Зиёбек
78 subscribers
57 photos
5 videos
1 file
8 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
Forwarded from Sakinat🕊
Ba'zan Alloh qalbimda derkanmizu unutarkanmiz. Ishqimiz yaratganga derkanmizu  va lek yaratilganlarga ko‘proq mehr berarkanmiz. Ohiratni o‘ylaymizu ammo dunyo g‘amidamiz! Taassuflar bo‘lsinki, iiymonimiz zaif, e'tiqodimiz mo‘rt, isyonimiz kuchli ekani achinarli.

Har narsaga qodir Alloh muhabbatimizni o‘ziga yo‘naltirsin. Qalbimizni isloh etsin. Tavbalarimizni qabul etsin🤲
Қалбинг солиҳ бўлса,
ақлинг гўзал,фикринг тўғри,
сўзинг ширин бўлади.

@ziyobek
Ким сиз билан дунё устида хусуматлашса, сиз охират учун у билан орани ислоҳ қилинг…

@ziyobek
Мадомики бошқаларга фойда берадиган нарса ёза олмасанг,
ҳеч бўлмаса ўзига манфаат олувчи ўқувчи бўлгин!

@ziyobek
Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир.
Аллоhнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир.
Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритишни хоҳласак, етишиш мумкин бўлмаган тарсани ташлайлик!

#Жума
@ziyobek
Тўғри иш қилсак биров эсламайди,
аммо хато қилсак, хеч ким унутмайди.

@ziyobek
Шундай (фойдасиз) гаплар борки, уларни айтасан, лекин хеч нима айтмагандек бўласан.
Шундай (зарур) сукутлар борки, улар билан ҳамма нарсани айтгандек бўласан.

@ziyobek
Чиройли из қолдирмадингми, ёмон из ҳам қолдирма. Ёмонлик билан тилга олинганингдан кўра, умуман эсга олинмаганинг яхши.

@ziyobek
Гапингни оғзингдан чиқаришдан олдин, унинг таъмини татиб кўр!

@ziyobek
Сўз дорига ўхшайди. Кам бўлса, фойда беради. Кўпайтириб юборсанг, ўлдиради.

@ziyobek
Муаммо гуноҳ қилишда эмас.
Ҳақиқий муаммо ўша гуноҳ қилишда муаммо йўқ, деб билишдадир.

@ziyobek
Гўзал сабур қиладиган инсон бошқа ҳар қандай ишни ҳам гўзал шаклда рўёбга чиқара олади…

@ziyobek
Бизни намозга олиб бормайдиган оёқлар, Жаннатга олиб борармикин?

@ziyobek
Намоз ўқимайдиган одамга ишонма, чунки у Роббидан алоқани узибдими, сени ҳам ташлаб кета олади!

@ziyobek
Сўзнинг ортиқчасини тарқ қилсак, ҳикматга эришамиз.

Назарнинг ортиқчасини тарк қилсак, ҳузурга эришамиз.

Кулгунинг ортиқчасини тарк қилсак, ҳайбат ва виқорга эришамиз.

Дунёнинг муҳабаттини тарк қилсак, охират муҳаббатига эришамиз.

Бошқаларнинг айбларини тарк қилсак, айбларимизни ислоҳ қилишга эришамиз.

@ziyobek
Аллоhни топган нимани йўқотибди?
Аллоhни йўқотган нимани топибди?
Фикр қилайлик…

#Жума
@ziyobek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтиб борар ўттизинчи кун,
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...

Хайрулла Ҳамидов шеъри.
Қамариддин Бекмуҳаммад ўқиди.

Манба: @islomuz

@ziyobek