Зиёбек
78 subscribers
57 photos
5 videos
1 file
8 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
Ота-онанинг фарзандига берадиган енг катта совғаси -унда ҳар қандай шароитда ҳам ўрнидан туриш учун куч топа олиш қобилиятини шакллантиришдир.
Бу - чидамлиликдир. Мана шундай улғайган инсон бошига қандай мушкулот тушмасин,
,,Ҳар ишда бир хайр бор’’, деб айта олади ва оғир муаммоларни ҳам осонликча енгиб ўтади.

(Бормисан)
@ziyobek
Барибир одамлар сизни ғийбат қилишади,ашинчун вақт ва кучингизни бошқаларни ҳайратда қолдириш учун сарфламанг. Ўзингизни ҳайратда қолдирадиган ҳаёт кечиринг.


@ziyobek
Бўш идишлар жарангдор овоз чиқаради.
Ичи тўла идишлар ундай емас!

Одамлар ҳам шундай. Фақат ақли бўш кишиларгина шовқин-сурон, бақир-чақир қилиб юришади.

Сиз улар билан тортишиб, вақтингнизни зое қилманг,яхшилар.
(ҳаётий)

#тафаккур
#қалббитиклари
@ziyobek
Дуо одамзодни Аллоhга боғловчи занжирдур.
Занжирни зинхор узманг!

#Жума🌘
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хақ бўлсангиз,қалбингиз ҳам ҳотиржам бўлади.

Нохақлар ҳотиржам бўла олмайди.
Қаерда кескинлик,келишмовчилик можаро,зиддият,кураш ва жанг бўлса ўша ерда албатта бир нохақ бўлади.
Устига устак хақ эмаслигини билиб турган нохақ.
Нохақнинг овози кўп чиқади,чунки энг кўп ўзидан ғазабланади.
Бутун ғазаби жахли ўзидандир.
Бироқ барининг аламини кимдан олади?
Табиийки аслида ўзи хам билиб турган бир нохақлигини айтган,тушунтирган одамдан.
Хақ одам табиийки жим туради,ҳотиржам,виждони тинч.
Ичидаги барча адолат махкамалари шаффоф тоза.
На эътироз билдиришнинг кераги бор,на ўзини оқлашнинг.
Ҳотиржам бўлишга қийналган инсон хатолари билан юзлашишдан қочган инсондир.
Хақсизлигинг маъсулиятини зиммасига олишга кучи етмаган инсон.
Бу борада ўзини кучли,етук ўзига ишончни хис қилмаган инсон.
Бу ерда мен нохақман,тан оламан хато мендан ўтди дея олмагани учун бир заифлигини бошқа заифлик билан ёпишга харакат қилади.
Бу йўлда эса ўзига қарши чиқаётганларга(хақсизлигини айтаётганларга)қарши ўз тарафдорларини,ўзига яқин исонларни ва хақ томондан худди ўзига ўхшаб зарар кўрган инсонларни уларга қарши йиғиб,низоларни яна ҳам катта ва чуқур қилиб юборишга қодир инсон.

Хақ инсон илми туфайлик хақиқатнинг замирида сукунат ётишига ишонади.
Хақиқатни бақиришга,хайқиришга ғазаб билан ифодалашга уринмайди.
У шу ерда ва бор дея ишонади.
Шу сабаб хақиқат сокиндир

Хақ одам хақлигини исботлашни ўйламайди.
Бироқ қаршисидаги телбанамо нохақ эса жахл билан,хақли одамга хам кўпинча муаммо бўлади.
Хақ бўлган одам хам ғазаб қаршисида хақлигини тушунтириш харакатига тушади.
Иккала томон хам қаттиқ тортишганда на хақ қолади на нохақ.
Бундан кегин бир ўртада катта бўшлиқ(сукунат) пайдо бўлади.
Бундай низо тортишувларда шундай манипулятциялар қўлланиладики хақ одам нохаққа айланиб қолади
Бу ерда куч хақиқатддир
Хақ бўлганнинг хотиржамлиги хақиқатни юзага чиқаради.
Хақ томон хам жахлига бўйсунса қарши томоннинг нохақлигини беркитади
Хақ бўла туриб нохақни оқлаб қўяди.
Бу хақиқий мўминларга хос одатлардан биридир.

Хотиржамлик жуда кўп холларда адолатнинг юзага чиқишини таъминлайди
Шу сабаб хақлигимизга амин бўлсак(ишонсак)хотиржам қолишнинг кучига ишонишимиз керак.

Ҳар доим нохақлигини билиб туриб хам можаронинг завқини,ғазабнинг шавқини туюш учун ўзини хақ,нохақ курашларга урадиганлар,борки бу ерда вазият бироз жиддий.
Ҳар доим хамма мавзуларда хақ бўлишга интилиш ва бу йўлдаги жахлдорликлар кўз юмиб бўлмас ва қабул қилиб бўлмас ахвол.
Хақ бўлиш истаги хаётни ҳамма учун чидаб бўлмас даражага олиб келади
У томонни ҳам бу томонни ҳам,холдан толдирувчи, емирувчи ва халокатлидир.
Доим хақ бўлишга интилган нохақ одам кўп ўтмай рухий холати бузилади.

Хақли бўлишни эмас бахтли бўлишни танлаш баьзан,инсонга хақликдан кўра анча катта ва қийматлик натижалар олиб келади.

Ижтимоий мулоқотларда ва муносабатларда:
Тўғри ва нотўғрини мухоқама қилманг(тортишманг)
Яхши мулоқот учун аввало қаршингиздагини тингланг(шошилманг)
Шошиб яшалган умр эса тез тугайди.
Доим сабурда собит бўлинг.
Хақиқат албатта бир кун юзага чиқади ва юзингиз ёруғ бўлади бу хақида эса ўйламанг.

@ziyobek
Хотинидан қўрқмайдиган эркаклар қаторида эканимдан жудаяааам хурсандман,войееей))

Тўғрисиямда йўқ нарсадан нега қўрқаман?))

(ҳаётий)
#табассум
@ziyobek
Кечаси ёлғиз ўзим ухлашга қўрқиб қолибман.
Уйланаман шекиллик яхшилар😅

(ҳаётий)
#табассум
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоh бизнинг ташқи кўринишимизга ҳам, пулимизга ҳам қарамайди, аксинча қалбларимизга ва амалларимизга қарайди.

Фикр қилайлик бойлик бу,хақ йўлидан чалғитувчи синов.

#тафаккур
@ziyobek
Я Аллоh барчанинг нийятлари яхши бўлса,шунча ёмонликлар қаердан?

@ziyobek
Яхшилар ўзимизни ўзимиз ислох қилишимиз учун вақтимиз,умримиз етмайди!

Камчиликларимизни,хатоларимизни тўғрилаш учун эса умуман гап бўлиши мумкун эмас.

Ашинчун бошқалар билан оввора бўлишимизни умуман хожати йўқ.
Уларни қилаётган ишларига ва гапираётган гапларига эътибор берииииб юрўрсек,хеч нарсага улгурмаймиз.

Бировни,бегонани ўтмишини эслатиб юзига солиб турамиз.Айбини ошкор қилиб турамиз,эххх.

Иймон келтиган бандага фосиқ деган ном олишлик бу шармандалик,ёмон холат😢

#тафаккур
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1981-йил Белгияда туғилган
Томас Лерой ўзининг машхур ҳайкали билан онгдаги қайғу нима эканлигини мукаммал намойиш эта олган.
Расм хақида фикрингиз?

@ziyobek
Зиёбек
1981-йил Белгияда туғилган Томас Лерой ўзининг машхур ҳайкали билан онгдаги қайғу нима эканлигини мукаммал намойиш эта олган. Расм хақида фикрингиз? @ziyobek
Агар ўйлўрсек,хотиралар бизни эзиб ташлайди.
Тақдирга,қадаримизга тушганига Аллоhдан рози бўлсак,барча азобларга чидашимиз мумкун.
Лекин улар хақида хадеб ўй сурсак,бу ўйларимиз бизни чарчатади,адойи тамом қилади…

@ziyobek
Зиёбек
Чорасизлик Аллоhдан келган енг гўзал ишорадир. Оқаётган бўлса кўзингиздан ёшлар,синган бўлса гўзал қалбингиз. Иҳлос билан дуо қилинг Раббим сизни чорламоқда… #Жума☪️ @ziyobek
Аллоh бир бандасининг ДУО қилишига изн берган бўлса,
Демак ўша дуосининг ижобатини ҳам кўрсатади.
Вақти соати билан,кечиктирмай.

Чунки Оламларнинг Рабби Аллоh хоҳласагина,сизлар хоҳлайсизлар.

@ziyobek
«Эй бечоралар!
Қабристонга кўчиб борадиган вақтингиз келганида, «Э воҳ! Мол-мулкимиз ҳароб бўлиб, шунча қилган ҳаракатимиз бекор кетди... Шундай гўзал ва кенг дунёдан кетиб, тор бир тупроққа кирдик» демангиз. Фарёд қилиб маъюс бўлмангиз.


Чунки, сизнинг ҳар бир нарсангиз сақлаб қўйилган. Ҳар бир амалингиз ёзиб қўйилган. Ҳар бир хизматингиз қайд этиб қўйилган. Хизматингизнинг мукофотини берадиган ва ҳар бир яхшилик қўлида бўлган, ҳар бир яхшиликни қила оладиган Жалол соҳиби бўлган Буюк Аллоh, сизни чақириб, вақтинча ер остида қолдириб туради. Сўнг ўзининг ҳузурига олади. Қандай бахтлидирсизки, хизматингиз ва вазифангизни битирдингиз. Заҳматингиз битди, энди роҳатга ва раҳматга кетмоқдасиз. Хизмат, машаққат тугади, энди ажр-мукофот олиш учун кетяпсиз.

Ҳа, шундай!
Ўтган баҳорнинг амал дафтари ва хизматларининг саҳифалари бўлган данакларини, уруғларини муҳофаза этган ва иккинчи баҳорда ғоят дабдабали, балки аслидан юз марта баракалироқ бир тарзда яна қайта нашр қилган Қодири Зулжалол, албатта сизнинг ҳам ҳаётингизнинг натижасини шундай муҳофаза қилиб қўяди ва қилган хизматингизга жавобан жуда кўпайтирилган суратда мукофот беражакдир!»

 «Ўлим ҳақиқати» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланган.
Манба:Ислом.уз

@ziyobek
Суқрот айтади:
Эрта туришни ёқтирмасдим, онам эса эрта туришимни истарди.
Бир куни устозимга шикоят қилди. Устозим мени чақириб:
– Бир қисса айтаман, шу қиссадан хулоса чиқарасан, ҳўпми?! -, деди.
– Ҳўп -, дедим.
Икки қуш бор экан, бири эрталаб туриб, ўрмалаган ҳашоротларни ер, болаларини ҳам тўйдирар екан.
Иккинчиси эса эрта турмай, оч қолар екан. Шу қиссадан нимани ҳулоса қилдинг?!
– Эрта турган ҳашоротлар қушларга ем бўлишини!😅

#табассум
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Танлов ўзимизга боғлиқ!
Қайси йўлни танласак,шу йўл машаққатлари учун ҳаракат қиламиз,курашамиз ва охир-оқибат шунга етишамиз.
Дунё йўли тўғри онсондур,лекин охиратни(машаққатли)йўлини(бизга нималар ваъда қилинганини)ёддан чиқармайлик яхшилар.

@ziyobek