ZAMON | Расмий канал
59.1K subscribers
19.4K photos
20.1K videos
41 files
3.81K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
❗️Бугун Президент Юқори Чирчиқ туманига боради

9 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманига ташриф буюриб, “NURA Electric” электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишади ҳамда электротехника тармоғида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқот ўтказади

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Пойтахтда иситиш мавсуми бошланди

Тошкент шаҳридаги турар жойлар ва ижтимоий объектларга босқичма-босқич иссиқлик етказиб берилмоқда. Veolia Energy Tashkent жамоаси кучайтирилган иш тартибида фаолият юритмоқда.

Иситиш бир маромда ишламаса, радиаторлар қисман исиса ёки бошқа муаммолар кузатилса, қуйидаги каналлар орқали мурожаат қилиш сўралган:

– 1347 – кечаю кундуз ишлайдиган ягона қисқа рақам;
– @vet_pokazaniya_bot – мурожаатларни 24/7 режимида қабул қилувчи Telegram-бот;
– 1055 – мурожаат юбориш учун қўшимча қисқа рақам.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган «Nukus city» барпо этилади

Президентнинг 5 ноябрдаги қарорига кўра, Нукус шаҳрининг Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудида 270 гектар майдонда “Nukus city” қурилади.

Янги шаҳарча 50 минг аҳолига мўлжалланиб, “Янги Тошкент” тажрибаси асосида барпо этилади. Унда замонавий турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, спорт майдончалари ҳамда ижтимоий объектлар жойлаштирилади.

Шунингдек, қарор билан 2027 йилда Қорақалпоғистон иқтисодиётини 8 фоизга ўстириш, экспортни 550 млн долларга, инвестициялар ҳажмини эса 5 млрд долларга етказиш белгиланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Саудия Арабистонида ракета парчалари Saudi Aramco биносига зарар етказди

Мамлакат Энергетика вазирлигига кўра, Ар-Риёдда уриб туширилган ракеталар парчалари мамлакатнинг энг йирик нефть компанияси Saudi Aramco маъмурий биносига келиб тушган.

Оқибатда бир нечта қаватдаги деразалар синган, жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Саудия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахтга учирилган иккита қанотли ракетани уриб туширганини билдирган эди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🚍 Автобусларида банк картаси орқали тўлов қилишда валидаторлар интерфейси ўзгарди

Эндиликда банк картасини валидаторга такроран теккизганда, экранда иккита тўлов варианти чиқади:

▪️"Сайёҳат учун — 2 500 сўм" — айни банк картаси орқали кейинги йўловчининг йўл ҳақини тўлаш учун.

▪️"Юк учун — 4 000 сўм" — йирик ҳажмли багажни ташиш учун.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Вазир 5 нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қатор университет ректорлари лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Вазирнинг айтишича, 6 ноябрь куниги йиғилишда бешта эмас, тўрт нафар ректорга қаттиқ огоҳлантириш берилган. Ҳозирда вазирликда ректорлар фаолиятини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.

«Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олганим йўқ. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи гуруҳнинг ҳаққоний хулосаси асосида ҳал қилинади», — деди Турдимов.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🌧 Ўзбекистонда кучли ёмғир ва совуқ ҳаво кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 10 ноябрдан республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Қатор ҳудудларда кучли ёмғир, момақалдироқ ва шамол тезлигининг 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта давомида ҳарорат сезиларли пасайиб, кечалари айрим жойларда 2 даражагача совуқ кузатилади.

Тошкентда ҳам 9–11 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин. 12 ноябрь куни эса ёғингарчилик кутилмайди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Қашқадарёда Onix тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2 ноябрь куни соат 23:45 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Onix автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида 2005 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Шавкат Мирзиёев 10-11 ноябрь кунлари Анталия шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗑 Тошкентда чиқиндиларни юқоридан улоқтирган қурувчига чора кўрилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан ҳолатни назоратга олди.

Қоидабузарликка йўл қўйган ташкилотдан камчиликни зудлик билан бартараф этиш ва чиқиндиларни хавфсиз тушириш учун махсус қувурлар ўрнатиш талаб этилган.

Инспекция бошқа қурилиш ташкилотларига ҳам шаҳарсозлик қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак ППХ ходимлари томонидан қутқарилди

9 ноябрь куни Гулшан маҳалласида пичоқ билан ўз жонига қасд қилишга уринган шахс ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган инспекторлар фуқаронинг диққатини чалғитиб, унинг қўлидан совуқ қуролни олиб қўйишган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ва бошқа ҳудудларида биринчи қор ёғгани айтилмоқда

Кечаги ёмғирдан сўнг пойтахтда ҳам ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, совуқ кучайди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_янгилик
‼️Энди уй олмоқчи бўлган фуқароларнинг пуллари тўғридан тўғри қурувчига берилмайди. Қурилишда эскроу тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси депутатлари улуш киритиш асосидаги қурилишларда улушдорлар манфаатини кўзловчи қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди.

Улушли қурилишга киритилган маблағлар қурувчида эмас, банкдаги эскроу ҳисобварағида сақланади ва объект фойдаланишга топширилганидан кейингина қурувчига ўтказилади. Улушли иштирок этиш шартномалари ва бу шартномаларга киритилган ўзгартиришлар нотариал тасдиқланиши шарт.

Қонундаги талаблар қонун кучга кирганидан кейин рухсат олинган объектларга нисбатан татбиқ этилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 4 яшар болани органларини сотиш ниятида ўлдирган қариндоши ушланди 😱

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Хитойда эркак экскаваторда ҳокимият биносини вайрон қилди

Сиан шаҳрида ғазабланган эркак қарийб бир соат давомида экскаватор билан маъмурий бинонинг эшиклари, зинапоялари ва фасадларини бузди. Оқибатда бинодаги камида олтита қисмга зарар етди.

Маҳаллий ОАВга кўра, воқеага қишлоқ аҳолисига тўланмаган компенсациялар бўйича узоқ давом этган низо сабаб бўлган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!