Таомланишда ўтириш ҳолати тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис ривоят қилинади:
“Таянган ҳолда емайман”;
“Қул ўтирганидек ўтираман ва қул еганидек ейман”.
“Сунани Ибн Можа”да у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юзтубан ётган ҳолда таомланишдан қайтарганлари ривоят қилинган. Ҳадисда келган “таяниш” лафзи чордона қуриш, бирор нарсага суяниш ва ёнбошлаш деб ҳам изоҳланган.
Таянишнинг ушбу уч туридан бири, яъни ёнбошлаган ҳолда тановул қилиш зарарли. Чунки бундай ҳолатда луқманинг табиий йўналишини ўзгартиради ва ошқозонга боришини қийинлаштиради. Натижада, ошқозоннинг “оғзи” яхши очилмайди. Чунки, ёнбошлаган одамнинг ошқозони оғиб қолган бўлади. Шу сабабли таом ошқозонга енгил етиб келмайди.
Таянишнинг кейинги икки шакли эса мутакаббирларнинг ўтиришларидан ҳисобланиб, убудиятга зиддир. Шунинг учун Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қул еганидек ейман”, дедилар. У зот солаллоҳу алайҳи алайҳи васаллам думбаларини ерган қўйиб, икки сон ва болдирларини тик қилган ҳолда таомланар эдилар. Шунингдек, У зот солаллоҳу алайҳи алайҳи васаллам дастурхон устида ҳам Раббиларига тавозеъли, Унинг ҳузурида одобли, таом ва таомланувчини ҳурмат қилганлари учун тиззалаб ўтириб ўнг аёқларининг кафтини чап аёқлари кафти устига қўйган ҳолда таомланганлари ҳам ривоят қилинади.
Мана шу шаклда таомланиш энг фойдали ва афзалдир. Чунки бундай ўтиришда ҳамма аъзолар Аллоҳ яратганидек табиий ҳолатида бўлади, шунингдек, бунда одоб кўриниши ҳам бор. Инсон аъзолари табиий ҳолатида бўлганида таом жуда яхши ҳазм бўлади. Энг ёмон ҳолат ёнбошлашлаб таомланишдир. Негаки, бунда қизилўнгач ва унга туташ аъзолар тораяди, ошқозон табиий ҳолатида бўлмайди. Нафас олиш аъзоларини ажратиб турувчи парда тораяди.
Агар ҳадисда келган “таяниш”да ёстиқ ва кўрпачаларга суяниш ирода қилинган бўлса, унда маъно қуйидагича бўлади: “Агар есам, мутакаббир ва кўп ейишни хоҳловчилар каби ёстиқ ва кўрпачаларга суяниб ўтирмайман. Балки мен қулнинг егани каби кифоя қилгудек ейман”.
https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA

РЎЗАНИНГ ИЛМИЙ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
ББТУ факультет терапия кафедраси ассистенти, “НУР” Қуръонни илмий текшириш институти ходими Наил Сахаутдинов билан бўлган суҳбат асосида тайёрланди.
Мусулмон учун рўза 3 қисмдан иборат: жисмоний – унинг танаси моддий овқатдан тийилади; рухий-маънавий - чекиш, жинсий алоқа каби ҳолатлардан ўзини тийиш; ақлий – ташқи оламнинг ортиқча информацияларидан (ғийбат, газета, ижтимоий тармоқ, телевизор) тийилиш кабиларни ўз ичига олади. Агар ушбу жиҳатларга тиббиёт жиҳатидан қарайдиган бўлсак, индивидуал биоритмлар бўлиб, унинг жисмоний ҳолати, эмоционал (рухий) ҳолати, интеллектуал ҳолати учун муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний биоритм тананинг ҳолатини - жисмоний фаолиятининг ошиши ва пасайиши, иш қобилияти, ўз кучига ишониш, организмни касалликларга чидамлилиги белгилайди. Эмоционал (рухий-маънавий) биоритм – рухий саломатликни, ташқи оламни идрок қилиш, инсоннинг эмоционал ҳолатини, кайфиятини бошқаради. Айнан жисмоний ва эмоционал биоритмлар инсонни ҳолатини яхшилаб, саломатлигини яхшилайди. Рўзанинг даволовчи таъсири стресс механизмига асосланган. Кундузги овқат қабулини тунгига ўтиши муносабати билан стресс юзага келади. Бу эса ўз навбатида иммунитетни активлаштиради. Энг охирги биоритм бу – интеллектуал бўлиб, ақлий фаолиятни кучайиши ва сусайиши билан ифодаланади. У мантиқий ва тахлилий фикрлашни, хотирани бошқаради. Рўзани охирларига келиб, максимумга етади ва инсоннинг ресурсидаги интеллектуал, рухий-маънавий, жисмоний имкониятлари “уйғонади”. Кимдадир 3 ла сферада, кимдадир уни фаолиятига яқинроқ бўлган сферада ижобий ўзгаришлар бўлади. Масалан, спортчи янги рекорд ўрнатиши мумкин, интеллектуал сферадаги одам унинг учун қийин бўлган вазифани бажариши мумкин.
Япон олимлари биоритмнинг энг кучли бошқарувчиси овқат қабул қилиш эканини аниқлашди. Улар япон учувчилари мисолида тадқиқот ўтказишиб, узоқ вақт континентлараро учишганда янги минтақага ўрганолмай, уйқу бузилишларидан азият чекишларни аниқлаганлар. Буни йўқотиш учун япон учувчилари Япония соати бўйича овқат қабул қилишлари улардаги биоритм бузилишларини йўқолганлигини аниқлашди. Япон олимлари рўзанинг тиббий асосини аниқлашди: рўза – бу инсон биоритмларининг алмашишидир. Рўза биоритмлар алмашишига тез адаптацияланишга ёрдам беради. Чунки рўзада тунги овқатланишга ўтилади. Бундай ҳолат мусулмонлар учун табиий ҳисобланади, бир йилда бир марта рўзада биоритмларнинг алмашиши улар учун фойдалидир!
Муаллиф Гавҳар Тешабоева

Forwarded from Ildam Ilm Markazi
Ҳижoма мактаби.
15 майга ХИЖАМАНИ ўрганишни истовчилар,
Аёллар учун 5 та
Эркаклар учун 4 та бўш ўринлар қолди.
15 майгача қабул давом этади.
Хижома билан бир қаторда, инсонлар мизожи, хилт таълимотларини ҳам ўрганиш имконига эга бўласиз!
Ўқишга ёзилишни истовчилар, ўқув марказимизга келиб, ПАСПОРТ копияларини ташлаб кетишлари лозим!
Гуруҳга 8 тагача ўқувчи қабул қилинади.
Аёллар ва эркаклар учун алоҳида ўқитувчилар дарс ўтадилар!
Манзил: Комолон кўчаси 113 А Уй
Мўлжал: С.Дарваза кўчаси, Самарқанд асл кошонаси.
Мурожаат учун тел:
99 876 40 09
90 988 03 03
http://t.me/HIJAMA_SCHOOL

Telegram
Hijama School | Онлайн Школа Хиджамы. Обучение Хиджама с нуля 🩸
Если Вы задавались вопросом как научиться делать Хиджаму, то этот канал для Вас.
🛍Купить курсы: @HidjamaSchoolbot
🌐Сайт: www.hijama-school.ru
🔗Пригласительная ссылка на канал:
https://t.me/+6EgJzh472ZFlN2Ji
📱Обратная связь: @hijama_school_live_bot

Qulupnay yurak faoliyatni yaxshilaydi. Qulupnay tarkibidagi retinol (A vitamini) yallig‘lanishga qarshi kurashadi, terini mayinlashtiradi, ajinlarni tekislaydi va ko‘rish qobiliyatini yaxshilaydi.
Foliy kislotasi (B9 vitamini) ayollar reproduktiv salomatligiga ta’sir ko‘rsatadi, homiladorlikni rejalashtirishda ahamiyati katta, chunki bu vitamin bolaning asab tizimi shakllanishida ishtirok yetadi.
Askorbin kislotasi (C vitamini) esa qulupnayda limondan ham ko‘proq miqdorda ekanligi isbotlangan, u immunitetni mustahkamlaydi, kayfiyatni ko‘taradi, ortiqcha vazn muammosida yordam beradi. Terini namlantirishda esa kaliy va magniy moddalariga yetadigani yo‘q. Qolaversa, bu moddalar yurak faoliyatini yaxshilaydi, qon bosimini bir me’yorda ushlab turadi, organizmni kislorod bilan to‘yintiradi

РАМАЗОНДА САЛОМАТЛИК
Рўза фойдалари, тавсиялар ва маслаҳатлар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кириш
Икки дунё саодатига эришишимиз учун бизни Исломга ҳидоят қилиб, унинг арконларидан бири бўлган рўзани фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамд ва санолар бўлсин.
Рўза фақат Аллоҳ учун тутилиши, унинг мукофатини Ўзи бериши, дўзахдан тўсиқ бўлишидан бохабар этиб, фойда ва ҳикматларидан баҳра олишимиз тарафдори бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, оилаларига, саҳобаларига ҳамда қиёматгача кечаю кундуз изларидан эргашувчиларга дуруд ва саломлар бўлсин
Рўза Исломда Аллоҳ таоло тарафидан бўлган бошқа шаръий таклифлар каби илоҳий ҳукмдир. Унинг Робб ва Илоҳ экани бандаларига Ўзи хоҳлаган нарсаларни таклиф қилишни ҳамда Ўзи истаган ибодат ва шаръий амалларни шариат қилиб беришини тақозо этади. Бу билан Аллоҳнинг Робб ва банданинг банда экани кўринади. Рўза тутишга ундашда мусулмон шахсга “Сизни Аллоҳ таоло рўза тутишга буюрмоқда”, дейишнинг ўзи етарли. Унинг фойдалари, сир-асрорлари ва ҳикматлари тўғрисида тўхталиб ўтиришга ҳожат ҳам йўқдек.
Албатта, ҳар қандай ибодатдан мурод, энг аввало, Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш ва у Зотга яқинлик (қурбат) ҳосил қилишдан иборатдир. Оламлар Парвардигари бандаларига буюрган амалларнинг ҳикмати ва мўъжизалиги ҳам шундаки, улардан охират савобини топганимиз қатори дунё ҳаёти учун ўзимизга кўплаб фойдалар ҳам оламиз. Буни ҳаётимизда кўзларимиз билан кўриб, ақлимиз орқали идрок қилиб турамиз.
Жумладан, Аллоҳ таоло Ўзига нисбат бериб амр этган рўза ибодати ҳам, агар барча белгиланган тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда бажарилса, ҳар бир инсон, бутун жамият учун кони фойдадир. Аммо яна бир бор таъкидлаш лозимки, бизга қилинган таклиф ва хитоблардан мақсад ўша ҳикматлар эмас. Улар самара ва натижалар, холос. Бироқ шу фойда ва ҳикматлар сабаб, кўнгилларимизда ибодатларга нисбатан завқу шавқ зиёдалашиб боради.
Рўзадор шахс нафақат еб-ичиш ва жимоъдан тийилади, балки рўзаси тўкис бўлиши учун ҳар томонлама тийилиш лозим. Унинг қалби кибр, ужуб, сумъа ва шу кабилардан, кўзи ножўя нарсалар ва номаҳрамларга боқишдан, қулоғи эшитмаслиги лозим бўлган гапларни эшитишдан, тили ғийбат, чақимчилик ва ҳақорат каби номақбул амаллардан рўза тутади. Қўйингки, рўзадор киши муҳим ибодатда эканини бутун вужуди билан ҳис қилмоғи лозим. Шунда ҳақиқий рўза тутган ҳисобланиб, унда мужассам сир-асрор, фойда ва ҳикматлардан тўлиқ баҳраманд бўлади.
Гапимиз муқаддимасидан билиниб турибдики, ушбу рисола рўзанинг сир-асрорлари ва фойдаларидан бири – саломатликка эришиш ҳақидадир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, рўзада организмнинг соғломлашуви учун беҳисоб фойдалар мавжуд, айниқса, рўзадор шахс шу ибодати давомида еб-ичишида мўътадилликдан чиқиб кетмаса, фойдаси янада кўпроқ бўлади.
Абдулҳодий Ғиёс
Давоми бор

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibratvaqti
Бу лавҳага овоз ҳам, ёзув ҳам ошиқча экан...😔
☝️🏻Неъматларни борида қадрига етайлик!
✅Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA
Бу лавҳага овоз ҳам, ёзув ҳам ошиқча экан...😔
☝️🏻Неъматларни борида қадрига етайлик!
Яқинларингизга хам улашинг!
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
⤵️Кўнгил яқинлар ила баҳам
кўринг!
👇🏻
✅Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA
РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Рўзанинг таклиф қилинишидаги асосий ҳикматни Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда баён қилиб қўйган: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”. Демак, рўзанинг шариатга киритилишидаги бош ҳикмат рўзадорлар Аллоҳдан қўрқадиган тақводор бўлишларидир.
Одамлар ҳамма даврларда фикрлари, мантиқлари ва шароитлари тақозоси билан ибодатларнинг кўпгина фойда ва ҳикматларини билганлар. Бу ўша ибодатларга таклиф қилган Зот буюк, тадбирли ва ҳаким эканидан далолатдир: “(Бу) барча нарсани пухта қилган зот – Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир”
Рўза ички ва ташқи аъзоларни муҳофаза қилади, зарарли моддаларни чақирувчи чўкиндилардан ҳимоялайди ҳамда организмнинг саломатлигига монелик қилувчи микроб ва бактериялардан халос этади.
Шифокорлар рўзанинг саломатликни мустаҳкамлаш бобидаги фойдаларини кўп гапиришган: “Рўза ошқозон ва ичакларни ортиқча чириндилардан тозалайди, у туфайли ҳазм қилиш тизими маълум муддат ором олади. Баъзи хасталикларнинг давоси фақат парҳез бўлади. Рўза эса парҳезнинг бир тури, ҳатто ундан устун. Ичак ва йўғон ичакларида сурункали яллиғланиши бор беморлар ҳамда жигари хасталар ифтор вақти кўп таом тановул қилишмаса, рўзанинг фойдасини сезишади. Баъзида қичима касали борлар рўза шарофатидана тузалиб кетадилар. Чунки рўзада таомланиш бир тартибга тушганидан қичишиш симптомлари йўқолади. Зеро ҳазм қилиш тизимининг дам олиши айрим таомлар сабабидан келиб чиқувчи бу касалликдан қутулиш йўлидир”.
Рўзанинг асаб тизимига фойдаси катта. Доктор Муҳаммад Муҳаммад Абу Шавк “Рўза ва асаб тизими” номли мақоласида қуйидагиларни айтади: “Рўза нафс ва руҳни поклайди, қийинчиликларга чидаш ҳамда камбағал ва муҳтожларга меҳр кўрсатишни ўргатади, шаҳватларга берилишдан қайтаради, нафсни муомалада ростгўйлик, омонатдорлик, ғазаб қилмаслик, ўч олмаслик каби хулқларга эриштиради.
давоми бор.
Абдулходий Ғиёс

Давоми.
Буларнинг барчаси инсонга тинчлик, муҳаббат ва поклик руҳини беради. Ўз навбатида, бу асаб тизимига таъсир кўрсатади. Организм асаб тизимига қараб сокин бўлади ёки қўзғалади. Асаб тизими тинч эмас экан, қолган организмлар бир маромда фаолият кўрсатмайди. Бу ҳикматни қаранг, рўзадорни инсон суратидаги фаришта қилиб қўяди. Бу билан унинг ўзи саодатмандликка эргашади ва ўзгаларни ҳам бахтли қилади”.
Гапида давом этиб, у яна бундай дейди: “Эй асабий таранглик ва чарчоқлик, уйқусизлик, тушкунлик ҳамда шу каби касалликлардан қутулиш мақсадида шифокорларга қатнаб юрувчилар, агар рўза ва унинг сизларга берган яхшиликларини маҳкам тутганингизда, узлуксиз даволанишга эҳтиёж сезмасдингиз”.
Инсон танасидаги ортиқча вазн сабабидан ҳам касаллик сеза бошлайди. Рўза танадаги ёғларни йўқотади ва бу билан инсон қисқа вақт ичида ортиқча вазндан қутулади.
Рўза қон босими кўтарилганда, ўткир буйрак шамоллашида, пешоб йўлида тўпланган тошларни эритишда, жигар касалликларида, ўт қопининг шамоллаши ва тошларини туширишда, семизлик ва сиқилишга олиб келувчи сурункали юрак касаллигида, оқсил ва крахмал моддаларини кўпчиш ҳолатига сабаб бўлувчи ошқозон безовталигида фойда беради. У яна ғайрат бағишлайди ва кексалик томон бўлган йўлни секинлаштиради.
Рўзанинг саломатликка етакловчи фойдалари, ҳатто мусулмон бўлмаган оврупалик, америкаликлар ва бошқалар томонидан ҳам исботланмоқда. Улар бу борада китоблар ёздилар. Рўза билан даволанишни хоҳловчилар учун шу йўл воситасида муолажа ўтказувчи сиҳатгоҳлар очдилар ва бедаво касалликларни рўза билан даволашда катта натижаларга эришдилар. Франциялик айрим шифокорларнинг айтишларича, йилига бир ой рўза тутиш бир йил давомида организмда тўпланган бефойда чўкиндиларни кетказади.

Рўзанинг саломатликка оид фойдалари ҳақида китоб ёзганлардан энг машҳури америкалик олим Мак Фаддендир. У мамлакатда донғи кетган катта шифохона очиб, унга ўз номини берган. Бедаво хасталикларни йўқотишда рўза воситасида катта натижаларга эришгач, “Рўза” номли китоб таълиф қилди. У ва бошқалар: “Рўза организм учун фойдали бўлиб, уни озиқ-овқат ва дорилардан қолган заҳар қуйқумларидан тозалайди”, – дейишган.
Доктор Мак бундай дейди: “Мен рўза воситасида кўп касалларни даволадим. Рўзанинг уларга таъсири касалликларига қараб бўлади. Унинг фойдасини кўпроқ ҳис қилган беморлар, асосан, ошқозонларидан шикоят қилганлардир. Уларнинг рўза воситасида шифо топишлари тез ва ҳайратда қоларлидир. Қонга боғлиқ касалликлар ва ревматизм каби томирга оид хасталикларни даволашда ҳам рўза катта фойда беради”. Шифокор рўза билан даволаган беморларининг номлари, касалликлари ва касаллик тарихларини ҳам айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон, шунингдек касаллар ҳам, рўза тутишга эҳтиёж сезади. Чунки таом ва дорилар организмда тўпланаркан, инсонни оғирлаштириб қўяди, ғайратини сусайтиради. Шунда у бемор каби бўлиб қолади. Агар рўза тутса, заҳарлар танасидан чиқиб кетиб, вазни енгиллашиб, бутунлай покланади, ғайрат-шижоатга тўлади.
Бу шахс рўзадорнинг рўзадан оладиган фойдалари тўғрисида кўп гапирган ва қувватини янгилаш учун ўзи ҳам бир неча бор рўза тутиб, бошқа йўл билан эришиб бўлмайдиган даражада кўп фойда кўрганини айтган. У ҳаммага рўза тутиш тавсиясини беради. Айницса, унинг “Рўза бошқа даволаш воситалари ожиз қолган ҳамма дардга шифодир” ибораси жуда машҳурдир.
Доктор Алан Кот қанд ва бўғим касалликларини, доктор Карлсон ва Дженнингслар бошқа турли касалликларни даволашда рўзадан кенг фойдаланишган.
Тери таносил касалликлари бўйича мутахассис, америкалик доктор Роберт Бартол бундай ёзади: “Рўза микроблардан, айниқса, таносил касалликлари микробларидан халос бўлишнинг фаол воситаларидан эканига шубҳа йўқ. Чунки у эскирган ҳужайраларни бартараф қилиб, ўрнига янгиларини ҳосил қилади. Бу таносил касалликларини даволашнинг очлик назариясидир”.
Юқорида айтиб ўтилганлар рўзанинг саломатликка оид фойдаларидан баъзилари, холос. Кўриб турганимиздек, буни, ҳатто мусулмон бўлмаган мутахассислар ҳам тан олишган.

Мўъжизалари ҳар замон ва маконда зоҳир бўлувчи, динининг ажойиботлари кечаю кундуз тугамайдиган буюк Зот Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир: “Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Раббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?!”
РАМАЗОН ОЙИДА БЕМОРЛАР УЧУН УМУМИЙ ТАВСИЯЛАР
Айрим хасталиклар борки, рўза тутиш уларнинг оғирлашишга олиб келади. Шунинг учун бундай касалликка йўлиққан беморларга рўза тутмаслик тавсия этилади. Қуйида ўша хасталиклар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Бунда биз доктор Ҳассон Шамсий Пошонинг “Рамазон ойида бемор учун тиббий йўриқнома” рисоласидан фойдаланган ҳолда маълумотлар келтирамиз.
Ҳар йили Рамазон кириши билан бемор кишилар ва уларнинг яқинлари томонидан рўза тутиш мумкин ёки мумкин эмаслиги, рўза сабабли касалликлари оғирлашадиган ёки оғирлашмайдиган, жуда бўлмаганда касаллик аломатлари мураккаблашадиган ҳолатлар тўғрисида саволлар кўпайиб кетади.
Кўп беморлар рўза тутмоқчи бўладилар, лекин қувватлари етмайди ёки рўза тутишса, касаллиги оғирлашади ёки касаллик симтомплари жиддийлашади. Аллоҳ таоло ҳар бир бандага тоқати кўтара оладиганини юклайди. Бемор киши шариатнинг бирор кўрсатмасида қийинчиликка дуч келса, албатта, Ислом динида унга енгиллик бор. Рамазон рўзасини тутишда машаққат сезганлар борасида ҳам худди шу ҳукм, яъни енгиллик томони қўлланилади. Аллоҳ таоло айтади: “...Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир...”. Демак, бемор ва мусофирлар учун Рамазон рўзасини тутмасликка рухсат бор. Бироқ улар касалликдан тузалганлари ёки сафардан қайтиб, ўз юртларига келганларидан кейин, албатта, қолдирган рўзаларини қазо қилиб тутадилар.
Шуни унутмаслик лозимки, ислом шариатида белгиланган енгилликлар, хусусан, рўза тутиш ёки тутмаслик борасидаги кўрсатмалар тиббиёт ва фиқҳни яхши тушунганлар томонидан тавсия қилиниши лозим. Баъзи беморлар озгина адашадилар. Бошқача қилиб айтганда, рўза тутиш ёки тутмаслик ҳақида тиббиётдан хабари йўқ кишилардан фатво сўрашади. Аслида, улар ҳолатларини тушуниб, тўғри тавсиялар берадиган, ўз ишига моҳир мусулмон шифокорга мурожаат қилишлари керак.

КУЛГУТЕРАПИЯ😂😂😂
Касалхонада ўлим тўшагида ётган беморни врач тинчлантирмоқда:
— Юрагингиз бир маромда урмоқда, қон босимингиз жойида, тана ҳароратингиз ҳам меъёрда, ...
Бемор умидсизлик билан дебди:
— Доктор, демак мен соғ-саломат ҳолда ўляпманми?