ZAMON | Расмий канал
66.6K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.74K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
#Тезкор #Муносабат

АНДИЖОНДАГИ БОҒЧАДА ЁШ БОЛАЛАРНИ  Ж***Б деб СЎККАН БОҒЧА ТАРБИЯЧИСИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ❗️

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ўтказилган ўрганишда ҳолат Андижон туманидаги "O Marziya" хусусий боғчасида содир бўлгани аниқланди.

Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими маълум қилинишича, тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан педагогик этикага зид сўзларни ишлатган. Шу сабабли у эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уйига ижтимоий ҳимоя ходими томонидан қамаб қўйилгани айтилган 86 ёшли онахон видеоси юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Баёнотга кўра, ҳолат бўйича фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, ёлғиз яшаган ва соғлиғи туфайли диспансер назоратида бўлган кекса аёлнинг уйи 2025 йил сентябрда бошқа шахс номига ўтказилган.

Ҳозирда ушбу битим тузилаётган пайтда онахон ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаган-англамагани ҳамда фирибгарлик қурбони бўлган-бўлмагани ўрганилмоқда.

Аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги воқеа назоратга олиниб, кекса аёлнинг ҳолати ва эҳтиёжлари ўрганилаётганини билдирган эди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Янги Зеландия осмонидан улкан олов шар учиб ўтди

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар ёрқин чақнаш ва кучли гумбурлаш билан ҳаракатланган метеорни видеога олган.

Fireballs Aotearoa метеорларни кузатиш хизмати ҳам ушбу ҳодисани қайд этган. Ҳозир мутахассислар кузатув камералари ёзувлари орқали метеорнинг парвоз йўналишини ўрганмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, метеор атмосферага жуда паст баландликда кирган. Шу сабабли унинг айрим бўлаклари ерга тушган бўлиши мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бунёдкор” раҳбарияти молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун Президентга мурожаат қилмоқчи.

Молиявий муаммолар туфайли “Бунёдкор” 2 август куни “Қизилқум”га қарши ўйинга бориш учун ҳам маблағ тополмаяпти.

Агар жамоа учрашувга чиқмаса, унга техник мағлубият ёзилади. Бу ҳолат мавсумда яна бир марта такрорланса, клуб Суперлигадан четлатилади.

Клуб маълумотига кўра, футболчилар ва ходимлар 6–7 ойдан бери маош олмаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий одамлар қила олмайди бу ишни, орқасида кимдир бор, ғўддайган, «блатнойлар» қилади буни.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистон Хитойдан ҳарбий самолётлар сотиб олмоқда

Хитойлик ҳарбий кузатувчилар ва мудофаага ихтисослашган нашрларда Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари сафига тўртта J-10CE қирувчи самолёти қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳозирча расмий Тошкент ҳам ва Пекин ҳам бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Озиш учун арзон препарат излаб, Mounjaro ўрнига Россияда ишлаб чиқарилган «Седжаро»ни қабул қилган америкалик 44 ёшли эркак касалхонага тушиб қолган. У икки препаратда тирзепатид борлиги учун уларни бир хил деб ўйлаган.

Эркакда юқори ҳарорат, қон босими ўзгариши ва буйрак билан боғлиқ жиддий асоратлар кузатилган. IBTimes ёзишича, шифокорлар бу ҳолатни «Седжаро» таркибидаги бензил спирти билан боғлаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️Энди давлат замонавий бассейн қуриш харажатини ярмигача қайтариб беради

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган регламентга кўра, сузиш ҳавзаси қуриш харажатларининг 50%игача, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган қисмини давлат қоплаб беради.

Мазкур дастури доирасида 2026-йил 1-февралдан 2028-йил 1-январгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та замонавий сузиш ҳавзаси учун субсидия ажратилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Ана_холос
Швецияда бутун футбол жамоаси ғойиб бўлди.


Гётеборгдаги Готҳиа Cуп турнирида иштирок этган Эфиопиянинг 20 га яқин ёш футболчиси ва мураббийлари бедарак йўқолган.

Полиция жиноят аломатларини топмаган. Тахминларга кўра, улар Швецияда қолиш мақсадида юртига қайтмаган. Эфиопия Футбол Федерацияси эса жамоа расмий мақомга эга бўлмаганини маълум қилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор
Иситиш нархи 5 баробарга қимматлашиши мумкин.

Ўзбекистонда иситиш учун оммавий субсидияларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Агар таклиф маъқулланса, имтиёзли тариф фақат 60 кв. метргача бўлган уй-жой учун амал қилади.

60 кв. метрдан ортиқ майдон учун тўлиқ тариф бўйича тўлов қилинади. У эса қарийб 5 баравар юқори бўлиши мумкин. Шунингдек, иккинчи уй-жой учун ҳам тўлиқ тариф қўлланилиши таклиф этилмоқда.

Кам таъминланган оилалар учун давлат ёрдами сақлаб қолинади.

❗️ Муҳим: ҳозирча бу фақат таклиф. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Марказий Осиёда умумий «шенген» визаси пайдо бўлиши мумкин

Қирғизистон президенти Садир Жапаров хорижлик сайёҳлар учун Марказий Осиё давлатлари ўртасида ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

Таклиф амалга ошса, туристлар Марказий Осиёнинг 5 давлати бўйлаб битта виза билан саёҳат қилиши мумкин бўлади.

Ташаббусни Ўзбекистон ва Қозоғистон қўллаб-қувватлаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +43° гача кўтарилади

Ўзгидромет маълумотига кўра, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда +38…+43°, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда водий вилоятларида +36…+41°, Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса +35…+40° бўлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!