Зиёбек
85 subscribers
56 photos
5 videos
6 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
Китоб ўқиш ҳаётдан қочишнинг йўли эмас:китоблар ҳаётни тушунишнинг калитидир.
Ҳақиқат калити.

@ziyobek
Ҳамма нарсани кўриш ва ҳеч нарсани кўрмаслик ўртасида унчалик катта фарқ йўк. Ҳамма нарсани эшитиш ва ҳеч нарсани эшитмаслик ҳам шундай.
Қарайсиз, кўролмайсиз. Эшитасиз, тушунмайсиз.
Тушунмасдан эшитган, фаҳмламай кўрган нарсамизда
маъно йукдир. Ҳис қилдирган ҳақиқат — қалбимизга
етиб борган билимнинг натижасидир.
Юрагингиз билан тингланг. Юрагингиз билан боқинг.
Нафсга эса асло қулоқ сола кўрманг.

@ziyobek
Ўзини ўзи алдайдиган ва ўз ёлғонига ишонадиган одам ўзидан ҳам,бошқалардан ҳам хақиқатни тополмай қолади.
Охир-оқибат у ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилишни тўхтатади.

Бугунги ўқиган энг фойдалик иқтибозларимдан бири бўлди.

@ziyobek
Илму толиб устозидан сўради
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради?
— Феврал ойида 
— Нега? 
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да

#табассум
@ziyobek
Fotih Duman. Sir oshiqlar o'lmas. To'liq o'zbek tilida audio kitob
Audio kitob O'zbek tilida
📖 Фотиҳ Думан - "Сир"

"Сир (ошиқлар ўлмас)"

Шундай инсонлар борки, бу дунёдан ўтиб кетган бўлсалар-да, ўлмайди. Ўзларидан ўчмас из қолдиради ва номлари мангу яшайди.

Ушбу китобда абадий ишққа интилиб, ҳеч қачон ўлмайдиган буюк Зотга ошиқ бўлган ана шундай фазилатли инсон Яҳё афанди ҳақида сўз боради.

Китоб орқали абадий ишқ асли қандай еканлигини билишимиз мумкун.


#аудиокитоб
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧎‍♂️Энг исроф қилинган кун,
САЖДАсиз ўтказган кунимиз…

#Жума☪️
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ҳурматлик фойдаланувчилар.Бугун жума айёми муносабати билан
,,Бир марта ўқинг,минг бора ўйланг’’ номли китобни бир омадлик фойдаланувчи учун совға қилишни нийят қилдим.Совғага эришиш учун канал чатидаги қизиқарлик бўлган ўйин шартини бажариш кифоя.Чат @ziyobek_chat шу ном остида.Китобга қизиқадиган ва унга эришишни хохлаган инсонни чатда кутаман.Дўстларингизга ҳам улашишни унутманг.Айтганча ўйин Москва вақти билан кундузги 7:00 да бошланиб,кеч соат 19:00 гача давом этади.Ҳаммага омад.
Ғолибга совға,@chatmoderatori томонидан 10 кун мобайнида етказиб берилади.

ПС.Китобни осонгина совға қилмоқчи эдим.Ундан кўра,фойдаланувчи китобга ўз ҳалол меҳнати билан эришса,совға яна ҳам қадрли бўлар деган фикрга келдим.
Чунки осонлик билан эришган нарсамизда,қадр қиммат бўлмас.Ҳалол меҳнатни нони шириндур.

#совғалиўйин
@ziyobek
Ассалому алайкум ҳурматлик фойдаланувчилар.Жума кунги ўтказилган конкурсда биродаримиз @akramrakhim ғолиб бўлдилар.Ўйин ҳалол ва шоффоф якунланганига ишонаман.Ғолиб китобни ўзи эмас Москвадаги бир-бирига яқин инсонларга,навбатма-навбат ўқиш таклифини бердилар.Таклифни қаноатлантирган холда китоб Мавжуда Комиловага жўнатилди,ўйлайманки яқин кунларда қабул қилиб олади.Ўқиб бўлганидан сўнг китобни навбати билан қолган чатдаги фойдалвнувчиларга тақдим қиламиз.Келаётган жума кунида яна шундай фойдалик ва совғалик дастурлар,ташкиллаштириш харакатидаман.Бунинг учун чатда ўз таклифларингизги кутиб қоламан,илтимос.

@ziyobek
2024-йил биродарлар янги йил ҳам кириб келди.Шунчаки йилга умримизни,боримизни ютказдик.Ўзгараман,у ишни бошлайман,бу ишни ташлайман.Янги йилдан бошқача одам бўламан ўзгариб,яхши амаллар қиламан,ёмонлик қилмайман.Уни қиламан,буни қилмайман дейишни тўхтатўрелик.Ҳаммасини келган жойидан бошлўриш керак.Хақиқий мўмин банда учун,бирор ишни бошлашга йил боши,ой бошию хафтанинг душанбаси қизиқ эмас.Унутмайлик шуни.Бошламоқчи бўлган ишларимизни ўша вақтнинг ўзида бошлўриш керак.Эртага бормизми,йўқмизми қайдан биламиз.Худди бир умр ер юзида яшайдигандек ишларни ой бошию,йил бошига кўчириш ахмоқлик эмасмикин.Шуни эсдан чиқармайлик.

@ziyobek
Бу кеча ўйладим,узоқ ўйладим,
Жойнамоз устида тиладим напоҳ.
Дуода ёлвориб,йиғлаб сўрадим,
Эртадан ҳаётим ўзгартир Аллоh.




Муаллифи тўғриси ёдимда эмас,адашмасам турк миллатига мансуб биродаримиз эди.Роликда кўргандим.

@ziyobek
Нима қилганини билиб,лекин нимага қилганини билмагунингизча ҳеч кимни яхши ёки ёмонга чиқарманг!

@ziyobek
Қизиға яҳшилик қилиб ёмон кўриниш,айниқса ортингдан иғво тарқатса…

@ziyobek
Замонавий одамлар ёлғизликдан жуда қўрқишади, лекин нима учун?
Қизиға?!))
Ҳақиқий ёлғизлик,ижодкор инсонларни бир неча бор илҳомлантирган!Бу факт.

Фақат ёлғизликда олимнинг онги етарлича ўткир бўлиши мумкин ва ёлғизликда ёзилган шоирнинг шеърлари қалбларга тегиниш учун ажойиб кучга эга бўлади.
Сиз дўстона йиғилишлар шовқинида ёки яқинларингиз билан мақсадсиз суҳбат пайтида ўзингизни эшита олмайсиз.Ҳеч қачон.
Шунинг учун ёлғизлик бирор нарсани яратиш жараёнида жуда муҳимдир.
Бу, шунингдек, инсоннинг қанчалик ижтимоий ҳаётда мухим ёки кераксиз эканлигини тушунишга ёрдам беради. Деярли шубҳасиз, дўстларингизнинг аксарияти бир кунини мулоқотсиз ўтказа олмайди. Улар ёлғизликдан қўрқишади, чунки ёлғизликда уларнинг бошларига ғалати фикрлар кела бошлайди. Оддий одамлар бундай фикрларнинг аҳамиятини тушунмайдилар. Уларнинг асосий қиймати шундаки, улар сиз учун одатий эмас ва бу сизнинг комфорт зонангизни тарк этганингизнинг аниқ белгисидир. Лекин нима учун ундан ташқарига чиқиш жуда муҳим? Бу оддий, сиз учун қулай макон,чегаралардан ташқарида, сиз атроф-муҳитга мослашишга мажбур бўласиз.
Бу медитацияга ўхшайди, сиз ташқи дунёдан "узилиш" қилишингиз керак.
Ўзингиз билан ёлғиз қолиш, мутлоқ сукунатда,сабурда собит бўлишингиз керак.
Сиз телевизор кўрмаслигингиз,ижтимоий тармоқларга кирмаслигингиз керак.
Сиз мусиқа тинглашингиз,дўстларингизга қўнғироқ қилишингиз шарт емас.Улар учун сиз мухим инсон эмассиз,тан олинг буни!
Сизни безовта қиладиганларни огоҳлантиринг ва бундай қилмасликни сўранг,илтимос қилинг!
Агар сиз буларни синаб кўришга журъатингиз етса, биринчи нарса қўрқув, сизни ўраб турган сукунатдан қўрқиш бўлади.
Бу сукунат зарур. Ахир, фақат мутлақ сукунатда сизнинг онгингиз тубида яширинган фикрларни аниқ эшитиш мумкин. Ўзингиз билан ёлғиз қолганингизда керакли натижага эришиш учун фақат дам олиш ва ўйлаш керак. Сизга сукунат зарурдир балки? Агар шундай бўлса, мос кунни танланг ва синаб кўринг. Эҳтимол, сиз узоқ вақтдан бери сизни қийнаб турган муаммоларни ҳал қиларсиз ва еҳтимол сиз ҳаётингизнинг энг зерикарли кунини ўтказарсиз.Балки сиз ўзингизнинг янги қирраларингизни кашф этарсиз ёки вақтингизни беҳуда сарфлашингиз ҳам мумкун. Ёлғизликнинг мутлақ сукунатида ўзингиз учун нима топишингизни ҳеч ким билмайди.
Шунинг учун бироз фурсат ёлғиз қолиб,ўзингизни ислоҳ қилишга чақириб кўринг ва натижа билан ўртоқлашсангиз яҳши бўлар эди.Бу нарса шахсан мен учун жуда ҳам қизиқ.


@ziyobek
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди.
Бўйнига марварид тош қўйсам дейди.
Ўликлар орзуси дунёга қайтиб,
Бир бора саждага бош қўйсам дейди.
(қабристондан)


#Жума☪️

@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ҳурматлик фойдаланувчилар.Бугун жума айёми муносабати билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ,,ИСРОФ’’ номли китобни бир омадлик фойдаланувчи учун совға қилишни нийят қилдим.
Совғага эришиш учун канал чатидаги қизиқарлик бўлган ўйин шартини бажариш кифоя.Чат @ziyobek_chat шу ном остида.Китобга қизиқадиган ва унга эришишни хохлаган инсонни чатда кутаман.Дўстларингизга ҳам улашишни унутманг.Айтганча ўйин Ўзбекистон вақти билан 00:00 да бошланиб,Москва вақти билан кеч соат 12:00 гача давом этади.Яъни 26 соат.Ҳаммага омад.
Ғолибга совға,@chatmoderatori томонидан 10 кун мобайнида етказиб берилади.

ПС.Китобни осонгина совға қилмоқчи эдим.Ундан кўра,фойдаланувчи китобга ўз ҳалол меҳнати билан эришса,совға яна ҳам қадрли бўлар деган фикрга келдим.
Чунки осонлик билан эришган нарсамизда,қадр қиммат бўлмас.Ҳалол меҳнатни нони шириндур.

#совғалиўйин
@ziyobek
Ассалому алайкум ҳурматлик фойдаланувчилар жума кунги ўтказилган конкурсда фойдаланувчимиз Маҳлиё Мўминова ғолиб бўлдилар,ютуқ 10 кун мобайнида @chatmoderatori томонидан етказиб берилади.

Насиб қилган бўлса,келаётган жумага
https://t.me/ziyobek/195
шу постдаги Фотиҳ Думаннинг-Сир номлик аудиокитобидан тест ўтказишни режа қилдим.
Тестда ғолиб бўлган фойдаланувчига яна бир фойдалик бўлган китоб ҳадя қилинади.
Ютуқни ўша куни эълон қиламиз.Менимча келаётган жума кунигача китобни яҳшилаб,тушуниб тинглашга имконият бор.Барчага омад.

@ziyobek
Ўзингизни ислоҳ қилиб,нафсингизга эга чиқинг ва фикрларингизни тартибга солинг.
Шунда ҳаётни кўз билан эмас,қалбингиз билан кўришни бошлайсиз.
(ҳаётий)

@ziyobek
Ташвиши йўқ ким бор дунёда,
Дарду ғамсиз бўларми инсон.
Кимдир отда, кимдир пиёда,
Кетаяпти манзили томон.

Довонларга келиб басма бас,
Ёмгир қордан ўтиши мумкин.
Бахтга фақат отлилар эмас,
Пиёда хам етиши мумкин.

Муаллифи йўғакан)топомадим

@ziyobek
Ота қизига:
Қизим, сендек қиздан яна 10 та бўлса рози эдим...😍

Ўғил:
Мендек ўғил бўлсачи?
Сендек ўғилдан яна битта бўлса етар эди.😄

Узоқдан овоз келди:
Мендек хотинданчи дадаси?😅
(Ҳаётий)

#табассум
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ажиб қабристон

Қадимда бир қабристон
Мавжуд эди хўп улкан,
Кирган киши ҳайратдан
Ёқасин ушлар экан -

Чунки унда тошларга
Берилмас экан ҳеч зеб,
Ёзилганди «бир, икки...»
«Нари борса уч йил» деб!

Дуч келарди нигоҳлар
Бунда ажиб сирларга -
Жуда ошиб борганда
«Беш йиллик умрлар»га...

... Бир кун бу ҳол сирини
Англаёлмай, бир қатор
Шогирдлар Устозидан
Сўраб кўрдилар такрор:

«Бунча кам яшаганлар,
Гўдакларми бу ерда?»
Устоз ўйчан боқиб-ла
Ажиб сабоғин берди:

«Ёзилмаган бу тошга
Инсоннинг тўлган умри,
Бунда ёзилган фақат
Яхшилик қилган умри!»

Юрак-юракка етиб
Борди Устоз сўзлари,
Кейинги васиятдан
Ёшга тўлди кўзлари:

- Мен ўлсам, - дерди Устоз,
Тош қўйманг зийнату зеб,
Қабримга ёзинг фақат
«Туғилдию, ўлди!» деб!

Эзгулик-ла яшаган
Умрим менинг нолга тенг!
Шу боис, туғилгану
Дарҳол ўлган эди, денг!!!»

Бир шогирд шунда ногоҳ
Жавоб топибди тезда:
«... Унда биз аниқ ўлик
Туғилган эканмиз-да?!»



Муаллиф:Абдусамад Абдулбосит ўғли

@ziyobek
Мусибатга эмас,мусибат билан сизни синаётган Аллоhга таслим бўлинг!

#Жума
@ziyobek