Зиёбек
78 subscribers
57 photos
5 videos
1 file
8 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
-Бу мавзуда икки оғиз айтарим бор: то қўлимизда китоб борлигидан қисиниб-қимтиниб-уялиб юрарканмиз, то китоб варақлаб ўтирган жойимиздан тўрттаси туриб кетаверар экан, то "кино"ю "клип"ларимизда китоб қўлтиқлаб, кўзойнак таққанлар —"лох", "ботаник"  сифатида кўрсатиб-кулинаркан, то китоб дўконларимизда китоб бехабарлар сотувчилик қилар экан, то олигархлар —"аллома" саналаркан ва то хўжакўрсинга китобхонлик "тарғибот"лари олиб борилар экан... бугунги жамиятимизда китоб мутолаасининг аҳволи ўнгланмайди,ўнгланмайди, ўнгланмайди!!!

Қора суяклар китобидан иқтибоз.

@ziyobek
Ўлмасдан аввал ўлиш устундир.
(сир)

#тафаккур
@ziyobek
Қайта-қайта тингласам ҳам янгидан янги фойдалик билимларга эга бўлябман.
Мажбурий эмас тинглаш,фойдалик бўлгани учун улашдим.

#аудиокитоб
@ziyobek
Audio
Фотиҳ Думан-Мен
Одамлардаги фаросат кўринмайди,
Аммо йўқлиги билинади…
(ҳаётий)

@ziyobek
Устоз:
– Беш кунлик дунё" қачон тугайди?

Ўқувчи кулиб:
– Жума куни-да, домла.

Устоз:
– Ўзинг тушунмадингу, лекин жавобинг тўғри...

#Жума☪️
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум яхшилар.
Жума муборак.
Бугун Жума айёми муносабати билан,яна конкурс ўтказамиз ва китоб ҳадя қиламиз.
Конкурс шарти:
Болалигингиздаги энг катта орзуйингиз нима бўлган? Бир эслаб кўрингчи қандай касб эгаллашни хохлар эдингиз.
Шу хақида хикоя (аудиохикоя)ёзиш.
Имло хатоларига эътибор берилмайди.
Камчиликлари бўлса кўз юмамиз.
Хикоялар сони ҳам чегараланмаган.
Энг кўп реакция йиғган фойдаланувчи ғолиб саналади.
Конкурс Москва вақти билан кеч соат 24:00 гача.
Барчангизга омад.

#совғалиўйин
@ziyobek
Тинкаларни қуритди ихтилофу низолар,
Низони йўқ қилишга йиғилди рахнамолар.
Ҳамма битта фикрга,якдил овоз беришди,
Ихтилофу низони,йўқ қилишга келишди.
Фақат битта иш қолди,
Навбат келди шу ишга,
Ихтилофу низони,қандайин йўқ қилишга.
Биров у биров бу дер,авжига чиқди тортишув,
Келишмаслик фикрида якун топди келишув.
Негаа хайрон бўласиз?
Улар хам эмас ахмоқ,
Фақат хар ким ўзгадан ўзин кўрар яхшироқ.

Устоз Ҳусайн Бухорий

@ziyobek
ЖИМГИНА,ИНДАМАЙ,
ДИҚҚАТНИ ЖАЛБ ҚИЛМАСДАН,
СИЗНИ ЧАРЧАТАДИГАН ВА
ҲАЁТИЙЛИГИНГИЗНИ ЙЎҚОТАДИГАН НАРСАДАН УЗОҚЛАШИНГ...

БИРОР НАРСАНИ ЎЗГАРТИРИШГА УРИНМАНГ—У ЎЗГАРМАЙДИ...

БИРОР НАРСАНИ ТУШУНТИРИШГА УРИНМАНГ — УЛАР ТУШУНМАЙДИЛАР…

(ҳаётий)
@ziyobek
Ўткинчи дунёдан рохат излаган уммат.

Нафс йўлида қилинган хатолар.

Аллоhга талпинган қалб.

Жаннатни орзу қилган гунохкор.

Кулгу ортида яширилган дардларим.

Гунохларга тўлган ҳаёт.

Иймон ва нафс кураши.

Саробга айларган лахзалар.

Сабр.

Мехрга ташна қалб.

Бахт учун кураш.

Сукут.

На чин мусулмон на кофир.

Ўлишини билиб туриб нафас олган инсон.

Ғофил банда.

Ёлғончи дунёга алданма.

Оқ ва қора сатирларда умр йўллари.

Аччиқ хақиқатлар.

Оғриққа чидаб,бехуда тўкилган кўз ёшлар.

Аллоhга бир қадам ва У сенга қўяр минг қадам.

Гунохларга ботган қалбим.

Сабрли кунлар ортидан,гўзал кунлар.

Қисқа вақт.

Армонга айланган орзулар.

Жаннат учун кураш.



Бу сўзлар инсон ҳаёти хақида ёзган китобига,қўйилган номлардан мисоллар.

Сиз ҳам ўз ҲАЁТ китобингиз номини ёзиб ўртоқлашинг.

@ziyobek
Онсон бўлмаябди:
Нафсим билан курашим😔
Аммо албатта ғалаба қозонишим керак…

#қалббитиклари
#Жума🌙

@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўқлигингизда,сиз хақинггизда нима дейишганини билганингизда эди,жуда ҳам кўп ишонганларингиз билан бирга кулмай қўяр эдингиз…
Яхшиям билмаймиза?!


(ҳаётий)
@ziyobek
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
– Дадаси, қаранг! Анави аёл кирларини чала ювар екан – дебди.
Эри индамабди.
Эртасига,индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
– Хайрият-ей, анави аёл бугун кирларини тоза ювибди, – деса, эри:
– "Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим!"– дебди.

П/с: Бировга баҳо беришдан аввал ўзимизни тоғирлайлик.

#табассум
#тафаккур
(ҳаётий)

@ziyobek
Бир қиз ва бир йигит рўзғор тебратишни эпай оладиган ҳолатга келганда,оила қуришга тайёр ҳисобланмайди.

Улар қачонки, муаммоларини ўзаро суҳбатлашиш орқали ҳал қила олгандагина оилага ва фарзанд тарбиялашга тайёр ҳисобланадилар.

(ҳаётий)
@ziyobek
Ҳижобли аёл

Кўзинг-у қалбингни забт этган
тўлиб,
Нафосат ҳақида сурсанг гар
хаёл.
Нуқсонсиз гўзаллик тимсоли
бўлиб
Юрган бир ҳасратдир ҳижобли
аёл.
Бироқ осон эмас юрмоқ
ҳижобда,
Бугун бу кўпларга келмоқда
малол.
Ҳис қилар ўзини ўн ёт дунёга,
Келгинди хилқатдир ҳижобли
аёл.
Авж олган бузуқлик,
маъсиятлардан,
Не-не қадриятлар бўлди-ку
увол.
“Эй Роббим, паноҳ бер!”, дея
булардан
Беркинган сувратдир ҳижобли
аёл.
Кўплар аёл номин бўлғайди
тинмай,
Авратлар очилиб, бўлишар хуш
ҳол.
Тақвосин кўрсатиб, ўзин
кўрсатмай,
Сақланган сийратдир ҳижобли
аёл.
Миллат-у динини кўплар унутиб
Гуноҳлар қаърида топаркан
завол,
Тақвоси тимсоли либоси бўлиб,
Динига қувватдир ҳижобли аёл.
Беҳаё кимсалар, динсиз
жоҳиллар
Масхара қилганда уни бемалол,
“Аллоҳим, уларга ҳидоят бер!”,
деб
Энг яхши ниятдир ҳижобли аёл.
Унинг мавжудлиги кўнгилга
малҳам,
Кўз қувнар, қалб эса бўлмагай
беҳол.
Китоблар ёқилиб кетганида
ҳам,
Исломга ҳужжатдир ҳижобли
аёл.
Даъватлар тўхтаган телба
диёрда
Ҳар кимнинг кўнглида катта
бир савол.
Индамай кетса ҳам, кўзлари
ерда,
Катта бир даъватдир ҳижобли
аёл.
Унга ҳавас қилгум, дегум: “Эй
синглим,
Эрларга тақвода ўрнак бўлиб
қол!”.
Иймондан воз кечган эркаклар
учун
Энг яхши ибратдир ҳижобли
аёл!

Х.Ҳамидов
@ziyobek
Чорасизлик Аллоhдан келган енг гўзал ишорадир.

Оқаётган бўлса кўзингиздан ёшлар,синган бўлса гўзал қалбингиз.
Иҳлос билан дуо қилинг Раббим сизни чорламоқда…

#Жума☪️
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вақтни беҳуда сарфлаш,ўлимдан ҳам ёмонроқдур!
Чунки ўлим бизни бу дунёдан ажратса,вақтни беҳуда ўтказиш эса Аллоhдан ажратади!

#тафаккур
@ziyobek
Хотин,
Ё бошинга бало
Ё дардинга даво
Кўпинча биринчиси бўлади))

#фикр
#уйланиш
#хазил

©Шаҳобиддин Бўйдоқий
(дўстим)
@ziyobek
Инсон орқасига қараб юра олмайди,чунки йиқилиб тушиш эҳтимоли юқори.
Хатолардан фақат ўрнак олибгина ҳалос бўламиз.
Қайта такрорламаслик учун доим,олдини оламиз(ўрнак олганмизда)
Бир қилинган хатони иккинчи маротаба такрорлаш бу танлов.Танловга эса ёлғиз сиз маъсулсиз ва жавобгарсиз.Шунинг учун ҳам ўзгаларни айтганини қилиб,яна хато қилиб айбни уларга тўнкаб юрманга?)

#қалббитиклари
@ziyobek