ZAMON | Расмий канал
66.6K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.74K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
#Тезкор 🇺🇿🇰🇬

✈️ Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди.

🤝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга йўл олди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Kia K3 - Endilikda muddatli to'lov asosida

Yangi uslub, texnologiyalar va qulaylik darajasini sizni kutmoqda!
▪️Yillik foiz stavkasi: 0% dan
▪️To‘lov muddati — 18 oygacha

📞 Batafsil ma’lumot: +998555001331
#ДИҚҚАТ

⚡️⚡️Бошланғич синф ўқитувчилари учун миллий сертификат жорий этилмоқда, B+ олганларга устама тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим ўқитувчилари учун миллий сертификат бериш тизими жорий этилади. Бу ҳукуматнинг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланди.

Янги тартибга кўра, бошланғич таълим мутахассислигига эга бўлган ва бошланғич синфларда дарс бераётган ўқитувчилар миллий малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, B+ ва ундан юқори даражадаги сертификат олса, сертификат амал қилган давр мобайнида уларнинг лавозим маошига ҳар ой 15 фоиз миқдорида устама тўланади. Устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорга мувофиқ, миллий сертификат бериш бўйича ваколатли орган этиб Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги белгиланди.

Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза топширади. Рўйхатдан ўтиш вақтида ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Имтиҳон натижалари халқаро Раш модели асосида баҳоланади. Унга кўра:

70 балл ва ундан юқори — A+;
65–69,9 балл — A;
60–64,9 балл — B+;
55–59,9 балл — B;
50–54,9 балл — C+;
46–49,9 балл — C даражадаги миллий сертификат берилади.

Тест синовлари орқали ўқитувчиларнинг бошланғич таълим фанлари бўйича билим даражаси, ўқитиш методикаси ва педагогик маҳорати баҳоланади.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга бир иш куни ичида QR-кодли электрон миллий сертификат my.gov.uz орқали юборилади. Натижалардан норози бўлган талабгорлар эса, улар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида электрон тарзда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, қарор билан 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини баҳолаш ва миллий сертификат бериш тизими ҳам жорий этилиши белгиланди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ТЕЗКОР
⚡️Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур тумани собиқ солиқ раҳбарларига қарши суд бўлиб ўтмоқда

Дилшод Усманов Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани, шунингдек, иш фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозликка йўл қўйгани қайд этилганди. 

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор #Муносабат

АНДИЖОНДАГИ БОҒЧАДА ЁШ БОЛАЛАРНИ  Ж***Б деб СЎККАН БОҒЧА ТАРБИЯЧИСИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ❗️

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ўтказилган ўрганишда ҳолат Андижон туманидаги "O Marziya" хусусий боғчасида содир бўлгани аниқланди.

Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими маълум қилинишича, тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан педагогик этикага зид сўзларни ишлатган. Шу сабабли у эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уйига ижтимоий ҳимоя ходими томонидан қамаб қўйилгани айтилган 86 ёшли онахон видеоси юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

Баёнотга кўра, ҳолат бўйича фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, ёлғиз яшаган ва соғлиғи туфайли диспансер назоратида бўлган кекса аёлнинг уйи 2025 йил сентябрда бошқа шахс номига ўтказилган.

Ҳозирда ушбу битим тузилаётган пайтда онахон ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаган-англамагани ҳамда фирибгарлик қурбони бўлган-бўлмагани ўрганилмоқда.

Аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги воқеа назоратга олиниб, кекса аёлнинг ҳолати ва эҳтиёжлари ўрганилаётганини билдирган эди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Янги Зеландия осмонидан улкан олов шар учиб ўтди

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар ёрқин чақнаш ва кучли гумбурлаш билан ҳаракатланган метеорни видеога олган.

Fireballs Aotearoa метеорларни кузатиш хизмати ҳам ушбу ҳодисани қайд этган. Ҳозир мутахассислар кузатув камералари ёзувлари орқали метеорнинг парвоз йўналишини ўрганмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, метеор атмосферага жуда паст баландликда кирган. Шу сабабли унинг айрим бўлаклари ерга тушган бўлиши мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бунёдкор” раҳбарияти молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун Президентга мурожаат қилмоқчи.

Молиявий муаммолар туфайли “Бунёдкор” 2 август куни “Қизилқум”га қарши ўйинга бориш учун ҳам маблағ тополмаяпти.

Агар жамоа учрашувга чиқмаса, унга техник мағлубият ёзилади. Бу ҳолат мавсумда яна бир марта такрорланса, клуб Суперлигадан четлатилади.

Клуб маълумотига кўра, футболчилар ва ходимлар 6–7 ойдан бери маош олмаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий одамлар қила олмайди бу ишни, орқасида кимдир бор, ғўддайган, «блатнойлар» қилади буни.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистон Хитойдан ҳарбий самолётлар сотиб олмоқда

Хитойлик ҳарбий кузатувчилар ва мудофаага ихтисослашган нашрларда Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари сафига тўртта J-10CE қирувчи самолёти қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳозирча расмий Тошкент ҳам ва Пекин ҳам бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Озиш учун арзон препарат излаб, Mounjaro ўрнига Россияда ишлаб чиқарилган «Седжаро»ни қабул қилган америкалик 44 ёшли эркак касалхонага тушиб қолган. У икки препаратда тирзепатид борлиги учун уларни бир хил деб ўйлаган.

Эркакда юқори ҳарорат, қон босими ўзгариши ва буйрак билан боғлиқ жиддий асоратлар кузатилган. IBTimes ёзишича, шифокорлар бу ҳолатни «Седжаро» таркибидаги бензил спирти билан боғлаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️Энди давлат замонавий бассейн қуриш харажатини ярмигача қайтариб беради

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган регламентга кўра, сузиш ҳавзаси қуриш харажатларининг 50%игача, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган қисмини давлат қоплаб беради.

Мазкур дастури доирасида 2026-йил 1-февралдан 2028-йил 1-январгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та замонавий сузиш ҳавзаси учун субсидия ажратилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Ана_холос
Швецияда бутун футбол жамоаси ғойиб бўлди.


Гётеборгдаги Готҳиа Cуп турнирида иштирок этган Эфиопиянинг 20 га яқин ёш футболчиси ва мураббийлари бедарак йўқолган.

Полиция жиноят аломатларини топмаган. Тахминларга кўра, улар Швецияда қолиш мақсадида юртига қайтмаган. Эфиопия Футбол Федерацияси эса жамоа расмий мақомга эга бўлмаганини маълум қилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор
Иситиш нархи 5 баробарга қимматлашиши мумкин.

Ўзбекистонда иситиш учун оммавий субсидияларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Агар таклиф маъқулланса, имтиёзли тариф фақат 60 кв. метргача бўлган уй-жой учун амал қилади.

60 кв. метрдан ортиқ майдон учун тўлиқ тариф бўйича тўлов қилинади. У эса қарийб 5 баравар юқори бўлиши мумкин. Шунингдек, иккинчи уй-жой учун ҳам тўлиқ тариф қўлланилиши таклиф этилмоқда.

Кам таъминланган оилалар учун давлат ёрдами сақлаб қолинади.

❗️ Муҳим: ҳозирча бу фақат таклиф. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Марказий Осиёда умумий «шенген» визаси пайдо бўлиши мумкин

Қирғизистон президенти Садир Жапаров хорижлик сайёҳлар учун Марказий Осиё давлатлари ўртасида ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

Таклиф амалга ошса, туристлар Марказий Осиёнинг 5 давлати бўйлаб битта виза билан саёҳат қилиши мумкин бўлади.

Ташаббусни Ўзбекистон ва Қозоғистон қўллаб-қувватлаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +43° гача кўтарилади

Ўзгидромет маълумотига кўра, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда +38…+43°, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда водий вилоятларида +36…+41°, Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса +35…+40° бўлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Президент Шавкат Мирзиёев Иссиқкўлда

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор #Расман

⚠️Ўзбекистондаги барча уй ҳайвонлари 7-августдан бошлаб паспорт олишлари шарт бўлади


Мамлакатда уй ҳайвонларини рўйхатдан ўтказиш 7-августдан бошланади. Ҳатто мушуклар, итлар, қўйлар ва сигирлар ҳам энди ветеринария паспортини олишлари ва рўйхатдан ўтишлари шарт бўлади

📌Энди эгалари ҳайвонларини қуйидаги муддатларда рўйхатдан ўтказишлари шарт:
• сигирлар, қўйлар, эчкилар ва туялар – туғилгандан кейин 14 кун ичида;
• отлар – 4 ойгача;
• чўчқалар – 30 кунгача;
• итлар ва мушуклар – 3 ойгача.


Ҳайвонни рўйхатдан ўтказмаслик жаримага олиб келиши мумкин. Навбатлар бошланишидан олдин ҳужжатларни олдиндан тўлдирган маъқул.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Дунёда энг кўп гўшт ейдиган давлатлар қайсилар эканлигини билармидингиз.

Видеони тамоша қилинг ва батафсил малумотга эга бўлинг

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!