Зикр ва Дуо қиламиз 📿
1.06K subscribers
823 photos
789 videos
6 files
436 links
Биргаликда зикр қиламиз
🌸СубханАллоҳ, 🌸Алҳамдулиллаҳ, 🌸Аллоҳу Акбар

Қурон Ӯрганамиз -->> @QURONORG
Намоз Ӯрганамиз -->> @Nomoz_Darsliklar
Савол ва Жавоб -->> @Diniy_Testlar

Мурожат учун -->> @SAVOLLARORGBOT
Download Telegram
Шайх Абдулазиз Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Муслимнинг баъзи ривоятларида “Жума куни имом минбарга ўтирганидан намоз тугагунгача бўлган вақт” дея ворид бўлган. Муслимнинг саҳиҳларида Абу Мусонинг “Марфуъ” ҳадисларида шундай ворид бўлган. Баъзилар бунинг иллатини кўрсатиб, у Абу Бурда Ибн Абу Мусонинг сўзи бўлиб, (санади) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етмагандир дейишди. Тўғриси эса унинг (санади) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламгача боради. Яна Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абдуллоҳ ибн Салом (розияллоҳу анҳумо)дан, у аср намози билан қуёш ботиши орасидаги (вақт) экани ворид бўлган. Баъзи ҳадисларда эса у жума кунининг охирги соати экани ворид бўлган. Ушбуларнинг бари саҳиҳ бўлиб, ўзаро зиддият йўқдир. Энг авло ва умид қилинадиганроғи (имом) минбарга ўтириши билан намоз тугагунгача бўлган вақтдир. Ҳамда асрдан кейи қуёш ботгунгача бўлган вақтдир. Ана шу вақтлар ижобат соати экани умид қилинадиганроғидир. Жума кунининг қолган вақтларининг бари дуо ижобат этилиши умид қилинади. Бироқ энг умид қилинадиганроғи имом минбарга ўтирганидан намоз тугагунгача бўлган вақт ҳамда юқорида ўтганидек аср намози билан қуёш ботгунгача бўлган вақтдир. Жума кунги қолган соатлар ҳам бу борада ворид бўлган баъзи ҳадисларнинг умум(далолат)ига кўра ижобат қилиниши умид қилинади. Жума куни ушбу муборак соатга мувофиқ келиб қолиш умидида дуони кўпайтиришлик лозим бўлади. Бироқ ҳозиргина зикр қилинган уч вақтдан унумли фойдаланиб қолишга кўпроқ аҳамият қаратиш лозим бўлади. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуларни ижобат қилиниш соати дея айтиб кетдилар”. Сўзлари тугади. (“Фатава шайх Ибн Баз” (12/401-402)).
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Жума куни ижобат қилиишга энг умид қилинадиган соат намоз вақтидир. Бунинг бир қанcга сабаблари бор:
Биринчидан: чунки у Муслимнинг саҳиҳларида Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида ворид бўлган.
Иккинчидан: мусулмонларнинг бир ибодатда, бир бошлиқ, яъни, имом ортида жамланишлари, ушбу жамланиш ижобат қилинишга яқинроқ бўлади. Шу сабабли ҳам Арафа куни мусулмонлар Арафа тепалиги-(тоғи)да тўпланишганда Аллоҳ азза ва жалла дунё осмонига улар билан малоикаларига фахрланиш-(мақтаниш) ва дуоларини ижобат қилиш учун тушади. Эй биродарим, шу сабабли ушбу вақтда дуо қилишга ҳарис бўл. У жума кунги намоз вақтидир. Бироқ ушбу вақт қачон кириб, қачон чиқади? Имом кириб келиб, намоз тугагунгача киради. Ҳозир эса қачон дуо қилишимиз мумкинлиги ҳақида гаплашамиз. Имом кириб келиб, (масжиддагиларга) салом беради. Кейин эса азон айтилади. Азон давомида эса дуо йўқ, унда муаззинга жавоб қайтарилади. Азондан кейин дуо мавжуд. Азон билан хутба ўртасида дуо мавжуд. Азондан кейин шундай дейсиз: Аллоҳим, ушбу мукаммал чорлов-(чақириқ) ва қоим қилинмиш намознинг Рабби, Муҳаммадга васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган мақталган мақомга кўтаргин. Сўнг хоҳлаганингча дуо қиласан. Модомики хатиб хутбани бошламаган экан, бас, сен бўшсан. Шундай экан хоҳлаганингча Аллоҳга дуо қил. Шунингдек, яна икки хутба ўртасида дунё ва охират яхшиликларини сўраб Аллоҳга дуо қиласан. Шунингдек, яна намоздаги сажда аснонида: “Банда Раббисига энг яқин бўладигани саждада эканлигидадир”. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганидек. Раббинга энг яқин бўладиган ҳолатинг саждада экалигингдадир...
Бироқ намозда иккинчи дуо қилиш ўрни борми? Ибн Масуднинг ҳадисларида ворид бўлганидек ташаҳуддан кейин мавжуд. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаддудни ёдга олганларида сўнг ундан кейин шундай дедилар: “Сўнг хоҳлаган дуосини ихтиёр қилсин”. “Хоҳлаган” калимаси усул ал-фиқҳ уламолари наздида умумни ифодалайди.
Ҳозир бизнинг олдимизда жума кунги намоз вақтидаги ижобат соатида бир қанча дуо қилиш ўринлари мавжуд бўлди. Эй биродарим, фурсатдан унумли фойдаланиб қолинг. Жума намозидаги дуо қилиш фурсатинидан фойдаланиб қолинг. Шояд ижобат қилиниш соатига мувофиқ келиб қоларсиз.
Бу ўринда яна шу куннинг ўзида ижобат қилиниш умид этиладиган бир соат бор. У – асрдан кейин қуёш ботгунгачадир. Бироқ ушбу қовл баъзи уламоларга тушунарсиз бўлиб қолди. Айтдики: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намозда қоим бўлган ҳолатида”, дедилар. Асрда кейин эса намоз йўқ. Уламолар уларга шундай жавоб бердилар: айтишдики: намозни кутиб турувчи намоз ўқувчи ҳукмидадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Модомики намозни кутар экан, намозда давом этибди”. Сўзлари тугади. (“Дурус ва фатава Ал-Ҳаром Ал-Маданий 1416 ҳ”).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Намозда қоим бўлган ҳолатида” қовлларига келсак, аср намозидан кейин намоз вақти йўқ. Демак, бу ўринда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салланинг: “Намозда қоим бўлган ҳолатида” қовлларининг маъноси борасида икки эҳтимол мавжуд:
а) У ўтириб, намозни кутиш маъносида бўлишлиги. Чунки ушбу ҳолат шаръан намоз деб аталади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дедилар: У кишига -яъни, Абдуллоҳ ибн Саломга- дедим: менга у ҳақда хабар беринг. Абдуллоҳ ибн Салом шундай дедилар: у жума кунининг охирги соатидир. Мен: у қандай жума кунининг охирги соати бўлсин? Дарҳақиқат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мусулмон бамда намоз ўқиб турган ҳолда унга мувофиқ келиб қолса...” деганлар. Ушбу соатда намоз ўқилмайди-ку?, дедим. Абдуллоҳ ибн Салом шундай дедилар: ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай демаганмилар?: “Кимда-ким бирор ўринда намозни кутиб ўтирса, бас, у намоз ўқигунча намоздадир”. Мен: албатта, дедим. У киши: у шундай, дедилар. (Термизий (491), Абу Довуд (1046), Насоий (1430), Албоний “Саҳиҳ Аби Дауд”да саҳиҳ санадилар).
б) Унинг маъноси дуо бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Чунки намознинг луғавий маъноси дуодир.
Бадриддин Ал-Айний шундай дедилар: “Бу эса намоздан мурод дуо эканига далилдир. Қиём эса ушбуни лозим тутиб, бардавом бўлишликдир. Қиёмнинг ҳақиқати эмас”. (Умдатул Қорий шарҳ Бухорий” (6/242)).
Шунга кўра “Намозда қоим бўлган ҳолатида”нинг маъноси: дуони лозим тутган ҳолатда деган маънода бўлади.
Кимда-ким жума куни аср намозидан кейин ижобат вақтига риоя қилмоқчи бўлса, бас, бунинг бир қанча суратлари мавжуд. Шулардан:
1. Асрдан кейин масжиддан чиқмай дуо қилиб қолади. Хоссатан асрдан кейинги (куннинг) охирги соатига алоҳида аҳамият беради. Бу энг олий манзилатдир. Саъид ибн Жубайр асрни ўқисалар то қуёш ботгунга қадар бирор киши билан гаплашмасдилар.
2. Шомдан бироз муддат аввал масжидга боришлиги. Таҳийятул масжид ўқиб, асрнинг охирги соатигача дуо қилади. Бу эса ўрта манзилатдир.
3. Бирор ўринда -уйи ёки бошқа ерда- ўтириб, аасрнинг охирги соатигача Раббисига дуо қилади. Бу эса энг қуйи манзилатдир.
Шайх Абдулазиз ибн Бозга қуйидагича савол берилди: “Жума кунининг охирги соатида Аллоҳга дуо қилиб, (истагини) сўрашликни хоҳлаган киши учун аср намозини ўқиган ўрнида бўлишлиги лозим бўладими ёки ўз манзили ёҳуд бошқа масжидда ҳам бўлаверадими?”.
Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Ҳадисларнинг зоҳири мутлақ (суратда ворид бўлган). Кимда-ким ижобат вақтида дуо қилса унга жума кунининг охирги соатида ижобат қилиниши умид этилади. Бироқ шом намозини ўқимоқчи бўлган масжидида намозни кутиб ўтирса, бас, бу энг авлосидир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Намозда қоим бўлган ҳолатида”. Бухорий ривояти. (Намозни) кутиб ўтирувчи намиз ўқувчи ҳукмидадир. Шунда намоз ўқиладиган ўрнида бўлишлиги ижобат қилиниши учун умид қилинадиганроқдир. Демак, намозни кутаётган киши намоз ўқувчи ҳукмидадир. Агар касал бўлиб, ушбуни уйида қилса хараж-(танглик) йўқ. Ёки аёл киши уйида ўтириб, намозгоҳида шом намозини кутса ёҳуд касал намоз ўрнида жума куни аср вақтида(н бошлаб) дуо қилса унга ижобат қилинишлиги умид этилади. Ана шу машруъдир. Агар дуо илинжида шом намозини ўқимоқ истайдиган масжидига эрта қасд қилиб борса, бас, ўтириб намозни кутади ва дуо қилади”. Сўзлари тугади. (“Фатава Шайх Ибн Баз” (30/270-271)).
Валлоҳу Аълам.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Al-Kahf
Ali Huzayfiy (Qolun A'n Nafe')
📚Каҳф сураси

👳‍♂Шайх Али Хузайфий

عَن ابن عُمَر رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:

مَنْ قَرَأَ سُوَرَةَ الْكَهْفِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ ؛ سَطَعَ لَهُ نُورٌ مِنْ تَحْتِ قَدَمِهِ إِلَى عَنَانِ  السَّمَاءِ يُضِيءُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، وَغُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَ الْجُمُعَتَينِ

رواه أبو بكر بن مردويه في تفسيره بإسناد لا بأس به


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
Хофиз аль Мунзир "Бу Хадисни Абу Бакр Ибн Мардавайх ўзларини тафсирларида яхши иснод билан келтирганлар" деганлар
«ат Торғиб ват торҳиб» 1/354.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кӯрсатилинади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, чириб кетган бўлсангиз қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кӯрсатилади?», дейишди. (Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар
Аҳмад 4/8, Абу Довуд 1047 ва 1531, ан Насойи 3/91-92, Ибн Можаҳ 1085 ва 1636, ад Дорими 1572, аль Ҳоким 1/278 келтиришган.
Саҳиҳ Ҳадис
«Саҳиҳ аль жомий ас соғир» 2212, «Фадлю соляти аля набийй» 22.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Audio
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кӯрсатилинади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, чириб кетган бўлсангиз қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кӯрсатилади?», дейишди. (Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар
Аҳмад 4/8, Абу Довуд 1047 ва 1531, ан Насойи 3/91-92, Ибн Можаҳ 1085 ва 1636, ад Дорими 1572, аль Ҳоким 1/278 келтиришган.
Саҳиҳ Ҳадис
«Саҳиҳ аль жомий ас соғир» 2212, «Фадлю соляти аля набийй» 22.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кӯрсатилинади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, чириб кетган бўлсангиз қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кӯрсатилади?», дейишди. (Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар
Аҳмад 4/8, Абу Довуд 1047 ва 1531, ан Насойи 3/91-92, Ибн Можаҳ 1085 ва 1636, ад Дорими 1572, аль Ҳоким 1/278 келтиришган.
Саҳиҳ Ҳадис
«Саҳиҳ аль жомий ас соғир» 2212, «Фадлю соляти аля набийй» 22.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
ТОНГГИ ЗИКРЛАР

Аввало Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади:
الحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ ، والصَلّاةُ والسَّلامُ عَلَى مَنْ لا نَبِيَّ بَعْدَهُ
«Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу».
Сўнг "Оятал-курсий" ўқилади.
"Ким уни (Оятал-курсийни) тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жиндан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади"  
(Насоий ва Табароний ривояти).
Кейин "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари уч мартадан ўқилади. Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ وَالْحَمْدُ للهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحَدْهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، ربِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذَا الْيَومِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذَا الْيَومِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ، وَسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ
1. «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Робби асалука хойро маа фий ҳазал явми ва хойро маа баъдаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фий ҳазал явми ва шарри маа баъдаҳу, робби аъузу бика минал касали ва сууил кибари. Робби аъузу бика мин ъазабин финнари ва ъазабин фил қобр»,
(Маъноси: «Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу куннинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу куннинг ёмонлигидан ва ундан кейинги куннинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, ёмон қаришликдан ва ёмон кибрликдан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман»)
(Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
2. «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».
(Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз»)
(Термизий ривояти).

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.  (Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.) 
(Бухорий ривояти).
اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَدَنـِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في سَمْـعِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَصَـرِي ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ. اللّهُـمَّ إِنّـي أَعـُوذُبِكَ مِنَ الْكُـفْرِ ، وَالفَـقْرِ ، وَأَعـوذُبِكَ مِنْ عَذابِ القَـبْرِ ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ.
4. «Аллоҳумма, ъафини фи баданий, Аллоҳумма, ъафини фи самъий, Аллоҳумма, ъафини фи басорий, лаа илааха илла Анта! Аллоҳумма, инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва аъузу бика мин ъазабил қобри лаа илааҳа илла Анта». (Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ).
(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). 3 марта айтилади.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْللِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي
5. «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».
(Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман»)
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّماوَاتِ وَالْأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ
6. «Аллоҳумма ъалимал ғойби ваш шахаадати фатирос самаваати вал арзи робба кулли шай`ин ва малийкаҳу, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкихи, ва ан ақтарифа ъала нафсий сууан ав ажурроху ила муслим».
(Маъноси: «Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкдан паноҳ беришингни сўрайман. Ўзимга ва бошқа мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман»)
(Термизий ривояти).
بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар  
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).
(Маъноси: «Аллоҳнинг исми билан бошлайман, зеро, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир»)

رَضِيتُ باللهِ رَبَّاً، وَبِالْإِسْلَامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ صَلَى اللهُ عَلِيهِ وَسَلَّمَ نَبِيَّاً
8. «Розийту биллаахи робба, вабил ислаами дийна ваби Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам Набийя».
(Маъноси: «Аллоҳни раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб рози бўлдим»)
(Аҳмад ва Насоий ривояти).

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
9. «Я Ҳайю, Я Қоййуум, бирохматика астағийс, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн».
(Маъноси: «Эй доим тирик ва қоим сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва мени кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»)
(Ҳоким ривояти).
أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ وَعَلَى كَلِمَةِ الْإِخْلَاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ، حَنِيفَاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
10. «Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаам ва ъала калиматил ихлаас ва ъала дийни Набиййина Муҳаммад ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам муслима ва маа каана минал мушрикийн».
(Маъноси: «Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик») 
(Аҳмад ривояти).

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
11. «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи». (Маъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».) 
(Муслим ривояти). 3 марта айтилади.

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا
12. «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».
(Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман») 
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).

أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
13. «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».   (Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар. 
(Муслим ривояти).

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
14. «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».   
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда  «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.
(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)
(Муслим ривояти).

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
15. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр». 100 марта айтилса афзалдир ёки 10 марта айтса ҳам бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка  лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар  
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Шу ерда яна бир салавот айтиб тугатилади.
Эслатма!
Юқоридаги тонгги зикр ва дуоларни бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунга қадар айтилса яхшироқ бўлади. Агар бирор узрли иш чиқиб қолса, қуёш чиққандан кейин ҳам айтилса бўлаверади. Валлоҳу аълам.
Дониёр Файз

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Жума куни қуёш чиққанидан бошлаб, қуёш ботгунигача ижобат соатига йўлиқиш умидида дуо билан машғул бўлиш мустаҳабдур. Бу ижобат тўғрисида ихтилофлар кўп. Буларниг энг тўғриси Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саламдан ривоят қилган қуйдаги ривоятларидир
 أنها ما بينَ جلوس الإِمام على المنبر إلى أن يُسَلِّم من الصلاة‏.‏
"Албатта, у вақт жума куни имом минбарга ўтириши билан намоздан салом бергунигача бўлган пайт оралиғидадир" деганлар.
Муслим 853, ан Нававий "аль Азкор" 226.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Шу онларда вақтимизни ҳуда-беҳуда нарсаларга сарфламай Роббимизга дуо қилайлик.


​1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар”.
(“Зодул маод”, 1/384)

© Ikrom Sharif

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу бундай деди:
Аллохнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар:
"Биродарингиз аксирганида, уч мартагача: "Ярхамукаллоҳ[1]" дея дуо қилинг. Бундан ортиқаксиришлар тумовдандир. Тумовдан экани маълум бўлгач, дуода давом этиш шарт эмас"

Ибн ас-Сунний 251 ва Ибн Асокир «Тарих Димашқ» 2/391/2 да келтиришган.

[1] Аллоҳ сизга марҳаматини насиб айласин.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам... (уйқудан) уйғонганларида:

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

"Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда маа амаатанаа ва илай-ҳин нушуур[1]", деб айтар эдилар.


(Бухорий ривояти)

[1]Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам

"Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар.

Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.  
Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган.

Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар.
"ал Умм" 2/552.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ :
قَالَ رَسُوْلُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :
إِنَّ اللهَ تَعَالَى طَيِّبٌ لاَ يَقْبَلُ إِلاَّ طَيِّباً، وَإِنَّ اللهَ أَمَرَ الْمُؤْمِنِيْنَ بِمَا أَمَرَ بِهِ الْمُرْسَلِيْنَ فَقَالَ تَعَالَى ": يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ "وَقاَلَ تَعَالَى:: "يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا كُنتُمْ إِيَّاهُ " ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُلَ يُطِيْلُ السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ ياَ رَبِّ يَا رَبِّ وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ وَغُذِّيَ بِالْحَرَامِ فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لَهُ.
رواه مسلم


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди: "Эй Пайғамбар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар". "Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз - покиза нарсалардан енглар".
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан патила-патила бўлиб кетган, чанг-тўзон сочининг рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: "Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Парвардигоро! Парвардигоро!" деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат бўлсин?!"
(Муслим ривоятлари).


Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
018 Al-Kahf
Ahmad Al-Ajmy
عَن ابن عُمَر رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:

مَنْ قَرَأَ سُوَرَةَ الْكَهْفِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ ؛ سَطَعَ لَهُ نُورٌ مِنْ تَحْتِ قَدَمِهِ إِلَى عَنَانِ  السَّمَاءِ يُضِيءُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، وَغُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَ الْجُمُعَتَينِ

رواه أبو بكر بن مردويه في تفسيره بإسناد لا بأس به


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
Хофиз аль Мунзир "Бу Хадисни Абу Бакр Ибн Мардавайх ўзларини тафсирларида яхши иснод билан келтирганлар" деганлар
«ат Торғиб ват торҳиб» 1/354.

Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуолари
21/11/2017 32435 K2_VIEWS
بسم الله الرحمن الرحيم



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:



اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ



«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур» дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

Кеч кирганида эса:



اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير



«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.



Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:



اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ



«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.

Абу Довуд ривоятлари.



اللهُمَّ مَا أَمْسَى بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ



Аллоҳумма маа амсаа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: Аллоҳим, мен билан кеч киргизган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.



Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:



سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَى نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ مرات



«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.

Имом Муслим ривоятлари.



Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:



لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ



«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».

Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.



Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:



رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً



«Родийту биллааҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллооҳу алайҳи васаллама росулаа», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.

Абу Довуд ривоят қилганлар.