Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.7K videos
355 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Айни пайтда вилоят ҳокими Э.Турдимов масъуллар билан бирга Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасидан ўтган Чашма ариғи ва унинг атрофини ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишмоқда.

Ариқни тоза сақлаш, ҳудудда дарахт кўчатлари экиш ва аҳоли сайр қилиши учун зарур шароит яратиш юзасидан вазифалар белгиланмоқда.

@Zarnews_uz
Маҳаллий сайёҳлар учун кэшбек қайтарилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев шу йил 30 апрелда "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Қарор қабул қилди.

👉 https://zarnews.uz/z8b

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
6-7 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, жорий йил 6 ва 7 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида 767/768-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин, дейилади хабарда.

@Zarnews_uz
zarnews.uz муштарийлар мобиль мухбирларни ижодий ҳамкорликка чорлайди

Агар сизда мобиль репортёрликка иштиёқ бўлса, ўзингиз дуч келган воқеа-ҳодиса бўйича видео ҳамда фото материалларни қисқача матнли изоҳи билан @Zarafshonbot`га юборишингиз мумкин.

Эълон қилинган материаллар учун белгиланган тартибда гонорар берилади.

Юборилган видео ва фото материалларни танлаб олишда уларнинг жамият учун фойдалилиги, долзарб, кутилмаган, қизиқарли ва ноёблигига эътибор қаратилади.

Ҳар чорак якунида энг фаол мобиль иштирокчилар алоҳида рағбатлантирилади.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

👉 https://zarnews.uz/oid

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд, Тошкент ва Бухорода "Декларациялар мулоқоти" халқаро форуми ўтказилади

16-20 май кунлари ушбу шаҳарларда Шимолий Америка, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг турли диний конфессиялари вакиллари, таниқли уламолар, диншунос олимлар ва хуқуқшунослар иштирокида халқаро форум ташкил этилади.

👉 https://zarnews.uz/108

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Мобиль_мухбир хабар қилади
Нега йўл асфальт қилиб бўлингач, уни кавлаш бошланади?

Самарқанд шаҳридаги Усто Умар Жўрақулов кўчасида асфальт ишлари тугагандан кейин тез-тез янги йўлни ковлаш ҳолатига дуч келяпмиз. Нега шу ишлар олдиндан режалаштирмай қилинмоқда?

Нега асфальт қилишдан аввалроқ ковлаб, керакли ишлар қилинмайди? Биз сўрасак эски 1000 диаметрли сув қувурини қайта тиклаяпмиз дейишди. 20 йил олдин қўйилган эски қувур йўл қурилгандан кейин керак бўлиб қолганига тушунмаймиз.

@Zarnews_uz
"Олтин қалам" ХVI миллий мукофоти ғолиблари эълон қилинди

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Қуйидагилар интернет-журналистика йўналиши бўйича ғолиб деб топилди

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

1-ўрин:
Норгул Абдураимова,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА шарҳловчиси

Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2- ўрин:
Илёсбек Сафаров
Kun.uz интернет сайти мухбири

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Анвар Номозов
Xabar.uz ахборот портали мухбири

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

@Zarnews_uz
"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (босма нашрлар)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

1-ўрин: "Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.
Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин: "Эркин Қорақалпоғистон" газетаси муҳаррири Гулойим Сафарова
Қорақалпоғистон
Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

2-ўрин: Сурҳондарё вилояти Қизириқ тумани "Тараққиёт" газетаси бош муҳаррири Чори Алимов

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин: "Ёшлар кундалиги" газетаси бош муҳаррири Бегзод Қобулов

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

@Zarnews_uz
"ОЛТИН ҚАЛАМ" ХVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ ҒОЛИБЛАРИ (телевидение)

Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун:

1-ўрин:
Юлдуз Файзий "Маданият ва маърифат" телеканали катта муҳаррири
Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин:
Севимли телеканали "Замон" информацион дастури мухбири Нурмуҳаммедова Мўътабар

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Фарғона вилояти "Рухсор Тв" телеканали
Мамасодиқова Мафтуна

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

@Zarnews_uz
⚡️"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ (радио)

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот:

1-ўрин:
Фароғат Барноева
Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири

Пул мукофоти - 43 200 000 сўм

2-ўрин:
Чориева Зарбиби
"Ўзбекистон-24"радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 37 800 000 сўм

3-ўрин:
Мақсудова Нодира "Гранд" радиоканали бош муҳаррири

Пул мукофоти - 32 400 000 сўм

@Zarnews_uz
⚡️"ОЛТИН ҚАЛАМ" XVI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ
(Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун
)

1-ўрин Низам Шахин, Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси;

2-ўрин Барбара Дитрих, "Diplomatic World" журнали бош муҳаррири (Белгия);

2-ўрин Халид Таймур Акрам, "National Herald Tribune" кундалик газетаси етакчи ижрочи муҳаррири;

2-ўрин Ўринбой Усмонов, "Халқ овози" газетаси мухбири;

2-ўрин Санжай Кумар, "The Korea Herald" газетаси муҳаррири.

@Zarnews_uz
❗️Жиззахнинг Зомин туманида катта сел келиб қишлоқларни ювиб кетаётгани айтилмоқда

Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари сел келган ҳудудларга жалб этилган.

@Zarnews_uz