ZAMON | Расмий канал
66.6K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.74K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
❗️Машинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш мумкин!

МЖТКнинг 343-моддасига кўра, муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚠️ Иссиқкўлда гидроцикллар тўқнашиши оқибатида бир нафар сайёҳ вафот этгани айтилмоқда.

🌊 Ҳозир Иссиқкўл ва Чорвоққа дам олишга бораётганлар кўп. Гидроцикл ва бошқа сув транспортларидан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг.

Хабарни яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўйинг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистонда йил бошидан буён 2,3 мингга яқин ЙТҲ қайд этилди

Cтатистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар сони 3 306 нафарни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси — 114 та;
Андижон вилояти — 160 та;
Бухоро вилояти — 48 та;
Жиззах вилояти — 75 та;
Қашқадарё вилояти — 135 та;
Навоий вилояти — 83 та;
Наманган вилояти — 196 та;
Самарқанд вилояти — 311 та;
Сурхондарё вилояти — 120 та;
Сирдарё вилояти — 50 та;
Тошкент вилояти — 271 та;
Фарғона вилояти — 218 та;
Хоразм вилояти — 85 та;
Тошкент шаҳри — 420 та.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Ташмореда йўл бўйига машина қўйиб чўмилганларга жарима ёзилаётгани айтилмоқда.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Forwarded from Dreamland Development
Dreamland Development’da eksklyuziv narxda atigi 10 ta xonadon!

Toshkentda biznes-klass xonadonining har kvadrat metri 750 $ dan boshlanadi

Xonadonni maksimal foyda bilan xarid qiling❗️

☎️ +998781290418

Dreamland_development_bot

Sayt | Instagram | Telegram
#диққат

💡 Телефонларни зарядлашга шошилинг: бугун Тошкентда айрим ҳудудларида соат 18:00 гача электр узилишлари бўлади

Бугун Мирзо-Улуғбек туманининг айрим қисмларида режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш ишлари туфайли электр узилади.

Салар, Паркент, Асака, Бекат кўчалари, Паркент-21 ҳудуди, шунингдек, Оққўрғон 6-тор, Оққўрғон 1-тор, Астраном ва Ўткир Султонов кўчалари соат 18:00 гача электр узилади.

Бундан ташқари, Оққўрғон даҳаси ҳудудида (31 ва 31А бинолар) ва Ойдин кўчасида кун давомида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌘😍 Ўтказиб юборманг: бугун тунда осмонга улкан “Кийик Ойи“ кўтарилади

28-июлдан 30-июлга ўтар кечаси Ўзбекистон аҳолиси “Кийик Ойини“ кўришлари мумкин. Қуёш чиқиши арафасида у одатдагидан каттароқ кўринади ва уфққа яқин жойда олтин-қизил рангга кириши мумкин.

📸 Кузатиш учун энг яхши вақт қуёш ботгандан сўнг дарҳол. Камераларингизни тайёрланг!

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
☄️Айтишларича, Тошкентдаги бассейнларда заҳарланиш ҳолатлари кўп учраётган экан.

Эҳтиёт бўламиз, яқинларга юбориб, уларни ҳам огоҳлантириб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇫 Ўзбекистон Афғонистондан 100 минг тонна пахта сотиб олади.

Кобулда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 100 минг тонна афғон пахтасини харид қилиш, шунингдек, ўғит ва уруғлик етказиб бериш ҳамда Транс-Афғон темир йўли лойиҳасини давом эттиришини маълум қилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026нинг иккинчи энг чиройли голи деб топилди.

ФИФА мухлислари овоз бериш натижаларига кўра турнирнинг энг чиройли учтa голи:

🇨🇻 Сидни Лопес Кабрал — 🇦🇷 Аргентинага қарши (1/16 финал)
🇺🇿 Элдор Шомуродов — 🇨🇩 Конго Демократик Республикасига қарши (гуруҳ босқичи)
🇭🇹 Уилсон Исидор — 🇲🇦 Марокашга қарши, гуруҳ босқичи.


👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарёда ўз фарзандини жазолаш мақсадида унга мол тезагини едирган ота қўлга олинди

Маълум бўлишича, ҳолат 2025 йил декабрь ойида содир бўлган. Ота ўзининг 10 ёшли қизига тазйиқ ва зўравонлик қилиб, уни мол тезагини ейишга мажбурлаган.

Айни пайтда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой дунёдаги энг йирик термоядровий магнит тизими қурилишини якунлади

Global Times хабар беришича, бу орқали улар инсониятни деярли чексиз энергия билан таъминлаш йўлидаги асосий тўсиқлардан бирини енгди.

Маълум қилинишича, Хитой термоядро реактори учун иккита суперўтказгичли магнит, жумладан, оғирлиги 582 тонна бўлган дунёдаги энг йирик магнитни ишлаб чиқишни якунлаган.

Ҳар икки магнит ҳам тўлиқ Хитой технологияси асосида яратилган. Улар 100 млн даража Цельсийдан юқори ҳароратдаги плазмани ушлаб туриш ва барқарор термоядровий синтез реакциясини таъминлаш учун мўлжалланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қумқўрғонда қизига тезак едирган отага жиноий иш қўзғатилди

Ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида ўз уйида молхонадан тезак олиб келишни буюрган ва уни мажбурлаб қизнинг оғзига солишга уринган.

Бўлиб ўтаётган машъум воқеани отанинг ўзи телефонида видеога олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ота процессуал тартибда ушланган

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киев Россиянинг энг йирик бозорларини йўқ қилмоқчи, дейди Fire Point бош директори Штилерман

"Биз Wildberries'ни тугатамиз, кейин Ozon'ни йўқ қиламиз", — деди у.

Штилерманнинг қўшимча қилишича, бу зарбалар Россия бизнесини йўқ қилиш ва тинчликни бузишга қаратилган.

Шунингдек, у 1991 йилги чегаралар тикланмагунча ва Россия парчаланмагунча уруш тугамаслигини айтган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Сурхондарёда вояга етмаган қизга тажовуз қилган собиқ инспектор 15 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди вояга етмаганлар ишлари бўйича собиқ инспектор-психолог А.Р.ни номусга тегиш ҳамда мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, унга 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у 2 йил давомида ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Аввалроқ А.Р.га нисбатан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва мансаб ваколатидан четга чиқиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Кейинчалик суд уни ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми ва 206-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топди.

Айни пайтда, ҳимоя томони суд жараёнида айрим процессуал қоидалар бузилганини иддао қилмоқда. Адвокатлар бир қатор гувоҳ ва экспертлар сўроқ қилинмагани, шунингдек, ашёвий далилларни экспертизага топшириш тартиби бўйича саволлар борлигини билдирган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Тошкентда 1 млрд долларга 100 км.лик 2 қаватли Тошкент ҳалқа автомобил йўли қуриларкан. Уни Хитой компанияси қурар экан.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚠️Энди Тошкентда пробка бўлмайди!

🏗 Тошкент атрофида 1 миллиард долларга 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилади ва бу тирбандликка чек қўяди!  Лойиҳани Хитой корпорацияси билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган

Сўнгги йиллардаги энг йирик йўл лойиҳаларидан бири пойтахтда бошланмоқда. 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилишидан ташқари, янги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган.

Лойиҳа шунингдек, 7 та туннель, 5 та йўл ўтказгич, 57 км БРТ линияларини қуриш ва 279 км йўлларни реконструкция қилишни ўз ичига олади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🩺👨‍⚕Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.

Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.

Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг Dmed иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!