ZAMON | Расмий канал
66.7K subscribers
18.8K photos
19.6K videos
38 files
3.73K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
Интерпол қидирувида бўлган уч нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган халқаро қидирувдаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинди.

Жумладан, Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган эди. Шунингдек, Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган. Яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб халқаро қидирувга эълон қилинган эди.

Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇷🇺❗️ Wildberries’дан кейин Ozon ва Yandex Market ҳам дрон ҳужумлари оқибатида етказилган зарар учун сотувчиларга товон тўлаш мажбуриятини бекор қилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🔥 Жазирама қайтади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво яна исийди, айрим ҳудудларда 42 даражагача етади

Синоптиклар шанба ва якшанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, якшанба куни 36–39 даражагача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 40–42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун ҳаво ҳарорати 34–36 даража бўлади. Шанба куни кечаси 21–23 даража, кундузи 35–37 даража, якшанба куни эса кечаси 22–24 даража, кундузи 36–38 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.


👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Саудия шаҳзодаси наркотик ва алкогол аралашмаси сабаб Лондондаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди — The Telegraph

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Абдуллоҳ бин Фаҳд Ол Сауднинг организмида алкогол, ГҲБ, каннабис ва Xanax излари аниқланган. Шунингдек, унинг ҳар 100 мл қонида 222 мг этанол борлиги маълум бўлган.

Коронер хулосасига кўра, ўлимга ушбу моддалар таъсирида юз берган юрак тўхташи сабаб бўлган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Сақлаб_олинг
97 та фойдали тезкор тугмалар.

Компютерда ишлашни янада тез ва самарали қилишни истайсизми? Унда энг кўп ишлатиладиган 97 та клавиатура тугмалари жамланган ушбу қўлланмани сақлаб қўйинг.

Яқинларга улашиб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан Ўзбекистон президентини қатор давлат раҳбарлари телефон орқали табриклади:

— Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
— Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев;
— Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
— Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
— Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
— Эрон президенти Масъуд Пезешкиён;
— Беларусь президенти Александр Лукашенко;
— Россия президенти Владимир Путин;
— Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

25-июл куни республика бўйлаб навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

Акция Президентнинг “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари “Автомобилсиз кун” этиб белгиланган.

Aкция ўтказиладиган кунларда давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг
Жарима балларини бошқа одамга қандай қилиб ўтказишни ўрганиб олинг.

Ҳайдовчи танишларга юбориб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина дронлари Екатеринбургдаги Wildberries омборига ҳам етиб борди.

Украина дронлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган Wildberries омбори ҳудудига зарба бергани хабар қилинмоқда. Мазкур ҳудуд Украина чегарасидан тахминан 1 750 километр узоқликда жойлашган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг
Ўзбекистонда супер-контракт асосида ўқишга кириш қоидалари ўзгарди.

Энди 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар, ҳатто ўқиш учун тўлиқ тўлов қилишга тайёр бўлса ҳам, супер-контракт асосида олийгоҳга кира олмайди. Бу тартиб ҳукумат томонидан тасдиқланди.

Пулли қабул имконияти фақат ўтиш балидан кўпи билан тўрт балл кам олган абитуриентлар учун сақланиб қолади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️27 июлдан уй-жой субсидияси учун аризалар қабули бошланади

Ипотека субсидиялари бўйича хабарномаларнинг амал қилиш муддати доирасида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш 27 июл куни соат 15:00 да бошланади.

Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йилгача узайтирди

Англия ОАВларининг таъкидлашича, янги битим билан бирга Ҳусановнинг маоши ҳам яхшиланган

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🚍 Тошкентда маст аёл автобус йўлига ётиб олди

Тошкент шаҳрида маст ҳолатдаги 50 ёшли аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олиб, автобус ҳаракатига тўсқинлик қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 25 июль куни соат 08:00 атрофида Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган Е.А. исмли фуқаро спиртли ичимлик таъсирида йўл ўртасига ётиб олган.

ИИББ маълумотига кўра, фуқаро билан суҳбатда унинг маст ҳолатда экани аниқланган. Шундан сўнг у ички ишлар ва тиббиёт ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Бунақасини Голливуд киноларида ҳам кўрмагансиз!!!

Таиланддан наркотикларни олиб киришда божхона ходимларини чалғитиш учун наркокурьерларни аввал Вьетнам, Жанубий Корея, БАА ва Ҳиндистонга бориб сўнгра Тошкентга учиришган.

Учтагача давлатлардан ўтиб сўнгра Тошкентга келган йўловчиларнинг ёнидаги бир неча кг наркотикларни бошқа давлатлар божхоначилари пайқашмаган ҳам!

Қуруқ сут, шоколад пастаси, зиравор ва шампун қадоқлари ичида 34 кг наркотик кириб келиши олди олинди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Даҳшат
Тошкентда бекатда ўзини осган эркак кредитдан қарзи борлиги учун ўз жонига қасд қилган экан.

Кеча, 25-июл куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1994-йилда туғилган фуқаро М.М. ўз жонига қасд қилган ҳолда вафот этган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатлар натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлган.

Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳодиса юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилиб, марҳумнинг яқин қариндошлари сўроқ қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг банк олдида қарздорлиги бўлгани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзи катта лейтенант бугундан капитан бўлсин!" - Шавкат Мирзиёев.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!