Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.69K videos
354 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Эронда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Табаснинг Tasnim агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳалокат туфайли 17 киши ҳалок бўлган, 50 нафар йўловчи тан жароҳати олган, улардан 12 нафарининг аҳволи оғир.

Агентлик маълум қилишича, поезд Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳаддан мамлакат марказий қисмидаги Язд шаҳрига кетаётган бўлган.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чорва моллари кушхоналарда сўйиляптими?

Кушхоналар ва гўшт расталари фаолияти таҳлил этилди.

@Zarnews_uz
#Диққат танлов!
“Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят танловида қатнашинг!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими “Йилнинг энг фаол журналисти” анъанавий вилоят танловини эълон қилади.

👉 https://zarnews.uz/5zda

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти масофавий таълимни ривожлантирмоқчи

Жаҳонда пандемия сабаб масофавий таълимнинг имкониятлари янада кенгайди. Баъзи давлатлар хорижлик талабаларни онлайн ўқишига рухсат берган бўлса, баъзи давлатлар хорижлик талабалар учун вақтинчалик таълим тизими эшикларини ёпди. Самарқанд шаҳар ёшлар марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори Чидем Жанбай Туркйилмаз билан бўлиб ўтган матбуот анжумани масофавий таълим тизимига бағишланди.

👉 https://zarnews.uz/wzq4

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилмоқда.

Фестиваль жараёнлари тўғри-тўғридан жонли узатилмоқда:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=380252347267942&id=100001547548737

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳри ва туманларда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишни талаб даражада деб бўладими?
Вилоят ҳокимлигида муҳокама қилинган масалада шу саволга жавоб изланди ва мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.

@Zarnews_uz
Қоҳира шаҳрида "Замонавий таҳдидларнинг олдини олиш, хусусан, адашган тоифалар ғояларига қарши курашишда уламоларнинг иттифоқлиги" мавзусида Ислом оламидаги катта аҳамиятга эга анжуман ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин ҳожи Холиқназаров иштирок этиб, бугунги даврда ғоявий таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурди.

Хусусан, Аҳли сунна вал жамоа ақидасини мусулмонлар орасида халқчил тарзда кенг тарқатиш ҳамда диний илмларни ўргатишда мўътадиллик ва ўрталик, “васатия”га алоҳида аҳамият бериш лозимлиги, шу билан бир қаторда экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириб, айниқса, исломий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларни ягона мақсад сари йўналтириш зарурлиги тўғрисида таклифларни тақдим этди.

@Zarnews_uz
Жазирамада фавворалар атрофида сайр қилишнинг завқи бошқача-да.

Бахтиёр Мустанов сурат-лавҳаси.

@Zarnews_uz