Зиёбек
78 subscribers
57 photos
5 videos
1 file
8 links
Шахсий телеграм саҳифам,сизга ҳеч қандай манфаат таклиф қилмайман.
Кетган вақтингизга рози бўлсангиз кузатинг.
Download Telegram
Инсон боласи юзсиз,
Ҳаддин билмайди чиндан.
Кимга қилсанг яхшилик,
Асра ўзингни ундан.

(айрим ҳолларда қўл келар экан)
Аллоh инсонни яратиб, унга жуда кўплаб неъматларни ато қилдики, токи одам боласи ер юзида ҳаёт кечириши мобайнида ўзига манфаат берадиган  нарсалардан фойдалансин. Шу билан бирга ўзи ва бошқаларга зарар бўлишига сабаб бўладиган ишлардан сақланиши керак бўлган амалларни ҳам инсонга билдирди. Шундай гўзал фазилатлардан бири фақатгина инсонга берилган нарса бу тил неъматидир. Инсон бу тил орқали ўзини номаи аъмолига  бу дунёда ва охиратда ҳам фойда берадиган улкан савобларни қўлга киритиши ёки аксинча ўзи ҳамда бошқа инсонларга ҳам  фойдасиз сўзларни сўзлаши билан охиратда надомат ва хасратда қолиши мумкин. Бугунги кўнимизда кўплаб инсонларда учраб турадиган иллатлардан бири гапираётган вақтида беҳуда гап-сўзлар билан ўзининг бебаҳо умрини фойдасиз ишлар билан ўтказаётганини гувоҳи бўламиз. Нафақат ўзларини, балки суҳбатдошларини ҳам вақтини олиб унга кераги бўлмаган сўзларни гапираётганларини кўришимиз мумкин.
Чунки инсон гапираётган биргина беҳуда сўзи орқали Аллоhнинг азобига ва ақлли инсонларларнинг дашномларига қолиши аниқ.Ҳар бир ўтаётган кунимизни ғанимат билишимиз ҳамда бизга берилган тил неъматидан унумли фойдаланишимиз керак бўлади. Зеро, беҳуда гап-сўзлардан кўра вақтимизни илм-фан, касб-ҳунар, таълим-тарбия, жамиятимизни янада юксалишига сарфлаганимизда ўзимиз ва жонажон ватанимиз келажаги учун ҳам катта фойдали иш қилган бўламиз. Аллоh таоло барчаларимизга ўзимиз ва атрофимиздаги инсонлар учун ҳам фойдали бўлган сўзларни айтишимизни муяссар айласин!

(Муслим.уз)
📖 HOP WORLD мутахассислари қайси мамлакатларда аҳоли кўпроқ китоб ўқишни ёқтиришини аниқлашга киришдилар. Натижалар кутилмаган еди. Шундай қилиб, таҳлилчиларнинг хулосаларига кўра, Ҳиндистон дунёдаги енг кўп китоб ўқийдиган мамлакат деб топилди. Унинг аҳолиси ҳафтасига ўртача 10,7 соат китоб ўқишга сарфлайди. Таиландда ўқишга бироз камроқ вақт сарфланади – 9,4 соат. Хитойликлар ҳам ҳафтасига 8 соат натижа билан кучли учликка кирди.

ТОП 10 та мамлакат қуйидагича тақсимланди: Филиппинликлар – ҳафтасига 7,6 соат, Мисрликлар – 7,5 соат. Чехлар олтинчи ўринни егаллади – 7,4 соат, Россия еса рўйхатда фақат еттинчи ўринни егаллади-7,1 соат, Шветция ва Франция эса 6,9 соат, Венгрия 6,8 соат. Мониторингда умуман ўқилган барча адабиётлар, ҳам бадиий, ҳам илмий адабиётлар иштирок етди.

Сиз ўзингиз ҳафтасига ёки кунига қанча китоб мутолаа қиласиз ва аудиокитоб тинглайсиз?
Алдамасдан тўғрисини айтўрилар,чунки ҳар бир фойдаланувчи фикри мен учун муҳим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📕 Ҳаёт китобимиз.

Ҳаётимизни китоб тариқасида ёзиб уни,яқинларимиз олдида ўқишга мажбурлансак,ҳолатимиз не кечар эди?😢(бир вароқ ҳам ўқий олмасак керак) Бандаси олдида ўқий олмаганимиздек,Унинг ҳузурида қай ҳолатда бўламиз?
Шунинг учун янги кунимизни,тоза вароқдан ёзаётганда гунохдан эмас,савоб амаллардан бошлайлик. Китобимиз ёзилиши тугаб,уни бандаси олдида эмас,Aллоh таолонинг ҳузурида ёруғ юз ила ўқишлик барчамизга насиб айласин.Мухими ҳам шу эмасми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нафсингни синдириб-иҳлосингни таъминла эй ғофил банда!
(шахсий фикрим)


Бугунги одамлар дунё деган нарсани,фақатгина исми ва жисми билан танийди.Биз ғафлат замонида туғилган ғофил инсонлармиз.Биз дунё биз учун яратилган,у бизники деб ўйлаймиз,ҳолбуки дунё ҳар бир мусофирга,мен сеникиман деб унинг қалбини ўғирлаб ўзини ташлаб кетади.Қадимда яшаган одамларнинг тилида дунё деган нарса фақат мол-дунёдан иборат эмас эди.Дунё нафс дегани,хирс орзу-ҳавас,кибр,шахват,гина-қудрат,нафрат дегани эди. Улар учун бу дунёда яшаш эмас,балки нафсдан қутулиб омон қолиш мухим бўлган.Бизнинг замонамизада эса,дунёга эга бўлиш энг олий мақсад бўлиб қолди.Аввалги инсонлар яшашни мажбурият деб билишган.Биз эса дунёни зарурат деб ҳисоблаябмиз.Тилимизда ҳаёт фақатгина бу дунёдан иборат эмас деймиз.Лекин яшашимиз,хатти-ҳаракатимиз ҳудди,бу дунёда абадий қоладиган одамникидек.Ўша аввалги одамалар дунё ва шайтоннинг асосий хамкори нафс эканини жуда яҳши билишган.Нафс шайтоннинг малагидир.Унинг иши инсонга шайтоннинг буйрўғини бажартириш. Нафс инсонга дунёнинг ўткинчи завқларини севдиради.Нафс жуда маккор душмандур.Нафс инсон билан гаплашишига ишонасизми?
Ишонмайсиза?
Ичимизда ,,Нафси Нотиқа’’деган нафсимиз бор,яни нутқ қилувчи гапирувчи нафсдур.У ҳар доим инсон ичида яшайди.Хеч қачон тўхтамайди.У сўз,калом,овоз билан эмас балки ҳис туйғулар билан хитоб қилади.
Неча ёшда,қаерда,қачон қай вазиятда бўлишимиздан қатъий назар у доим бор бўлади.Бу нафс барчамизнинг ичимизда токи ўлмагунимизгачўвир биз билан бирга яшайди.Унинг овози ўчмайди.Рост!Масалан шу нарсани ўқиётганигизда ҳам,у сизга нега шунча нарсани эринмай ўқиябсан?Ундан кўра ўтказиб юбор ёки ўқимай қўяқол дея хитоб қилиб,бироз сукунатга берилди.Эшитиб,англаб туриб тан олмаймиз халос.Нафсни айтган гапларига шунчалик кўникиб қолганмизки,уни тинглаётганимизни билмай ҳам қоламиз. Демак аввало нафсни фарқлай олишимиз керак.У бизга кўпроқ қайси ҳолларда,қайси заиф нуқтамизга ҳужум қилади?Мана шуни билиб олишимиз керак.Чунки инсон ўзини яҳши танийман деб ўйлайди.Аммо аслида биз инсонлар ўзимизга бегонамиз. Инсон бази вазиятларда ўзи ҳам ўзини танимай қолади,ҳолбуки бу ҳолатидан ҳайратланади.Қайси жихатимиз ожиз бўлса у ўша томондан ҳужумга ўтиб бизнинг нозик нуқталаримиздан ўзига бўйсундиради. Ёзганларим Мен номлик китобдан.
Шундай қилиб нафс билан ҳам танишиб олдик,энди унинг турларини қолган постларда навбат билан изохлаб боришга ҳаракат қиламан.Ўқиш учун ачратган қимматлик вақтингизга рози бўлинг.Хато ва камчиликлар учун узур сўрайман.

@ziyobek
1️⃣
Нафснинг биринчи мартабаси:НАФСИ АММОРА-
ёмонликка ундовчи.Ёмонликка буюрадиган гунох ишлирни ташвиқ қиладиган нарса нафсдир.Бу нафснинг энг тубан мартабасидир.Аслида мушрикларнинг,кофирларнинг,фосиқларнинг нафси шундай бўлади.Лекин барибир Нафси Аммора барчада озми-кўпми албатта бўлади.У инсон энг кучисиз ва енг ёлғиз пайтида,унинг ёқасига ёпишади.Кибр,нафрат,хасислик,шахват,ёлғон каби ҳислатлар унинг асосий қуроли.Очиқдан очиқ тахдидир.Нафси бу мақомда бўлган кимса Ҳақни инкор этади, ҳар доим ёмон ишларни қилишни режалаштириб юради.Бу босқичда бўлган кимсаларда васваса бўлмайди, улар жаҳаннамдан қўрқмайди. Бу тоифа Аллоh таолодан бошқа ҳамма нарсадан қўрқади. Энг қаттиқ қўрқадигани ва нафратланадигани ўлимдир. Уларнинг севгилари ҳам нафслари учундир.

@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўзларингни тушунишни истамаган инсон,сукутингни ҳам тушунмайди.

@ziyobek
Ҳаётда эгри инсонларга ҳеч ким тегмайди,лекин сиз хақ бўлсангиз улар сизнинг бошингизга уришади.
Зарбалардан қўрқманг,тўғри бўлинг!

@ziyobek
Банда ҳар бир фойдайиз сўзлаган сўзи учун,охиратда жавоби оғирлигини,ҳаёти давомида англаб етганида эди.Тилини кесиб юборган бўлармиди?Ёки…

@ziyobek
Қиз уялиб:Учар ликопчаларни кўрганмисиз?
Йигит,ҳайрон:Йўқ, кўрмаган еканман.
Қиз уялганича:Уйлансангиз, албатта кўрасиз!😌

#табассум
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир китоб севгувчининг,
Ягона,китоб олиб бергувчиси бўлсин.

#қалббитиклари

@ziyobek
Кечаси эркакларнинг хуррак отиши,
Кундузи билан кўп гапирадиган,аёлларига аталган жазодир.🤏😴

#табассум
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт қисқа,вақтимиз оз.
Яратилганнинг мақтови учун эмас,
Яратганнинг мархамати учун оввора бўлайлик!

#Жума 🌙
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир кун бўлар жуфти ҳалолим,
Намозларда сўраган ёрим.
Ин шаа Аллоh 🤲

#қалббитиклари
@ziyobek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар Аллоh бир бандани ёмон кўриб қолса, доимий қоқилиб, урилиб-сурилиб юрадиган қилиб қўяди. Унда улуғ ишларга ҳиммат яратмайди. Фазилатлар қолиб, разолатлар билан машғул бўлади.
Фойдасиз нарсалардан сақланиб,ўзаро суҳбатларни қисқа қилинг.Айниқса тортишувларни.

@ziyobek
Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланар.
Ҳозир билан яшанг,на кегин на эрта.

@ziyobek
Кўп хақиқатлар хазил орқалик гапирилади.
Хақиқатингиз мени ўлдирса ҳам,илтимос алдаманг.


@ziyobek
Шундай вақтлар бўладики, бойликнинг қиймати қолмайди, муваффақиятнинг қиймати қолмайди, мансабларнинг қиймати қолмайди.

Аммо муҳаббатнинг қиймати ҳеч замон йўқолмайди.
Азизлар бир-биримизни асрайлик.

@ziyobek
Китоб ўқиш ҳаётдан қочишнинг йўли эмас:китоблар ҳаётни тушунишнинг калитидир.
Ҳақиқат калити.

@ziyobek
Ҳамма нарсани кўриш ва ҳеч нарсани кўрмаслик ўртасида унчалик катта фарқ йўк. Ҳамма нарсани эшитиш ва ҳеч нарсани эшитмаслик ҳам шундай.
Қарайсиз, кўролмайсиз. Эшитасиз, тушунмайсиз.
Тушунмасдан эшитган, фаҳмламай кўрган нарсамизда
маъно йукдир. Ҳис қилдирган ҳақиқат — қалбимизга
етиб борган билимнинг натижасидир.
Юрагингиз билан тингланг. Юрагингиз билан боқинг.
Нафсга эса асло қулоқ сола кўрманг.

@ziyobek
Ўзини ўзи алдайдиган ва ўз ёлғонига ишонадиган одам ўзидан ҳам,бошқалардан ҳам хақиқатни тополмай қолади.
Охир-оқибат у ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилишни тўхтатади.

Бугунги ўқиган энг фойдалик иқтибозларимдан бири бўлди.

@ziyobek