Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.7K videos
355 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Самарқанд ҳафта ичида

Вилоят ахборот хизматлари хабар беради: 24-сони

👉 YouTube: https://youtu.be/IrLsotdSu34

@Zarnews_uz
«Дум»га михланган «Динамо»

«Қизилқум» - «Динамо» ўйинининг иккинчи бўлимини кўришга бардошим етмади. Чунки, биринчи бўлимдаёқ турнир жадвалининг «дум»ига маҳкам ўрнашиб олган «Динамо»чиларнинг навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олиши аниқ бўлиб улгурган эди.

👉 https://zarnews.uz/0m8

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Мутолаа: Сиз ҳамон ўшасиз… Ҳикоя

- Аҳмад ака, Сизни ташқарида бир аёл кутиб турибди. Бирга ўқиганмиз, деяпти. Киринг, десам кирмади.
- Ким экан?
- Отини айтмади. Шошилиб турибман, деди.
Эринибгина ташқарига чиқдим.

👉 https://zarnews.uz/qyz

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
☀️Эртага, 29 август куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 21-26 даража иссиқ бўлади.

@Zarnews_uz
🗓 Zarnews.uz нинг ҳафта дайжести: 2022 йил 22 август - 2022 йил 28 август

➡️ Булунғурда дарахтларга зиён етказган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари жаримага тортилди

➡️ @zarafshonbot`га мурожаат: “Бошимиз устида” бино қуриб юборишди, бу қонунга мосми?

➡️ "Одамим йўқ деб қишлоқда юравераманми? Тошкентга, кейин четга бориб ўқийман..."

➡️ Мактаб ярмаркалари: нархлар арзонми, қиммат?

➡️ Иштихондаги корхонанинг иш бошлаши нега ортга сурилган эди?

➡️ Осиё ва жаҳон чемпиони, пастдарғомлик дзюдочи Диёра Келдиёрова турмушга чиқди: Энди у фаолиятини тугатадими?

➡️ Ҳудудларда аҳоли нима учун жамоат транспортидан кенг фойдаланмайди? Асосий муаммолар аниқланди

➡️ Нарпайда 28 нафар фуқарони чув туширган 17 ёшли йигитга жиноят иши очилди

➡️ Талабаларга турар жой учун ижара пулининг бир қисми тўланади

➡️ Бўлган воқеа: Сабрни бошига тож қилган аёл
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, азизлар!

"Саховат халтаси"

🎤 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фахриддин Шамсематов ўқиди.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилмоқда?

Бу саволга Давлат статистика қўмитаси аниқ рақамлар асосида жавоб берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 550 млн. АҚШ долларилик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 5 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 447,3 минг тонна
🔷 Россия – 253,5 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 93,3 минг тонна
🔷 Хитой – 56 минг тонна
🔷 Афғонистон – 23,2 минг тонна
🔷 Беларусь Р. – 16,6 минг тонна
🔷 Тожикистон – 12,4 минг тонна
🔷 Покистон – 8,9 минг тонна
🔷 Эрон – 8,2 минг тонна
🔷 Туркия – 8 минг тонна
🔷 Украина – 5,3 минг тонна
🔷 Грузия – 5,2 минг тонна
🔷 Озарбайжон – 4,3 минг тонна
🔷 БАА – 3,3 минг тонна
🔷 Германия – 1,7 минг тонна

@Zarnews_uz
"Динамо" яна ютқазди

Кеча Суперлиганинг 17-тури  доирасида "Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор" жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида "Динамо" футболчиси Шоҳрух Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Усмонали Исмоналиев ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

62-дақиқага келиб, Дмитрий Побилич томонидан киритилган гол "Бунёдкор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

Ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Вадим Абрамовнинг собиқ жамоаси "Динамо"ни ўз уйида мағлуб қилди.

@Zarnews_uz
Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нуробод тумани "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Пўлатчи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Ўтарчи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Пахтачи" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

— Пахтачи тумани "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси;

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 26 августдан 30 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔸 Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шуъбаси бошлиғи;

🔸 Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими етакчи инспектори.

🔸 Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими маҳалла институтини ривожлантириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассис;

— Каттақўрғон тумани бўлими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис.

🔸 Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўлими бош мутахассис.

🔸 Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 26 августдан 4 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@Zarnews_uz
Кенгаш ҳуқуқ ва имконияти кенгаймоқда. Бу реал ҳаётда ўз ифодасини топяптими?

Депутатлар қонунга кўра, аҳоли, аниқроғи, сайловчилар вакиллик органига ишонч билдирилган кишилардир. Улар кўпчиликнинг овози сифатида маҳаллий ёки ҳудудий ҳокимликларда ижро ҳокимияти фаолиятини назорат қилиши керак.
Бу функцияни тўлақонли амалга ошириш учун кейинги 4-5 йилда қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Биргина Кенгашлар фаолиятидаги ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш учун котибиятлар ташкил қилинди.
Хўш, Кенгаш ва депутатларнинг жамият ҳаётида ўрни ва роли қай тарзда бўлмоқда?

👉 https://zarnews.uz/unqq

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Мобиль_мухбир:
Айни пайтда. Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмаси

@Zarnews_uz
Туркияда автобуснинг жарга қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Воқеа Туркия шимоли-ғарбидаги Бурса вилоятида содир бўлди, дея хабар берди Habertürk телеканали.

Сайёҳлик автобусида жами 47 киши бўлиб, уларнинг аксарияти жароҳатланган, деб хабар бермоқда телеканал.

Кутаҳя вилоятидан Муданя муниципалитети томон кетаётган мазкур автобусда қайси давлат фуқаролари бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йорк шаҳрининг Уолл-стрит кўчасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

@Zarnews_uz
Бугун Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

@Zarnews_uz
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

👉 https://zarnews.uz/sdj

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

@Zarnews_uz
Мустақиллик куни арафасида вилоят бўйича 31 та янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

👉 https://zarnews.uz/3ca8

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube