Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.69K videos
354 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Самарқанд шаҳридаги кўкаламзорлаштирилган майдонларда дам олиб, ўзидан кейин чиқиндиларни ташлаб кетаётган фуқаролар (асосан талабалар) ушбу ҳаракатлари билан шаҳар кўркига доғ тушириш баробарида ўрнатилган қоидаларни бузаётганликларини билармикан?

@Zarnews_uz
Бугун Борис Жонсоннинг ишда қолиш-қолмаслиги ҳал бўлиши кутилмоқда

Британия парламенти бош вазир Борис Жонсоннинг COVID-19 локдауни пайтида Даунинг-стритдаги базмда иштироки билан боғлиқ жанжал туфайли унга ишончсизлик вотуми бўйича овоз берилади, деб хабар бермоқда Sky News.

👉 https://zarnews.uz/94d2

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд давлат университетида хорижлик талабаларнинг тўлов-контракт миқдори пасайтирилди

Айни пайтда Самарқанд давлат университетида 30 га яқин бакалавр йўналишида хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Шунингдек, университетда магистратура ва докторантура йўналишларида ҳам хориждан келган талабалар ўқимоқда. Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

👉 https://zarnews.uz/dhl

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Президент Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди.

Ерусти метросининг қарийб 12 километрлик бу қисмида 7 та бекат бўлади. Улар орасидаги қатнов вақти 13 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш ва метрополитенда йўловчиларни кўпайтириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

@Zarnews_uz
#Ўқинг_қизиқ!
Дунёдаги турли давлатлар Конституциялари ҳақида қизиқарли маълумотлар

BaigeNews.kz таҳририяти дунёнинг турли давлатларининг асосий қонуни ҳақидаги қизиқарли фактлар тўпламини тайёрлади.

👉 https://zarnews.uz/v53

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Хайрли тонг, азизлар!

Хотиржамлик - улуғ неъмат

Кўрдимки:
- умр ва дунёдан кўра шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ,
- ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ,
- орзудан кўра узоқроқ,
- хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.

Нажмиддин КУБРО.

@Zarnews_uz
Вилоят бўйича экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

📌 2022 йил январь-май ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 224,8 млн. АҚШ доллари миқдорида товарларнинг экспорт божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.

Бу ўтган йилга нисбатан 68,2 млн. АҚШ долларига ёки 43,6 фоизга кўпайди, дегани.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

🍒 Мева-сабзавот маҳсулотлари – 61,6 млн. АҚШ доллари ёки 27,4 фоиз;

👕 Тўқимачилик маҳсулотлари – 41,4 млн. АҚШ доллари ёки 18,4 фоиз;

🍾 Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 27,0 млн. АҚШ доллари ёки 12,0 фоиз;

🔩 Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 22,5 млн. АҚШ доллари ёки 10,0 фоиз;

💈 Калава ип – 19,6 млн. АҚШ доллари ёки 8,7 фоиз;

🍶 Озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,5 млн. АҚШ доллари ёки 6,5 фоиз;

🚙 Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 11,6 млн. АҚШ доллари ёки 5,2 фоиз;

🥙 Ҳайвонлар учун озуқалар – 5,9 млн. АҚШ доллари ёки 2,6 фоиз;

🏺 Бошқа маҳсулотлар – 20,7 млн. АҚШ доллари ёки 9,2 фоиз.

@Zarnews_uz
Ғалла етиштирувчилардан режадан ташқари дон талаб қилиш тақиқланади

Қайд этилишича, ўрим мавсуми бошидан буён 170 минг тоннадан ортиқ ғалла дон корхоналарига топширилган.

👉 https://zarnews.uz/0yq3

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
"Зарафшон" газетасининг 2022 йил 7 июнь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- Туркий давлатлар невролог олимлари Самарқандда;

- Янги Ўзбекистон келажаги истиқболли, интеллектуал салоҳиятли ёшлар қўлида;

- Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи Конституциянинг қаерида ёзилиши керак?;

- Кимчи чимчига айланган;

- Тўн бўлса, ичида кимдир бор, дегани эмас.

Шунингдек, унда “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.

Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Дарахт кесиш такрор содир этилса, 15 суткагача қамоқ белгиланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

👉 https://zarnews.uz/f94

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Фан олимпиадасида самарқандлик уч нафар ўқувчи ғолиб бўлди

11-синф ўқувчилари учун фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

👉 https://zarnews.uz/js2

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Экологлар_эътиборига!

Самарқанд шаҳридаги "Ватанпарвар" боғида чинор дарахтига катта-катта темир қозиқлар қоқилиб ушбу қурилма ўрнатилган.

Бу дарахтнинг "жони" йўқми? Наҳотки, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган боғда шундай ҳолатга йўл қўйилган бўлса?

Афсус...

@Zarnews_uz