Zed News
872 subscribers
1.86K photos
95 videos
2 files
3.64K links
Zed News

Facebook: fb.com/zednewsuz

Instagram: instagram.com/zednewsuz/

YouTube: youtube.com/zednews

TikTok: tiktok.com/@zednews

Ҳамкорлик учун: @zednews_bot
Download Telegram
Саҳарлик вақти — 11-кун

Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Сардобаги сув тошқини туфайли Қозоғистонда 32 мингга яқин одам эвакуация қилинди

Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши натижасида юз берган сув тошқини оқибатида қўшни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган бир неча овулнинг 32 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинган.

Ҳозир яна учта овул хавфли ҳудудда қолган. Уларга керакли нарсаларни олиб, эвакуацияга тайёр туришлари айтилган. Сув камаймаган, лекин кўпаймаяпти ҳам.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эса деярли ҳар куни Сирдарёга қатнамоқда. Эвакуация қилинган аҳоли билан мулоқот қиляпти.

Ҳозир тўғонни тиклаш учун барча кучлар сафарбар қилинган. Бунда Қозоғистон ҳукумати билан ҳам ҳамкорлик олиб бориляпти.

Сардоба иши юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
⚡️ Валюталар курси

2020 йил 5 майдан валюталар курси:

1 $ - 10 129,39 (- 0,61) ⬇️
1 € - 11 125,11 (+ 164,45) ⬆️
1 £ - 12 663,76 (+ 135,99) ⬆️
1 ₱ - 134,80 (- 0,84) ⬇️

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Ифторлик вақти — 11-кун

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Саҳарлик вақти — 12-кун

Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
​​Қозоғистон Сарбода сув омбори бўйича Ўзбекистонга нота юборди

Қозоғистон ҳукумати Сардоба сув омбори қурилиши бўйича барча маълумотни сўраб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига нота юборган.

Сардобадаги тошқин Қозоғистоннинг бир неча қишлоқларига ҳам жиддий зарар етказган. Ҳозиргача 32 минг аҳоли эвакуация қилинган.

Қозоғистон экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги Ўзбекистондан трансчагаравий сувларни ўз ичига олган гидротехник иншоотларни қуриш ҳақидаги тўлиқ маълумотни сўраган.

Халқро келишувга кўра, трансчегаравий гидротехник иншоотларни қуришда қўшни давлатлар билан келишиши ва уларни хабардор қилиши белгиланган. Сардоба сув омборини қуришда келишув бўлмагани айтилган.

Background

Сув тошқини асосан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳоли пунктлари ва экинзорларига зарар етказган. Бу туманлардаги 22 та қишлоқдан жами 60 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарёга бориб, эвакуация қилинган аҳоли билан учрашган, тўғонни тиклаш ишларини назоратга олган.

Тўғондан тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилганди.

Сардоба иши юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Сардоба сув омборидан сув тошиб чиқиши видеоси пайдо бўлди

1 май куни эрталаб Сардоба сув омборидан сув тошиб чиқиши акс этган видео пайдо бўлган. Тасвирлар вертолётдан олингани айтилмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=ZDVfHjvGatM

Видео манбаси

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Ифторлик вақти — 12-кун

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Саҳарлик вақти — 13-кун

Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Сардоба фожиасида қурбонлар ҳақида маълумот бериш бошланди

Сардоба сув омборидан сув тошиши оқибатида рўй берган фожиада қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар берила бошланган.

Гап нимада?

Икки давлат аҳолиси учун хавф туғдирган бундай йирик фалокатда қурбонлар бўлиши табиий эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир неча кун ўтиб бўлса-да, уларни қидириб топишга эришган. Ҳозирча 4 фуқаро ва 2 ҳарбий вафот этган, 1 фуқаро бедарак йўқолган.

Айни пайтда 2 мингга яқин махсус техника ишламоқда. Сув уйлардан, бошқа бинолардан чиқарилиб, суғориш ва дренаж тизимлари тозаланмоқда. Нобуд бўлган чорва моллари кўмилмоқда.

Президент топшириғи

Сардоба иши бўйича жиноий очилган эди. Бугун президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказиб, бунда ким айбдор бўлса, албатта, жазоланишини айтган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
​​Президент барча гидроиншоотларни текширишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги йиғилишда барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларни текширишни топширган.

Иқтибос

"Менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда", деган президент.

Шунингдек, Сардоба сув омбори масаласида халқаро экспертлар жалб этилган. Улар тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказади.

Қўшни Қозоғистон

Шавкат Мирзиёев бу кутилмаган техноген офат қўшни қозоқ халқига ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдалигини айтган. Уларнинг уйлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан жуда афсусда эканини билдирган.

Икки давлат ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон томони бу жараёнда қозоқ халқига керакли ёрдам беришга тайёрлигини айтган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Юлдуз Усмонованинг суди қачон бўлади?

Бир неча кундан бери Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги гап-сўзлар кўп муҳокама бўлмоқда.

У ички ишлар органлари ходимлари шаънига оғир гапларни айтган, уларни ҳақоратлаб, камситган. Шунинг учун кўпчилик уни суд қилиш кераклигини айтмоқда.

Аммо хонанда узр сўраб чиққан ва жазодан қутулиб қолган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa
Ифторлик вақти — 13-кун

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
​​Сирдарёга 100 млрд. сўм ажратилади

Президентнинг фармойиши билан Сирдарё вилояти бюджетига 100 миллиард сўм миқдорида пул ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармойишни 1 май куни имзолаган. Ҳужжат бугун эълон қилинган.

Фармойишга кўра, Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси ташкил этилган.

Шунингдек, уй-жойларига жиддий зиён етказилган аҳоли учун 2020-2021 йилларда кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Background

Сув тошқини асосан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳоли пунктлари ва экинзорларига зарар етказган. Бу туманлардаги 22 та қишлоқдан жами 60 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарёга бориб, эвакуация қилинган аҳоли билан учрашган, тўғонни тиклаш ишларини назоратга олган.

Тўғондан тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилганди.

Сардоба иши юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Саҳарлик вақти — 14-кун

Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
​​Қурилиш вазирлиги тизимида 14 ходим пора билан ушланган

2018-2019 йилларда қурилиш соҳасида 365 та жиноят содир этилган бўлиб, унинг 72 фоизи коррупция билан боғлиқ. Жавобгарликка тортилган шахсларнинг 14 нафарини қурилиш вазирлиги тизими ходимлари ташкил қилган.

Гап нимада?

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қурилиш вазирлигининг ахбороти эшитилган. Эшитувда қурилиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцияга шароит яратувчи нормалар ва бюрократик тўсиқларга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинган.

Депутатлар коррупция ва бюрократиянинг олдини олиш билан бирга Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалариларини тубдан қайта кўриб чиқиш кераклигини айтган.

Эшитувда қурилиш объектлари бўйича ўтказиладиган тендер (танлов) жараёнида энг кўп коррупция ҳолатлари рўй бериши таъкидланган.

2019-2020 йил апрель ҳолатига, 38 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар, имтиёзли қурилиш материаллари ва бошқа моддий бойликлар талон-тарож қилинган.

Қурилиш вазирлиги ва тизимдаги идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга рухсатномалар беришда 2019 йил давомида жами 17418 та ҳолатда қонун бузилиши ҳолати қайд этилган.

Хулоса

Эшитув якунида:

қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларидаги коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш;
ўтказиладиган танлов (тендер)ларни онлайн режимда ташкил этиш;
доимий равишда “коррупцияга қарши ички аудит” олиб бориш;
қурилиш соҳасида қонуности ҳужжатларни қисқартириш;
ноаниқлик келтириб чиқарувчи ёки жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча мажбурият юкловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш;
қўшимчалар киритиш чораларини кўриш;
вазирлик тизимида Жамоатчилик кенгашининг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки ва ролини ошириш бўйича қарор қабул қилинган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
​​"Ҳеч ким ёрдам бергани йўқ" — Сирдарёда эвакуация қилинганлар дарди

Xabar.uz сайти колумнисти Барно Султонова Сардоба сув тошқинидан эвакуация қилинган фуқаролар олдига бориб, уларнинг аҳволини ўрганган.

Муаллифнинг ёзишича, 4 боласи бор келинга ҳеч ким ёрдам бермаган. Айтишича, уларнинг уйини сув олиб кетган, ҳеч нарсаси қолмаган.

Бошқа бир онахоннинг гапига кўра, фарзандлари бўлмаса, ҳеч нарса берилмаётган экан. Бу чол-кампир эса болаларини қариндошиникига юборгани айтилган.

Оқолтиндан келган фуқаронинг айтишича, уларга ҳам ёрдам берилгани йўқ. Ўзлари эса вайрон бўлган уйи ташвиши билан ёрдам сўраш ҳақида ўйламаётганини таъкидлаган.

Иқтибос

"Икки кило макарон, икки кило гуруч, икки кило шакар, пойма-пойи бир-биридан фарқ қиладиган оёқ кийимлар бериб кетишди. Берган нарсаларини туйиб ўтирибман, болларим келса ейди, деб", деган аёллардан бири.

Албатта, инсонпарварлик ёрдамидан хурсанд бўлганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Улар меҳрибон ўзбек халқидан розилигини айтишган.

Сизда аҳвол қандай? Бизга ёзинг, расм ва видеолар юборинг, биз сизларни жон деб эшитамиз.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Ифторлик вақти — 14-кун

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Саҳарлик вақти — 15-кун

Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Алишер Усмонов Сардоба жабрланувчиларига $15 млн.дан зиёд хайрия қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Сардоба сув тошқинидан жабр кўрганларга 15,2 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратган.

Бу пулларнинг 10 млн. доллари Сирдарёга, 5,2 млн. доллари Қозоғистон аҳлига берилган.

Алишер Усмонов бу ҳақда президент Шавкат Мирзиеёвга хат ёзган.

Иқтибос

"Мен халқимизнинг тақдирига бефарқ қараб тура олмайман ва шу сабабли сув тошқинидан жабрланганлар турмушини тиклаш ва яхшилаш, талафот оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишга ёрдам кўрсатиш учун 10 миллион доллар беряпман", деган миллиардер.

Background

Россиялик энг бой бизнесменлар қаторидан жой олган Алишер Усмонов аввалроқ коронавирусга қарши кураш учун ҳам Ўзбекистонга 25 млн. доллар ажратганди.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot
Трактор ва Captiva тўқнашувида ўқувчи ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Қумқорғон туманида трактор ва Captiva иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7-ўқувчиси ҳалок бўлган.

Нима бўлган?

3 май куни 73 ёшли фуқаро Captiva машинасида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаронинг тракторига урилган (суратда).

Оқибатда трактор йўловчиси — 7-синф ўқувчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 7 май куни шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram: ➡️ @Zed News

Instagram: ➡️ @Zednewsuz

Facebook: ➡️ @Zed News

Aloqa boti: ➡️ @zednews_bot