Зиёбек
84 subscribers
56 photos
5 videos
8 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
بَارَكَ اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَّا فِي صَاحِبِهِ

@ziyobek
Севган (қалб),севилган (Ҳақ)
билан ёнма-ёндир...

@ziyobek
Мен истаган ўзим,
ўзим истаганим мен...

@ziyobek
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу.
Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг,унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли-бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадия қилишингиздир.
Сиз ҳадия қилган китобни ўқиб чиқиши унинг охират кунидаги азобдан қутилиб,жаннатда даражаси юксалишига,Аллоhнинг розилигини топишига сабаб бўлиши мумкин. Мўмин банда ўзи яхши кўрган нарсани яхши кўрган инсонига ҳам раво кўради,ўзининг охирати учун қандай қайғурса,яхши кўрган инсони учун ҳам худди шундай қайғуради.Шунинг учун яхшилар бир биримизга Аллоhга яқинлаштирадиган,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўргатадиган,охиратимиз учун фойдали бўладиган китоблар ҳадия қилайлик,бизга китоб ҳадия қилганларни қадрлайлик.

Ҳадия китобга эришиш учун
менинг телеграм каналимга аъзо бўлиб,дўстларингизни ҳам таклиф қилиб иштирок этиш(участвовать)тугмасини босиб қўйинг.
Ин шаа Аллоh ҳадия эгасини, Жумъа куни соат 20:00 да махсус бот аниқлаб беради.

#ҳадия
@ziyobek
Дўстнинг қасоси бор бугун дўстида,
Тўхтатинг! Берилманг ёлғон ҳисларга!
Фисқу фужур тўлди ернинг устида,
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Чарчадик сиёсат, раёсатлардан,
Нозик табиатлик фаросатлардан,
Гўзаллик истаган нафосатлардан...
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Майлига дунёнинг ташвишин бўзланг,
Омонат оламнинг фойдасин кўзланг,
Аммо бизга Қуръон, ҳадисдан сўзланг,
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Буюк таълимотга ҳайрон қолайлик,
Улуғ манзил сари хориб толайлик.
Йиғлаб ўзимизни таниб олайлик,
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Майлига Мажнунга етишсин Лайли.
Латифалар айтинг, чидаймиз, майли,
Бироқ рост калима янграган зайли
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Бугун ҳақ нидоси юмилиб қолди,
Залолат дўлига чўмилиб қолди.
Ер усти ёлғонга кўмилиб қолди,
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Кўнгиллар жаҳолат узра ёпилган,
Буюк Роббимизга йиғлаб топинган!
Яссавийлар паноҳ истаб талпинган
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Ёлғон гули билан алдаса баҳор,
Қишга бевафолик айласа гар қор,
Ҳақиқат ғалаба қозонар диёр
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Боқиб тўймагаймиз юзларингизга,
Юракдан ишониб сўзларингизга,
Термулиб тинглайлик кўзларингизга
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Тобора ўлимга яқин қадамлар,
Кизбдан зардадор букун баданлар.
Жонга тегиб кетди тирик одамлар
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

Замин гарчи эрур ҳоки пойимиз,
Ундан олингандир азал лойимиз.
Бир куни индамай борар жойимиз
Ернинг остидан ҳам сўйланг бизларга!

#Жума
@ziyobek
Зиёбек pinned «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу. Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг,унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли-бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадия қилишингиздир. Сиз ҳадия қилган китобни ўқиб чиқиши унинг охират кунидаги…»