида қуринг.
5. Ҳаммасида тенг бўлишга интилинг: Ҳар бирингизнинг ўз вазифаларингиз бор.
6. Хато қилганингизда узр сўранг: Узр сўраш қадрингизни камайтирмайди.
7. Телефонига эътибор беринг, аммо уни титманг: Ишонч муҳим.
8. Доимо ростгўй бўлинг: Ростгўйлик ишончни мустаҳкамлайди.
9. Розилигисиз узоқ масофага кетманг: Ҳурмат муносабат пойдеворидир.
10. Севимли таомларини билиб олинг: Агар имконингиз бўлса, ҳафтада икки марта унинг севган овқатларини тайёрланг.

👍15🥰4😢1
Давоми:
11. Бюджетни биргаликда режалаштиринг: Молиявий ҳамкорлик зарур.
12. Танқид қилмай, маслаҳат беринг: Қўллаб-қувватлаш танқиддан устун.
13. Ёрдамчи эканингизни унутманг: Никоҳ ҳамкорлик асоси.
14. Фарзанд кўрганингиздан кейин эрингизни эътиборсиз қолдирманг: Мувозанатни сақланг.
15. Ҳар доим унга табассум қилинг: Табассум муҳаббат тилидир.
16. Уни меҳр билан кутиб олинг: Агар имконингиз бўлса, қучоқланг.
17. Уни оч ҳолда уйидан чиқарманг: Таом хотиржамликка ёрдам беради.
18. У ғазабланганида сукут сақланг: Тинчлик асабларни енгиллаштиради.
19. Доимо тоза бўлинг: Тозалик гўзаллик белгисидир.
20. Романтик бўлинг: Севги муносабатни тирилтиради.
21. Унинг қариндошларини ўзингизникидек қабул қилинг: Уларга эътибор беринг.
22. Ҳаётингизни бошқаларникига солиштирманг: Қаноат катта неъматдир.
Агар бу маслаҳатлар сизга фойда берган бўлса, бошқалар билан ҳам улашинг!

👍15🥰3
Эртага пайшанба⏺
Қодир бўлсангиз, рўзадорларнинг карвонига қўшилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
Унутманг❕
Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутган кишини Аллоҳ Таоло дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.
Биродарим, ишонинг, бир кун келиб бу ажрларга жуда ҳам муҳтож бўламиз.
Фурсат топилганда, амал қилиб қолайлик!
۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
✅@ziyomadrasasi

👍3🥰1
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Қачонки банда тонг оттирса ҳам, кечга кирса ҳам бутун эътибори ва ғами фақат Аллоҳ бўладиган бўлса, Аллоҳ унинг барча ҳожатларини зиммасига олади.
Унга муҳим бўлган барча нарсага кифоя қилади. Қалбига Ўзининг муҳаббатини жойлаб, тилини доим Ўзининг зикрида ва аъзоларини Ўзининг тоатида қилиб қўяди», деди.
“Фавоид” асаридан.

😢2👍1
Forwarded from OXIRAT XAZINASI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bolalar uchun tafsir kitobidan olingan xulosalar.
https://t.me/ziyomadrasasi
https://t.me/ziyomadrasasi
👍7🥰2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган
“Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар.
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Жума
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.
Аллоҳ билан қилинган тижорат синмайди,
дунё тижоратларидай касодга юз тутмайди.
Охират ҳисобингиз бўлиши,
дунёда банк картангизда миллиард доллар-евролар бўлишидан афзал.
Бу фақат чиройли сўзлар эмас — бу ҳақиқат.
Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз, яқинлар қўллаб юборар;
охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз, қўллаб юборадиганлар топилмас.
Ўзингиз учун — охират тижоратини бошланг.
Натижасини охиратда топасизми?
Йўқ — мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.
Ризқингизга баракотлар ёғилади,
оилангизга қайтадан бахт кириб келади.
Фарзандлар ҳидояти, тоатларга бўлган тавфиқ —
тижорат омадли бўлганлигини кўрсатади.
Тижоратни бошланг, жума кунги тижорат кўп баравар “кирим” олиб келишини унутманг.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар»,деганлар.
Ғамлару дардларимизни,қайғую қўрқувларимизни
САЛОВОТЛАР билан ювишни ўрганайлик

👍2