Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.7K videos
355 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Фан олимпиадасида самарқандлик уч нафар ўқувчи ғолиб бўлди

11-синф ўқувчилари учун фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

👉 https://zarnews.uz/js2

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Экологлар_эътиборига!

Самарқанд шаҳридаги "Ватанпарвар" боғида чинор дарахтига катта-катта темир қозиқлар қоқилиб ушбу қурилма ўрнатилган.

Бу дарахтнинг "жони" йўқми? Наҳотки, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган боғда шундай ҳолатга йўл қўйилган бўлса?

Афсус...

@Zarnews_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Омондарада нималар ўзгарди?

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бир ярим ой аввал Нуробод туманидаги Омондара маҳалласида ўтказган йиғилишида ушбу ҳудудни ободонлаштириш бўйича берган топшириғи ижроси ва бу ерда амалга оширилган ишларни таҳлил қилди.

@Zarnews_uz
Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бошланади

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқуловнинг «Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилади.

Йиғилиш Қонунчилик палатасининг YouTube ҳамда вазирликнинг Facebook даги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@Zarnews_uz
Тезликни оширган "Damas" ағдарилиб кетди, уч киши жароҳат олди

1 июнь куни соат 07:30 ларда Қўшработ тумани "Қўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р-55 автомобиль йўлининг 15 километрида "Damas" русумли транспорт воситаси катта тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг тарафига ағдарилиб кетган.

👉 https://zarnews.uz/v11f

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқандга четдан ноқонуний ҳолатда 110 миллион сўмлик заргарлик буюмлари олиб кирилгани аниқланди

👉 https://zarnews.uz/d0a

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд шаҳрида ичимлик сув таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ вакилининг zarnews.uz`га маълум қилишича, Самарқанд шаҳрининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи "Чўпон ота" сув иншоотидаги электр энергиясида тебранишлар (колебания) сабаб юқори кучланиш кабели куйган.

Носозлик бартараф этилгунга қадар шаҳарнинг бир қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.

@Zarnews_uz
"Темирйўл вокзали - Сиёб бозори" йўналишдаги трамвайлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

👉 https://zarnews.uz/vn1

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳардаги ўриндиқларни “безаётган” ёшлар: Улар кимнинг фарзанди?

Сиз суратда кўриб турган бу “эсдаликлар”, йўғ-э, ўриндиқлар Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдонида жойлашган.

👉 https://zarnews.uz/m86

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Мобиль мухбир хабар қилади

Айни дақиқада Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйида ёнғин юзага келган.

@Zarnews_uz
Президент фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун 27 та туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берди

👉 https://zarnews.uz/5lu6

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

@Zarnews_uz
Энди ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади

👉 https://zarnews.uz/p86w

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).

Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.

Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.

Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.

Бунда:

- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;

- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.

Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйида ёнғин юзага келгани хабар берилганди. Ёнғин кўп ўтмай яна бир нечта туташ биноларга ҳам зарар етказгани айтилмоқда.

Zarnews.uz мухбирига кўра, айни вақтда ёнғинни бартараф этиш учун яна бир қатор қўшимча махсус техникалар жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида 15 тага яқин махсус техникалар ҳаракатланмоқда. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳолатни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиннинг кенгаймаслик чораси кўрилиб, ҳолат назоратга олинган.

@Zarnews_uz